ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Бухгалтерия ҳисоби ва аудит /

11-сонли БҲМС "Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича харажатлар" (АВ 25.07.2024 й. 3535-сон билан рўйхатга олинган иқтисодиёт ва молия вазирининг 14.06.2024 й. 137-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2024 йил 25 июлда 3535-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

иқтисодиёт ва молия вазирининг

2024 йил 14 июндаги

137-сон буйруғига

ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


(11-СОНЛИ БҲМС)


ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ВА ТАЖРИБА-КОНСТРУКТОРЛИК

ИШЛАРИ БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАР


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (11-сонли БҲМС) (бундан буён матнда БҲМС деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.


2. Мазкур БҲМСнинг мақсади илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига харажатларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилашдан иборат. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига харажатларни ҳисобга олишнинг асосий масаласи бу харажатларни актив ёки харажат сифатида тан олишдан иборат.


3. Мазкур БҲМСда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


илмий-тадқиқот ишлари - янги илмий ёки техник билимлар ва ғояларни олиш мақсадида ўтказиладиган оригинал (ўзига хос) ва режали изланишлар;


тажриба-конструкторлик ишлари - янги ёки жиддий тарзда яхшиланган материаллар, механизмлар, маҳсулотлар, технологиялар, тизимлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш ёки тижорат мақсадларида фойдаланишдан олдин режалаштириш ёки лойиҳалаштириш учун илмий-тадқиқот ишлари натижаларини ёки бошқа билимларни қўллаш.


4. Мазкур БҲМС қазиб олиш тармоқларида нефть, газ, минерал конларни қидириш ва уларни ишлатиш бўйича харажатларга нисбатан қўлланилмайди. Бироқ, мазкур БҲМС ушбу тармоқлардаги бошқа илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига нисбатан қўлланилади.


5. Бюджет, банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари мулкчилик шаклидан қатъий назар Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган юридик шахслар (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) шартномага мувофиқ бошқа ташкилот учун илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб бориши мумкин.

Шартнома шартларида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари билан боғлиқ бўлган барча хатарлар ва фойдалар бошқа ташкилотга ўтказилиши назарда тутилган бўлса, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажарадиган ташкилот харажатларни Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) "Товар-моддий захиралар" (рўйхат рақами 3259, 2020 йил 30 июнь) ва Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (17-сонли БҲМС) "Капитал қурилишнинг пудрат шартномалари"га (рўйхат рақами 3533, 2024 йил 23 июль) мувофиқ ҳисобга олади.

Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича хатарларни зиммасига оладиган ва келадиган даромадларни оладиган ташкилот ушбу харажатларни мазкур БҲМСга мувофиқ ҳисобга олади.


6. Ташкилотлар томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг турлари ва улар бўйича харажатлар таркиби ҳисоб сиёсатида белгиланади.



2-БОБ. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ВА ТАЖРИБА-КОНСТРУКТОРЛИК

ИШЛАРИ ХАРАЖАТЛАРИНИНГ ТАРКИБИ


7. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари харажатларига илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган ёки фаолиятнинг ушбу турларига киритилиши мумкин бўлган барча харажатлар қўшилади.


8. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига қуйидаги харажатлар қўшилади:

илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари билан банд бўлган ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар бўйича харажатлар;

илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларида фойдаланиладиган материаллар ва хизматлар қиймати;

илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларида фойдаланиладиган асосий воситаларнинг эскириши;

илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари билан бевосита боғлиқ бўлган устамалар;

илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларида фойдаланиш даражасидан келиб чиқиб ҳисобланадиган патентлар ва лицензиялар амортизацияси кўринишидаги бошқа харажатлар.


9. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари харажатларига реализация харажатлари киритилмайди.



3-БОБ. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ВА ТАЖРИБА-КОНСТРУКТОРЛИК

ИШЛАРИ ХАРАЖАТЛАРИНИ ТАН ОЛИШ


10. Илмий-тадқиқот ишлари бўйича харажатлар шу харажатлар амалга оширилган ҳисобот даврида харажат сифатида тан олинади ва кейинги даврларда актив сифатида тан олинмаслиги лозим.


11. Тажриба-конструкторлик ишлари бўйича харажатлар, агарда улар мазкур БҲМСнинг 12-бандида кўрсатилган активларни тан олиш мезонларига жавоб бермаса, шу харажатлар амалга оширилган ҳисобот даврида харажат сифатида тан олиниши лозим.

Дастлаб харажат сифатида тан олинган тажриба-конструкторлик ишлари бўйича харажатлар кейинги ҳисобот даврларида активлар сифатида тан олинмаслиги керак.


12. Тажриба-конструкторлик ишлари бўйича харажатлар қуйидаги мезонларга жавоб берганда, актив сифатида тан олинади:

маҳсулот ёки жараён аниқ белгиланган, маҳсулот ёки жараёнга тегишли харажатлар эса алоҳида аниқланиши ва ишончли тарзда баҳоланиши мумкин бўлса;

маҳсулот ёки жараённи амалга оширишни техник имконияти мавжуд бўлса;

тажриба-конструкторлик ишлари натижасида олинган маҳсулот ёки технология ишлаб чиқариш, сотиш ёки ундан фойдаланиш учун мўлжалланган бўлса;

тажриба-конструкторлик ишлари натижасида олинган маҳсулот ёки технология учун бозор мавжуд бўлса ёхуд ташкилот томонидан фойдаланилган тақдирда, у ташкилотга фойда келтириши ҳақида ишонч мавжуд бўлса;

маҳсулот ёки технология лойиҳасини ниҳоясига етказиш ва бозорга чиқариш ёхуд унинг қўлланилиши учун етарли ресурслар ва имкониятлар мавжуд бўлса.


13. Актив сифатида тан олинган тажриба-конструкторлик ишларининг харажатлари қуйидагилар чиқариб ташлангандан кейин улар бўйича келгусидаги даромадлар миқдоридан ошмаслиги керак:

тажриба-конструкторлик ишларига келгусидаги харажатлар;

тегишли ишлаб чиқариш харажатлари;

маҳсулотни реализация қилишда бевосита амалга оширилган маъмурий харажатлар ва реализация харажатлари.


14. Лойиҳанинг тажриба-конструкторлик ишлари бўйича харажатлари актив тушунчасига жавоб бериши мумкин, лекин бу харажатлар ташкилот томонидан ана шу харажатлар натижасида келгусида иқтисодий наф олишини аниқлаш учун етарли бўлмаганлиги сабабли актив сифатида тан олиш мезонларига мос келмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда тажриба-конструкторлик ишлари бўйича харажатлар шу харажатлар амалга оширилган ҳисобот даврида харажат сифатида тан олинади ва кейинги даврларда актив сифатида тан олинмайди.



4-БОБ. ТАЖРИБА-КОНСТРУКТОРЛИК ИШЛАРИ

ХАРАЖАТЛАРИНИНГ АМОРТИЗАЦИЯСИ


15. Актив сифатида тан олинган тажриба-конструкторлик ишлари харажатларининг суммаси амортизация қилиниши ва мунтазамлилик асосида харажат деб тан олиниши керак. Бунда, ташкилот амортизацияни ҳисоблашда қуйидагиларга асосланади:

маҳсулот ёки технологияни сотиш ёхуд ундан фойдаланишдан келадиган даромадлар ёки бошқа манфаатларга;

маҳсулот ёки технологияни сотиш ёхуд ундан фойдаланиш кўзда тутилган даврга.

Амортизация тажриба-конструкторлик ишлари натижасида олинган маҳсулот ёки технология сотишга ёки фойдаланишга тайёр бўлган пайтдан бошланади.


16. Актив сифатида тан олинган тажриба-конструкторлик ишлари харажатларининг амортизация қилинадиган суммаси қуйидагиларнинг энг кам муддати давомида тақсимланиши лозим:

активнинг хизмат муддати;

актив тан олинган вақтдан бошлаб беш йил давомида.


17. Айрим ҳолларда тажриба-конструкторлик ишларига харажатлар натижасида олинган иқтисодий наф ташкилот томонидан бошқа активларни ишлаб чиқаришда сарфланиб кетади ва харажат сифатида тан олинмайди. Бунда, мазкур харажатлар амортизацияси бошқа актив қийматининг бир қисмини ташкил этади ва баланс қийматига қўшилади. Масалан, илгари актив сифатида тан олинган тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари ишлаб чиқарилган материаллари қийматига қўшилиши мумкин. Бошқа активларнинг баланс қийматига киритилган тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари мазкур активларнинг бошқа харажатлари билан бир вақтда тан олинади.



5-БОБ. ТАЖРИБА-КОНСТРУКТОРЛИК ИШЛАРИ

ХАРАЖАТЛАРИНИНГ КАМАЙТИРИЛИШИ


18. Лойиҳа бўйича тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари суммасини тажриба-конструкторлик ишларига келгусидаги харажатларни, тегишли ишлаб чиқариш харажатларини, маъмурий харажатларни ва маҳсулот ёки технологияни бевосита реализация қилиш харажатларини, келгуси даромадлар ҳисобидан қопланиши мумкин бўлмаган харажатларни ҳисобга олиб, амортизация қилинмаган қолдиқ миқдоригача камайтириш лозим.

Агар тажриба-конструкторлик ишларига харажатларни амортизация қилинмаган қолдиғи, мазкур БҲМСнинг 12-бандида келтирилган актив сифатида тан олиш мезонларига жавоб бермаса, ҳисобдан чиқарилади. Тўла ёки қисман ҳисобдан чиқарилган сумма мазкур қисман ёки тўла ҳисобдан чиқариш амалга оширилган даврда харажат деб тан олиниши лозим.


19. Мазкур БҲМСнинг 18-бандига мувофиқ қисман ёки тўла ҳисобдан чиқарилган тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари, уларни тўла ёки қисман ҳисобдан чиқаришга сабаб бўлган ҳодиса ёки ҳолат мавжуд бўлмай қолганда ёхуд келгусида актив сифатида тан олишга сабаб бўладиган янги ходиса ҳамда холат вужудга келишига ишончли далил мавжуд бўлганда, қайтадан тикланиши лозим. Қайта тикланган суммани, мазкур БҲМСнинг 13-бандига мувофиқ тўла ёки қисман ҳисобдан чиқарилмаган бўлса, амортизация сифатида тан олиниши мумкин бўлган суммага камайтириш керак. Қайта тикланган суммани шу давр харажати сифатида тан олинган тажриба-конструкторлик ишлари харажатларининг камайтирилган суммаси сифатида тан олиш лозим.



6-БОБ. ЁРИТИБ БЕРИШ


20. Молиявий ҳисоботлар қуйидагиларни ёритиб бериши керак:

илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига харажатлар учун қабул қилинган ҳисоб сиёсатини;

ҳисобот даврида харажат сифатида тан олинган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига харажатлар миқдорини;

фойдаланилган амортизация усулларини;

активнинг қабул қилинган фойдали хизмат муддати ёки амортизация меъёрларини;

ҳисобот даврининг бошида ва охирида тажриба-конструкторлик ишлари харажатларининг амортизация қилинмаган қолдиғи. Бунда, қуйидагилар кўрсатилиши керак:

мазкур БҲМСнинг 12-бандига мувофиқ актив сифатида тан олинган тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари;

мазкур БҲМСнинг 15 ва 18-бандларига мувофиқ харажат деб тан олинган тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари;

бошқа активлар счётларига ўтказилган тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари;

мазкур БҲМСнинг 19-бандига мувофиқ қайта тикланган тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 26 июль











































Время: 0.1020
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск