ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Бухгалтерия ҳисоби ва аудит /

10-сонли БҲМС "Давлат ёрдамининг ҳисоби ва у тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш" (АВ томонидан 24.07.2024 й. 3534-сон билан рўйхатга олинган иқтисодиёт ва молия вазирининг 14.06.2024 й. 136-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2024 йил 24 июлда 3534-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

иқтисодиёт ва молия вазирининг

2024 йил 14 июндаги

136-сон буйруғига

ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


(10-СОНЛИ БҲМС)


ДАВЛАТ ЁРДАМИНИНГ ҲИСОБИ ВА У ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАРНИ ЁРИТИБ БЕРИШ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (бундан буён матнда БҲМС деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.


2. Мазкур БҲМСнинг мақсади бюджет, банклар ва нобанк кредит ташкилотларидан ташқари мулкчилик шаклидан қатъий назар Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган юридик шахслар (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) томонидан олинган давлат ёрдамини бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда акс эттириш тартибини белгилаш ҳисобланади.


3. Мазкур БҲМС қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

нархлар ўзгариши таъсирларини акс эттирадиган молиявий ҳисоботда ёки шунга ўхшаш хусусиятдаги қўшимча маълумотларда давлат ёрдамини ҳисобга олишда юзага келадиган ўзига хос масалаларга;

солиқ солинадиган фойда ёки зарарни аниқлашда ёки фойда солиғи бўйича мажбурият суммаси асосида аниқланадиган ёки у билан чекланган, имтиёзлар тарзида ташкилотга тақдим этиладиган давлат ёрдамига;

ташкилотнинг устав фондида (капитали) давлатнинг иштирокига.


4. Мазкур БҲМСда давлат ёрдами деганда фойдаланиш учун ташкилот томонидан олинган бюджет субсидиялари, давлат грантлари ва мақсадли тушумлар тушунилади.


5. Мазкур БҲМСда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


активларга оид давлат ёрдами - берилишининг асосий шарти давлат ёрдами олиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилот томонидан узоқ муддатли активларни сотиб олинишини, барпо этилишини ёки бошқа шаклларда харид қилинишини талаб этадиган давлат ёрдамидир. Бундай активлар турини ёки жойини ёки уларни харид қилиш ёки сақлаш муддатларини чегаралайдиган қўшимча шартлар киритилган бўлиши мумкин;


даромадга оид давлат ёрдами - активларга оид давлат ёрдамидан ташқари, бошқа ҳар қандай давлат ёрдами;


бюджет субсидияси - товарлар ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ва уларни реализация қилишни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштириш ёхуд мақсадли харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан юридик шахсларга бериладиган пул маблағлари;


давлат гранти - маълум мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан юридик шахсларга буюртмалар бўйича танлов асосида бериладиган пул маблағлари ва моддий ресурслар ҳисобланади;


мақсадли тушумлар - юридик шахснинг асосий фаолиятига тааллуқли маълум мақсадларга йўналтирилган ҳамда қабул қилиб олувчилар томонидан мақсадли фойдаланиладиган давлат томонидан бериладиган пул маблағлари ёки моддий ресурслар.


6. Ташкилот томонидан молиявий ҳисоботни тайёрлашда давлат ёрдамини олиш бўйича қуйидагилар аҳамиятли ҳисобланади:

агар давлат ёрдами бўйича ресурслар ташкилотга ўтказилган бўлса, мазкур ресурсларни ҳисобга олиш усули;

ҳисобот даври мобайнида ташкилот давлат ёрдамидан қай даражада наф олиши.



2-БОБ. ДАВЛАТ ЁРДАМИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ

ҲИСОБИ УСЛУБИЁТИ


7. Ташкилот белгиланган талабларга мос эканлигига ва давлат ёрдамининг олинишига етарлича ишонч ҳосил бўлмагунича давлат ёрдами тан олинмайди.

Давлат ёрдами олинишининг ўзи у билан боғлиқ шартлар бажарилгани ёки бажарилиши бўйича ишончли далилни таъминламайди.


8. Давлат ёрдамини олиш шакли уни ҳисоботларда акс эттириш усулига таъсир қилмайди. Давлат ёрдами, у нақд шаклда ёки давлатга нисбатан мажбуриятларни камайтириш шаклида олинганлигидан қатъи назар, ҳисобга олинади.


9. Давлат ёрдамини жорий операциялар бўйича улар билан компенсация қилинадиган боғлиқ харажатларга мувофиқ даврларда тизимли равишда даромад сифатида тан олиниши керак.


10. Фойда солиғи ва бошқа солиқлар фойдадан келиб чиқиб ҳисобланишини инобатга олган ҳолда, давлат ёрдамини молия-бюджет сиёсатининг давоми сифатида молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда кўриб чиқиш зарур.


11. Давлат ёрдамини мақсадли маблағлар сифатида тан олиш ҳисоблаш усули бўйича амалга оширилади.

Давлат ёрдами молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда давлат ёрдами талабларини бажариш билан боғлиқ харажатлар амалга ошириладиган ҳисобот даврлари мобайнида даромад сифатида тан олинади.


12. Амортизация қилинадиган активлар билан боғлиқ бўлган давлат ёрдами одатда ушбу активлар бўйича амортизация ҳисобланадиган ҳисобот даврлари мобайнида ва ҳисобланган амортизация миқдорларига мутаносиб равишда даромад сифатида тан олинади.

Муайян шартлар ва мажбуриятлар билан берилган амортизация қилинмайдиган активлар билан боғлиқ бўлган давлат ёрдами мазкур мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ харажатлар амалга ошириладиган даврлар мобайнида даромад сифатида тан олинади.


13. Амалга оширилган харажатлар ёки кўрилган зарарлар учун компенсация сифатида олиниши лозим бўлган ёҳуд ташкилотга, келгусида у билан боғлиқ харажатлар амалга оширилмайдиган, зудлик билан молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида ажратиладиган давлат ёрдами у олиниши керак бўлган даврда, шунингдек фавқулодда вазиятлар бўйича моддалар сифатида даромад сифатида тан олинади.


14. Давлат ёрдами ташкилот томонидан олдинги даврда қилинган харажатлар ёки кўрилган зарарлар учун компенсация сифатида олиниши мумкин. Бундай давлат ёрдами у олиниши керак бўлган даврда фавқулодда вазиятлар бўйича модда сифатида даромад сифатида тан олинади ва молиявий ҳисоботларга изоҳларда унинг таъсири ёритиб берилади.


15. Давлат ёрдами ташкилот фойдаланиши учун ер ёки бошқа ресурслар каби номонетар активни ўтказиб бериш шаклида бўлиши мумкин. Мазкур ҳолатларда одатда номонетар активнинг ҳаққоний қиймати аниқланади ва актив сифатида ҳам, давлат ёрдами сифатида ҳам ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олинади.



3-БОБ. АКТИВЛАРГА ОИД ДАВЛАТ ЁРДАМИ ҲИСОБИ


16. Активларга оид давлат ёрдами, шу жумладан номонетар давлат ёрдами мақсадли тушумлар сифатида акс эттирилади ва улар активнинг фойдали хизмат муддати давомида мунтазам равишда даромад сифатида тан олинади.

Бошқа усулга кўра давлат ёрдами келиб тушган активнинг баланс қийматини камайтиради ва амортизация қилинадиган активнинг фойдали хизмат қилиш муддати давомида ҳисобланган амортизация суммасини камайтириш йўли билан молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади.



4-БОБ. ДАРОМАДГА ОИД ДАВЛАТ ЁРДАМИ ҲИСОБИ


17. Даромадга оид давлат ёрдами молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда қуйидаги усуллар орқали акс эттирилади:

"Бошқа даромадлар" моддасида;

давлат ёрдами талабларини бажариш билан боғлиқ харажатларни акс эттиришда олинган давлат ёрдамининг қийматини чегириб ташлаган ҳолда.


18. Даромадга оид давлат ёрдами ҳисоби учун ҳар иккала усул ҳам мақбул ҳисобланади. Давлат ёрдамини молиявий ҳисоботларга изоҳларда ёритиб бериш молиявий ҳисоботларни тўғри тушуниш учун зарур ҳисобланади. Давлат ёрдамининг даромадлар ёки харажатларнинг ҳар қандай моддасига таъсирини алоҳида ёритиб бериш ўринли ҳисобланади.



5-БОБ. ДАВЛАТ ЁРДАМИНИ ҚАЙТАРИШ ҲИСОБИ


19. Ташкилот белгиланган шартларни бажармаган ҳолларда давлат ёрдамини қайтариши лозим. Бундай ҳолларда давлат ёрдамининг қайтарилиши билан олдинги ҳисобот даврига тузатиш киритилмайди, балки бухгалтерия сметаларидаги ҳисоб-китоб маълумотлари қайта кўриб чиқилади. Даромадга оид давлат ёрдамини қайтариш операцияси қуйидагича ҳисобга олинади:

баланс пассивида акс эттирилган давлат ёрдами қолдиқлари ҳисобига;

агар қайтарилаётган давлат ёрдами бухгалтерия балансида мавжуд давлат ёрдами қолдиқларидан ошса, у ҳолда ошган сумма харажат сифатида тан олинади.

Активларга оид давлат ёрдами мақсадли тушумлар ҳисобварағидаги қолдиқни қайтарилаётган сумма миқдорига камайтириш орқали ёки активнинг баланс қийматини кўпайтириш ва қайтарилаётган сумма миқдорига нисбатан ҳисобланиши мумкин бўлган амортизацияни молиявий натижаларга олиб бориш йўли билан акс эттирилади.



6-БОБ. МАЪЛУМОТЛАРНИ ЁРИТИБ БЕРИШ


20. Қуйидаги масалалар молиявий ҳисоботларга изоҳларда ёритиб берилиши керак:

давлат ёрдамига нисбатан қўлланиладиган ҳисоб сиёсати, шу жумладан молиявий ҳисоботларда қабул қилинган маълумотларни тақдим қилиш усули;

молиявий ҳисоботларда тан олинган давлат ёрдамининг мазмуни ва миқдори ҳамда ташкилот бевосита наф олган давлат ёрдамининг бошқа шакллари;

тан олинган давлат ёрдами билан боғлиқ шартларни бажармаслик ва бошқа кўзда тутилмаган мажбуриятлар.



7-БОБ. ЎТИШ ҚОИДАЛАРИ


21. Ташкилот:

маълумотларни ёритиб бериш талабларига амал қилиши;

ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ўзининг молиявий ҳисоботларини тузатиши.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 25 июль
















































Время: 0.0995
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск