Умная подшивка

2024 й. / Газеты на узбекском / СБХ / 33 /

Норезидентнинг доимий муассасаси фойда солиғини қандай тўлайди ("СБХ" 33-сон, 2024 йил 13 август)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



НОРЕЗИДЕНТНИНГ ДОИМИЙ МУАССАСАСИ

ФОЙДА СОЛИҒИНИ ҚАНДАЙ ТЎЛАЙДИ


НОРЕЗИДЕНТНИНГ ДОИМИЙ МУАССАСАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ


Агар хорижий компания Ўзбекистон ҳудудида хизматлар кўрсатса ёки ишларни бажарса, ушбу фаолият норезидентнинг доимий муассасасини ташкил этаётган ёки ташкил этмаётганини аниқлаш лозим.

Доимий муассаса (ДМ) юридик шахс эмас, бу шунчаки Ўзбекистон ҳудудида фаолиятни амалга ошираётган норезидент компания эга бўладиган солиқ мақоми. Ушбу мақом:

q фақат солиқ солиш мақсадида фойдаланилади;

q ўзининг ёки ёлланган ходимлар орқали Ўзбекистон ҳудудида "жисмонан" ҳозир бўлган хорижий компания фаолиятига нисбатан қўлланилади.

Хорижий компаниянинг Ўзбекистон ҳудудида ҳозир бўлганини қуйидагича асослаш мумкин:

q хизматлар кўрсатади, ишлар бажаради;

q жой, ускуна, омборхона ва бошқаларга эга бўлади;

q Ўзбекистон резиденти - жисмоний ёки юридик шахсга ўзининг номидан шартнома имзолашни топширади, шунинг натижасида мамлакатимизда даромадга эга бўлади.

  

               

ДМ ташкил этилган ҳолатда солиқ мажбуриятларини норезидент мустақил равишда бажаради. Агар ДМ ташкил этилмаса, Ўзбекистондаги манбалардан даромад оладиган норезидент учун солиқлар даромадларни тўловчи манба - солиқ агенти томонидан тўланади.

              

  

Қуйидагиларга асосан ДМ ташкил этилаётганлигини аниқланг:

q СК 36-моддаси;

q иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартноманинг 5-моддаси, агар норезидентнинг давлати билан бундай битим тузилган бўлса.

  

               

Агар норезидентнинг фаолияти СК ёки халқаро шартномага мувофиқ ДМ ташкил этилишига олиб келса, у ўзи мустақил равишда солиқ ҳисобида туришга мажбур. Бу ҳолда норезидентга даромад тўловчи корхона даромадга солиқ солишдан озод этиш ёки пасайтирилган ставкани қўллаш кўринишидаги халқаро шартноманинг солиқ имтиёзларини қўллашга ҳақли эмас.

              

  

  

               

Норезидентга даромад тўлашдан олдин ДМ сифатида солиқ ҳисобига қўйилганлиги тўғрисида солиқ органи томонидан тасдиқланган маълумотнома сўранг (СК 354-м. 4-қ.). Ушбу маълумотнома корхонангизга тўлов манбаида солиқ ушламаслик имконини беради.

ДМ ташкил этаётган норезидент

...
Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск