ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.07.2024 й. ПҚ-252-сон "Гидроэнергетика соҳасини ислоҳ қилиш чора-тадбирларини жадаллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.07.2024 й.

N ПҚ-252



ГИДРОЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИНИ

ИСЛОҲ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ

ЖАДАЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, электр энергиясини ишлаб чиқаришда табиий газдан фойдаланишни камайтириш ҳамда гидроэнергетика соҳасининг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланишни янада ошириш мақсадида:


1. Энергетика вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда "Ўзбекгидроэнерго" АЖнинг (кейинги ўринларда - Жамият) 2028 йил якунига қадар гидроэлектр станциялари умумий қувватини 5 508 МВтга етказиш, шу жумладан умумий қуввати 1600 МВт бўлган гидротўплаш электр станцияларини қуриш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. 2024-2028 йилларда гидроэнергетика соҳасини янада ривожлантириш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Дастур) тасдиқлансин:

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ томонидан умумий қуввати 1018 МВт бўлган гидроэлектр станцияларини қуриш бўйича амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

2024 йилда Ўзбекистон Республикаси кафолати остида хорижий кредитларни жалб қилган ҳолда умумий қуввати 449 МВт бўлган гидроэлектр станцияларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" 1а-иловага мувофиқ;

Гидроэнергетика соҳасида хусусий инвесторлар иштирокида амалга ошириладиган умумий қуввати 2 275 МВт бўлган инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага мувофиқ.


3. Гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларида - Республика комиссияси) 3-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Республика комиссияси (А. Арипов):

халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотлардан жалб қилинаётган маблағларнинг ўз вақтида ўзлаштирилишини ҳамда Дастурда белгиланган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинишини;

Дастурда инобатга олинган инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини ўз вақтида ишлаб чиқиш ҳамда инвестиция лойиҳалари белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилишини;

гидроэлектр станцияларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун зарур ускуна ва эҳтиёт қисмларнинг ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш ва саноат кооперацияси орқали босқичма-босқич ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилишини;

янги гидроэлектр станцияларини қуриш ва ишлаб турганларини модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишнинг ҳар бир босқичида халқаро қурилиш стандартлари ва илғор хорижий технологияларни жорий этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини;

Дастурнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижросини таъминлаш бўйича масъул вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг гидроэлектр станцияларини қуришга хусусий тадбиркорларни жалб этиш ва уларга кўмаклашиш борасида амалга ошираётган ишлари тўғрисидаги ҳисоботларининг бир йилда камида икки марта эшитиб борилишини;

Дастурда белгиланган чора-тадбирлар ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишининг қатъий назоратга олинишини ҳамда юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш бўйича вазирлик ва идоралар фаолиятининг мувофиқлаштирилишини таъминлансин.

Республика комиссиясига, заруратга кўра, Дастурнинг умумий параметрлари ва кўрсаткичларини сақлаган ҳолда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Маҳаллаларда микро ва кичик гидроэлектр станциялари хусусий сектор иштирокида қуриб ишга туширилишини жадаллаштириш мақсадида:

а) бир ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари раҳбарлигида ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларида - ишчи гуруҳлар) тузилсин;

б) ишчи гуруҳлар:

бир ой муддатда микро ва кичик гидроэлектр станцияларини қуриш имконияти мавжуд лойиҳа майдонлари рўйхатини шакллантирсин;

микро ва кичик гидроэлектр станцияларини қуришга маҳаллий тадбиркорларни кенг жалб қилиш чора-тадбирларини амалга оширсин;

"Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" АЖ билан биргаликда микро ва кичик гидроэлектр станцияларини қуришда лойиҳа ташаббускорларини аукцион савдолари орқали аниқлаш мақсадида лойиҳаларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 сентябрдаги ПФ-220-сон Фармони асосида аукцион савдоларига чиқарилишини таъминласин;

ҳар чорак якуни билан амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни Республика комиссиясига киритиб борсин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

а) Дастурда кўзда тутилган истиқболли инвестиция лойиҳалари доирасида, Республика комиссияси билан келишилган ҳолда:

лойиҳа ҳужжатларини хорижий лойиҳа ва консалтинг ташкилотлари таклифларига асосан халқаро қурилиш стандартлари асосида ишлаб чиқиш, экспертиза органларининг хулосасини олиш ва қурилишга татбиқ этишга;

хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича хорижий инвесторларни (хусусий шерикни) энг яхши таклифларни танлаш орқали аниқлашга ва шартномалар тузишга;

хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича халқаро тажрибага эга консультантлар билан энг яхши таклифларни танлаш натижаларига кўра шартномалар тузишга рухсат берилади;

б) Жамият томонидан амалга ошириладиган, шунингдек, Дастурда назарда тутилган инвестиция лойиҳалари доирасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 мартдаги "Гидроэнергетика соҳасини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-104-сон қарорининг 13-банди қоидалари татбиқ этилади;

компенсация тўловларининг барча турлари, дарахт ва буталар қимматбаҳо навларини кўчириш (дарахтлар ва буталар экиш, уларни парвариш қилиш), шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа барча харажатлар, агар ушбу харажатлар тасдиқланган лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларида кўзда тутилмаган бўлса, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларига мазкур харажатларни инобатга олиш юзасидан ўзгартириш киритиш талаб этилмайди.

Бунда мазкур харажатлар Жамият томонидан қоплаб берилади ва келгусида объектнинг қийматини ҳисоблашда инобатга олинади.


6. Энергетика вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Жамият билан биргаликда икки ой муддатда:

микро ва кичик гидроэлектр станциялари қурилишида хорижий давлатлар, шу жумладан Туркия ва Хитой Халқ Республикаси тажрибасини ўрганган ҳолда соҳага хусусий инвесторларни жалб қилиш ҳамда уларни рағбатлантириш бўйича таклиф киритсин;

2025-2030 йилларда Жамиятнинг операцион самарадорлигини ошириш, маҳсулот таннархини пасайтириш ҳамда харажатларни қисқартиришнинг мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси (Ж. Қўчқоров):

Дастурда кўзда тутилган инвестиция лойиҳаларининг 2028 йилга қадар амалга оширилишини таъминлаш учун Жамият таркибидаги гидроэлектр станциялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини сотиш тарифларини қайта кўриб чиқсин;

сотилган электр энергияси бўйича юзага келган дебитор қарздорликни бартараф этиш ва келгусида дебитор қарздорлик суммаси охирги икки ойда сотилган электр энергияси суммасидан ошиб кетмаслигини таъминласин.


8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги мазкур қарорга 1а-иловада кўрсатилган инвестиция лойиҳаларини 2024 йил учун давлат қарзи ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари рўйхатига киритилишини ҳамда ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси номидан давлат кафолати берилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.

Қарор ижроси учун масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

         

             

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 12 июлдаги

ПҚ-252-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбекгидроэнерго" АЖ томонидан амалга

ошириладиган гидроэлектр станцияларини

қуриш бўйича инвестиция лойиҳалари

РЎЙХАТИ

         

Т/р

Лойиҳалар номи

Лойиҳа

қуввати,

МВт


шу жумладан

қўшимча қувват,

МВт


Йиллик

ўртача

ишлаб чиқариш,

млн кВт-соат


шу жумладан

қўшимча

ишлаб

чиқариш,

млн кВт-соат

      

Амалга ошириш

муддати

       

Лойиҳанинг

тахминий

қиймати,

млн долл.

     

ЖАМИ

         

1 550,3

1 018,3

5 816,7

3 666,9


2 865,9

I.

Амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари


635,9

635,9

2 278,3

2 278,3


1 485,7

1.

Тошкент вилояти Пском дарёсида Пском ГЭС қурилиши


248,0

248,0

585,3

585,3

2018-2027 йй.

705,8

2.

Тошкент вилояти Чотқол дарёсида Қуйичотқол ГЭС қурилиши


90,0

90,0

292,0

292,0

2020-2025 йй.

169,5

3.

Қашқадарё вилояти Рабат, Чаппасуй, Тамшуш ГЭСлари қурилиши


24,0

24,0

105,1

105,1

2020-2025 йй.

69,5

4.

Наманган вилояти Катта Андижон каналида кичик ГЭСлар каскади қурилиши


23,0

23,0

172,5

172,5

2023-2025 йй.

60,7

5.

Сурхондарё вилояти Тўпаланг дарёсида Зарчоб 3 КГЭС қурилиши


16,0

16,0

65,0

65,0

2022-2025 йй.

32,6

6.

Андижон вилояти Жанубий Фарғона каналида ЖФК-3 КГЭС қурилиши


6,9

6,9

33,0

33,0

2023-2025 йй.

19,1

7.

Наманган вилояти Норин дарёсида Норин ГЭСлар каскади қурилиши


228,0

228,0

1 025,4

1 025,4

2024-2028 йй.

428,5

II.

Амалга оширилиши режалаштирилган истиқболли инвестиция лойиҳалари


867,8

335,8

3 377,8

1 228,0


981,9

8.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пском дарёсида Юқори Пском ГЭС қурилиши


160,0

160,0

498,4

498,4

2024 2028 йй.

294,0

9.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пском дарёсида Муллалақ ГЭС қурилиши


140,0

140,0

396,0

396,0

2024-2028 йй.

313,8

10.

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри Дўкентсой дарёсида Дўкентсой ГЭС қурилиши


5,0

5,0

24,1

24,1

2024-2028 йй.

10,6

11.

Жанубий Фарғона канали (ПК-571) ЖФК-5 ГЭС қурилиши


12,2

12,2

51,4

51,4

2023-2027 йй.

23,0

12.

"Қуйи Бўзсув ГЭСлар каскади" УКни (ГЭС-19) модернизация қилиш


9,0


36,3

19,9

2024-2027 йй.

16,5

13.

"Шаҳрихон ГЭСлари каскади" УКни (ГЭС-5а) модернизация қилиш


7,6


29,6

19,1

2024-2027 йй.

12,2

14.

"Шаҳрихон ГЭСлари каскади" УКни (ГЭС-ба) модернизация қилиш


3,8


13,1

7,5

2024-2027 йй.

7,7

15.

"Қуйи Бўзсув ГЭСлар каскади" УКни (ГЭС-22) модернизация қилиш


5,4

0,8

29,2

6,1

2024-2027 йй.

12,3

16.

"Қуйи Бўзсув ГЭСлар каскади" УКни (ГЭС-23) модернизация қилиш


18,2

0,6

90,1

20,0

2024-2027 йй.

15,8

17.

"Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади" УКни (ГЭС-28) модернизация қилиш


124,0

4,0

437,1

14,1

2026-2028 йй.

35,0

18.

"Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади" УКни (ГЭС-7) модернизация қилиш


86,0

2,0

465,8

10,8

2026-2028 йй.

40,0

19.

"Қуйи Бўзсув ГЭСлар каскади" УКни (ГЭС-18) модернизация қилиш


7,5

0,5

25,0

12,0

2026-2028 йй.

18,0

20.

"Қодирия ГЭСлар каскади" УКни (ГЭС-15) модернизация қилиш


10,2

1,2

60,1

6,1

2026-2028 йй.

15,0

21.

"Тошкент ГЭСлар каскади" УКни (ГЭС-21) модернизация қилиш


4,0

0,4

20,9

1,9

2026-2028 йй.

10,0

22.

"Қодирия ГЭСлар каскади" УКни (ГЭС-12) модернизация қилиш


12,7

1,5

65,2

70,1

2026-2028 йй.

25,0

23.

"Тошкент ГЭСлар каскади" УКни (ГЭС-4) модернизация қилиш


7,0

0,6

45,0

5,0

2026-2028 йй.

18,0

24.

"Чирчиқ ГЭСлар каскади" УКни (ГЭС-8) модернизация қилиш


74,0

2,0

400,5

15,5

2026-2028 йй.

45,0

25.

"Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади" УКни (ГЭС-27) модернизация қилиш


170,0

5,0

600,0

50,0

2026-2028 йй.

50,0

26.

"Қодирия ГЭСлар каскади" УКни (ГЭС-11) модернизация қилиш


11,2


90,0


2026-2028 йй.

20,0

III.

Амалга оширилаётган микро ва кичик ГЭС қурилиши лойиҳалари


26,6

26,6

110,6

110,6


50,3

27.

Андижон вилояти Хонобод шаҳри Ўнг қирғоқ канали ПК-37 да КГЭС қурилиши

("Тэйит" МФЙ)


0,65

0,65

3,27

3,27

2023-2024 йй.

1,12

28.

Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани Исфара коллекторида микро ГЭС-1 қурилиши

("Тинчлик" МФЙ)


0,23

0,23

1,16

1,16

2023-2024 йй.

0,47

29.

Андижон вилояти Андижон тумани Деревация канали ПК-1 да микро ГЭС қурилиши

("Янги тўлқин" МФЙ)


0,20

0,20

1,00

1,00

2023-2024 йй.

0,41

30.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Испайсой-2 микро ГЭС қурилиши

("Испайсой" МФЙ)


0,20

0,20

1,00

1,00

2023-2024 йй.

0,41

31.

Самарқанд вилояти Ургут тумани Айланма Дарғом каналида КГЭС-10 қурилиши

("Ўроқбойжар" МФЙ)


0,80

0,80

3,30

3,30

2023-2024 йй.

1,50

32.

Самарқанд вилояти Ургут тумани Айланма Дарғом каналида КГЭС-8 қурилиши

("Ўроқбойжар" МФЙ)


0,72

0,72

3,00

3,00

2023-2024 йй.

1,50

33.

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Қумқўрғон каналида КГЭС қурилиши

("Жозиба" МФЙ)


0,55

0,55

2,30

2,30

2023-2024 йй.

0,80

34.

Андижон вилояти Олтинкўл тумани Улуғнор каналида ПК-60 да микро ГЭС қурилиши

("Хўжа" МФЙ)


0,38

0,38

1,60

1,60

2023-2024 йй.

0,97

35.

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Самак микро ГЭС қурилиши

("Самак" МФЙ)


0,25

0,25

1,00

1,00

2023-2024 йй.

0,80

36.

Қашқадарё вилояти Ҳисорак сув омбори қошида КГЭС қурилиши

("Мираки" МФЙ)


3,50

3,50

5,50

5,50

2023-2024 йй.

1,50

37.

Сурхондарё вилояти Тўпаланг дарёсида Зарчоб 1а КГЭС қурилиши

("Навобод" МФЙ)


3,00

3,00

13,30

13,30

2023-2024 йй.

4,90

38.

Сурхондарё вилояти Тўпаланг дарёсида Зарчоб 2а КГЭС қурилиши

("Навобод" МФЙ)


3,00

3,00

13,30

13,30

2023-2024 йй.

3,40

39.

Тошкент вилояти Оҳангарон сув омбори қошида КГЭС қурилиши

("Джигаристан" МФЙ)


2,50

2,50

6,60

6,60

2023-2024 йй.

1,90

40.

Фарғона вилояти Фарғона тумани Кўксув дарёсида Шоҳимардон КГЭС қурилиши

("Шоҳимардон" ҚФЙ)


2,00

2,00

13,00

13,00

2023-2024 йй.

4,20

41.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Угам дарёсида КГЭС-3 қурилиши

("Чорбоғ" МФЙ)


1,73

1,73

8,70

8,70

2023-2024 йй.

6,90

42.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Угам дарёсида КГЭС-2 қурилиши

("Чорбоғ" МФЙ)


1,63

1,63

8,10

8,10

2023-2024 йй.

7,30

43.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Угам дарёсида КГЭС-1 қурилиши

("Чорбоғ" МФЙ)


1,48

1,48

7,50

7,50

2023-2024 йй.

4,20

44.

Самарқанд вилояти Ургут тумани Айланма Дарғом каналида КГЭС-2 қурилиши

("Бешкапа " МФЙ)


0,82

0,82

3,40

3,40

2023-2024 йй.

1,50

45.

Самарқанд вилояти Пасдарғом тумани Дарғом каналида КГЭС-3 қурилиши

("Камолот" МФЙ)


0,76

0,76

3,20

3,20

2023-2024 йй.

1,40

46.

Самарқанд вилояти Ургут тумани Айланма Дарғом каналида КГЭС-3 қурилиши

("Бешкапа" МФЙ)


0,64

0,64

2,70

2,70

2023-2024 йй.

1,50

47.

Фарғона вилояти Фарғона туманида Водил микро ГЭС қурилиши

("Водил" МФЙ)


0,43

0,43

1,80

1,80

2023-2024 йй.

1,20

48.

Андижон вилояти Хонобод тумани Шаҳрихонсой каналида микро ГЭС-1 (кинетик турбина) қурилиши

("Таполина" МФЙ)


0,40

0,40

2,30

2,30

2023-2024 йй.

0,80

49.

Андижон вилояти Хонобод тумани Шаҳрихонсой каналида микро ГЭС-2 (кинетик турбина) қурилиши

("Таполина" МФЙ)


0,40

0,40

2,30

2,30

2023-2024 йй.

0,80

50.

Қашқадарё вилояти Китоб туманида Варганза микро ГЭС қурилиши

("Варганза" МФЙ)


0,30

0,30

1,30

1,30

2023-2024 йй.

0,80

IV.

Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш инвестиция лойиҳалари


20,0

20,0

50,0

50,0


28,0

51.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани "Чорвоқ шамол станциялари" қурилиши


20,0

20,0

50,0

50,0

2023-2026 йй.

28,0

V.

Сув омборлари бўйича инвестиция лойиҳалари







300,0

52.

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ тизимидаги сув омборларидан самарали фойдаланишга қаратилган ва улар фаолиятининг хавфсизлигини босқичма-босқич ошириш бўйича инвестиция лойиҳалари


-

-

-

-

2021-2028 йй.

300,0

VI.

Маҳаллийлаштириш бўйича инвестиция лойиҳалари







20,0

53.

Гидроагрегатларни ишлаб чиқариш заводи қурилиши


-

-

-

-

2023-2025 йй.

20,0

        

*) Лойиҳа кўрсаткичларига ишлаб чиқилган ТИА (ишчи лойиҳа)га асосан аниқлик киритилади.


**) Мазкур рўйхатга янги аниқланган истиқболли инвестиция лойиҳаларининг киритилиши "Ўзбекгидроэнерго" АЖнинг Тармоқ илмий-техник кенгаши ёки Ҳукумат комиссияси томонидан амалга оширилади.


***) Мазкур рўйхатга киритилмаган истиқболли инвестиция лойиҳалари ДХШ тамойиллари асосида амалга оширилиши мумкин.

      

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 12 июлдаги

ПҚ-252-сон қарорига

1а-ИЛОВА



2024 йилда Ўзбекистон Республикаси

кафолати остида хорижий кредитларни жалб

қилган ҳолда гидроэлектр станцияларини қуриш

лойиҳаларини амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

          

Т/р

Лойиҳалар номи

Лойиҳа

қуввати,

МВт


Йиллик

ўртача

ишлаб

чиқариш,

млн кВт-

соат

       

Лойиҳанинг

тахминий

қиймати,

млн долл.

       

шундан, давлат

кафолати остида

жалб этиладиган

кредит қиймати,

млн долл.

       

Амалга ошириш

механизми

    

Ижро

муддати

      

Масъул

ижрочилар

     

ЖАМИ

      

449,0

1 255,6

1117,7

395,7




1.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пском дарёсида Пском ГЭС қурилиши


248,0

585,3

705,8

59,5

1. Ўзгартириш киритилган ТИА бўйича тегишли вазирлик ва идоралар томонидан хулоса тақдим этиш.


2024 йил

июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Инвестициялар саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), "Ўзбекгидроэнерго" АЖ (Сангинов), Турон Банк (Мирзаев)


2. Президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлашга (қайтадан) киритиш.


2024 йил

август

3. Давлат кафолати берилишини таъминлаш.


2024 йил

август

4. Давлат кафолатига юридик хулоса тақдим этиш.


2024 йил

сентябрь

5. Келишув ва шартномага асосан лойиҳа доирасида тегишли ишларни ташкил этиш.


2024 йил

декабрь

2.

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри Дўкентсой дарёсида Дўкентсой ГЭС қурилиши


5,0

24,1

10,6

9,0

1. Россия Федерациясининг "Халқаро ривожланиш лойиҳалари" МЧЖ (ООО "МПР") билан импорт шартномаси лойиҳасини келишиш.


2024 йил

июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Инвестициялар саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), "Ўзбекгидроэнерго" АЖ (Сангинов), Турон Банк (Мирзаев)


2. Ўзгартириш киритилган ТИА бўйича тегишли вазирлик ва идоралар томонидан хулоса тақдим этиш.


2024 йил

июль

3. Президент / Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлашга киритиш.


2024 йил

август

4. Давлат кафолати берилишини таъминлаш.


2024 йил

август

5. Давлат кафолатига юридик хулоса тақдим этиш.


2024 йил

сентябрь

6. Келишув ва шартномага асосан лойиҳа доирасида тегишли ишларни ташкил этиш.


2024 йил

декабрь

3.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пском дарёсида Муллалақ ГЭС қурилиши


140,0

396,0

313,8

266,7

1. Лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси Давлат кафолати остида амалга ошириладиган, Эксимбанк (Хитой) маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар рўйхатига киритиш.


2024 йил

июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Инвестициялар саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), "Ўзбекгидроэнерго" АЖ (Сангинов), Турон Банк (Мирзаев)


2. Лойиҳа ТИАсини масъул вазирликлар билан келишиш.


2024 йил

август

3. Эксимбанк (Хитой) томонидан молиялаштириш бўйича розилик олиш.


2024 йил

август

4. Президент / Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, ўрнатилган тартибда тасдиқлашга киритиш.


2024 йил

сентябрь

5. Давлат кафолати берилишини таъминлаш.


2024 йил

октябрь

6. Давлат кафолатига юридик хулоса тақдим этиш.


2024 йил

октябрь

7. Президент / Ҳукумат қарори қабул қилингандан сўнг лойиҳани амалга ошириш бўйича тегишли тендер савдоларини ўтказиш.


2024 йил

ноябрь

8. Келишув ва шартномага асосан лойиҳа доирасида тегишли ишларни ташкил этиш.


2024 йил

декабрь

4.

"Қуйи Бўзсув ГЭСлар каскади" УКни модернизация қилиш" инвестиция лойиҳаси


32,4

156,1

44,6

37,9

1. Лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати остида амалга ошириладиган, Эксимбанк (Хитой) маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар рўйхатига киритиш.


2024 йил

июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Инвестициялар саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), "Ўзбекгидроэнерго" АЖ (Сангинов), Турон Банк (Мирзаев)


Жумладан:

"Қуйи Бўзсув ГЭСлар каскади" УКни (ГЭС-19) модернизация қилиш;


9,0

36,8

16,5

14,0

"Қуйи Бўзсув ГЭСлар каскади" УКни (ГЭС-22) модернизация қилиш;


5,2

29,2

12,3

10,5

2. Лойиҳа ТИАсини масъул вазирликлар билан келишиш.


2024 йил

июль

"Қуйи Бўзсув ГЭСлар каскади" УНни (ГЭС-23) модернизация қилиш


18,2

90,1

15,8

13,4

3. Эксимбанк (Хитой) томонидан молиялаштириш бўйича розилик олиш.


2024 йил

июль

5.

"Шаҳрихон ГЭСлари каскади" УКни модернизация қилиш ва "Жанубий Фарғона Канали (ПК-571) ЖФК-5 ГЭС қурилиши" инвестиция лойиҳаси


23,6

94,1

42,9

36,5

4. Президент / Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, ўрнатилган тартибда тасдиқлашга киритиш.


2024 йил

август

Жумладан:

"Шаҳрихон ГЭСлари каскади" УКни (ГЭС-5а) модернизация қилиш;


7,6

29,6

12,2

10,4

5. Давлат кафолати берилишини таъминлаш.


2024 йил

сентябрь

6. Давлат кафолатига юридик хулоса тақдим этиш.


2024 йил

сентябрь

"Шаҳрихон ГЭСлари каскади" УКни (ГЭС-ба) модернизация қилиш;


3,8

13,1

7,7

6,5

7. Президент / Ҳукумат қарори қабул қилингандан сўнг лойиҳани амалга ошириш бўйича тегишли тендер савдоларини ўтказиш.


2024 йил

октябрь

Жанубий Фарғона Канали (ПК-571) ЖФК-5 ГЭС қурилиши


12,2

51,4

23,0

19,6

8. Келишув ва шартномага асосан лойиҳа доирасида тегишли ишларни ташкил этиш.


2024 йил

декабрь

         

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 12 июлдаги

ПҚ-252-сон қарорига

2-ИЛОВА



Гидроэнергетика соҳасида хусусий инвесторлар

иштирокида амалга ошириладиган

инвестиция лойиҳалари

РЎЙХАТИ

        

Т/р

Лойиҳалар номи

Лойиҳа қуввати,

МВт

    

Йиллик ўртача

ишлаб чиқариш,

млн кВт-соат

    

Лойиҳанинг

тахминий

қиймати,

млн долл.

     

Амалга ошириш

муддати

      

ЖАМИ


2 275

5 042

3 638,3


1.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Хўжакент гидротўплаш электр станцияси (ГТЭС) қурилиши


200

400

320

2024-2028 йй.

2.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пскем дарёсида Юқори Пском гидротўплаш электр станцияси (ГТЭС) қурилиши


600

1 050

1 020

2024-2028 йй.

3.

Жиззах вилояти Фориш тумани Айдаркўл гидротўплаш электр станцияси (ГТЭС) қурилиши


300

450

350,7

2024-2028 йй.

4.

Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани Каратерен дарёсида Каратерен гидротўплаш электр станцияси (ГТЭС) қурилиши


500

900

477,1

2024-2028 йй.

5.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пском дарёсида Қоронғитуғой ГЭС қурилиши


320

842

671,5

2024-2028 йй.

6.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Ойгаинг ГЭСлар каскади қурилиши


130

390

260

2024-2028 йй.

7.

Бўстонлиқ тумани Оқбулоқ дарёсида Оқбулоқ ГЭС қурилиши


50

180

120

2024-2028 йй.

8.

Сурхондарё вилояти Тўпаланг дарёсида Киштут ГЭС қурилиши


25

100

50

2024-2028 йй.

9.

Сурхондарё вилояти Тўпаланг дарёсида Мизот ГЭС қурилиши


20

80

44

2024-2028 йй.

10.

Хусусий сектор иштирокидаги микро ва кичик ГЭСлар қурилиши (150 та лойиҳа)


130

650

325

2024-2028 йй.

          

Изоҳ. Хусусий инвесторлар томонидан қизиқиш билдирилмаган лойиҳалар "Ўзбекгидроэнерго" АЖ томонидан амалга оширилиши мумкин.

         

             




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 12 июлдаги

ПҚ-252-сон қарорига

3-ИЛОВА



Гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш

бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

           

А. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Республика комиссияси раҳбари


Ж. Мирзамаҳмудов

-

энергетика вазири, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари


Л. Кудратов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазири


Б. Закиров

-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири


И. Абдурахмонов

-

қишлоқ хўжалиги вазири


Ш. Хамраев

-

сув хўжалиги вазири


А. Абдухакимов

-

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири


Н. Сайдуллаев

-

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари


А. Рафиқов

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси


Х. Мустафаев

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари


Д. Вахабов

-

Савдо саноат палатаси раиси


А. Сангинов

-

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раиси


Б. Хаджиханов

-

Вазирлар Маҳкамасининг бўлим бошлиғи, Республика комиссияси котиби

             

Изоҳ. Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

       

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 12 июлдаги

ПҚ-252-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3540-сон қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ва унинг улуши мавжуд бўлган корхоналар (кейинги ўринларда - "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ташкилотлари) эквивалентининг умумий миқдори 60 миллион АҚШ доллари бўлган гидроэнергетикани янада ривожлантириш ва янги юқори вольтлик электр узатиш линияларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини сифатли ва ўз вақтида бажариш учун замонавий ихтисослаштирилган ва технологик ускуналар, асбоблар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар, лицензияли дастурий маҳсулотлар ва ахборот-коммуникация технологияларни харид қилиш орқали ташкилотларнинг моддий-техника базасини янгилаш ва мустаҳкамлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан тизимдаги корхоналар базасида гидроагрегатларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳасини молиялаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги "2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-57-сон қарорига 1-илованинг 21-позицияси чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги "Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-102-сон қарорига 1-илованинг 215, 216 ва 218-позициялари чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 мартдаги "Гидроэнергетика соҳасини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-104-сон қарорида:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Гидроэнергетика қувватларини янада кўпайтириш мақсадида Энергетика вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда "Ўзбекгидроэнерго" АЖнинг (кейинги ўринларда - Жамият) 2028 йил якунига қадар гидроэлектр станциялари умумий қувватини 5 507,8 МВтга етказиш, шу жумладан умумий қуввати 1600 МВт бўлган гидротўплаш электр станцияларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига қўшимча 3 279,8 МВт қувватларни яратиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин";


б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Кичик гидроэлектр станцияларини қуриш ва улардан фойдаланишда зарур бўлган ҳамда 2023-2025 йилларда кооперация асосида маҳаллийлаштириш учун таклиф этилаётган асбоб-ускуналар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


в) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги "Гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-44-сон қарори талаблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 июлдаги "Гидроэнергетика соҳасини ислоҳ қилиш чора-тадбирларини жадаллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-252-сон қарорига 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган лойиҳаларга татбиқ этилади";


г) 4-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


д) 1, 2, 3 ва 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


е) 7-илованинг 1-бандидаги "4 999 МВт" сўзлари "5 507,8 МВт" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 августдаги "Чорвоқ ГЭСининг фаолияти хавфсизлигини ошириш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 706-сон қарорининг 6-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун давлат кафолати остида ажратилган заём маблағлари бўйича "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ҳисобидан ҳақиқатда қоплаб берилган барча комиссия тўловлари, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилган қурилиш-монтаж ишлари қиймати билан бирга, лойиҳа қийматини шакллантиришда инобатга олинади".

          

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 18 июль


















































































Время: 0.1212
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск