Умная подшивка

2024 й. / Газеты на узбекском / СБХ / 37 /

Маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун жаримага тортилмаслик учун нима қилиш керак? ("СБХ" 37-сон, 2024 йил 10 сентябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



МАРКИРОВКАЛАШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН

ЖАРИМАГА ТОРТИЛМАСЛИК УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?


Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар айланмага киритилгунга (бозорга чиқарилгунга) қадар:

1) "Asl belgisi" тизимидаги Маҳсулотлар каталогида рўйхатдан ўтказилган;

2) маркировкаланган;

3) агрегацияланган бўлиши керак.

Товарни маркировкалаш учун ким жавобгар эканлигини, бунда қоидаларни бузганлик учун жарима солмасликлари учун нималарни ҳисобга олиш кераклигини ушбу тавсияда кўриб чиқамиз.



МАЖБУРИЙ РАҚАМЛИ МАРКИРОВКАЛАНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ТОВАРЛАР


2021 йилдан бошлаб республикамизда товарларни рақамли маркировкалаш босқичма-босқич жорий этилмоқда (20.11.2020 йилдаги 737-сон ВМҚ 1-3-б.). Қуйидагилар ушбу тизим билан қамраб олинган (20.11.2020 йилдаги 737-сон ВМҚга 1-илова):

q тамаки маҳсулотлари;

q алкоголь ва пиво маҳсулотлари;

q дори воситалари ва тиббий буюмлар;

q маиший техника;

q сув ва салқин ичимликлар.

Товарларнинг ҳар бир гуруҳи учун рақамли маркировкалашни жорий этиш муддатлари ва хусусиятлари ВМнинг 31.12.2020 й. 833-сон, 2.04.2022 й. 148-сон, 2.04.2022 й. 149-сон ва 1.11.2022 й. 631-сон қарорларида белгиланган. Ушбу муддатлар ўтгандан сўнг ишлаб чиқариладиган ёки мамлакатимизга олиб кириладиган барча товарлар мажбурий тартибда маркировкаланган бўлиши керак. Рақамли маркировкалаш бошлангунга қадар ишлаб чиқарилган қолдиқларни товарларнинг ушбу гуруҳи учун белгиланган муддатларгача реализация қилиш лозим. Фақат маиший техника бундан мустасно. Маиший техника қолдиқлари эгаларига уларни маркировкалаш ва маркировкаланган товар сифатида реализация қилиш ҳуқуқи берилди (2.04.2022 йилдаги 148-сон ВМҚга 3-илова).

Маҳсулотларни идентификациялаш воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидалари татбиқ этилмайди (31.12.2020 йилдаги 833-сон ВМҚга 1-илова 2-б.):

а) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлигини аниқлаш ва баҳолаш мақсадида техник тажрибалар ўтказиш учун етарли бўлган миқдордаги намуналарни сақлаш ва транспортда ташишда;

шунингдек қуйидаги маҳсулотларга:

б) намуна экспонат, реклама ва маркетинг намуналари сифатида халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларнинг ташкилотчилари ва иштирокчилари томонидан Ўзбекистонга олиб кирилувчи ва сотиш (савдо) учун мўлжалланмаган;

в) божхона назорати остида турган;

г) Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ хорижий гуманитар ва халқаро техник ёрдам ҳисобланган;

д) "бож олинмайдиган савдо" (Duty free) божхона режимида реализация қилинадиган;

е) сотишга тайёр бўлмаган, шу жумладан - истеъмол ўрамига қадоқланмаган - шу маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар томонидан сақланишида;

ж) муомаладан чиқарилган, олиб қўйилган, мусодара қилинган ёки бошқа усулда Ўзбекистон Республикаси даромадига ўтказилган ва маҳсулотларни сақлашда ва транспортда ташишда, сотилишида (савдосида) Ўзбекистоннинг солиқ ва божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаганлиги ҳисобига жарима солинган маҳсулотларга ҳамда йўқ қилиниши керак бўлган маҳсулотларга - уларни сақлашда ва транспортда ташишда;

з) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган божхона тўловлари ундирилмайдиган товарларни республикага олиб кириш нормалари доирасида жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистонга олиб кирилган;

и) дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари, халқаро, давлатлараро ва ҳукуматлараро ташкилотлар, уларнинг ваколатхоналари, уларнинг ҳузуридаги давлатлар ваколатхоналари томонидан расмий фойдаланиш учун мўлжалланган - уларни сақлашда, транспортда ташишда ва қўллашда;

к) экспортга олиб чиқиб кетиш ва транзит учун мўлжалланган;

л) синовдан ўтказиш ва текшириш учун мўлжалланган, бироқ савдо учун мўлжалланмаган маҳсулотларнинг намуналарига;

м) агар маҳсулотлар айланмаси иштирокчиси хорижий ишлаб чиқарувчи ва юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида ҳомийлик битимини бажариш мақсадларида хорижий ишлаб чиқарувчининг топшириғи бўйича воситачилик (агентлик) шартномаси доирасида ҳаракат қилаётган ҳолатда маҳсулотлар айланмаси иштирокчилари томонидан Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилувчи ва сотиш (савдо) учун мўлжалланмаган.



МАРКИРОВКАЛАНАДИГАН ТОВАРЛАР РЕЕСТРИДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


Муайян товарни маркировкалаш ва "Asl belgisi"да муомалага киритилганлиги, айланмаси ва муомаладан чиқарилиши тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш учун уни "Asl belgisi" тизимидаги Маҳсулотлар каталогида рўйхатдан ўтказинг (31.12.2020 йилдаги 833-сон ВМҚга 1-илова 27-б.).

Ушбу мажбурият қуйидагиларнинг зиммасига юклатилади (31.12.2020 йилдаги 833-сон ВМҚга 1-илова

...
Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск