ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2024 й. 364-сон "Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли даромадларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.06.2024 й.

N 364




СИРДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ САЙХУНОБОД ТУМАНИНИ

ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фойдаланилмаётган имкониятларини ишга солиш, маҳаллаларни экин экишга ва кичик ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш орқали аҳоли даромадларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2024 йилда Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида тадбиркорлик, электр энергияси ва йўл инфратузилмасини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан маблағлар ажратиш кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда фойдаланилмаётган имкониятларни ишга солиш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ;

Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидаги маҳаллаларда микро ва кичик лойиҳаларни ойма-ой амалга ошириш ҳамда 2024 йилда бериладиган молиявий хизмат пакетини ажратишнинг мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;

2024 йилда Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида қишлоқ хўжалиги, томорқа, саноат, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида аҳолини иш билан таъминлашнинг мақсадли кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;

2024-2025 йилларда Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидаги шоли экиш ер майдонларини лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан текислаш, ҳосилдорлигини ошириш ва сув насосларини энергия тежайдиганга алмаштириш кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ;

2024 йилда Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида 2-3 сотихли кичик иссиқхоналар ва 5-6 сотихли парниклар ташкил қилиш кўрсаткичлари 6-иловага мувофиқ;

2024 йилда Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида 3 сотихли интенсив боғлар ташкил қилиш кўрсаткичлари 7-иловага мувофиқ;

Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ихтисослаштирилган мактабининг Сайхунобод тумани ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиладиган бино ва иншоотларда жойлаштириладиган ташкилотлар рўйхати 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида (кейинги ўринларда - Сайхунобод тумани) тадбиркорлик, электр энергияси ва йўл инфратузилмасини яхшилаш дастурини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан 60 миллиард сўм ажратилишини таъминласин.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида" 2022 йил 14 апрелдаги ПФ-106-сон Фармонига асосан Сирдарё ахборот технологиялари техникуми негизида Сайхунобод тумани ихтисослаштирилган мактаби ташкил этилганлиги;

Сайхунобод тумани ихтисослаштирилган мактаби томонидан объектнинг бир қисмида мактаб интернати қурилиши режалаштирилганлиги ҳамда қолган қисми бир неча йиллардан буён бўш турганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


4. Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

Сайхунобод тумани ихтисослаштирилган мактабига тегишли бино ва иншоотларнинг (кейинги ўринларда - объект) мактаб эҳтиёжлари учун зарур бўлмаган қисмини Сайхунобод тумани ҳокимлигига ва омборхона қисмини Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш;

объектнинг мактаб эҳтиёжлари учун зарур бўлмаган қисмида давлат ташкилотларини текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш, чет тилини ўргатиш бўйича ўқув марказларига ижара ҳуқуқи асосида бериш, шунингдек, объектнинг омборхона қисмида нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотини ташкил этиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорга 8-иловага мувофиқ Сайхунобод тумани ихтисослаштирилган мактабини объектлари белгиланган тартибда топшириш-қабул қилиш далолатномалари асосида Сайхунобод тумани ҳокимлигига ҳамда омборхона қисми Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилишини таъминласин.


6. Сирдарё вилояти ҳокимлиги:

уч ой муддатда мазкур қарорга 8-иловага мувофиқ Сайхунобод тумани ҳокимлигига ўтказиладиган объектларда давлат ташкилотларини жойлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда камида 200 ўринли нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотини ташкил этиш шарти билан объектни омборхона қисмини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш чораларини кўрсин.


7. Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Сайхунобод туманида, тажриба тариқасида, 19 та маҳалланинг ҳар бирига "Ўзагролизинг" АЖ томонидан 1 тадан мини-тракторни, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан 4 тадан мото-культиваторни бошланғич тўловсиз етти йилгача муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан лизингга бериш ёки "маҳалла еттилиги" тавсия этган тадбиркорга (фуқарога) имтиёзли кредитлаш асосида етказиб бериш таклифи маъқуллансин.

"Ўзагролизинг" АЖ, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, тажриба тариқасида, Сайхунобод туманидаги 19 та маҳаллада мини-трактор ҳамда мото-культиваторларни узоқ муддатли лизингга бериш ва имтиёзли кредитлаш амалиётини йўлга қўйсин.


8. Белгилансинки, 2024 йил 1 августдан 2025 йил 1 августга қадар Сайхунобод туманида, ҳуқуқий эксперимент тариқасида:

юридик шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиқларининг 10 фоизи;

"маҳалла еттилиги" ўз ҳудудида тадбиркорликни субъектлари томонидан яратилган янги иш ўринларига расмийлаштирилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қўшимча тушган 50 фоизи маҳалла бюджетига йўналтирилади.

Бунда:

ушбу банд қоидалари йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган тушумларга ҳамда бюджет ташкилотларида яратилган иш ўринларига нисбатан татбиқ этилмайди;

мазкур бандда кўрсатилган даромадлар молия йили учун белгиланган ажратма меъёрларига мувофиқ тегишли вилоят ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар туман маҳаллий бюджетлари орқали маҳалла бюджетига йўналтирилади;

Сайхунобод тумани "маҳалла еттилиги" ўз ҳудудида тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган янги иш ўринларига расмийлаштирилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қўшимча тушган 50 фоизини маҳалла бюджетига йўналтириш мазкур қарорга 9-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил 15 августга қадар эксперимент натижаси бўйича ушбу тизимни республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш бўйича таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорлик ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2024 йил 1 сентябрга қадар ушбу қарорнинг 8-бандида назарда тутилган тушумларни тўғри тақсимлаш мақсадида янги яратилган иш ўринлари ва тушумлар ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган дастурини ишга туширсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Сирдарё вилояти ҳокими А.А. Махмудалиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 28 июндаги

364-сон қарорига

1-ИЛОВА



2024 йилда Сирдарё вилоятининг

Сайхунобод туманида тадбиркорлик, электр энергияси

ва йўл инфратузилмасини яхшилаш учун Ўзбекистон

Республикасининг республика бюджетидан

маблағлар ажратиш кўрсаткичлари

         

Т/р

Туман номи

Маҳалла номи

Мавжуд муаммо

Ўлчов

бирлиги

      

Миқдори

Қуввати

(кВт)

     

Амалга

ошириш

муддати


Объектнинг

умумий

қиймати

(млн сўм)

     

Объект ҳолати

(янги/ўтувчи)

      

1.

Сайхунобод тумани

"Фаровон" маҳалласи

"Фаровон" маҳалласидаги ишлаб чиқариш ҳудудида тадбиркорлик инфратузилмасини яхшилаш мақсадида ташкил этилаётган йирик ишлаб чиқариш корхоналарини келгусида муқобил электр энергияси манбаи билан таъминлаш учун 2 та 25 МВА трансформаторли подстанция қуриш ва "Gozal" подстанциясидан 2 занжирли узунлиги 54,3 км бўлган 110 кВли электр узатиш ҳаво тармоғини тортиш талаб этилмоқда.


км

54,3

    

110

   







2024 йил

29 000,0

     







янги

дона

1

25000

31 000,0

         

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 28 июндаги

364-сон қарорига

2-ИЛОВА



Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманини ижтимоий-

иқтисодий Ривожлантириш ҳамда фойдаланилмаётган

имкониятларни ишга солиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ


Т/р

Чора-тадбирлар

       

Ижро муддати

       

Масъул ижрочилар

        

       

I. ТАДБИРКОРЛИК ВА КИЧИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ҲАМДА ДАВЛАТ ОБЪЕКТЛАРИДАН

САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЙЎНАЛИШИДА

      

1.

Сайхунобод туманидаги 200 та хонадонда кичик ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш чораларини кўриш.


2024 йил

давомида

Савдо-саноат палатаси (Д. Вахобов), Сирдарё вилояти ҳокимлиги (А. Махмудалиев), "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ (С. Аннакличев), Сайхунобод тумани ҳокимлиги (К. Муллажонов)


2.

Сайхунобод тумани "Фаровон" маҳалласидаги 31,5 гектар яйлов тоифасидаги ер майдонлари тоифасини қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар тоифасига ўзгартириш ҳисобидан кичик саноат зонасини ташкил этиш.


2024-2025

йилларда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Қудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Сирдарё вилояти ҳокимлиги (А. Махмудалиев), Сайхунобод тумани ҳокимлиги (К. Муллажонов)


3.

Сайхунобод тумани "Фаровон" маҳалласида 31,5 гектар ер майдонида ташкил этиладиган кичик саноат зонасида камида 100 миллион долларлик саноат лойиҳаларини шакллантириш.


2024-2025

йилларда

Савдо-саноат палатаси (Д. Вахобов), Марказий банк (Н. Сайдуллаев)


4.

Сайхунобод тумани "Фаровон" маҳалласидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 4,9 гектар ерларни саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўзгартириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

август

Сирдарё вилояти ҳокимлиги (А. Махмудалиев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдураҳмонов)


5.

Сайхунобод туманидан ўтган А-373 магистрал йўлининг 23 километр қисмида хизмат кўрсатиш лойиҳаларини шакллантириш ва давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тадбиркорларга таклиф қилиш.


2024 йил

август

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Сирдарё вилояти ҳокимлиги (А. Махмудалиев)


6.

Сайхунобод тумани "Ўрикзор", "Гулистон", "Нурли йўл", "Бахмалсой" ва "Фаровон" маҳаллаларидаги 4,9 гектар майдонда 40 та хизмат кўрсатиш объекти, 1 та меҳмонхона ва 1 та логистика марказини ташкил қилиш.


2024 йил

якунига қадар

АТ "Халқ банки" (Ш. Атабаев), "Агробанк" АТБ (Р. Маматқулов), "Асакабанк" АЖ (Қ. Туляганов), Сирдарё вилояти ҳокимлиги (А. Махмудалиев)


     

II. ДЕҲҚОНЧИЛИК ВА БОҒДОРЧИЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ, АҲОЛИ ТОМОРҚАЛАРИДАН

САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЙЎНАЛИШИДА

       

7.

Сайхунобод туманидаги 19 та маҳалланинг ҳар бирида "туман ҳокими - боғ эгаси - тижорат банки" ўртасида шартнома тузиш орқали 10 тадан хонадонда намунавий интенсив боғ ташкил қилиш. Бунда:

томорқада камида 400 гектар саноатлашган интенсив боғ ташкил қилиш, ҳосилга киргандан бошлаб, келгуси уч йил давомида экспортни 20 миллион долларга олиб чиқиш;


2024 йил

якунига қадар

Сирдарё вилояти ҳокимлиги (А. Махмудалиев), Сайхунобод тумани ҳокимлиги (К. Муллажонов) АТ "Халқ банки" (Ш. Атабаев), "Агробанк" АТБ (Р. Маматкулов), "Асакабанк" АЖ (Қ. Туляганов)


2025 йилда яна 10 та хонадонни боғ қилишга жалб қилиш;


2025 йил

якунига қадар


интенсив боғ ташкил қилиш тизимини икки йил давомида 4 мингта хонадонда йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратиш.


2025-2026

йиллар

8.

Тижорат банклари билан биргаликда 790 та кўчадан бештадан хонадонни танлаб, хонадон эгаларини томорқасидан 3 марта ҳосил олишга ўқитиш.


2024 йил

август

Сирдарё вилояти ҳокимлиги (А. Махмудалиев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдураҳмонов), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А. Хаитов)


9.

Сайхунобод туманидаги 98 километр каналлар ва дренаж тармоқлар атрофидаги 100 гектар бўш ер майдонларида терак кўчатлари экиш ишларини ташкил этиш.


2024 йил

июль

Сирдарё вилояти ҳокимлиги (А. Махмудалиев), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев)


        

III. ЧОРВАЧИЛИК, ПАРРАНДАЧИЛИК, БАЛИҚЧИЛИК

ВА АСАЛАРИЧИЛИК ТАРМОҚЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШИДА

      

10.

Сайхунобод туманида чорва ҳайвонларини боқишга хоҳиши бўлган, бироқ томорқасида жойи етишмаётган аҳоли хонадонларини аниқлаш.

Хатлов натижалари бўйича томорқасида жойи етмаётган хонадонларга Сайхунобод туманидаги захирада турган 400 гектар ерни бўлиб бериш учун "E-auksion" электрон савдо платформасига жойлаштириш.


икки ой муддатда

Сирдарё вилояти ҳокимлиги (А. Махмудалиев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов), Сайхунобод тумани ҳокимлиги (К. Муллажонов)


11.

Хоразм тажрибаси асосида Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидаги "Синтоб", "Пахтаобод", "Олға бос" ва "Дўстлик" маҳаллаларида сутни йиғиш шохобчаларини ташкил этиш.

"Олға бос" маҳалласида 3-4 тонна ва "Бахмалсой" маҳалласидаги "Poly Тех Sirdaryo" МЧЖ қошида бир кунда қуввати 5 тонналик сутни қайта ишлаш цехларини ташкил этиш.

Республиканинг бошқа ҳудудларига қайта ишланган сут маҳсулотларини реализация қилишни йўлга қўйиш.


2024 йил

якунига қадар

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов), Сирдарё вилояти ҳокимлиги (А. Махмудалиев), Сайхунобод тумани ҳокимлиги (К. Муллажонов)


12.

Сайхунобод туманида асаларичиликни ривожлантириш ва асал етиштиришни кўпайтириш мақсадида замонавий асаларичилик марказини ташкил этиш.


2024 йил

якунига қадар

Сирдарё вилояти ҳокимлиги (А. Махмудалиев), АТ "Халқ банки" (Ш. Атабаев), "Агробанк" АТБ (Р. Маматкулов), Сайхунобод тумани ҳокимлиги (К. Муллажонов)


         

IV. АҲОЛИНИНГ УЙ-ЖОЙ ШАРОИТЛАРИНИ ҲАМДА

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ЯХШИЛАШ ЙЎНАЛИШИДА

        

13.

Сайхунобод тумани "Турон" маҳалласидаги 3 гектар бўш ер майдонида 10 та замонавий кўп қаватли уй-жойлар қурилишини амалга ошириш.

Бунда ушбу турар жойларда истиқомат қилувчи аҳоли учун 180 ўринли мактабгача таълим ташкилоти ва туташ ҳудуддаги умумтаълим мактабида қўшимча 330 ўринли ўқув биносини барпо этиш.


2024-2025

йилларда

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров), Сирдарё вилояти ҳокимлиги (А. Махмудалиев), Сайхунобод тумани ҳокимлиги (К. Муллажонов)


          

            




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 28 июндаги

364-сон қарорига

3-ИЛОВА



Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидаги

маҳаллаларда микро ва кичик лойиҳаларни ойма-ой

амалга ошириш ҳамда 2024 йилда бериладиган

молиявий хизмат пакетини ажратишнинг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

           

Т/р

Маҳаллалар

номи


Ташкил

этиладиган

микро

ва кичик

лойиҳалар

сони

      

шундан,

     

Жами

ажратиладиган

маблағлар

(млн сўм)

      

шундан,

     

июль

     

август

сентябрь

     

октябрь

ноябрь

декабрь

   

Оилавий

тадбиркорлик

дастурлари

    

Кичик

бизнесни

комплекс

қўллаб-

қувватлаш

      

Бизнесга

биринчи

қадам

микро-

қарзлари

      

Жами


190

36

38

40

27

25

24

13 953

12 813

780

360

1.

"Бахмалсой"


10

2

2

2

1

1

2

733

673

30

30

2.

"Гулбулоқ"


10

1

2

3

1

2

1

746

686

45

15

3.

"Гулистон"


10

2

2

2

1

2

1

733

673

45

15

4.

"Дўстлик"


10

2

2

2

1

1

2

733

673

30

30

5.

"Иттифоқ"


10

2

2

2

1

2

1

733

673

45

15

6.

"Мустақиллик"


10

2

2

2

1

2

1

733

673

45

15

7.

"Нурли йўл"


10

2

2

2

1

2

1

733

673

45

15

8.

"Нуробод"


10

2

2

2

1

2

1

733

673

45

15

9.

"Олғабос"


10

2

2

2

1

1

2

733

673

30

30

10.

"Паймард"


10

1

2

о

2

1

1

746

686

45

15

11.

"Пахтакон"


10

2

2

2

2

1

1

733

673

45

15

12.

"Пахтаобод"


10

2

2

2

2

1

1

733

673

45

15

13.

"Синтоб"


10

2

2

2

2

1

1

733

673

45

15

14.

"Турон"


10

2

2

2

1

1

2

733

673

30

30

15.

"Ўзбекистон"


10

2

2

2

2

1

1

733

673

45

15

16.

"Ўрикзор"


10

2

2

2

2

1

1

733

673

45

15

17.

"Фаровон"


10

2

2

2

2

1

1

733

673

45

15

18.

"Шодлик"


10

2

2

2

1

1

2

733

673

30

30

19.

"Янги ҳаёт"


10

2

2

2

2

1

1

733

673

45

15

         

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 28 июндаги

364-сон қарорига

4-ИЛОВА



2024 йилда Сирдарё вилоятининг

Сайхунобод туманида қишлоқ хўжалиги, томорқа,

саноат, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида

аҳолини иш билан таъминлашнинг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ*

        

Т/р

Маҳаллалар

номи

     

Аҳоли

сони,

нафар

     

Соҳалар кесимида

     

Жами

      

қишлоқ хўжалиги

    

томорқа

     

саноат

     

савдо ва хизмат

кўрсатиш

       

қурилиш

      

амалда мавжуд

янги яратила-

диган

амалда мавжуд

янги яратила-

диган

        

амалда мавжуд

янги яратила-

диган

амалда мавжуд

янги яратила-

диган

амалда мавжуд

янги яратила-

диган

амалда мавжуд

янги яратила-

диган

1.

"Бахмалсой"


5 058

315

347

160

74

109

40

319

179

4

17

907

657

2.

"Гулбулоқ"


6318

324

188

164

70

19

7

392

220

3

10

902

495

3.

"Гулистон"


5 009

338

376

171

70

95

35

343

192

2

7

949

680

4.

"Дўстлик"


4 253

249

280

127

57

11

4

246

138

3

10

636

489

5.

"Иттифоқ"


6316

401

570

204

230

57

21

420

236

4

16

1 086

1 073

6.

"Мустақиллик"


2 035

145

204

74

59

5

2

128

72

1

5

353

342

7.

"Нурли йўл"


3 191

230

307

117

65

5

2

213

120

3

10

568

504

8.

"Нуробод"


5 147

345

468

176

118

22

8

336

189

3

13

882

796

9.

"Олғабос"


2 827

178

396

91

240

27

10

175

98

3

10

474

754

10.

"Паймард"


5 109

351

402

178

62

0

0

347

195

4

17

880

676

11.

"Пахтакон"


2 696

176

251

89

80

23

8

158

89

2

7

448

435

12.

"Пахтаобод"


6 652

385

434

196

75

22

8

390

219

4

15

997

751

13.

"Синтоб"


5 387

358

412

182

50

21

8

351

197

1

5

913

672

14.

"Турон"


3 617

27

58

13

32

90

33

224

126

2

8

356

257

15.

"Ўзбекистон"


3 416

229

264

116

50

54

20

222

125

4

14

625

473

16.

"Ўрикзор"


3 460

251

336

127

72

98

36

233

131

1

5

710

580

17.

"Фаровон"


3 683

254

306

129

58

392

144

247

139

6

24

1 028

671

18.

"Шодлик"


4 024

15

75

7

62

36

13

248

139

2

6

308

295

19.

"Янги ҳаёт"


4 063

240

284

122

78

0

0

242

136

2

7

606

505


Жами


82261

4811

5958

2443

1602

1086

399

5234

2940

54

206

13628

11105

       

*) Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишган ҳолда умумий кўрсаткичлар доирасида маҳаллалар кесимида ўзгартириш киритилиши мумкин.

     

       




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 28 июндаги

364-сон қарорига

5-ИЛОВА



2024-2025 йилларда Сирдарё вилоятининг

Сайхунобод туманидаги шоли экиш ер майдонларини

лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан

текислаш, ҳосилдорлигини ошириш ва сув насосларини

энергия тежайдиганга алмаштириш кўрсаткичлари

          

Т/р

Маҳаллалар номи

Жами шоли

майдони

(гектар)

      

Лазерли

текисланадиган

майдон

(гектар)

      

Ҳосилдорлиги ошириладиган

шоли майдонлари, ц/га

    

Энергия тежайдиганга

Алмаштириладиган

насослар сони

(дона)

        

амалда

    

режа

     

1.

"Бахмалсой"


5,2

-

46,0

79,2

-

2.

"Гулбулоқ"


63,4

50,0

49,0

80,4

1,0

3.

"Мустақиллик"


217,8

150,0

49,0

82,1

3,0

4.

"Нурли йўл"


67,8

-

46,0

79,2

1,0

5.

"Ўзбекистон"


113,5

100,0

48,0

82,4

2,0

6.

"Ўрикзор"


161,7

120,0

50,0

83,0

3,0

7.

"Фаровон"


16,0

-

46,0

79,2

1,0

8.

"Шодлик"


13,2

-

45,0

74,3

-

9.

"Янги ҳаёт"


1 341,4

1 200,0

51,0

81,3

19,0

Жами


2 000,0

1 620,0

430,0

721,1

30,0

         

           




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 28 июндаги

364-сон қарорига

6-ИЛОВА



2024 йилда Сирдарё вилоятининг

Сайхунобод туманида 2-3 сотихли кичик

иссиқхоналар ва 5-6 сотихли парниклар

ташкил қилиш кўрсаткичлари

               

Т/р

Маҳаллалар номи

Хонадонлар

сони

2-3 сотихли

иссиқхоналар

      

5-6 сотихли

"парник"лар

(дуга усулида)

     

сони

майдони,

(сотих)

      

сони

майдони,

(сотих)

      

1.

"Бахмалсой"


74

10

23

64

326

2.

"Гулбулоқ"


70

20

46

50

255

3.

"Гулистон"


70

20

46

50

255

4.

"Дўстлик"


57

15

35

42

214

5.

"Иттифоқ"


230

80

184

150

765

6.

"Мустақиллик"


59

19

44

40

204

7.

"Нурли йўл"


65

10

23

55

281

8.

"Нуробод"


118

60

138

58

296

9.

"Олғабос"


240

30

69

210

1 071

10.

"Паймард"


62

20

46

42

214

11.

"Пахтакон"


80

40

92

40

204

12.

"Пахтаобод"


75

40

92

35

179

13.

"Синтоб"


50

15

35

35

179

14.

"Турон"


32

12

28

20

102

15.

"Ўзбекистон"


50

15

35

35

179

16.

"Ўрикзор"


72

22

51

50

255

17.

"Фаровон"


58

16

37

42

214

18.

"Шодлик"


62

30

69

32

163

19.

"Янги ҳаёт"


78

28

64

50

255

Жами


1 602

502

1 155

1 100

5 610

       

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 28 июндаги

364-сон қарорига

7-ИЛОВА



2024 йилда Сирдарё вилоятининг

Сайхунобод туманида 3 сотихли интенсив

боғлар ташкил қилиш кўрсаткичлари

                

Т/р

Маҳаллалар номи

Хонадонлар сони

3 сотихли интенсив

боғлар ташкил этиш

(сотих)

       

Жами


195

585

1.

"Бахмалсой"


13

39

2.

"Гулбулоқ"


14

42

3.

"Гулистон"


12

36

4.

"Дўстлик"


13

39

5.

"Иттифоқ"


17

51

6.

"Мустақиллик"


8

24

7.

"Нурли йўл"


9

27

8.

"Нуробод"


13

39

9.

"Олғабос"


7

21

10.

"Паймард"


9

27

11.

"Пахтакон"


6

18

12.

"Пахтаобод"


13

39

13.

"Синтоб"


5

15

14.

"Турон"


6

18

15.

"Ўзбекистон"


12

36

16.

"Ўрикзор"


10

30

17.

"Фаровон"


10

30

18.

"Шодлик"


5

15

19.

"Янги ҳаёт"


13

39

        

        




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 28 июндаги

364-сон қарорига

8-ИЛОВА



Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани

ихтисослаштирилган мактабининг Сайхунобод

тумани ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат

активларини бошқариш агентлигига ўтказиладиган бино

ва иншоотларда жойлаштириладиган ташкилотлар

РЎЙХАТИ

         

Т/р

Объект номи

Ер майдони

(гектар)

      

Бино майдони

(кв.м)

       

Жойлаштириладиган

ташкилотлар

       

       

I. Сайхунобод тумани ҳокимлигига

ўтказиладиган бино ва иншоотлар

       

1.

Бино ва иншоот (литер-0002)


0,03

300

Сайхунобод тумани Санитар эпидемиологик хизмати


2.

Бино ва иншоот (литер-0002)


0,0259

259

Сайхунобод тумани Ветеринария бўлими


3.

Бино ва иншоот (литер-0004)


0,004

40

"Маҳалла" уюшмаси Сайхунобод тумани бўлими


4.

Бино ва иншоот (литер-0004)


0,02

200

Сайхунобод тумани Маданият бўлими


5.

Бино ва иншоот (литер-0004)


0,0035

35

Сайхунобод тумани Статистика бўлими


6.

Бино ва иншоот (литер-0004)


0,0364

364

Сайхунобод тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази


7.

Бино ва иншоот (литер-0004)


0,0035

35

Ёшлар ишлар агентлиги Сайхунобод тумани бўлими


8.

Бино ва иншоот (литер-0004)


0,016

160

Сайхунобод тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими


9.

Бино ва иншоот (литер-0004)


0,0125

125

Сайхунобод тумани Фермерлар кенгаши


10.

Бино ва иншоот (литер-0004)


0,006

60

Сайхунобод туман Қурилиш бўлими


11.

Бино ва иншоот (литер-0004)


0,004

40

Сайхунобод тумани Савдо-саноат бўлими


12.

Бино ва иншоот (литер-0005) олди тарафи


0,05

505,6

Сайхунобод тумани Ахборот-кутубхона маркази


13.

Бино ва иншоот (литер-0005)


0,05

500

Чет тилини ўргатиш бўйича ўқув марказларини

ижара асосида жойлаштириш


         

II. Давлат активларини бошқариш агентлигига

ўтказиладиган бино ва иншоотлар

      

14.

Омборхона


0,07

304

Камида 200 ўринли нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотини ташкил

этиш шарти билан электрон онлайн-аукцион савдога чиқариш


         

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 28 июндаги

364-сон қарорига

9-ИЛОВА



Сайхунобод тумани "маҳалла еттилиги"

ўз ҳудудида тадбиркорликни субъектлари томонидан

яратилган янги иш ўринларига расмийлаштирилган

жисмоний шахслардан олинадиган даромад

солиғининг қўшимча тушган 50 фоизини

маҳалла бюджетига йўналтириш

СХЕМАСИ

         

      

Босқичлар

     


    

Субъектлар

    


     

Амалга ошириш механизми

    


    

Муддатлар

    











1-босқич


Ҳоким ёрдамчилари


    

Ҳоким ёрдамчилари "маҳалла еттилиги" томонидан маҳаллада яратилган янги иш ўрни ва расмий ишга жойлаштирилган жисмоний шахсларга тегишли маълумотларни (ЖШШР, ишга жойлаштирилган ташкилот СТИРи ва шахсни ишга жойлашган санасини) умумлаштиради.

Умумлаштирилган маълумотларни ҳоким ёрдамчилари Солиқ қўмитаси томонидан ишга тушириладиган автоматлаштирилган дастур орқали туман солиқ инспекциясига юборади.

        


Ҳисобот чорагидан

кейинги ойнинг

10-санасига қадар








2-босқич


Туман солиқ

инспекцияси


      

Ҳоким ёрдамчилари томонидан юборилган маълумотларга асосан ишга жойлаштирилган жисмоний шахсларнинг ҳақиқатда солиқ ҳисоботларида акс этганлигини ва даромад солиғи ҳақиқатда тўланганлигини текширади.

Маълумотлар текширилгандан сўнг маҳаллалар кесимида янги иш ўринлари ҳисобидан бюджетга қўшимча тўланган даромад солиқлари миқдорлари тўғрисидаги электрон реестрини туман ҳокимлигига юборади.

         


Беш иш кунида








3-босқич


Туман ҳокимлиги


          

Туман ҳокимлиги тақдим этилган рўйхатга асосан тегишли даврда бюджетга қўшимча тўланган даромад солиқларининг 50 фоизини маҳалла бюджетига ажратиш бўйича тегишли таклифни халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашларига киритади.

        


Уч иш кунида








4-босқич


      

Туман ҳокимлиги,

туман ғазначилик

хизмати бўлими



Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари қарорига асосан ажратилган маблағларни маҳалла бюджетига ўтказади.


Уч иш кунида

          

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 18 июль














































































Время: 0.1401
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск