ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /

Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш Методикаси (ЎзР ВМ 24.07.2024 й. 445-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 24 июлдаги

445-сон қарорига

2-ИЛОВА



Криминология соҳасида илмий-амалий

тадқиқотлар ўтказиш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Методика криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти (кейинги ўринларда - Институт) криминология соҳаси бўйича таянч илмий ташкилот ҳисобланади ҳамда криминологик фаолиятни экспертлик ва илмий таъминлаш ишларини ваколати доирасида мувофиқлаштиради.


3. Ушбу Методикада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


"E-kriminologiya.uz" ахборот тизими - жиноятчилик тенденцияларини комплекс илмий таҳлил ва прогноз асосида ҳамда жиноятчилик омилларини комплекс илмий диагноз асосида аниклаш, шунингдек, криминологик фаолиятга жорий этилган илмий ишланмаларни эълон қилиб бориш ва Институт фаолиятини рақамлаштиришга мўлжалланган мустақил ахборот тизими;


жиноятчилик омиллари - жиноятларнинг содир этилишига таъсир кўрсатган (сабаб бўлган, имкон берган, кўмаклашган, шарт-шароит яратган) ижтимоий, иқтисодий, психологик, маънавий-маърифий, хуқуқий, тиббий ва ташкилий ҳолатлар мажмуи;


жиноятчилик тенденциялари - жиноятларнинг миқдор ҳамда сифат ўзгаришларини ифодаловчи кўрсаткичлар (жиноятчилик ҳолати, даражаси, тузилиши ва географияси);


криминологик фаолият - жамоат хавфсизлиги соҳасининг мустақил фаолият тури бўлиб, жиноятчилик тенденциялари ва омилларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш орқали жамият манфаатларини жиноятчиликка доир таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;


якунланган жиноят ишлари (терговга қадар текширув материаллари) - суднинг ҳукми (ажрими) қонуний кучга кирган ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддасига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида қарор чиқарилган жиноят ишлари (жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарор чиқарилган терговга қадар текширув материаллари).


4. Институт суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотлари ошкор қилинишининг олдини олиш мақсадида жиноятчилик тенденцияларини комплекс илмий таҳлил ва прогноз асосида ҳамда жиноятчилик омилларини комплекс илмий диагноз асосида аниқлаш чора-тадбирларини жиноят иши бўйича суднинг ҳукми ёки ажрими қонуний кучга киргандан кейин ёхуд жиноят ишини тугатиш (жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш) тўғрисидаги қарор чиқарилгандан кейин амалга оширади.


5. Жиноятчилик тенденцияларини комплекс илмий таҳлил ва прогноз асосида ҳамда жиноятчилик омилларини комплекс илмий диагноз асосида аниқлашда фойдаланиш учун якунланган жиноят ишларига (терговга қадар текширув материалларига) доир зарур ҳужжатлар суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судларнинг ахборот тизимларини ("Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика" ахборот тизими, "Электрон суриштирув ва дастлабки тергов" ягона ахборот тизими ва бошқа ахборот тизимларини) "E-kriminologiya.uz" ахборот тизимига интеграция қилиш орқали ушбу ахборот тизимида жамланади.


6. Институтга "Криминологик тадқиқотлар давлат ҳисоботи"ни тайёрлашда фойдаланиш учун ҳар йил декабрь ойида:

илмий ва олий таълим муассасалари - криминология соҳаси бўйича чоп этилган илмий, услубий ва ўқув адабиётлари нусхаларини;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги- олий таълим муассасалари битирувчи курси магистрлари ва докторантлари сони (олий таълим муассасалари кесимида) ва олий таълим муассасалари рўйхатини;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси - "12.00.15 - Криминология" ихтисослиги бўйича бажарилган фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертациялари рўйхатини;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги - давлат илмий муассасалари рўйхати ва криминология соҳаси бўйича бажарилган илмий-тадқиқот лойиҳалари рўйхати (ижрочи ташкилот кесимида) ҳамда тадқиқот ҳисоботлари нусхасини тақдим этади.



2-БОБ. КРИМИНОЛОГИЯ СОҲАСИДА ДИССЕРТАЦИЯ

ТАДҚИҚОТЛАРИ БАЖАРИЛИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. "12.00.15 - Криминология" ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертациялари Узбекистон Республикаси Криминология кенгаши томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ буюртма асосида илмий ва олий таълим ташкилотларида бажарилади. Бунда магистр даражасига (магистрга тенглаштирилган даражага) эга шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда илмий ёки олий таълим ташкилотига таянч докторант, докторант ёки мустақил изланувчи сифатида қабул қилинади ва "12.00.15 - Криминология" ихтисослиги бўйича диссертация тадқиқотини бажаради.


8. Ўзбекистон Республикаси Криминология кенгаши томонидан тасдиқланган диссертация тадқиқотлари мавзулари рўйхати ҳар чорак якунида Институтнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


9. Тадқиқотчиларнинг "12.00.15 - Криминология" ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертациялари мавзулари ва диссертациялари ҳимоялари ҳақидаги эълонлар "Криминология янгиликлари" илмий тўпламида чоп этилади.


10. Институт ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи муассасалараро илмий кенгаш, унинг қошидаги илмий семинар Ўзбекистон Республикаси Криминология кенгаши назорати остида фаолият кўрсатади.


11. Тадқиқотчиларни қўллаб-кувватлаш, тадқиқот натижаларини ягона платформа доирасида самарали апробациядан ўтказиш ва комплекс тизимлаштириб бориш мақсадида "12.00.15 - Криминология" ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертациялари, криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларининг натижалари асосида тайёрланган мақолалар "Криминологик фаолият" илмий-амалий журналида, тезислар Институт томонидан ўтказиладиган республика конференцияси ҳамда халқаро форум материаллари тўпламида чоп этилади.


12. "12.00.15 - Криминология" ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси унинг натижалари бўйича тайёрланган 6 та илмий ишланма, фан доктори (DSc) диссертацияси унинг натижалари бўйича тайёрланган 12 та илмий ишланма криминологик фаолият амалиётига жорий этилганлиги ҳақида белгиланган тартибда хулоса берилганидан сўнг Институт ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи муассасалараро илмий кенгашга тақдим этилади.

"12.00.15 - Криминология" ихтисослиги бўйича бажарилган фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертациялари натижаларининг жорий этилганлиги ҳақида ушбу Методика талабларига мувофиқ расмийлаштирилмаган ҳужжатлар диссертация ишини ҳимоя қилишда инобатга олинмайди.



3-БОБ. КРИМИНОЛОГИЯ СОҲАСИДА ТАШАББУС

ВА БУЮРТМА АСОСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ

ТАДҚИҚОТ ЛОЙИҲАЛАРИНИ БАЖАРИШ


13. Криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ қилиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 15 январдаги ПФ-10-сон Фармони, "Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқот ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 15 январдаги ПК-22-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.


14. Криминология соҳасида буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишда қуйидаги давлат органлари буюртмачилар ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати; Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги;

Ўзбекистон Республикаси Ешлар ишлари агентлиги;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари.


15. Криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари амалга оширилишини молиялаштириш миқдорини белгилашда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бюджети маблағлари ҳисобига давлат илмий дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари ҳамда 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси тўғрисидаги низомнинг 8-1-бобида (90-12 - 90-13-бандлар бундан мустасно) белгиланган қоидалар инобатга олинади (бунда коллегиал орган Институт кенгаши ҳисобланади).


16. Институт ушбу Методикага 1 - 2-иловаларга мувофиқ криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажаради.

Институт томонидан криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажаришда ушбу соҳада илмий фаолият билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳамижрочи ташкилот сифатида жалб этилиши мумкин.

Мутахассисларнинг криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажариш бўйича илмий-тадқиқот гуруҳлари таркибида иштирок этган даври уларнинг меҳнат стажига (илмий стажига) қўшилади.


17. Криминология соҳасида ташаббус ёки буюртма асосидаги илмий- амалий тадқиқот лойиҳаси талабномасида лойиҳанинг мавзуси, тури, бажариш муддати, молиялаштириш ҳажми ва манбаси, тадқиқотнинг мақсади, методлари, вазифалари ва уларни бажариш бўйича календарь режа, ижрочи ва ҳамижрочи ташкилотлар, илмий-тадқиқот гуруҳи таркиби, лойиҳа бўйича харажатлар сметаси, ижрочи ташкилот, ҳамижрочи ташкилот (мавжуд бўлса) ҳамда лойиҳа раҳбарининг мажбуриятлари баён этилади.

Бунда лойиҳа бўйича харажатлар сметаси (лойиҳани амалга ошириш харажатлари) илмий-тадқиқот гуруҳига иш ҳақи тўлови, ягона ижтимоий тўлов, тадқиқот учун зарур илмий-техник воситалар, материаллар ва китобларни сотиб олиш, илмий хизмат сафари ва хорижий тил бўйича таржимонлик хизматидан фойдаланганлик учун тўлов, ҳамижрочи ташкилот устама харажатларидан иборат бўлади. Лойиҳа бўйича харажатлар сметасида бошқа харажатлар ҳам назарда тутилиши мумкин.


18. Криминология соҳасида ташаббус ёки буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳасини бажариш бўйича илмий-тадқиқот гуруҳи таркиби ижрочи ташкилот ва ҳамижрочи ташкилот илмий таркиби, давлат органларининг илмий даражага эга бўлган ёки илмий ва (ёки) педагогик фаолият билан шуғулланаётган ходимлари ҳисобидан 3 - 7 кишидан иборат этиб шакллантирилади. Ушбу илмий- тадқиқот гуруҳига илмий даражага эга бўлган мутахассис раҳбарлик қилади.

Криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳасининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун ижрочи ва ҳамижрочи ташкилот ҳамда лойиҳа раҳбари масъул ва жавобгар ҳисобланади.


19. Институт криминология соҳасида ташаббус ёки буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари натижаларини Ўзбекистон Республикасининг "Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида"ги Қонунида белгиланган тартибда тижоратлаштириши мумкин.



4-БОБ. ИНСТИТУТНИНГ ИЛМИЙ ТАКЛИФЛАРИ

БЎЙИЧА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИ

БЕВОСИТА АМАЛГА ОШИРУВЧИ ОРГАНЛАР ТОМОНИДАН

ЗАРУР ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ


20. Институтнинг илмий таклифлари илмий мақола, ахборот-таҳлилий ҳужжат, чора-тадбирлар дастури, "йўл харитаси" ёки бошқа ҳужжат лойиҳаси шаклида расмийлаштирилади.


21. Институт кенгаши томонидан маъқулланган Институтнинг илмий таклифлари криминологик фаолият амалиётига жорий этиш (қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришда фойдаланиш) учун Ўзбекистон Республикасининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги Қонунида кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органларга расман тақдим этилади.


22. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар Институтнинг илмий таклифларини криминологик фаолият амалиётига жорий этиш бўйича ўз ваколатлари доирасида қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширади:

жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга, шунингдек, аҳолида жиноятчиликка нисбатан муросасиз муносабатда бўлишни шакллантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбирларини ташкил этади;

жиноятчиликнинг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш бўйича идоравий чора-тадбирлар дастурларини ("йўл харита"ларини) ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда жиноятчилик салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга оширади;

криминологик фаолиятни тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тўлиқ ва самарали ижросига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўради;

зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни самарали амалга оширишига салбий таъсир кўрсатаётган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради.


23. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар томонидан зарур ҳолларда, Институтнинг илмий таклифлари тажриба тариқасида синовдан ўтказилиши мумкин. Бунда Институтнинг илмий таркиби илмий таклифларни криминологик фаолият амалиётига жорий этиш жараёнида экспертлик ёрдамини кўрсатади.


24. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар Институтнинг илмий таклифлари криминологик фаолият амалиётига жорий этилганлиги, шу жумладан, илмий таклифлар жорий этилгандан сўнг эришилган натижалар ҳақида Институтга ёзма маълумот тақдим этади. Ушбу маълумот асосида Ўзбекистон Республикаси Криминология кенгаши илмий ишланманинг криминологик фаолият амалиётига жорий этилганлиги ҳақида хулосани расмийлаштиради ва муаллифга такдим этади.

Илмий ишланмани криминологик фаолият амалиётига жорий этилганлиги ҳақидаги хулоса "E-kriminologiya.uz" ахборот тизимида Ўзбекистон Республикаси Криминология кенгашининг бланкасида расмийлаштирилади ва ушбу кенгаш раиси томонидан имзоланади.


25. Институт кенгаши илмий котиби илмий ишланмани криминологик фаолият амалиётига жорий этилганлиги ҳақидаги хулосаларнинг ҳисобини тизимли равишда юритиш учун масъул ҳисобланади.



5-БОБ. "ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА

ТАШАББУС ИНДЕКСИ" (I-INDEKS)НИ ЮРИТИШ


26. "Жамоат хавфсизлиги бўйича ташаббус индекси" (i-indeks) Ўзбекистон Республикаси Криминология кенгаши томонидан "E-kriminologiya.uz" ахборот тизимида юритилади.


27. "Жамоат хавфсизлиги бўйича ташаббус индекси" (i-indeks) қуйидаги тартибда ҳисобланади:

криминология соҳаси бўйича ишлаб чиқилган илмий таъриф учун 0,6 балл;

криминология соҳаси бўйича ишлаб чиқилган илмий тасниф учун 0,4 балл;

криминология соҳаси бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф учун 0,2 балл берилади.

Илмий таъриф, тасниф ва таклифлар ҳаммуаллифликда тайёрланган бўлса, белгиланган балл муаллифлар ўртасида тенг тақсимланади.


28. "Жамоат хавфсизлиги бўйича ташаббус индекси" (i-indeks) илмий ишланмани криминологик фаолият амалиётига жорий этилганлиги ҳақидаги хулосаларда қайд этилган илмий таърифлар, таснифлар ва таклифлар асосида ҳисобланади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


29. Институтнинг "Жиноятчилик омиллари давлат ҳисоботи", "Жиноятчилик тенденциялари давлат ҳисоботи", "Криминологик тадқиқотлар давлат ҳисоботи" Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 808-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида эълон қилиб борилади.

"Жиноятчилик омиллари давлат ҳисоботи", "Жиноятчилик тенденциялари давлат ҳисоботи", "Криминологик тадқиқотлар давлат ҳисоботи"га давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар, шунингдек, шахсга доир маълумотлар киритилмайди.


30. Мазкур Методика талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

         

           




Методикага

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Криминология

тадқиқот институти томонидан бажариладиган

криминология соҳасида ташаббус асосидаги

илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари

РЎЙХАТИ


T/р


Ташаббус асосидаги илмий-амалий

тадқиқот лойиҳалари номи


Лойиҳа тури


     

I. МИЛЛИЙ ЛОЙИҲАЛАР


1.


"Бир жиноят омили ва унинг бартараф этилиши" телекўрсатувини тайёрлаш ва тизимли равишда эфирга узатилишини йўлга қўйиш чора-тадбирларини амалга ошириш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Фундаментал лойиҳа


2.


"Янги авлод илмий ташкилоти - смарт илмий-тадқиқот муассасаси концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Фундаментал лойиҳа


3.


"Ўзбекистон Республикаси Криминологик фаолият концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш" номли илмий- амалий тадқиқот лойиҳаси


Фундаментал лойиҳа


4.

"Ўзбекистон Республикасининг Криминологик фаолият тизимини ривожлантириш стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Фундаментал лойиҳа


5.


"Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахслар устидан таъсирчан назоратни ўрнатишда "онлайн кузатув" имконини берувчи ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Фундаментал лойиҳа


6.


"E-kriminologiya.uz" ахборот тизими, унинг "Jinoyatchilik tendensiyalari", "Jinoyatchilik omillari" модулларини яратиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Амалий лойиҳа


7.


"Nazorat" номли амалий илмий-тадқиқот лойиҳаси натижаларини тижоратлаштириш" номли илмий- амалий тадқиқот лойиҳаси


Амалий лойиҳа


8.


"Судланган шахсларни ижтимоий мослаштириш доирасида уларга хорижий тилни мақсадли масофавий ўргатиш методикаси ва электрон платформасини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш" номли илмий- амалий тадқиқот лойиҳаси


Амалий лойиха


9.

"Жиноят содир бўлган жойларни "назорат остидаги худуд", "хавфли ҳудуд" ва "жиноят ўчоғи" квадратларига ажратиш методикаси ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Амалий лойиҳа


10.


"Жиноят содир бўлган жойларнинг географик координаталарини сунъий интеллект технологиялари ёрдамида таҳлил қилиш асосида республика ҳудудларининг геокриминологик харитасини тайёрлаш ҳамда амалиётга татбиқ этиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Фундаментал лойиҳа


11.


"2024 йилда Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Амалий лойиҳа


12.


"2024 йилда Тошкент шаҳрида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Амалий лойиҳа


13.


"2024 йилда Тошкент вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Амалий лойиҳа


14.


"2024 йилда Фарғона вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Амалий лойиҳа


15.


"2024 йилда Андижон вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Амалий лойиҳа


16.


"2024 йилда Наманган вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Амалий лойиҳа


17.

"2024 йилда Сирдарё вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Амалий лойиҳа


18.


2024 йилда Жиззах вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Амалий лойиҳа


19.


2024 йилда Навоий вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Амалий лойиҳа


20.


2024 йилда Бухоро вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Амалий лойиҳа


21.


"2024 йилда Самарқанд вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниклаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Амалий лойиҳа


22.


"2024 йилда Қашқадарё вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Амалий лойиҳа


23.


2024 йилда Сурхондарё вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Амалий лойиҳа


24.


"2024 йилда Хоразм вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Амалий лойиҳа


        

II. ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР

    

25.


"Ўзбекистон Республикасининг Криминологик фаолият кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Фундаментал лойиҳа


26.


Жиноятчилик даражаси" халқаро рейтингини тузиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Фундаментал лойиҳа


27.


"Криминология" халқаро илмий-амалий журналининг 1-4-сонларини Корея криминология ва адлия институтининг "International Journal of Criminal Justice" халқаро журнали тажрибаси асосида тайёрлаш ҳамда чоп этиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Фундаментал лойиҳа


28.


"Ўзбекистон ва Корея криминологиясини қиёсий тадқиқ этиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Фундаментал лойиҳа


29.

"Ўзбекистон ва Германия криминологиясини қиёсий тадқиқ этиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Фундаментал лойиҳа


30.

"Ўзбекистон ва Туркия криминологиясини қиёсий тадқиқ этиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Фундаментал лойиҳа


          

Изоҳ:


1. Мазкур рўйхатдаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларининг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқот ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўгрисида" 2024 йил 15 январдаги ПҚ-22-сон қарорига 4-иловага асосан Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтининг тадқиқот харажатлари учун ажратилган бюджет маблаглари ҳисобидан молиялаштирилади.


2. Ушбу рўйхатнинг 27-бандидаги фундаментал илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси бўйича харажатлар сметасида "Криминология" халқаро илмий-амалий журналида чоп этилган илмий мақолалар муаллифларига Корея Республикаси тажрибаси асосида муаллифлик ҳақини тўлаш харажатлари ҳам назарда тутилади.


3. Мазкур рўйхатга зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтининг таклифи асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

       

          




Методикага

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Криминология

тадқиқот институти томонидан бажариладиган

криминология соҳасида буюртма асосидаги

илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари

РЎЙХАТИ


Т/р


Буюртма асосидаги илмий-амалий

тадқиқот лойихалари номи

        

Буюртмачилар


Лойиҳа тури


      

I. МИЛЛИЙ ЛОЙИҲАЛАР

       

1.


ҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётган ижтимоий таранглик ҳолатларининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги


Фундаментал лойиҳа


2.


"Туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашда фойдаланиш учун криминологик профайлинг технологиясини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти


Фундаментал лойиҳа


3.


"Манзил-колонияларда назорат остида эркин ҳаракатланадиган ва атрофи очиқ жойларда фойдали меҳнатга жалб этилган маҳкумларни масофавий назорат қилиш аппарат-дастурий комплексини яратиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти


Амалий лойиҳа


4.


ғрилик жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти


Амалий лойиҳа


5.


"Конвой остидаги шахсларнинг ҳаракатланишини масофавий назорат қилиш аппарат-дастурий комплексини яратиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат тартибини сақлаш хизмати


Амалий лойиҳа


6.


"Ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ижтимоий профилактика чораларини қўллашнинг ҳуқуқий механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш" номли илмий- амалий тадқиқот лойиҳаси


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳукуқбузарликлар профилактикаси хизмати


Амалий лойиҳа


7.


"Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойихаси


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати


Фундаментал лойиҳа


8.


"Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш, ушбу жараёнда шахсларни вақтинча сақлаш муаммоларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси


Амалий лойиҳа


9.


"Озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахслар зиммасига юкланган алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик чеклови ижросини масофавий назорат қилиш аппарат-дастурий комплексини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш" номли илмий- амалий тадқиқот лойиҳаси


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Пробация бошқармаси


Амалий лойиҳа


10.


"Ракамли криминология асосларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойихаси


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази


Амалий лойиҳа


11.

"Буюк Британия криминологиясининг илғор тажрибаларини аниқлаш ва амалиётга жорий этиш" номли илмий- амалий тадқиқот лойиҳаси


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси


Фундаментал лойиҳа


12.


қувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда "ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет" яратиш фаолиятини ташкил этиш методикаси ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш" номли илмий- амалий тадқиқот лойиҳаси


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси


Амалий лойиҳа


13.


ҳоли бандлигини таъминлаш ва фуқароларнинг норасмий меҳнат фаолияти билан шуғулланиши учун чет элга кетишининг олдини олишда фермер хўжаликларининг ролини кучайтириш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий- амалий тадқиқот лойиҳаси


Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги


Амалий лойиҳа


14.


"Контрабанда жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси


Амалий лойиҳа


15.


"Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш жиноятининг салбий тенднциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси


Амалий лойиҳа


16.


"Оила-турмуш муносабатлари доирасидаги жиноятларнинг омилларини бартараф этиш методикаси ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш" номли илмий- амалий тадқиқот лойиҳаси


Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси


Амалий лойиҳа


17.


2024 йилда Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


Амалий лойиҳа


18.


2024 йилда Андижон вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Андижон вилояти ҳокимлиги


Амалий лойиҳа


19.


"2024 йилда Бухоро вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Бухоро вилояти ҳокимлиги


Амалий лойиха


20.


"2024 йилда Жиззах вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Жиззах вилояти ҳокимлиги


Амалий лойиҳа


21.


"2024 йилда Қашқадарё вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


Амалий лойиҳа


22.


"2024 йилда Навоий вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Навоий вилояти ҳокимлиги


Амалий лойиҳа


23.


2024 йилда Наманган вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Наманган вилояти ҳокимлиги


Амалий лойиҳа


24.


"2024 йилда Самарқанд вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Самарқанд вилояти ҳокимлиги


Амалий лойиҳа


25.


"2024 йилда Сирдарё вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Сирдарё вилояти ҳокимлиги


Амалий лойиҳа


26.


2024 йилда Сурхондарё вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чикиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


Амалий лойиҳа


27.


2024 йилда Тошкент вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Тошкент вилояти ҳокимлиги


Амалий лойиҳа


28.


2024 йилда Фарғона вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Фарғона вилояти ҳокимлиги


Амалий лойиҳа


29.


"2024 йилда Хоразм вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Хоразм вилояти ҳокимлиги


Амалий лойиҳа


30.


"Одам савдоси жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги


Амалий лойиҳа


31.


"Қасддан баданга енгил шикаст етказиш жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси


Амалий лойиҳа


32.


"Талончилик жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси


Амалий лойиҳа


33.


"Фирибгарлик жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси


Амалий лойиҳа


34.


"Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси


Амалий лойиҳа


35.


"Қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси


Амалий лойиҳа


36.


"Босқинчилик жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси


Амалий лойиха


37.


"Қасддан одам ўлдириш жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси


Амалий лойиҳа


38.


"Оилавий (маиший) зўравонлик жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси


Амалий лойиҳа


39.


"Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси


Амалий лойиҳа


40.


"Безорилик жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси


Амалий лойиҳа


41.


"Номусга тегиш жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси


Амалий лойиҳа


42.


"2024 йилда Тошкент шаҳрида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниклаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чикиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси


Амалий лойиҳа


         

II. ХАЛҚАРО ЛОЙИҲАЛАР

           

43.


"Илғор хорижий тажриба асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида криминология фани ўқитилишини ривожлантириш чораларини ишлаб чиқиш" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


Фундаментал лойиҳа


44.


"Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги Навбаҳор маҳалласи мисолида ижтимоий профилактикани қўллаш методикаси ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш (Корся Республикаси тажрибаси асосида)" номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси


Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси


Фундаментал лойиҳа


     

Изоҳ:


1. Мазкур рўйхатдаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларининг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқот ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўгрисида" 2024 йил 15 январдаги ПҚ-22-сон қарорига 3-иловага асосан буюртмачиларнинг бюджетдан ташқари маблаглари ҳисобидан молиялаштирилади.


2. Мазкур рўйхатга зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтининг таклифи асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

        

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 25 июль













































































Время: 0.1263
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск