ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Тадбиркорликнинг мулкчилик асослари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2024 й. 441-сон "Интеллектуал мулк соҳасида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.07.2024 й.

N 441



ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК СОҲАСИДА

НАЗОРАТ ХАРИДИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 4 апрелдаги ПҚ-110-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 4 апрелдаги ПҚ-110-сон қарорининг 7-бандида контрафакт товарлар муомаласига барҳам бериш мақсадида интеллектуал мулк объектларига бўлган хуқуқларни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича назорат харидини амалга ошириш тартиби ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Интеллектуал мулк соҳасида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

назорат харидини ташкил этишни режалаштириш ва уни ўтказишга оид қоидалар;

назорат харидининг натижалари бўйича интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларга риоя этилиш ҳолатини ўрганиш;

интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлиги ҳолатини баҳолаш бўйича мезонларни белгилаш;

назорат харидини амалга ошириш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

савдо нуқталарида сотиладиган истеъмол товарлари, дори воситалари, тиббий буюм ва тиббий техника ҳамда муаллифлик ҳуқуқи объектларини реализация қилиш жараёнида интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан тизимли равишда ўрганишлар ўтказилишини;

кенг жамоатчилик ўртасида интеллектуал мулкка нисбатан ҳурмат ҳиссини ошириш ҳамда контрафакт товарларга нисбатан тоқатсизлик муносабатини шакллантиришга қаратилган манзилли тарғибот тадбирлари ўтказилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 24 июль





































Время: 0.1008
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск