язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Педагог кадрлар. Ишга қабул қилиш. Аттестация/ Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагогларнинг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисида Низом (Янги таҳрирда) (АВ томонидан 28.03.2005 й. 1461-сон билан рўйхатга олинган 24.03.2005 й. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 04/ҚҚ-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 01-76-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 01/1184-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 28 мартда 1461-сон

билан рўйхатга олинган

Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими марказининг, Вазирлар

Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат

тест марказининг, Меҳнат ва

аҳолини ижтимоий муҳофаза

қилиш вазирлигининг

2005 йил 24 мартдаги

04/ҚҚ, 01-76, 01/1184-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директор

ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагогларнинг

бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов

асосида танлаб олиш тўғрисида

НИЗОМ


(Янги таҳрирда)


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 февралдаги Р-2146-сон "Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорлари аттестацияси тўғрисида"ги Фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 4 октябрдаги 400-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 1998 йил 13 майдаги 204-сон "Ўзбекистон Республикасида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг бўш (вакант) директор ўринбосарлари ҳамда касб-ҳунар коллежларининг бўш (вакант) ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари лавозимларига танлов ўтказиш тартибини белгилайди.

Танлов таълим муассасаларига замонавий талабларга жавоб берувчи юқори малакали, чуқур касбий билимга, ижодий ва илмий потенциалга, юксак ахлоқий ва маънавий сифатларга эга бўлган кадрларни саралаб олиш мақсадида ўтказилади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг директор ўринбосарлари ҳамда касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари (бундан буён матнда директор ўринбосарлари ва педагог деб юритилади) лавозимларига номзодлар танлов асосида қабул қилинади. Танлов бўш (вакант) лавозимларга эълон қилинади.

1-1. Директор ўринбосари ёки педагог лавозими бўшаганидан кейин 10 кун ичида:

директор ўринбосарлари лавозимига - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси томонидан оммавий ахборот воситаларида ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасининг расмий веб-сайтида;

педагог лавозимига - касб-ҳунар коллежи томонидан оммавий ахборот воситаларида ва касб-ҳунар коллежининг расмий веб-сайтида (агар мавжуд бўлса) танлов ўтказиш тўғрисида эълон берилади.

2. Директор ўринбосарлари ва педагог лавозимларига танлов мазкур Низомга асосан тузиладиган танлов ўтказиш бўйича комиссия томонидан ўтказилади.

3. Таьлим муассасаларига соатбай ҳақ тўлаш асосида ишга қабул қилинаётган шахслар директор буйруғи билан танловсиз расмийлаштирилади.


4. Академик лицейларнинг директор ўринбосарлари лавозимларига ўтказилаётган танловда (асосан умумтаълим фанлари ёки педагогика фанлари бўйича) илмий даражага (илмий унвон) эга бўлган шахслар ҳамда педагогик соҳа бўйича бакалавр ёки магистр даражасига эга ёхуд дипломли мутахассислар иштирок этишлари мумкин.

5. Касб-ҳунар коллежларининг:

директор ўринбосарлари лавозимларига ўтказиладиган танловда илмий даражага (илмий унвон) ёки педагогик (касбий-таълим) ёхуд таълим муассасасининг йўналиши бўйича бакалавр ёки магистр даражасига эга, шунингдек дипломли мутахассислар иштирок этишлари мумкин;

умумтаълим фанлари бўйича педагог лавозимини эгаллаш учун танловда илмий даражага (илмий унвон) ёки педагогик мутахассислик бўйича бакалавр ёки магистр даражасига эга ёхуд дипломли мутахассислар иштирок этишлари мумкин;

махсус фан ва касбий таълим (амалиёт) педагог лавозимига ўтказиладиган танловда таълим муассасаси йўналиши ва ихтисосликларига мос келадиган илмий даражага (илмий унвон) ёки бакалавр ёхуд магистр даражасига эга, шунингдек дипломли мутахассислар иштирок этади. Халқ ҳунармандчилиги, спорт ва маданият йўналишларидаги касб-ҳунар коллежларининг касбий таълим (амалиёт) педагог лавозимини эгаллаш учун танловда ишлаб чиқариш корхоналарининг юқори разрядли ходимлари ва миллий ҳунармандчилик усталари, шунингдек спорт устаси ёки маданият соҳасида унвонга эга ўрта махсус маълумотга эга мутахассислар иштирок этишлари мумкин.

6. Академик лицей ёки касб-ҳунар коллежига айлантирилаётган бошқа турдаги таьлим муассасалари директор ўринбосарлари ва педагоглари танловда умумий асосда иштирок этадилар.


7. Директор ўринбосари ва педагог лавозимини эгаллаш учун ўтказиладиган танловда номзодлар аризасига биноан иштирок этадилар.

Директор ўринбосари лавозимига камида иккита номзод танловда қатнашиши лозим.


8. Суд ҳукмига кўра педагогик фаолият билан шуғулланиши ман этилган шахслар танловга қўйилмайдилар.


9. Директор ўринбосарлари ва педагогларини танловдан ўтказиш бўйича тахминий саволлар мажмуи ва танлов ўтказиш жадвали Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари ёхуд бўйсинувида таълим муассасаси бўлган вазирлик ёки идора томонидан ишлаб чиқилади.


II. ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

11. Танлов эьлон қилинган кундан бошлаб 20 кун ичида:

директор ўринбосарлари лавозимларига танловда иштирок этишни хоҳлаган номзодларнинг аризалари ўрта махсус, касб-ҳунар таьлими ҳудудий бошқармасига ёки бўйсинувида таълим муассасаси бўлган вазирликка ёки идорага;

педагог лавозимига танловда иштирок этишни хоҳлаган номзодларнинг аризалари касб-ҳунар коллежига тақдим этилади.

12. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

сўровнома (кадрларни ҳисобга олиш варақаси) ва таржимаи ҳол;

маьлумоти ҳақидаги ҳужжатнинг нусхаси;

илмий даража ва илмий унвонлари ҳақидаги ҳужжатларнинг нусхалари (мавжуд бўлса);

илмий-услубий ишлар ва ихтиролар рўйхати (мавжуд бўлса);

4 х 6 см ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурат.

директор ўринбосари лавозимларига номзоднинг таълим муассасасига бўлажак раҳбарлик фаолияти бўйича ихтиёрий шаклда ёзилган режаси (концепция).

Номзодга ҳужжатлар қабул қилиб олинганлиги ҳақида тилхат берилади.

12-1. Танлов номзодлардан ҳужжатларни қабул қилиш тугагандан кейин 15 кун ичида ўтказилади.

13. Директор ўринбосари лавозимига танлов ўтказиш учун Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ёки бўйсунувида таълим муассасаси бўлган вазирлик ёки идора раҳбарининг буйруғи, педагог лавозимига танлов ўтказиш учун эса, касб-ҳунар коллежи директорининг буйруғи билан танлов комиссиялари тузилади.

14. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси ёки бўйсунувида таълим муассасаси бўлган вазирлик ёки идора, шунингдек касб-ҳунар коллежи раҳбари томонидан тайинланадиган масъул ходим номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади ва танлов комиссиясига тақдим қилади.

15. Танлов комиссияси таркиби камида 5 кишидан иборат бўлади.

16. Танлов комиссияси кўпчилик томондан очиқ овоз бериш йўли билан танлов натижалари бўйича қарор қабул қилади. Овозлар тенг бўлган тақдирда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Танловни ўтказиш ва танлов натижалари танлов комиссияси баёни билан расмийлаштирилади.


III. ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИ


17. Директор ўринбосарлари лавозимларига комиссия томонидан танлаб олинган номзодлар билан ўрта махсус, касб-ҳунар таьлими ҳудудий бошқармаси ёки тегишлича бўйсунувида таълим муассасаси бўлган вазирлик ёки идора белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузади ва буйруқ билан расмийлаштиради.


18. Педагог лавозимига танлаб олинган номзод билан касб-ҳунар коллежи директори белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузади ва буйруқ билан расмийлаштиради.

19. Танлов комиссияси қароридан норози бўлган шахслар юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишлари мумкин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 12-13-сон, 96-модда.