Умная подшивка

2024 й. / Газеты на узбекском / Норма маслахатчи / 34 /

Мукофотлар тўлашга доир ("НМ" 34-сон, 2024 йил 20 август)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал действителен на дату публикации*



МУКОФОТЛАР ТЎЛАШГА ДОИР


БАЙРАМ КУНЛАРИГА МУКОФОТЛАР ҚАНДАЙ ТЎЛАНАДИ


Ташкилотнинг жамоа ёки меҳнат шартномаси ёхуд ички ҳужжати билан байрам кунларига, юбилей саналарига ёки шунга ўхшаш ҳолатларга мукофотлар тўлаш назарда тутилиши мумкин. Байрам кунлари рўйхати Меҳнат кодексининг 208-моддасида белгиланган.

Давлат байрамларидан ташқари муайян ташкилотнинг байрами ва касб санаси, масалан, унинг ташкил этилган куни мавжуд.

Қайси муҳим саналарга мукофотлар тўлашни ҳар бир ташкилот молиявий имкониятлари ва ривожланиш режаларидан келиб чиққан ҳолда мустақил белгилаши мумкин.

Мукофот миқдори қатъий белгиланган, маошга нисбатан фоизда ёки бошқа усулда белгиланиши мумкин. Бироқ, бундай мукофотлар ходимларнинг меҳнат натижаларига боғлиқ эмас. Байрам кунларига, масалан, Янги йил учун мукофотлар одатда барча ходимларга бир хил миқдорда тўланади.

Тўловнинг барча шартлари ва миқдорларини жамоа ёки меҳнат шартномасида ёхуд ички ҳужжатда белгиланг. Агар ушбу ҳужжатларда улар қайд этилмаган бўлса, унда тўловни раҳбарнинг байрам (юбилей) муносабати билан мукофотлаш тўғрисидаги буйруғи билан расмийлаштиринг.


МИСОЛ. Байрам куни учун мукофот тўлаш қандай расмийлаштирилади

Ташкилотда Наврўз байрамига атаб барча штатдаги ходимларга 1 000 000 сўм миқдорида мукофот тўлаш тўғрисида буйруқ чиқарилган.

Бухгалтерия буйруққа илова қилинган мукофотланаётган ходимлар рўйхатига асосан мукофотларни ҳисоблайди.


МУКОФОТЛАРНИ ҲИСОБЛАШ ВА ТЎЛАШ БУХГАЛТЕРИЯ

ҲИСОБИДА ҚАНДАЙ АКС ЭТТИРИЛАДИ


Мукофотлаш тўғрисида низом мавжуд бўлганда, мукофотлар харажатларнинг қайси турига киритилади

Агар мукофотлаш тўғрисида низом мавжуд бўлса, унда рағбатлантириш хусусиятига эга тўловларни ва улар бўйича ҳисобланган ижтимоий солиқни қуйидагиларга киритинг:

q ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этаётган ходимлар бўйича - маҳсулот (хизмат)лар таннархига (Низом "Б" бўлими 1.2.1.,

...
Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск