Умная подшивка

2024 й. / Газеты на узбекском / Норма маслахатчи / 41 /

Пенсия иши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ПЕНСИЯ ИШИ



Сўнгги пайтларда ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга катта эътибор қаратилмоқда. Ижтимоий ҳимоя марказлари ўз фаолиятини бошлади. Улар ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатадилар. Бу тизим қандай ишлаши ҳақида маълумот, шунингдек саволларга жавоблар "Норма" экспертлари томонидан тайёрланди.


Экспертдан сўранг



БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛИК МУНОСАБАТИ БИЛАН


Давлат пенсияси турларидан бири боқувчисини йўқотганлик муносабати билан тайинланадиган пенсия ҳисобланади. Уни тайинлаш ва олиш билан боғлиқ саволларга "Норма" эксперти Зафаржон Хўжаев жавоб беради.


Оиланинг барча аъзолари пенсия олиш ҳуқуқига эгами?

- Боқувчисини йўқотганлик муносабати билан пенсия олиш ҳуқуқига вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари эга. Бундай оила аъзоларига марҳумдан ёрдам олган, бу ёрдам улар учун доимий ва асосий яшаш манбаи бўлган шахслар киради.

Шуни таъкидлаш керакки, агар оила аъзоси қарамоқда бўлиб, ўзи бирор пенсия олаётган бўлса, у боқувчисини йўқотганлик муносабати билан пенсияга ўтиш ҳуқуқига эга ("Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг (3.09.1993 йилдаги 938-XI-сон ЎРҚ, кейинги ўринларда - Қонун) 20-м.).

  

               

Маълумот учун.

Қонуннинг 4-моддасига кўра, давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.

              

  

Марҳумнинг қарамоғида турмаган ота-онаси ва эри (хотини) ҳам, кейинчалик кун кечириш учун зарур маблағ манбаидан маҳрум бўлиб қолсалар, пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Меҳнатга қобилиятсиз фуқаролар тоифасига қуйидагилар киради:

а) болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар 18 ёшга тўлмаган бўлса ёки 18 ёшдан катта бўлса, агар улар 18 ёшга тўлгунига қадар ногиронлиги бор бола бўлиб қолган бўлса. Бунда башарти, агар ака-укалар, опа-сингиллар ва набираларнинг меҳнатга қобилиятли ота-онаси бўлмаса;

б) ота, она, ўгай ота, ўгай она, хотин, эр, башарти, улар 7-моддада назарда тутилган пенсия ёшига тўлган ёки ногиронлиги бўлган шахс бўлсалар;

в) ёшидан ва меҳнатга қобилиятидан қатъи назар, ота-оналардан бири ёки эри (хотини) ёхуд бува, буви, ака-ука ёки опа-сингил, агар у вафот этган боқувчининг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар боқиш билан машғул бўлса ва ишламаса;

г) бува ва буви - қонунга мувофиқ уларни боқиши шарт бўлган кишилар бўлмаса. Таълим ташкилотларининг ўқувчилари ва талабалари ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга.

Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлган вояга етмаган фарзандлар, улар фарзандликка олинганларида ҳам бу ҳуқуқни сақлаб қоладилар. Фарзандликка олинган болалар, агар ота-оналаридан алимент олмаган бўлсалар, ҳақиқий фарзандлар сингари пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Ўгай ота ва ўгай она, агар вафот этган ўгай ўғил (ўгай қиз)ни 18 ёшга тўлгунига қадар камида 5 йил тарбиялаган ёки боққан бўлсалар, ҳақиқий ота ва она сингари пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар (Қонун 19-м.).


Ушбу пенсияни тайинлашда стаж қандай ҳисобга олинади?

- Меҳнатда майиб бўлиш ёки касб касаллиги оқибатида вафот этган

...
Время: 0.0029
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск