Умная подшивка
2024 й. / Газеты на узбекском / Норма маслахатчи / 39 /Биз яшайдиган уй
БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ
Маърифий мавзудаги тўплам*
*Таҳририят ихтилофли вазиятларни таҳлил қилишда иштирок этмайди ва уларни ҳал қилишда кўмаклашишга ваколатли эмас.
КАМЕРА ЎРНАТИНГ - ҚАРЗДОРЛИКНИ СЎНДИРАМИЗ
Пойтахтда амалдорлар бошқарув органларига ККУ мулкдорларининг умумий мол-мулкни сақлаш бўйича мажбурий бадаллар ва тўловлар юзасидан қарздорлигини қоплашда ёрдам қўлини чўзмоқчи. Лекин бир шарт билан: баъзи туманларда, хусусан, Мирзо Улуғбек туманида қарздорлардан олинган маблағларга бошқарув компанияси ёки ширкат ўз уйларига видеокузатув камераларини сотиб олиши ва ўрнатиши керак. Бу ғояни прокуратура, ИИБ ва ҳокимият ходимлари иштирокидаги йиғилишларда илгари суришмоқда. Нима учун? Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида. Яъни кўп қаватли уй аҳолиси жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашга ўз ҳиссасини қўшиши керакми?
Қайси МҲҲда бу ҳақда айтилган? Нима учун жамоат хавфсизлиги масалалари аҳоли ҳисобидан ҳал қилиниши керак? Бошқарув органлари ИИВ, прокуратура, ҳокимият ва бошқа тузилмалардан мустақилдир. Лекин уларнинг ишига ноқонуний аралашув шу қадар оммалашиб, сингиб кетганки, бизни энди бирор нарса билан ҳайратлантириш қийин. Шунга қарамай, мулкдорлар чўнтагига тушишнинг янги усулларини топишдаги амалдорларнинг ғайратлари ҳар сафар кишини ҳайратга солади.
ҚАРЗЛАРНИ МИЛИЦИЯ УНДИРАДИ
Бадаллар ва тўловлар бўйича қарзларни ундиришга милиция жалб қилинган. Бошқарув органлари раҳбарлари ИИБ ходимларига ашаддий қарздорлар рўйхатини тақдим этадилар. Улар эса аҳоли хонадонларини айланиб, қарзни тўлашни талаб қиладилар. Агар қарздорлар қарзни кўрсатилган муддатда қарзни тўламасалар, уларнинг электр энергиясини ўчиришларини айтишмоқда. Аслида бундай ҳаракатлар - ўзбошимчалик ва хизмат ваколатини суиистеъмол қилишга киради. Мажбурий бадаллар
...