Умная подшивка

2024 й. / Газеты на узбекском / СБХ / 34 /

Умумий овқатланиш корхоналари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ("СБХ" 34-сон, 2024 йил 20 август)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ


Қуйидагилар Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳасини тартибга солувчи асосий норматив ҳужжатлар ҳисобланади:

q Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари;

q Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари;

q "Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонун;

q Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари;

q Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигига оид гигиена талаблари;

q "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонун.



УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ ФАОЛИЯТИДАГИ АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР


Умумий овқатланиш корхонаси - умумий овқатланиш соҳасида хизматлар кўрсатиб, пазандачилик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрловчи, реализация қилувчи ва истеъмол қилинишини ташкил этувчи юридик шахс.

  

               

Ушбу таъриф умумий овқатланиш соҳасида донабай таомларнинг алоҳида турларини тайёрлаш ва реализация қилиш бўйича хизматларни кўрсатишга нисбатан татбиқ этилмайди:

q уй шароитида ўтириш жойларини ташкил этмасдан;

q маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорига кўра махсус ажратилган жойларда.

              

  

Шу тариқа, хўжалик юритувчи субъект иккита асосий шартга жавоб берса, умумий овқатланиш корхонаси ҳисобланади:

1) у юридик шахс бўлса. Умумий овқатланиш шохобчасида юридик шахсга хос барча аломатлар (мулкида, хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувида мол-мулки, банкда ҳисобрақами, мустақил баланси ва ҳ.к.) мавжуд бўлмаса, у умумий овқатланиш корхонаси ҳисобланмайди. Масалан, ходимларнинг овқатланишини ташкил этувчи саноат корхонаси ишлаб чиқаришидаги ошхона - умумий овқатланиш корхонаси эмас, сабаби мустақил балансга эга эмас;

2) у озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилинишини ташкил этади. Яъни нафақат

...
Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск