язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Пахтачилик/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2005 й. 93-сон "Пахта чигити ресурсларидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.03.2005 й.

N 93



ПАХТА ЧИГИТИ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

УСТИДАН НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРИШ ВА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Уруғлик чигитни ишлаб чиқариш, унинг сифати, сақланиши ҳамда уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлардан оқилона фойдаланилиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. Пахта тозалаш корхоналари бошқарув органларининг пахта тозалаш корхоналари уруғчилик лабораторияларини хоналар, асбоб-ускуналар ва ходимлар сони билан бирга "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази балансига текин бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

6. "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази:

бир ой муддатда "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази тўғрисидаги низомни қайта кўриб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда тақдим этсин;

2005 йил 1 сентябргача уруғчилик лабораторияларини пахта чигитининг сифат параметрларини амалдаги давлат стандартларига мувофиқ аниқлаш имконини берадиган замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашни таъминласин;

икки ой муддатда Пахта чигитидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясини малакали ва тажрибали кадрлар билан таъминласин, уларни пахта чигитини миқдори ва сифати жиҳатидан ҳисобга олишнинг замонавий методларига ўқитсин.


7. Ёғ-мой корхоналарининг техник чигитни миқдори ва сифати бўйича қабул қилишни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси вакиллари иштирокида бевосита пахта тозалаш корхоналарида амалга ошириши тартиби белгилаб қўйилсин.

8. "Ўзпахтасаноат" ва "Ўзпахтаёғ" акциядорлик жамиятлари ўз таркибига кирадиган ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда ҳар йили пахта хом ашёси ва чигитни қайта ишлаш тугаллангандан кейин барча пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарида пахта чигитини хатловдан ўтказсинлар ва омборларни тозаласинлар. Хатлов натижалари бўйича материаллар ҳар йили ҳисобот йилининг 1 августигача Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этилсин.

9. "Ўзстандарт" агентлиги "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" ва "Ёғмойтамакисаноат" уюшмалари билан биргаликда икки ой муддатда:

пахта чигити учун барча норматив ҳужжатларни ва амалдаги стандартларни хатловдан ўтказсин ҳамда зарурат бўлганда уларга белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсин;

техник чигитни сертификатлаш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


10. "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази бюджетга даромад (фойда) солиғи ва мулк солиғи тўлашдан бир йил муддатга озод қилинсин, бўшайдиган маблағлар пахта чигитини сертификатлаш ва назорат қилиш тизимини ривожлантиришга мақсадли йўналтирилсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 12-13-сон, 91-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2005 й., N 3, 17-модда.