ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Туризм, меҳмонхона хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.07.2024 й. ПФ-102-сон "Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.07.2024 й.

N ПФ-102



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ТУРИЗМ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯХШИЛАШ

ВА ХОРИЖИЙ ТУРИСТЛАР ОҚИМИНИ ЯНАДА

ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимиз ҳудудларида янги туризм индустрияси объектларини кўпайтириш орқали қулай саёҳат қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, жаҳон бозорида миллий туризм маҳсулотларини фаол тарғиб қилишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш, ички туризм имкониятларини янада кенгайтириш, транспорт логистикасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, шунингдек, соҳага тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш мақсадида:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ, туризм соҳасида қулай тадбиркорлик муҳитини яратиш ва туризм хизматлари экспортини кенгайтириш мақсадида:

а) 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб кириш туризми фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган туроператорларни хорижий мамлакатлардан республикага туристларни олиб келишда айланма маблағ билан таъминлаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан республика тижорат банклари орқали 50 миллион АҚШ доллари эквивалентида миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада кредит линияси очилади. Бунда:

тижорат банклари томонидан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ресурслари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар бўйича белгиланган йиллик фоиз ставкаси таркибида банк маржаси 3 фоиздан ошмаган миқдорда ўрнатилади;

кредит маблағлари туроператорларга 2 йиллик имтиёзли давр (фоиз ва асосий қарздан) билан 10 йил муддатга ажратилади;

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тижорат банкларига ресурслар 3 йиллик имтиёзли давр билан 12 йил муддатга ажратилади;

б) 2025 йил 1 августга қадар Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олиниб, лицензияга эга бўлган туроператорларга, истисно тариқасида, экстремал турларни ташкил қилиш учун двигатель ҳажми 2,4 литрдан кам бўлмаган юқори ўтиш қобилиятига эга транспорт воситалари импорт қилинаётганда божхона божи ва утилизация йиғимини амалдаги ставканинг 25 фоизи миқдорида 3 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.

Бунда, ушбу транспорт воситаси импорт қилинган кундан бошлаб 3 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан ташқарида фойдаланилганлиги, бошқа шахсларга сотилганлиги ёки ўтказилганлиги ёхуд ижарага берилганлиги аниқланган тақдирда, божхона божи ва утилизация йиғими тўлиқ ҳажмда импорт қилган шахсдан ундириб олинади;

в) 2025 йил 1 августга қадар туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт қилинадиган автобус ва микроавтобуслар божхона божидан озод этилади. Бунда:

мазкур имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган янги ишлаб чиқарилган, "Евро-5" ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автобус ва ҳайдовчидан ташқари саккиз ва ундан ортиқ ўриндиқларга эга бўлган микроавтобуслар учун тақдим этилади;

импорт қилинган автобуслар ва микроавтобуслар импорт қилинган кундан бошлаб 3 йил давомида бошқа шахсга сотилган ёки ўтказилган ёхуд ижарага берилган тақдирда, тақдим этилган имтиёзлар бекор қилинади ҳамда божхона божи белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда импорт қилган шахсдан ундириб олинади;

г) Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда - Туризм қўмитаси) томонидан рўйхати шакллантириладиган халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида туризм соҳасидаги тадбиркорлар, ҳунармандлар, маданият ва санъат вакиллари иштирок этади. Бунда, 2025 йил 1 январдан бошлаб:

халқаро туризм ярмарка ва кўргазмалари учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетидан 1 миллиард сўмдан кам бўлмаган маблағлар ажратилади;

фаолият бошлаганига 3 йилдан кўп бўлмаган туроператорларнинг халқаро туризм ярмарка ва кўргазмаларидаги павильон ижараси харажатининг 50 фоизи Туризм қўмитасининг бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

ҳунармандларнинг халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларидаги павильон ижараси, уларда намойиш этиладиган маҳсулотларини ташиш ва авиачипта харажатларининг 50 фоизи Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.


2. Қуйидагилар:

Туризмни ривожлантириш бўйича республика жамоатчилик кенгаши (кейинги ўринларда - Республика кенгаши) таркиби 1-иловага мувофиқ;

Туризмни ривожлантириш бўйича маҳаллий жамоатчилик кенгашларининг (кейинги ўринларда - маҳаллий кенгаш) намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ;

Хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш бўйича "йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Туризм қўмитасининг Ўзбекистон Республикасининг туризм маҳсулотини халқаро ва ички туризм бозорларида тарғиб қилиш, саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз мамлакат сифатидаги имижини янада мустаҳкамлашга қаратилган қуйидагиларни назарда тутувчи янги миллий туризм брендини (танитиш белгиси) яратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:

маркетинг ва брендинг консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг янги миллий туризм бренди (кейинги ўринларда - туризм бренди)ни ишлаб чиқиш;

туризм брендининг мақсадли бозорлар (аудитория) талабларидан келиб чиқиб, хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг тарихий, маданий, гастрономик, тиббий ва соғломлаштириш, археологик, экологик ва экстремал каби туризмнинг турлари тўғрисида контентлар яратиш;

замонавий маркетинг технологияларидан, шу жумладан халқаро медиа ва ижтимоий платформалар, бутунжаҳон спорт, маданият ва санъат тадбирлари майдонидан фойдаланган ҳолда туризм брендини тарғиб қилиш тизимини яратиш.


4. Туризм қўмитаси:

2024 йил 1 октябрга қадар янги миллий туризм брендини яратиш учун танлов ўтказсин;

2024 йил Халқаро туризм куни доирасида биринчи глобал сайёҳлик медиакампусини ташкил қилсин;

2024-2025 йилларда аудиторияси 10 миллиондан ортиқ бўлган 50 нафаргача хорижий журналист, блогер, влогер ва инфлюэнсерларни жалб қилсин.


5. Белгилансинки:

а) Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган туроператорларнинг ўз маҳсулотларини тарғиб қилиш мақсадида республикага олиб келган машҳур хорижий блогерларнинг (аудиторияси 1 миллиондан кам бўлмаган) яшаш харажатлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Бунда, машҳур блогерларни олиб келиш бўйича сарф-харажатлар сметаси Туризм қўмитаси билан олдиндан келишилади;

б) Республика кенгаши ҳар чоракда камида бир маротаба, маҳаллий кенгашлар ҳар ойда бир маротаба туризм соҳаси субъектлари фаолияти, туризм инфратузилмаси ва транспорт логистикаси соҳаларида вужудга келаётган муаммоларни кўриб чиқиб, уларни бартараф қилиш ва мавсум олди тайёргарлик кўриш ҳамда олдиндан хабар бериш тартиби асосида фаолият юритади;

в) 2025 йил 1 январдан бошлаб камида 100 нафар хорижий иштирокчиси бўлган уч кундан кам бўлмаган бизнес тадбирларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил қилган тадбиркорлик субъектлари 2028 йил 1 январгача ушбу бизнес тадбирларни ташкил қилишдан олинган даромаддан олинган фойда солиғини ушбу солиқ бўйича белгиланган солиқ ставкасига нисбатан 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкаси бўйича тўлайди.


6. Туризм қўмитаси:

бир ой муддатда миллий туризм делегацияси иштирок этиши лозим бўлган кўргазмалар рўйхатини қайта кўриб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;

уч ой муддатда фаолият бошлаганига 3 йилдан кўп бўлмаган туроператорларнинг халқаро туризм ярмарка ва кўргазмаларидаги павильон ижараси харажатининг 50 фоизини Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Маданият вазирлиги "Ҳунарманд" уюшмаси билан биргаликда 2024 йил 1 декабрга қадар хорижий мамлакатлар кесимида халқаро туризм кўргазмаларида намойиш қилиш учун маданий, гастрономик ва ҳунармандчилик контентини ишлаб чиқсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2025 йилдан бошлаб ҳар йили халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмалари учун маҳаллий бюджетдан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашларига тақдимнома киритган ҳолда 1 миллиард сўмдан кам бўлмаган маблағлар ажратиб бориш чораларини кўрсин.


8. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги икки ой муддатда халқаро фестивалларда қатнашадиган ҳунармандларга павильон ижараси, уларда намойиш этиладиган маҳсулотларини ташиш ҳамда авиачипта харажатларининг 50 фоизини Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан қоплаб бериш тартибини назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


9. Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров, Ж. Ходжаев) икки ой муддатда туроператорларга айланма маблағ учун экспорт олди молиялаштиришга 50 миллион долларгача ресурс ажратиш ва уни мақсадли ишлатиш тартибини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин.


10. Туризм қўмитаси Стратегик ислоҳотлар агентлиги билан биргаликда 2024 йил 1 декабрга қадар илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда "Мавжуд туризм маҳсулотларини тақдим этиш" моделидан "Мижозга нима керак" моделига ўтишнинг қисқа муддатли концепциясини ишлаб чиқсин.

Бунда, сайёҳларнинг фикрини ўрганиш мақсадида халқаро аэропортлар, чегара ўтказиш пунктлари ва туризм намойиши объектларида QR-код асосида сўровлар ўтказиб борилиши назарда тутилади.


11. Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги 2024 йил 1 декабрга қадар юртимиздаги барча авиа, темир йўл ва автобус қатновлари ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформани ишга туширсин.


12. Транспорт вазирлиги:

авиа, темир йўл ва автобус чипталарини табақалаштирилган нархларда камида олти ой олдин савдога чиқариш тизимини жорий қилсин;

Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни, Янги йил байрами ва Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ҳамда Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида республика ҳудудларини боғловчи қўшимча авиа, темир йўл ва автобус қатновларини йўлга қўйсин;

Туризм қўмитаси билан биргаликда маҳаллий ва хорижий фуқароларни транспорт ва туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор қилиш мақсадида амалга оширилаётган тадбирлар, жумладан, очилаётган янги рейслар, рейслардаги юкламалар, шакллантирилаётган янги авиа ва темир йўл маршрутлари тўғрисида маълумотларни мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиб борсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги "Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва бўш ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-245-сон қарорининг 3-иловаси билан мастер-режалар ишлаб чиқиладиган 20 та туман (шаҳар)ларнинг рўйхати тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, мастер-режалар ишлаб чиқиладиган ҳудудларда ер участкаларини сотишдан тушган маблағлар биринчи навбатда Жамғарма харажатларини қоплашга йўналтирилади.


14. Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари С. Саъдуллаев мастер-режалар ишлаб чиқиладиган 20 та туман (шаҳар) ҳудудларида инфратузилмани ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни молиялаштириш учун масъул этиб белгилансин.


15. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мастер-режалар ишлаб чиқиладиган 20 та туман (шаҳар) ҳудудларида муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш учун:

2024 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан 100 миллиард сўм ажратсин;

2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича давлат дастурида 132 миллиард сўм ажратиш кўзда тутилишини таъминласин.


16. Туризм қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда бизнес туризмини (MICE) ривожлантириш учун янада қулай муҳит яратишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


17. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги бир ой муддатда Мўйноқ ва Паркент туманларида экстремал туризмни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


18. Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда кичик бизнесга тайёр жойни қуриб таклиф қилиш тизимини яратиш бўйича таклифларни киритсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


20. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов белгилансин.

Фармон ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 18 июлдаги

ПФ-102-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Туризмни ривожлантириш бўйича республика

жамоатчилик кенгаши

ТАРКИБИ


1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Жамоатчилик кенгаши раиси


2. Г.Б. Исраилова

-

Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси раиси, Жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари


3. А.А. Абдухакимов

-

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари


4. З. Пололикашвили

-

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг туризм бош котиби


5. С. Ибботсон

-

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм элчиси


6. З. Тонгқиан

-

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети проректори


7. Ю. Мизумори

-

Туризм қўмитасининг Япониядаги туризм вакили


8. О. Қ. Норинбоев

-

Ўзбекистон география жамияти раиси


9. Ф.А. Абдуллаева

-

Ўзбекистон меҳмонхоналар уюшмаси раиси


10. А.Х. Умаров

-

Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси раиси


11. Т.Д. Мусин

-

Ўзбекистон рестораторлар ва отельерлар уюшмаси раиси


12. Д.Р. Ураков

-

Ўзбекистон "Ҳунарманд" уюшмаси раҳбари в.б.


13. Ш.М. Саибов

-

Ўзбекистон туризм транспорти уюшмаси раиси


14. М.С. Султанова

-

Ўзбекистон социал туризм уюшмаси раиси


15. Л.Ю. Козловский

-

Ўзбекистон экстремал ва тоғ туризми федерацияси раиси


16. М.С. Сайдаминов

-

"Orient voyages" масъулияти чекланган жамияти директори


17. З.А. Бутаев

-

"Samarkand touristic centre" масъулияти чекланган жамияти ижрочи директори


18. М.М. Рамазонов

-

"Авруд травел" масъулияти чекланган жамияти маркетинг ва бизнесни ривожлантириш бўйича директори


19. Б.Р. Ашуралиев

-

"Элан Экспресс" масъулияти чекланган жамияти директори


20. Л.М. Мирзаева

-

"Фаровон Хива хотел" меҳмонхонаси бош менежери


21. Б.Р. Кораходжаев

-

"Asia star plaza" масъулияти чекланган жамияти директори


22. Д.А. Якубова

-

"O`zbekiston 24" ахборот-таҳлилий телерадиоканали сиёсий шарҳловчиси


23. Э.А. Тухватулина

-

"Дунё бўйлаб" телеканали "Всё о Туризме" дастури муаллифи ва бошловчиси


24. О.А. Назарбеков

-

маданият вазири


25. И.Р. Махкамов

-

транспорт вазири


26. Б.О. Саидов

-

ташқи ишлар вазири


27. Ш.С. Хидоятов

-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири в.б.


28. П.Р. Бобожонов

-

ички ишлар вазири


29. И.И. Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари


30. А.З. Саъдуллаев

-

ёшлар ишлари агентлиги директори


31. Б.Г. Абдикаримов

-

Маданий мерос агентлиги директори


32. У.Р. Шадиев

-

Туризм қўмитаси раиси, Жамоатчилик кенгаши котиби

       

Изоҳ. Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси ва Туризм қўмитасига Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Жамоатчилик кенгаши аъзолари таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.

Жамоатчилик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.

      

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 18 июлдаги

ПФ-102-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Туризмни ривожлантириш бўйича маҳаллий

жамоатчилик кенгашларининг намунавий

ТАРКИБИ


1. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, маҳаллий жамоатчилик кенгаши раиси


2. Лавозимига кўра

-

Туризм соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилоти вакили, Маҳаллий жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари


3. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари, маҳаллий жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари


4. Лавозимига кўра

-

Туризм ва унга ёндош соҳалардаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари


5. Лавозимига кўра

-

Ҳудуддаги йирик туроператорлар


6. Лавозимига кўра

-

Ҳудуддаги йирик меҳмонхона вакиллари


7. Лавозимига кўра

-

оммавий ахборот воситалари вакиллари


8. Лавозимига кўра

-

Маданият вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси бошлиғи


9. Лавозимига кўра

-

транспорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси бошлиғи


10. Лавозимига кўра

-

Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бўлинмаси бошлиғи


11. Лавозимига кўра

-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси бошлиғи


12. Лавозимига кўра

-

ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси бошлиғи


13. Лавозимига кўра

-

иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси бошлиғи


14. Лавозимига кўра

-

Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бўлинмаси бошлиғи


15. Лавозимига кўра

-

Маданий мерос агентлигининг ҳудудий бўлинмаси бошлиғи


16. Лавозимига кўра

-

Туризм қўмитасининг ҳудудий бошқармаси ўринбосари Маҳаллий жамоатчилик кенгаши котиби

      

Изоҳ. Маҳаллий жамоатчилик кенгашлари таркибига камида 3 нафар туризм ва унга ёндош соҳалардаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда 4 нафардан туроператор ва меҳмонхона вакиллари киритилади.

Маҳаллий жамоатчилик кенгашлари ўринбосарларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими билан келишган ҳолда маҳаллий кенгашлар аъзолари таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.

Маҳаллий жамоатчилик кенгашлари аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 18 июлдаги

ПФ-102-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Хорижий ва маҳаллий туристлар

оқимини янада ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Чора-тадбирлар

номи

Амалга ошириш

механизми

      

Ижро

муддати

     

Молиялаштириш

манбалари

      

Масъул

ижрочилар

       

      

I. ҲУДУДЛАРДА ТУРИЗМ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ

ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

     

1.

Кичик бизнесга тайёр жойни қуриб таклиф қилиш бўйича янги тизим яратиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Икки ой

муддатда



Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги


2.

Бўстонлиқ туманидаги 100 миллион доллар инвестиция жалб қилинган ҳолда "Хаятт" меҳмонхонаси талаблари асосида барпо этилаётган меҳмонхона мажмуасига олиб борувчи 4Р6д Тошкент ш. - Чирчиқ ш. - Чимён автомобиль йўлини реконструкция қилиш.


1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш.


2024 йил

октябрь


Туризм объектлари атрофидаги ер майдонлари, сув ва йўл инфратузилмала-рини яхшилашга ажратиладиган маблағлар ҳисобидан

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Лойиҳани Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига таклиф киритиш.


3. Таъмирлаш ишларини амалга ошириш.


2025 йил


3.

Тошкент вилоятида "Хаятт" меҳмонхонаси талаблари асосида барпо этилаётган меҳмонхона фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида мажмуанинг электр энергияси истеъмоли режасидан келиб чиқиб, керакли қувватдаги электр подстанциясини ўрнатиш.

Бунда, подстанция қурилиши учун сарфланган харажатлар меҳмонхона мажмуасига етказиб берилган электр энергиясини монетизация қилиш (сотуви) ҳисобидан қопланади.


Амалий чора-тадбирлар.

2025 йил

Республика бюджети маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ

4.

Ғелондан ўтувчи Оқсув дарёсида 63 миллион АҚШ долларилик қуввати 24 Мегаваттли 3 та ГЭСни ишга тушириш.


Амалий чора-тадбирлар.

2025 йил

давомида

Ижрочилар

маблағлари

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ

5.

Сечанкўл ва Ачинкўл кўллари бўйида туристик масканлар барпо этиш, туризм хизмат турларини ташкил этиш.


Кўллар атрофида туристик масканлар барпо этиш, туризм хизмат турларини ташкил этиш бўйича ўрганишлар олиб бориш ва Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифларни киритиш.


2025 йил

март

-

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси


6.

Наманган вилояти Чортоқ туманида камида 10 та санатория ва меҳмонхона ташкил қилишга инвесторларни жалб қилиш.


1. Чортоқ туманида санатория-курорт зоналарини ташкил қилиш учун салоҳияти юқори бўлган ҳудудларни аниқлаш.


Бир ой

муддатда


Ижрочилар

маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


2. Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикасидаги инвесторлар учун тақдимотлар тайёрлаш.


Икки ой

муддатда


3. Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикасига ташрифларни амалга ошириш ва ижобий натижаларга эришиш.


2024 йил

давомида


7.

Хитой, Россия, Туркия ва бошқа мақсадли давлатлардан хорижий сайёҳлар сонини ошириш ва туризм инфратузилмасига инвестиция жалб қилиш чораларини кўриш.

Бунда, вилоят ҳокимларининг ўринбосарлари бошчилигидаги делегацияларни уч ойгача ушбу давлатларда хизмат сафарида бўлишини таъминлаш.


1. Ҳокимликлар вакилларининг Хитой, Россия, Туркия ва бошқа давлатларга ташрифи бўйича режа-жадвал тузиш.


2. Ушбу давлатлардаги дипломатик ваколатхоналар, тегишли хорижий ташкилотлар билан музокара ўтказиб, вилоятлар делегацияларининг ташрифини ташкил этиш.


3. Хитой, Россия, Туркия ва бошқа давлатлардаги йирик бизнес эгаларининг ҳудудлар туризм инфратузилмасига инвестиция киритиши ва туроператорлар томонидан туристик оқимни кўпайтириш мақсадида икки томонлама келишувларга эришиш.


2024 йил

1 августдан

бошлаб,

доимий

равишда

Ижрочилар

маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


8.

Мастер-режалар ишлаб чиқиладиган 20 та туман (шаҳар)ларнинг ҳар бирига 50 миллион долларлик инвестиция киритиш бўйича тақдимот қилиш.


Тақдимот лойиҳаси.

Бир ой

муддатда

-

Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


9.

Миср ва Туркия тажрибаси асосида Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида шарқ бозори лойиҳасини амалга ошириш.


1. Шарқ бозори лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. Лойиҳалар тақдимотини ўтказиш.


3. Лойиҳани амалга ошириш истагини билдирган ташаббускорларни аниқлаш.


Икки ой

муддатда


Ижрочилар

маблағлари

Савдо-саноат палатаси, "Ўзмиллий банк" АЖ, Маданий мерос агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


4. Шарқ бозорлари лойиҳасини ЮНЕСКО билан ўрнатилган тартибда келишиш.


2024 йил

якунига

қадар


10.

Етакчи хорижий давлатларда "Farovon" миллий меҳмонхона бренди остида меҳмонхоналар барпо этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.


Таклифлар ишлаб чиқиш.

Уч ой

муддатда


-

Вазирлар Маҳкамаси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги


11.

Туризм соҳасидаги инвесторларга қулай сармоявий муҳит яратиш.

Бунда, 3-5 юлдузли меҳмонхона ва курорт (резорт)ларни барпо этаётган хорижий ва маҳаллий инвесторларга махсус туристик-рекреацион зоналарга нисбатан қўлланадиган имтиёз ва афзалликларни тақдим этишни кўзда тутувчи "туризм инвестори" мақомини жорий қилиш.


Таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Уч ой муддатда

-

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Туризм қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги


12.

Бирорта ҳам меҳмонхона мавжуд бўлмаган 22 та туманда кичик отеллар барпо этиш учун оилавий хоналар сонидан келиб чиқиб, субсидия ажратиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Уч ой

муддатда

-

Туризм қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


      

II. УЗОҚ ХОРИЖ ДАВЛАТЛАРИДАН ЯНАДА КЎПРОҚ

САЙЁҲЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

       

13.

"Е-visa" (электрон виза) тизимини такомиллаштириш, узилишларсиз мунтазам ишлашини таъминлаш ҳамда мобил иловани ишга тушириш.


Амалий чора-тадбирлар.

Икки ой

муддатда

Ташқи ишлар вазирлиги маблағлари


Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Туризм қўмитаси


14.

Қўшни давлатларда сайёҳлар гуруҳларининг чегарадан ўтишини енгиллаштириш бўйича мутасадди ташкилотлар билан музокаралар ўтказиб, яшил йўлаклар ташкил этиш юзасидан аниқ ва ҳамкорлар билан келишилган ечимларни киритиш.


Амалий чора-тадбирлар.

Икки ой

муддатда

-

Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги


15.

"Атлетико Мадрид" (Испания) футбол жамоаси билан Ўзбекистон туризм бренди реклама кампаниясини йўлга қўйиш юзасидан Испания томони билан ишларни ташкил қилиш.


1. Республиканинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш учун зарур маълумотларни (лого ва слогин) шакллантириш (заруриятга кўра ишчи гуруҳлар тузиш).


2. Футбол жамоаси маъмурияти билан музокаралар ўтказиш.


Икки ой

уддатда


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ва Туризм қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тенг улушларда


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги


3. Лойиҳани амалга ошириш.


2024 йил

давомида


16.

Ўзбек ипаги, миллий либослари ва Ўзбекистоннинг анъанавий безакларини кенг тарғиб этиш мақсадида жаҳоннинг машҳур кутюрье ва мода уйлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.


Амалий чора-тадбирлар.

Икки ой

муддатда

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ва Туризм қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тенг улушларда


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги


17.

Мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи "Ўзбек ипаги: жаҳон брендлари илҳоми" танловини ўтказиш.


1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

август


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ва Туризм қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тенг улушларда


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

октябрь


18.

Мўйноқ аэропорти имкониятидан самарали фойдаланиш орқали алоҳида ҳаво ҳудудини ташкил этиш ҳамда парашютдан сакраш ва ҳаво дайвинги экстремал туризмини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.


1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

август



-

Мудофаа вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

октябрь


19.

Тошкент шаҳрида халқаро гастрономик фестиваль ташкил қилиш.


1. Фестивални ўтказиш вақти ва жойини белгилаш.


2. Фестиваль тўғрисидаги маълумотларни маҳаллий ва хорижий туристик ташкилотларга етказиш.


3. Фестивални ташкил қилиш ва Ўзбекистоннинг гастротуризм салоҳияти тақдимотларини ўтказиш.


2024 йил

сентябрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тенг улушларда


Туризм қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


20.

Хива шаҳрида халқаро гастрономик фестиваль ташкил қилиш.


1. Фестивални ўтказиш вақти ва жойини белгилаш.


2. Фестиваль тўғрисидаги маълумотларни маҳаллий ва хорижий туристик ташкилотларга етказиш.


3. Фестивални ташкил қилиш ва Ўзбекистоннинг гастротуризм салоҳияти тақдимотларини ўтказиш.


2025 йил

(келишилган муддатда)

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тенг улушларда


Туризм қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги


21.

Музейлар фаолиятини такомиллаштириш дастурини ишлаб чиқиш.


1. Хусусий музейлар очиш бўйича норматив-ҳуқуқуй ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. Музейлар фаолиятига замонавий ахборот технологияларни жорий қилиш, музейларга кириш учун ягона карта тизимини ва музейлар экспозициясини тизимли равишда янгилаш механизмларини яратиш.


3. Музейларда эсдалик совғаларини сотиш бўйича хизматлар кўламини кенгайтириш ва чипталарга табақалаштирилган тарифларни белгилаш.

Музейларнинг бўш майдончаларида аукционлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, бадиий, ҳунармандчилик, коворкинг майдончалари, хордиқ чиқариш зоналарини ташкил этиш орқали музейларда монетизацияга шароит яратиш.


2024 йил

ноябрь

-

Маданий мерос агентлиги

22.

2025 йилда реставрация қилинадиган маданий мерос объектлари рўйхатини шакллантириш ҳамда уй музейларини таъмирлаш ва тиклаш масаласини киритиш.


1. Таъмирталаб уй музейлари рўйхатини шакллантириш.


2. Хива шаҳрида Ичан қалъа мажмуасидан 2 километр узоқликда жойлашган Муҳаммад Раҳимхон II - Ферузнинг "Қибла тозабоғ" ёзги қароргоҳини тўлиқ тиклаш, музей ташкил қилиш, экспонатларнинг виртуал кўриниши ва анимациясини шакллантириш, аудио ва мультимедия воситаларини ўрнатиш учун қўшимча 10 миллиард сўм ажратилишини таъминлаш.


2025 йил

март

Маданий мерос объектларини таъмирлаш, реконструкция қилишга ажратилган маблағлар ҳисобидан


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданий мерос агентлиги


23.

Маданий мерос объектларининг меъморий қиёфаси, туризм салоҳияти ва миллий қадриятларни ўзида ифода этадиган тарғибот намуналарини ишлаб чиқиш.


1. Хоразм, Самарқанд ва Бухорода жойлашган йирик маданий мерос объектлар рўйхатини шакллантириш.


Бир ой

муддатда


Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан


Маданий мерос агентлиги, Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Тарғибот маҳсулотларининг дизайни намуналарини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


Икки ой

муддатда


3. Ишлаб чиқилган дизайн асосида маҳсулотларни тайёрлаш.


Уч ой

муддатда


4. Шакллантирилган рўйхатга асосан тарғибот маҳсулотларини маданий мерос объектларига жойлаштириш.


Олти ой

муддатда


24.

Меҳмонхона ва йирик туризм комплекслари учун яқин 4 йилда бошқарувчиларга бўлган талабни ўрганиб, хориждаги туризм ва сервис комплексларида ҳар йили камида 20 нафар ўрта бўғин менежерининг малакасини ошириш.

Бунда, менежерларни хорижда ўқитиш харажатлари Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Икки ой

муддатда

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


25.

Янги ўқув йилидан туризм соҳасидаги олийгоҳларда 2 минг талабани ҳамда коллеж ва техникумларда 1 минг ўқувчини дуал таълим билан қамраб олиш чораларини кўриш.


Амалий чора-тадбирлар.

2024/2025

ўқув йилидан

бошлаб


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси


26.

Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларини ташишда ички ишлар органлари томонидан автобусларга ҳамроҳлик қилиш бўйича тарифларни қайта кўриб чиқиш.


Идоравий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


Икки ой

муддатда

-

Ички ишлар вазирлиги, Туризм қўмитаси


27.

Туризм соҳасининг субъектлари томонидан автобус, микроавтобус ва минивенлар ён ойналари тусини ўзгартиришда фақат бир марта тўловни амалга ошириш тартибини жорий қилиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Бир ой

муддатда

-

Ички ишлар вазирлиги

28.

Туристик салоҳияти ошиб бораётган ҳудудлардаги туризм намойиши объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларнинг самарадорлигини янада ошириш ва сайёҳлар хавфсизлигини комплекс таъминлаш мақсадида Фарғона ва Жиззах вилоятлари ички ишлар бошқармалари таркибида хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаларини ташкил этиш учун Ички ишлар вазирлигига қўшимча 25 та штат бирлигини ажратиш ҳамда уларни сақлаш билан боғлиқ харажатларни 2025 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети параметрларида назарда тутиш.


Амалий чора-тадбирлар.

2024 йил

декабрь

Республика бюджети маблағлари

Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

29.

2025-2028 йиллар учун ички туризм тарғиботига қаратилган маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш.


1. Ўзбекистон маркетинг уюшмаси ҳамда хусусий маркетинг ташкилотлари, шу жумладан, хорижий ташкилотлар билан музокаралар олиб бориш.


2024 йил

август


Туризмни қўллаб-

қувватлаш

жамғармаси

Туризм қўмитаси

2. Маркетинг ташкилотлари билан келишувга эришиш.


2024 йил

сентябрь


3. Ички туризм тарғиботига қаратилган маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш.


2025 йил

январь

4. Маркетинг стратегиясини амалга ошириш ҳамда ижросини таъминлаш.


2025-2028

йиллар

давомида


30.

Туризм қўмитаси тўғрисидаги низом қабул қилингунга қадар Қўмита ҳудудий бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартларини Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сон қарори билан белгиланган тартибга мувофиқ амалга ошириш.


1. Туризм қўмитаси тўғрисидаги Низом тасдиқлангунга қадар Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартларини Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сон қарори доирасида вақтинча амалга ошириш.


2024 йил

давомида


Маҳаллий бюджет маблағлари

Туризм қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. 2024 йил январь ойидан тўланмаган фарқ суммалари тўлаб берилишини таъминлаш.


Бир ҳафта

муддатда


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида"ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби ва шартларини Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сон қарорига мувофиқлаштириш;

Туризм қўмитаси ташкилий тузилмасида стратегик режалаштириш ва методология, жамоатчилик билан алоқалар (ахборот хизматлари), коррупцияга қарши курашиш, халқаро ҳамкорлик қилиш ва рейтинглар каби таркибий бўлинмалари ташкил этилишини низом лойиҳасида назарда тутиш.


уч ой

муддатда


21.

Хоразм вилоятида туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида 2025 йилда маданий мерос объектларини таъмирлаш ва тиклаш.


1. "Ичан қалъа" давлат-музей қўриқхонаси ҳудудидаги "Карвон сарой" ҳунармандлар мажмуасини реставрация қилиш учун 2025 йилда маданий мерос объектларини реставрация қилишга республика бюджетида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан 12 млрд сўм ажратиш.


2025 йил

март


Маданий мерос объектларини таъмирлаш, реконструкция қилишга ажратилган маблағлар ҳисобидан


Маданий мерос агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги


2. Хива шаҳридаги "Ичан қалъа" давлат-музей қўриқхонаси ҳудудидаги "Карвон сарой" ҳунармандлар мажмуаси ва "Дешан қалъа" ҳудудлари бўйича батафсил режалаштириш лойиҳа таклифларини белгиланган тартибда ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси маркази билан келишиш.


2026 йил

давомида


32.

Йиллик тақвим режага киритилган йирик маданий-кўнгилочар тадбирларни ўтказиш вақти ва жойи ўзгартирилган тақдирда, тадбир ўтказилиши белгиланган муддатдан камида икки ой олдин оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда баёнот бериш орқали муносабат билдириш.


Амалий чора-тадбирлар.

2025 йил

1 январдан

бошлаб,

заруратга

кўра доимий

равишда



Туризм қўмитаси, Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


33.

Меҳмонхоналарни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тизимини такомиллаштириш.

Бунда, хорижий мамлакатларнинг ижобий тажрибасини ўрганган ҳолда:

меҳмонхоналар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш;

меҳмонхона хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан сертификатлаштириш талабларига риоя қилинишини таъминлашга қаратилган тартиб ишлаб чиқиш назарда тутилади.


1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил

ноябрь

-

Туризм қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Бош прокуратура

34.

Этноқишлоқларни сақлаш, муҳофаза этиш ва ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш. Бунда:

муҳофаза этиладиган этноқишлоқлар рўйхатини шакллантириш;

муҳофаза этиладиган этноқишлоқлар жойлашган уйларни сақлаш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш;

шакллантирилган рўйхатда келтирилган қишлоқларнинг маданий-тарихий аҳамиятга эга чегараларини белгилаган ҳолда қишлоқларга "Этноқишлоқ" мақомини бериш ва мазкур қишлоқларни Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил

ноябрь


Туризм қўмитаси, Маданий мерос агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


         

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 18 июлдаги

ПФ-102-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 августдаги "Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида"ги ПФ-5515-сон Фармони 2-бандининг бешинчи хатбошисидаги "Тошкент шаҳар туризм ва спорт бош бошқармаси ҳамда туманлар туризм ва спорт бўлимлари" сўзлари "Тошкент шаҳар туризм бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6218-сон Фармони 5-иловасининг 21-позицияси "Амалга ошириш муддатлари" устунидаги "2024 йил II чорак" сўзлари "2024 йил IV чорак" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги "Тиббиётда хусусий сектор фаолиятига қўшимча қулайликлар яратиш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-102-сон Фармони 1-банди тўртинчи хатбошисидаги "даволаш муассасалари" сўзларидан кейин "(бундан санаторий ва пансионатлар мустасно)" сўзлари билан тўлдирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 октябрдаги "Туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5270-сон қарорида:


1-банднинг "в" кичик банди тўртинчи хатбошисидаги "Бўстонлиқ туризм ва сервис коллежлари ҳамда Тошкент туризм ва бизнес коллежини" сўзлари "Бўстонлиқ туризм ва сервис коллежларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-иловадан "Тошкент туризм ва бизнес коллежи" блоки чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги "Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-104-сон қарори 2-бандининг "в" кичик бандида:

биринчи хатбоши "2025 йил 1 январга қадар" сўзларидан кейин "туризм марказларида, шунингдек," сўзлари билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бош бошқармалари" сўзлари "Туризм қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелдаги "Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-232-сон қарорининг 16-банди биринчи хатбошисидаги "июль ойида" сўзлари "20 июлдан 20 августга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги "Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-238-сон қарорида:


а) 2-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирдаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Белгилансинки қаватлар сони билан боғлиқ талаблар ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ёки тоғли ва тоғолди ҳудудларда янги қурилган меҳмонхоналарга татбиқ этилмайди";


б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. 2024 йил 1 январдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларнинг саёҳат қилишлари учун қулай муҳит яратишга қаратилган "Тўсиқсиз туризм" дастури амалга оширилсин. Бунда туризм, маданий мерос, концерт-томоша объектлари ҳамда аэропорт, авто ва темир йўл вокзалларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун зарур инфратузилма яратиш механизмлари жорий қилинсин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 23 июль
















































































Время: 0.1221
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск