ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Давлат мукофотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2024 й. 451-сон "Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.07.2024 й.

N 451




БАДИИЙ ТАРЖИМА СОҲАСИДА

МУҲАММАД РИЗО ОГАҲИЙ НОМИДАГИ

ХАЛҚАРО МУКОФОТ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофотни таъсис этиш тўғрисида" 2024 йил 4 июндаги ПҚ-205-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 июндаги ПҚ-205-сон қарорига мувофиқ Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот таъсис этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофотга ҳужжатларни тақдим этиш, уларни кўриб чиқиш, ғолибларни аниқлаш тартиби;

халқаро мукофот бериладиган йўналишлар;

ўзбек бадиий таржима мактабини ривожлантириш ҳамда халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлашда алоҳида аҳамиятга эга бўлган таржима асарлар учун рағбатлантирувчи мукофотлар бериш.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Махкамова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 25 июль

































Время: 0.1068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск