ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Тадбиркорликнинг мулкчилик асослари /

Интеллектуал мулк соҳасида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.07.2024 й. 441-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 23 июлдаги

441-сон қарорига

ИЛОВА



Интеллектуал мулк соҳасида назорат харидини

амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом истеъмол товарлари, дори воситалари, тиббий буюм ва тиббий техника ҳамда муаллифлик ҳуқуқи (турдош ҳуқуқлар) объектларини (кейинги ўринларда - товарлар) реализация қилиш жараёнида интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни аниқлаш бўйича ўтказиладиган назорат харидини амалга ошириш тартиб-таомилларини белгилайди.


2. Ушбу Низомга мувофиқ назорат хариди Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий муҳофазага олинган интеллектуал мулк объектларига оид ҳуқуқбузарликни аниқлаш мақсадида савдо нуқталарида (бозорлар, савдо дўконлари, кўчма савдо шохобчалари, дорихоналар ва бошқалар) реализация қилинадиган товарларни харид қилиш ҳисобланади.


3. Интеллектуал мулк соҳасида назорат хариди жисмоний ва юридик шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятига аралашмаган ҳолда, мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ икки нафар холислар иштирокида амалга оширилади ва бу тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширув ўтказиш ҳисобланмайди.


4. Назорат хариди бу борада юзага келадиган асосларга кўра режали ва режадан ташқари тарзда амалга оширилади.


5. Адлия органлари томонидан режали назорат хариди мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ тасдиқланадиган режали назорат харидини амалга ошириш графиги асосида амалга оширилади.


6. Режали назорат харидини амалга ошириш графиги, қоида тариқасида, муқаддам интеллектуал мулк соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этилган савдо нуқталари ва уларда фаолият юритувчи жисмоний ва юридик шахслар фаолиятини таҳлил қилиш асосида шакллантирилади.

График йил ёки йилнинг ҳар чораги учун ишлаб чиқилиб, адлия органининг расмий веб-саҳифасига жойлаштирилади. Графикда назорат харидини амалга оширишнинг аниқ ойлари ва кунлари кўрсатилмайди.


7. Режадан ташқари назорат хариди жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари, шунингдек, давлат органлари томонидан қонунчилик бузилиши тўғрисида тақдим этилган маълумотлар асосида ва уларда ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун етарли маълумотлар бўлмаганда ўтказилади.



2-БОБ. НАЗОРАТ ХАРИДИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Режали назорат хариди мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган графикка мувофиқ ҳамда режадан ташқари назорат хариди мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган асослар мавжуд бўлганда, адлия органи раҳбари томонидан қабул қилинган буйруқ асосида амалга оширилади.

Адлия органи раҳбарининг назорат харидини амалга ошириш ҳақидаги буйруғида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

назорат харидини амалга ошириш учун асос;

назорат харидини амалга ошириш муддати;

назорат харидини амалга оширишга масъул ходимларнинг ФИО ва лавозими;

назорат хариди амалга ошириладиган савдо нуқтасининг номи;

назорат хариди ўтказилаётган савдо нуқтасининг почта манзили;

назорат хариди давомида ўрганиш учун танлаб олинадиган товарларнинг тури ва миқдори;

назорат харидини молиялаштириш масалалари.


9. Назорат хариди касса чеки ёки белгиланган шаклдаги тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги бошқа ҳужжат расмийлаштирилганда амалга оширилган ҳисобланади.


10. Назорат хариди натижалари бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи далолатнома расмийлаштирилади:

адлия органи масъул ходимининг ФИО ва лавозими;

холисларнинг ФИО;

назорат харидини амалга ошириш учун адлия органининг буйруғи;

назорат хариди амалга оширилган савдо нуқтасининг номи ва манзили;

назорат хариди давомида ўрганиш учун танлаб олинадиган товарларнинг тури ва миқдори;

назорат харидини амалга ошириш учун сарфланган сумма.

Далолатномага касса чеки ёки белгиланган шаклдаги тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги бошқа ҳужжатлар ва назорат хариди давомида олинган маҳсулотларнинг фотосуратлари илова қилинади.

Далолатнома назорат харидини амалга оширган адлия органи ходимлари ва икки нафар холислар томонидан имзоланади.



3-БОБ. ТОВАРЛАР БЎЙИЧА ЎРГАНИШ ИШЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


11. Назорат харидида олинган товарлар бўйича интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар бузилиши ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида назорат хариди натижалари бўйича далолатнома расмийлаштирилгандан сўнг ўн иш куни ичида товарларни ўрганиш ишлари (кейинги ўринларда - товарларни ўрганиш ишлари) амалга оширилади.


12. Товарларни ўрганиш ишлари қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

товарларда қўлланилган интеллектуал мулк объектининг рўйхатдан ўтказилган объектлар билан истеъмолчиларни чалғитиш даражасида ухшашлиги;

товарларда муаллифлик ҳуқуқи (турдош ҳуқуқлар) объектларининг такрорланиши ёки тарқатилишида қонунчиликка риоя қилинганлиги;

товарларни ишлаб чиқарувчилар ва ҳуқуқ эгалари ўртасида тузилган лицензия шартномасининг мавжудлиги ҳамда бундай шартномаларнинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилганлиги, муаллифлик шартномалари бундан мустасно.


13. Товарларни ўрганиш якунлари бўйича интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар бузилганлиги аниқланса, адлия органи томонидан ҳуқуқ эгасига бу тўғрисида уч иш куни ичида хабар қилинади, назорат хариди унинг мурожаати асосида амалга оширилган ҳолатлар бундан мустасно.


14. Хабардор қилинган ҳуқуқ эгаларидан тегишли ҳолат бўйича чора кўриш ҳақида мурожаат келиб тушса, у қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Ҳуқуқ эгалари томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича адлия органларининг хабарига бир ой муддат ичида муносабат билдирилади. Бундай муносабат билдирилмаган тақдирда, адлия органлари тадбиркорлик субъекти фаолиятини "хавфни таҳлил этиш" тизими натижалари асосида белгиланган тартибда "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли орган билан келишилган ҳолда текширув ўтказиш орқали ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан чоралар кўради.


15. Назорат хариди давомида олинган товарлар адлия органларининг мол-мулки ҳисобланади ва товарларни ўрганиш ишлари тугатилиб, натижаси юзасидан тегишли чоралар кўрилгунга қадар сақланади. Ушбу муддат тугагандан сўнг товарлар белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.



4-БОБ. НАЗОРАТ ХАРИДИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


16. Назорат харидида товарларни сотиб олиш адлия органларининг харажатлар сметасида алоҳида кўрсатиб ўтилган маблағлар асосида молиялаштирилади.

Адлия органларининг назорат харидини молиялаштириш учун Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан маблағлар ажратилади.


17. Адлия органларининг назорат харидини амалга оширувчи масъул ходимлари корпоратив банк карталаридан мақсадли фойдаланиш учун моддий жавобгар ҳисобланади.


18. Назорат хариди мақсадли корпоратив банк картаси ёрдамида адлия органлари масъул ходимлари томонидан амалга оширилади.

Назорат харидини амалга ошириш ҳақидаги буйруқда назорат харидини адлия органларининг масъул ходимига бериладиган пул миқдорини қайд этган ҳолда нақд пул шаклида ҳам амалга ошириш белгиланиши мумкин.


19. Мақсадли корпоратив банк карталари ҳар бир адлия органи учун алоҳида очилади.

Мақсадли корпоратив банк карталаридан фақатгина назорат харидини амалга ошириш учун фойдаланилишига йўл қўйилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Назорат харидини амалга оширишда юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашиш ҳамда текширувлар ўтказиш қатъиян тақиқланади.


21. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


22. Назорат хариди амалга оширилиши ёки унинг натижаларидан норози бўлган томонлар белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.






Низомга

1-ИЛОВА



Интеллектуал мулк соҳасида назорат

харидини амалга ошириш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар









1-босқич

Адлия органлари


1. Режали назорат харидини амалга ошириш графигини тасдиқлайди ҳамда расмий веб-саҳифаларга жойлаштиради.



Ҳар йили ёки ҳар чоракда

Жисмоний ва юридик шахслар, ОАВ, давлат органлари


2. Адлия органларига ҳуқуқбузарлик юзасидан мурожаат қилади ёки маълумотлар тақдим этади.



Доимий

Адлия органлари


3. ОАВ ва бошқа ахборот манбаларидан қонун бузилиши тўғрисидаги маълумотларни олади.



Доимий







2-босқич

Адлия органлари


1. Режали назорат харидини амалга ошириш графигига мувофиқ назорат харидини амалга ошириш бўйича буйруқ чиқаради.


График тасдиқлангандан сўнг


2. Режадан ташқари назорат харидини амалга ошириш бўйича буйруқ чиқаради.


Мурожаат келиб тушгандан ёки маълумотлар олингандан ёхуд тақдим этилгандан сўнг (зарурат бўлса)







3-босқич

Адлия органлари


Назорат хариди натижалари бўйича далолатнома расмийлаштиради.


Назорат хариди амалга оширилгандан сўнг









4-босқич

Адлия органлари


Назорат харидида олинган товарлар бўйича интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар бузилиши ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида товарларни ўрганади.


Далолатнома расмийлаштирилгандан сўнг ўн иш куни ичида









5-босқич

Адлия органлари


Товарларни ўрганиш якунлари бўйича интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар бузилганлиги аниқланганда ҳуқуқ эгасига хабар беради (назорат хариди ҳуқуқ эгасининг мурожаати асосида амалга оширилган ҳолатлар бундан мустасно).


Товарларни ўрганиш якунлангандан сўнг уч иш кунида



          





Низомга

2-ИЛОВА



Адлия органлари томонидан режали

назорат харидини амалга ошириш

ГРАФИГИ

Т/р

Назорат хариди

амалга ошириладиган

савдо нуқтаси номи


Савдо нуқтасининг

почта манзили


Назорат хариди давомида

ўрганиш учун танлаб

олинадиган товарларнинг

тури ва миқдори


Назорат харидини

амалга ошириш

муддати (йил

ва чорак)





Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 24 июль

















































Время: 0.0992
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск