ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Давлат мукофотлари /

Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.07.2024 й. 451-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 24 июлдаги

451-сон қарорига

ИЛОВА



Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий

номидаги халқаро мукофот тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот (кейинги ўринларда - Халқаро мукофот) учун ҳужжатларни тақдим этиш, уларни кўриб чиқиш, ғолибларни аниқлаш ва тақдирлаш тартибини белгилайди.


2. Халқаро мукофот ўзбек адабиётининг энг яхши асарларини хорижий тилларга, жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига таржима қилишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фаол ижод қилаётган моҳир таржимонларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, бадиий таржиманинг савиясини янада ошириш ҳамда мамлакатимизда адабиёт ва китобхонликни кенг оммалаштириш мақсадида жорий этилади.


3. Халқаро мукофот ўзбек адабиётининг энг яхши асарларини хорижий тилларга, чет эл адабиётининг сара намуналарини ўзбек тилига таржима қилган таржимон ёки таржимонлар гуруҳига берилади.

Бунда асар яратилган тилдан бевосита амалга оширилган таржима асарларга аҳамият қаратилади.

Халқаро мукофот Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахсларга ҳам берилади.


4. Халқаро мукофот танловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, бу борадаги ташкилий-молиявий масалаларни ҳал этиш, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ Халқаро мукофот ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш бўйича қарорлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 июндаги ПҚ-205-сон қарори билан тузилган Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот кенгаши (кейинги ўринларда - Кенгаш) томонидан қабул қилинади.

Кенгаш қарорлари Кенгаш йиғилишининг баёни билан расмийлаштирилади ва Кенгаш раиси ёки йиғилишга раислик қилган Кенгаш раисининг ўринбосари томонидан имзоланади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Кенгашнинг ишчи органи (кейинги ўринларда - Ишчи орган) ҳисобланади.


5. Халқаро мукофот учун танлов икки йилда бир марта ўтказилиб, ғолибларга Халқаро мукофотни тантанали топшириш санаси Кенгаш томонидан белгиланади.


6. Қуйидагилар Халқаро мукофот бериладиган йўналишлар ҳисобланади:

ўзбек адабиётининг насрий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;

ўзбек адабиётининг шеърий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;

ўзбек болалар адабиёти намуналаридан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;

хорижий тилларда яратилган насрий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима;

хорижий тилларда яратилган шеърий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима;

хорижий тилларда яратилган болалар адабиёти намуналаридан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима.

Драматургияга оид таржима асарлар унинг жанрига мос равишда ушбу бандда кўрсатилган йўналишлар асосида кўриб чиқилади.



2-БОБ. ХАЛҚАРО МУКОФОТГА ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


7. Халқаро мукофот танловига талабгорларнинг (кейинги ўринларда - талабгорлар) ҳужжатларини қабул қилишни бошлаш ва якунлаш санаси ҳамда унинг тартиби ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Халқаро мукофот танловига ҳужжатларни тақдим этиш тартиби Ишчи орган томонидан белгиланади.


8. Талабгорларнинг ҳужжатлари Халқаро мукофот танлови ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон берилган санадан бошлаб уч ой давомида Ишчи орган томонидан қабул қилинади.


9. Халқаро мукофот танловига Халқаро мукофот танлови ҳақидаги эълон берилган санадан бошлаб ўтган беш йил ичида китоб ҳолида чоп этилган ёки босма даврий ва электрон адабий нашрларда эълон қилинган таржима асарлар қабул қилинади.


10. Халқаро мукофот танловига таржима асарлар қуйидаги йўналишлар бўйича белгиланган ҳажмдан кам бўлмаган миқдорда қабул қилинади:

ўзбек адабиётининг насрий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима - камида ўн босма табоқ;

ўзбек адабиётининг шеърий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима - камида беш босма табоқ;

ўзбек болалар адабиёти намуналаридан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима - камида беш босма табоқ;

хорижий тилларда яратилган насрий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима - камида ўн босма табоқ;

хорижий тилларда яратилган шеърий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима - камида беш босма табоқ;

хорижий тилларда яратилган болалар адабиёти намуналаридан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима - камида беш босма табоқ.


11. Қуйидаги талаблар асосида таржима асарлар Халқаро мукофот танловига қабул қилинади:

ўзбек халқининг қадимий тарихи, бебаҳо қадрият ва анъаналари, ўзига хос ҳаёт тарзи, олижаноб фазилатлари юқори бадиий савияда акс эттирилган, миллий адабиётимиз хазинасидан муносиб жой олган асарларнинг чет тилларга таржималари;

умуминсоний қадрият ва ғоялар тараннум этилган, дунё адабиётида эътироф этилган, юқори бадиий савияга эга хорижий асарларнинг ўзбек тилига таржимаси;

асарнинг мазмуни ва услубини, бадиий ўзига хослигини тўла сақлаган ҳолда юксак маҳорат билан амалга оширилган таржималар;

адабий жамоатчилик орасида алоҳида эътироф этилган асарларнинг юксак савияли таржимаси.


12. Халқаро мукофот танловига таржимон ёки таржимонлар гуруҳи томонидан ҳаммуаллифликда амалга оширилган таржима асарлар қабул қилинади.


13. Халқаро мукофот танловига таржима асарлар таржимоннинг ўзи ёки таржимонлар гуруҳи, адабий-илмий ташкилотлар ва нашриётлар томонидан тақдим этилади.


14. Ишчи орган:

ушбу Низомга ва ҳужжатларни қабул қилиш тартибига мувофиқ Халқаро мукофотга тавсия этилган талабгорларнинг ҳужжатларини, шу жумладан, бир нусхадаги таржима асарни қабул қилади;

Халқаро мукофотга тавсия этилган талабгорларнинг фаолияти ва уларнинг таржима асарларини кўриб чиқиб, улар ҳақидаги маълумотларни шакллантиради;

Халқаро мукофотга тавсия этилган таржима асарлар, шу билан бирга, талабгорларнинг ижодий фаолияти муҳокама қилиниб, холисона баҳоланишига кўмаклашади;

Халқаро мукофотга тавсия этилган талабгорларнинг ҳужжатлари, шу жумладан, таржима асарларни тегишли идора ва ташкилотларга таклиф-мулоҳазаларини билдириш учун тақдим этиши мумкин.


15. Қуйидаги йўналишлар бўйича Ишчи орган малакали мутахассис ва ижодкорлардан иборат таркибда ишчи гуруҳлар фаолиятини йўлга қўяди:

ўзбек адабиётининг насрий асарларидан хорижий тилларга ҳамда хорижий тилларда яратилган насрий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима асарлар бўйича;

ўзбек адабиётининг шеърий асарларидан хорижий тилларга ҳамда хорижий тилларда яратилган шеърий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима асарлар бўйича;

ўзбек болалар адабиётидан хорижий тилларга ҳамда чет эл болалар адабиётидан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима асарлар бўйича.


16. Ишчи гуруҳлар таркиби Кенгаш раисининг ўринбосари - Ишчи орган раҳбари томонидан тасдиқланади.

Ишчи гуруҳлар аъзолари Ишчи орган томонидан белгиланган тартибда ва миқдорда моддий рағбатлантирилади.

Ишчи гуруҳлар аъзоларини моддий рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлар Халқаро мукофотнинг харажатлар сметасида назарда тутилади.


17. Ишчи гуруҳлар Халқаро мукофотга тақдим этилган ҳужжатларни, шу жумладан, таржима асарларни кўриб чиқиб, хулосалар тайёрлайди ҳамда Ишчи органга тақдим этади.


18. Ишчи орган ишчи гуруҳлар хулосалари асосида ҳужжатларни расмийлаштиради, Кенгаш йиғилишининг баёни лойиҳасини тайёрлайди ҳамда кўриб чиқиш учун Кенгашга киритади.


19. Ишчи гуруҳларнинг хулосалари ошкор этилмайди.


20. Кенгаш Ишчи орган томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Халқаро мукофот ғолибларини аниқлаш бўйича қарор қабул қилади.


21. Кенгаш, истисно тариқасида, ўзбек бадиий таржима мактабини ривожлантириш ҳамда халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлашда алоҳида аҳамиятга эга бўлган таржима асарлар учун рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам бериши мумкин.

Рағбатлантирувчи мукофотларнинг бир марталик пул мукофоти миқдори ва молиялаштирилиши Кенгаш томонидан белгиланади.


22. Халқаро мукофот ғолиблари рўйхати оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


23. Халқаро мукофот ғолибларининг ҳар бири махсус диплом, кўкрак нишони ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.


24. Кенгаш талабгорлар орасида тегишли йўналиш бўйича Халқаро мукофот талабларига мос келувчи номзодлар мавжуд эмас деб топса, ўша йўналишдаги Халқаро мукофот топширилмайди.


25. Халқаро мукофот бир шахсга икки марта берилмайди.


26. Кенгаш ёки ишчи гуруҳлар аъзолари Халқаро танловга ўзининг таржима асарларини тақдим этган йилда Кенгаш ёки ишчи гуруҳларидаги фаолиятини тўхтатиб туради.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


27. Халқаро мукофотга тақдим этилган ҳужжатлар, шу жумладан, таржима асарлар қайтарилмайди.


28. Ишчи орган Халқаро мукофотга тақдим этилган ҳужжатларни, шу жумладан, таржима асарларни ҳамда Халқаро мукофотга оид тегишли бошқа ҳужжатларнинг ҳисобини юритади ҳамда уларнинг белгиланган муддат давомида сақланишини таъминлайди.


29. Халқаро мукофот ғолибларини тантанали тақдирлаш маросимини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, ғолиблар учун пул мукофотлари, ғолибларнинг мукофотни олиш учун хориждан келиш-кетиши, меҳмонхонада яшаш харажатлари Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармасининг харажатлар сметаси бўйича Ёзувчилар уюшмасига ажратиладиган маблағлар, ташкилотчилар маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

Халқаро мукофот топшириладиган йилда унинг харажатлари учун Ишчи орган томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоблар асосида Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармасининг харажатлар сметасида қўшимча маблағ ажратиш назарда тутилади ҳамда ушбу маблағ Ёзувчилар уюшмасига ўтказиб берилади.


30. Халқаро танловнинг чет эллик ғолибларига пул мукофотлари мукофот жамғармасига тенг эквивалентда хорижий валютада тўланиши мумкин.


31. Халқаро мукофотнинг харажатлар сметаси Кенгаш томонидан тасдиқланади.


32. Халқаро мукофот билан тақдирланган таржима асарларни кенг оммалаштириш ҳамда уларнинг таржимонлари билан фаол ижодий ҳамкорликни йўлга қўйиш чора-тадбирлари кўрилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 25 июль













































Время: 0.1014
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск