ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2024 й. 445-сон "Криминологик фаолиятни илмий таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.07.2024 й.

N 445




КРИМИНОЛОГИК ФАОЛИЯТНИ ИЛМИЙ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ қилиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 15 январдаги ПФ-10-сон Фармони ҳамда "Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқот ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 15 январдаги ПҚ-22-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ қилиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 15 январдаги ПФ-10-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти (кейинги ўринларда- Криминология институти) ташкил этилганлиги ҳамда фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

a) Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

Криминология институти фаолиятининг асссий йўналишлари, вазифалари ва функциялари;

Криминология институтининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

Криминология институти фаолиятини ташкил этиш, мулки ва молиявий маблағлари;

Криминология институти ходим ва хизматчиларининг илмий фаолиятини баҳолаш тартиби;

б) Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш методикаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин: криминология соҳасида диссертация тадқиқотлари бажарилишини ташкил этиш;

криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажариш;

Криминология институтининг илмий таклифлари бўйича ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар томонидан зарур чора- тадбирларни амалга ошириш;

"Жамоат хавфсизлиги бўйича ташаббус индекси" (i-indeks)ни юритиш.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 24 июлдаги

445-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарори билан

тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар

органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила

аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 49-банднинг учинчи хатбошисидаги "ҳудудий ички ишлар органларида" сўзлари "ҳудудий ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 117-банд "ҳудудий ички ишлар органлари" сўзларидан кейин ", Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти" сўзлари билан тўлдирилсин.


3. 168-банднинг биринчи хатбошисидаги "ички ишлар органлари ва ҳарбий тузилмаларда" сўзлари "ички ишлар органлари, ҳарбий тузилмалар ва Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида ташкил этиладиган" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 177-банднинг иккинчи хатбошиси "ички ишлар органлари," сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти," сўзлари билан тўлдирилсин.


5. 183-банднинг биринчи хатбошиси "ҳудудий комиссияларига" сўзларидан кейин "ёхуд Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида ташкил этиладиган ҳудудий комиссияга" сўзлари билан тўлдирилсин.

        

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 25 июль









































































Время: 0.1015
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск