Умная подшивка

2024 й. / Газеты на узбекском / СБХ / 36 /

Бухгалтер солиқ текширувларидан аввал ва кейин қўшимча ҳисобланган суммаларни қандай камайтириши мумкин ("СБХ" 36-сон, 2024 йил 3 сентябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



БУХГАЛТЕР СОЛИҚ ТЕКШИРУВЛАРИДАН АВВАЛ

ВА КЕЙИН ҚЎШИМЧА ҲИСОБЛАНГАН

СУММАЛАРНИ ҚАНДАЙ КАМАЙТИРИШИ МУМКИН


Компания камерал текширув доирасида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисида солиқ органидан талабнома олди. Одатда, бу солиқни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик, солиқ базасини пасайтириш, солиқни нотўғри ҳисоблаб чиқариш саналади. Аввалроқ солиқ инспекциясидан талабнома олгандан сўнг бухгалтер нима қилиши, шунингдек, агар унга қўшилмасангиз, талабномаларга қандай жавоб бериш кераклигини кўриб чиққан эдик. Бундай ҳолларда энг муҳими - солиқ назорати тадбирлари доирасида солиқ органларидан олинган хатларни асло эътиборсиз қолдирмаслик. Аксинча, фаол ҳамкорлик қилиш, ўзининг ҳақлигини исботловчи далилларни тақдим этган ҳолда ўз позициясини асослаш.


Бу имконият бой берилган бўлса, нима қилиш керак? Компанияни жавобгарликка тортиш тўғрисида қарор чиқарилмагунча қўшимча ҳисобланган суммаларнинг ҳеч бўлмаганда бир қисмидан қутилиш мумкинми? Бухгалтер солиқ инспекцияси томонидан ортиқча эътиборни жалб қилмаслик имкониятига эга бўлганми? Бундай ҳолларда - қўшимча ҳисобланган солиқларни камайтиришда ҳам, уларни бутунлай бекор қилишда ҳам олдиндан ишлаб чиқилган хатти-ҳаракатлар алгоритми унга ёрдам беради.



БУХГАЛТЕР ИШДА ҚАНДАЙ СОЛИҚ ХАВФЛАРИНИ

ҲИСОБГА ОЛИШИ КЕРАК


Аввало бухгалтер солиқ органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилганда компанияда қандай солиқ хавфлари юзага келиши мумкинлигини ўзи учун аниқлаб олиши муҳимдир. Солиқ хавфлари, одатда, пул маблағлари ёки мол-мулк йўқотилиши билан боғлиқ бўлади. Бироқ улар номоддий шаклда - компаниянинг ҳисобрақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, мақсадли сайёр текширув шаклида ҳам ифодаланиши мумкин.

Давлат учун солиқ хавфи - бюджет тизимига солиқ ва йиғимлар тўланмаслиги ёки тўлиқ тўланмаслигига олиб келиши мумкин бўлган, солиқ тўловчи томонидан солиқ мажбуриятларини бажармаслик ёки тўлиқ бажармаслик эҳтимоли (7.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚга 1-илова 2-б.). Компания учун эса солиқ хавфи - бу унинг ходимларининг солиқ мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ нотўғри хатти-ҳаракатлари натижасида юзага келадиган салбий оқибатлар. Хавфларни шартли равишда икки турга бўлиш мумкин - молиявий ва номолиявий.

Молиявий хавфлар бевосита зарарлар ва пул йўқотишлари билан боғлиқ. Уларга қуйидагилар киради:

q солиқ инспекторлари солиқ текширувлари доирасида компанияда қоидабузарликларга йўл қўйилганлигини аниқлаган бўлсалар, солиқларни қўшимча ҳисоблаш;

q пеняларни ҳисоблаш (СК 110-м.);

q жарималарни ундириш (СК 219-227-1-м.);

q солиқ қарзини ҳисобрақамлардан пул маблағлари кўринишида ва компаниянинг мол-мулки, шу жумладан - товарлар, хом ашё,материаллар ҳисобидан мажбурий ундириш (СК 121-м. СК 123-м.);

q қўшилган қиймат солиғини қоплашни рад этиш (СК 138-м. 22-қ.).

Компания мансабдор шахсларининг маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилишини ҳам молиявий хавфлар сирасига киритиш мумкин (МЖТК 174-м.,

...
Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск