Умная подшивка

2024 й. / Газеты на узбекском / Норма маслахатчи / 31 /

Товар белгиси қандай рўйхатдан ўтказилади ("НМ" 31-сон, 2024 йил 30 июль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал действителен на дату публикации*



ТОВАР БЕЛГИСИ ҚАНДАЙ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛАДИ


Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш-ўтказмасликни, қонунчиликда уни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида мажбурий талаб мавжуд эмаслиги боис, ҳар бир тадбиркор, компания ёки нотижорат ташкилоти мустақил равишда ҳал қилади.

Товар белгиси - бу бир юридик ва жисмоний шахслар товарлари ва хизматларини бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг шу турдаги товарларидан фарқлаш учун хизмат қиладиган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган белгидир (30.08.2001 йилдаги 267-II-сон ЎРҚ 3-м.).



ТОВАР БЕЛГИСИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ


Рўйхатдан ўтказиш муайян вақт ва қўйилмаларни талаб қилиши боис рўйхатдан ўтказилмаган товар белгиси билан ҳам товарларни ишлаб чиқариш ва хизматларни кўрсатиш мумкин, деган фикр мавжуд. Бироқ рўйхатдан ўтказилган товар белгиси товар ва хизматларингиз учун ишлаб чиқилган белгидан фойдаланишга оид ҳуқуқингизнинг расмий тасдиғи эканлигини ёддан чиқармаслигингиз лозим. Рўйхатдан ўтказгач, ундан фойдаланиш учун мутлақ ҳуқуққа эга бўлиб, унинг ҳуқуқ эгасига айланасиз (30.08.2001 йилдаги 267-II-сон ЎРҚ 26-м.). Бозорни худди шундай товарлар ёки хизматлар билан тўлдирмоқчи бўлган рақибларингиз пайдо бўлса, расмий товар белгисига зарурат янада ортади. Ёки инсофсиз тадбиркорлар маҳсулотингизнинг ўхшаш номидан фойдаланадилар ёхуд ўз товар белгингиз ҳақида вақтида қайғурмаганингиз боис сиз танитган номни (логотип ва бошқа фарқловчи белгиларни) ўз номларига рўйхатдан ўтказадилар.


ВАЗИЯТ. Товар белгисини рўйхатдан ўтказмасликнинг оқибатлари

"AVOKADO" қўшимча таълим платформаси 10 йилдан буён болаларни қўшимча ўқитиш билан шуғулланиб келаётгани боис бу соҳада анча танилди. У сифатли ишлаши, у ҳақда яхши фикр билдирилгани туфайли ушбу брендни танийдилар.

Хусусий болалар боғчаси худди шу номни ўзлаштиргани ногаҳон маълум бўлди. Таълим платформаси ва болалар боғчасининг фаолияти ўхшаш бўлгани учун платформа маъмурияти янги ташкил этилган болалар боғчасига қарши ўз номини ўзлаштиргани тўғрисида даъво билан чиқиб, болалар боғчаси тижорат мақсадларида ундан фойдаланишга ҳақли эмаслигини қайд этди. Болалар боғчаси раҳбарияти эса унинг "AVOKADO" номига бўлган ҳуқуқини исботлашини ва ушбу товар белгиси унга тегишлилигини тасдиқлашини сўради.

Таълим платформаси ўз номини ҳимоя қила оладими?

q Таълим платформаси товар белгисига бўлган мулк ҳуқуқини вақтида ўз номига расмийлаштирмагани боис бу унинг бренди эканлигини, бошқа ҳеч ким ундан фойдаланишга ҳақли эмаслигини исботлай олмади. Натижада хусусий болалар боғчаси

...
Время: 0.0185
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск