Умная подшивка

2024 й. / Газеты на узбекском / СБХ / 34 /

Сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш шарти билан товарларнинг чакана савдоси қандай ҳисобга олинади ("СБХ" 34-сон, 2024 йил 20 август)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



СОТИШДАН КЕЙИНГИ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

ШАРТИ БИЛАН ТОВАРЛАРНИНГ ЧАКАНА

САВДОСИ ҚАНДАЙ ҲИСОБГА ОЛИНАДИ


Савдо ташкилоти харидорларга сотилган товарлар учун сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш (СКХК) деб аталмиш хизматни тақдим этиши мумкин. Aмалиётда бундай хизмат қўшимча хизмат кўрсатиш, қўшимча хизмат кўрсатиш дастури, қўшимча ёки кенгайтирилган кафолат ва бошқалар деб ҳам аталади.



СОТИШДАН КЕЙИНГИ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ НИМАНИ АНГЛАТАДИ


СКХК шартлари олди-сотди шартномасида (оммавий офертада) ёки товарлар харид қилинаётганда харидорга бериладиган алоҳида ҳужжатда белгиланади (ФК 425-426-м.). Муайян товарлар ёки товарлар гуруҳлари учун алоҳида кафолат шартлари белгиланиши мумкин. Қоида тариқасида, бу ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган кафолат муддатига нисбатан узайтирилган муддатдир. Мисол учун, ишлаб чиқарувчи томонидан 12 ойлик кафолат муддати белгиланган, товарларнинг сотувчиси эса харидорга бир марталик қўшимча ҳақ эвазига 3 йил давомида хизмат кўрсатишни таклиф қилади.

Aмалиётда товарларни харид қилиш билан бир вақтда харидорга алоҳида ҳақ эвазига қўшимча кафолат реализация қилинади ёки СКХКнинг маълум бир суммаси товар баҳосига киритилади. Қўшимча ҳақ эвазига СКХКни тақдим этиш орқали дўкон, қоида тариқасида, харидорга хизмат кўрсатиш сертификатини сотиб олишни таклиф қилади. Сертификатнинг қиймати товарнинг турига ва хизматдан фойдаланиш (қўшимча кафолат) йиллари сонига қараб белгиланади.

Умумий қоидага кўра, кафолат муддатининг давомийлиги товар сотилган кундан бошлаб, яъни, агар олди-сотди шартномасида бошқача шартлар назарда тутилмаган бўлса, у харидорга топширилган пайтдан бошлаб бошланади (ФК 404-м.). Қўшимча кафолатнинг амал қилиш муддати асосий кафолат муддати тугаган кундан бошлаб ҳисоблаб чиқилади.

Қўшимча кафолат учун қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади

Aгар сизга кафолат муддатининг вақти етиб келган харидор мурожаат қилса, аввало унга аризани тўлдиришини таклиф этинг. Кейинги ҳужжат айлануви харидорга қандай қўшимча кафолатлар: товарни таъмирлаш, товарни айирбошлаш ёки товарни қайтариш (унинг учун пул маблағи) тақ

...
Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск