ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2024 й. 446-сон "Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.07.2024 й.

N 446




ТОШКЕНТ ШАҲАР БОЛАЛАР КЎП ТАРМОҚЛИ

ШИФОХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус Зангиота 2-сон шифохонасининг бўш турган бино ва иншоотларидан самарали фойдаланиш ҳамда 18 ёшгача бўлган болалар учун замонавий, юқори технологик, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, коронавирус бўйича эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиш эҳтимоли белгиларини ўз вақтида аниқлаш ва касалланиш хавфини камайтириш, беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган профилактик ҳамда эпидемияга қарши кечиктириб бўлмайдиган зарур тадбирларни амалга ошириш мақсадида Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус Зангиота 2-сон шифохонаси (кейинги ўринларда - "Зангиота-2" шифохонаси) ташкил этилганлиги;

эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашуви муносабати билан "Зангиота-2" шифохонасида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни қабул қилиш тўхтатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Тошкент" МФЙ Янги айланма йўли манзилида жойлашган "Зангиота-2" шифохонаси фаолиятини тугатиш ва унинг ўрнида Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат муассасаси шаклидаги 500 ўрнига мўлжалланган Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонасини (кейинги ўринларда - Болалар шифохонаси) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Бунда "Зангиота-2" шифохонасининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда Болалар шифохонасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.


3. Куйидагилар Болалар шифохонасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

18 ёшгача бўлган болаларда зарур тиббий текширувларни ўтказиш, уларга юқори малакали тиббий-консультатив ҳамда ихтисослаштирилган стационар ёрдамини кўрсатиш;

туман тиббиёт бирлашмаларига амалий-методик ёрдам бериш;

Тошкент шаҳар тиббиёт муассасалари амалиётига замонавий тиббиёт технологиялари ва бошқарув усулларини жорий этишда кўмаклашиш;

тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда иштирок этиш.


4. Қуйидагилар Болалар шифохонаси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

пулли (тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига киритилмаган) тиббий хизмат кўрсатишдан олинадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

а) икки ҳафта муддатда:

Болалар шифохонасининг уставини тасдиқласин ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Болалар шифохонасининг тузилмаси ҳамда уни жиҳозлаш табелини ишлаб чиқиб, тасдиқласин;

б) бир ой муддатда:

Болалар шифохонасининг фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур бўладиган жиҳозлар ҳамда тиббий техника билан таъминлаш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда Болалар шифохонасининг тиббиёт ҳамда бошқа ходимлари штат меъёрларини тасдиқласин.


6. Белгилансинки, Болалар шифохонасини сақлаш билан боғлиқ харажатлар 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.

Бунда мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Давлат тиббий суғурта жамғармасига ўтказиб берилади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йилдан бошлаб Болалар шифохонасини сақлаш фаолияти ҳамда эҳтиёждан келиб чиқиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифлари асосида қўшимча шифо ўринларини ташкил этиш билан боғлиқ зарур маблағларни Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда назарда тутсин.


7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2024 йил 1 сентябрга қадар Болалар шифохонасининг бино ва иншоотларида зарур қурилиш ҳамда таъмирлаш ишларини ўтказиш орқали уни болаларга тиббий ёрдам кўрсатишга мослаштириш чораларини кўрсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Зангиота махсус шифохоналари бино ва иншоотларидан фойдаланиш дирекциясини тугатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Бунда Дирекцияда сақланаётган штат бирликларини, заруратга кўра, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус Зангиота 1-сон шифохонасига ажратиш йўли билан фаолият кўрсатаётган ходимлар иш билан таъминланади.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 4 августдаги 461-сон қарорига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири в.б. А.А. Худаяров ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Ш.Б. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 24 июлдаги

446-сон қарорига

1-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Коронавирус инфекциясини

юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини

ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 4 августдаги

461-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банддаги "ва "2-сон Зангиота" шифохоналарини (кейинги ўринларда - махсус шифохоналар)" сўзлари "шифохонасини (кейинги ўринларда - махсус шифохона)" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ва "2-сон Зангиота" шифохоналари" сўзлари "шифохонаси" сўзи билан алмаштирилсин.


3. 4-банднинг биринчи хатбошисидаги, 7-банднинг "в" кичик бандидаги, 14-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 17-банддаги "шифохоналар" сўзи "шифохона" сўзи билан алмаштирилсин.


4. 19-банднинг иккинчи хатбошисидаги "шифохоналарни" сўзи "шифохонани" сўзи билан алмаштирилсин.


5. 20-бандда:

иккинчи хатбошидаги "шифохоналарни" сўзи "шифохонани" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "шифохоналарда" сўзи "шифохонада" сўзи билан алмаштирил син.


6. 1-илованинг номидаги "ва "2-сон Зангиота" шифохоналарининг" сўзлари "шифохонасининг" сўзи билан алмаштирилсин.


7. 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 24 июлдаги

446-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматнинг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус "1-сон Зангиота" ва "2-сон Зангиота" шифохоналари бино ва иншоотларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 3 августдаги 491-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 4 майдаги 232-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 25 июль

















































Время: 0.0988
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск