ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 07.06.2019 й. 468-сон қарорига 3-илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 7 июндаги
3-ИЛОВА
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш,
қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига
ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича
давлат хизматларини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1. Ушбу Регламент давлат олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ҳамда давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ёки Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус электрон платформаси (кейинги ўринларда - махсус платформа) орқали қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Давлат хизматлари мазкур Регламентга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
3. Давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.
4. Ариза берувчи аризани давлат хизматларини кўрсатиш доирасида кўриб чиқиш ҳолатини ЯИДХП ёки махсус платформа орқали кузатиб бориши мумкин.
2-БОБ. ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ
ТАЛАБАЛАРИ ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ, ҚАЙТА
ТИКЛАШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ
БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ
КЎРСАТИШ ТАРТИБИ
5. Ариза берувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХП ёки махсус платформа орқали рўйхатдан ўтади.
6. Ариза берувчи ЯИДХП ёки махсус платформа орқали мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани тўлдиради ҳамда унга киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.
7. Агар сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилган бўлса, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига беш иш кунидан иборат муддат берилади. Давлат хизматларини кўрсатишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабар ариза берувчига бир иш куни ичида юборилиши лозим. Давлат хизматини кўрсатиш муддатининг ўтиши камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.
Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаганлиги давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
8. Ариза берувчи давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида улардан фойдаланишдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўрилмасдан қолдирилади.
9. ЯИДХП ва махсус платформа орқали келиб тушган ариза ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ҳар йили 16 июлдан 25 августга қадар кўриб чиқилиб, тегишлилиги бўйича олий таълим муассасаси ёки тизимида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ҳамда идоралар ёхуд Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига (кейинги ўринларда - ваколатли комиссиялар) юборилади.
10. Талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш тўғрисидаги аризалар ваколатли комиссиялар томонидан ҳар йили 6 августдан 30 августга қадар ўрганиб чиқилиб, қарор қабул қилинади ва ариза берувчига ЯИДХП ёки махсус платформа орқали маълум қилинади.
3-БОБ. ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ
МАГИСТРАТУРАСИГА ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН
ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ
ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ
11. Ариза берувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ҳар йили 1 июлдан 30 июлга қадар давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХП ёки махсус платформа орқали рўйхатдан ўтади.
12. Ариза берувчи ЯИДХП ёки махсус платформа орқали мурожаат этганда, ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани мустақил равишда тўлдиради ҳамда унга киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.
13. Агар сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилган бўлса, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига беш иш кунидан иборат муддат берилади. Давлат хизматларини кўрсатишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабар ариза берувчига бир иш куни ичида юборилиши лозим. Давлат хизматини кўрсатиш муддатининг ўтиши камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.
Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаганлиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
14. Ариза берувчи давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида улардан фойдаланишдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
15. ЯИДХП ёки махсус платформа орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда тегишли олий таълим муассасасига юборилади.
16. Тегишли олий таълим муассасаси ариза келиб тушгандан бошлаб уч иш куни давомида ариза берувчининг тугатган олий таълим муассасасига (нодавлат олий таълим ташкилотига) диплом маълумотларини тасдиқлаш учун жўнатади, бунда ҳар йили 10 августга қадар:
2020/2021 ўқув йилига қадар республика давлат олий таълим муассасаси томонидан берилган диплом маълумотлари (ўртача балли билан) тегишли олий таълим муассасаси томонидан тасдиқлаб берилади;
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика давлат олий таълим муассасаси томонидан берилган диплом маълумотлари (ўртача балли билан) автоматик тарзда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг "Олий таълим жараёнларини бошқариш - HEMIS" ахборот тизимидан олинади;
республикада фаолият кўрсатаётган нодавлат олий таълим ташкилоти ва хорижий олий таълим ташкилотлари филиаллари томонидан берилган диплом маълумотлари (ўртача балли билан) тегишли олий таълим ташкилоти томонидан тасдиқлаб берилади.
Ариза берувчи хорижий олий таълим ташкилотини тугатган бўлса, унинг диплом маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг "Нострификация" ахборот тизими орқали текшириб олинади ва диплом ўртача балли ҳужжатни қабул қилиб олган олий таълим ташкилоти томонидан ҳисобланади.
17. Магистратурага қабул бўйича натижалар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига (кейинги ўринларда - Давлат комиссияси) тасдиқлаш учун киритилади.
18. Давлат комиссияси ҳар йили 25 августга қадар олий таълим муассасалари магистратурасига қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
19. Олий таълим муассасаси ҳар йили 30 августга қадар Давлат комиссиясининг қарорига асосан абитуриентнинг магистратурага қабул натижасини ЯИДХП ёки махсус платформа орқали абитуриентни хабардор қилади.
20. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда олий таълим муассасалари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
21. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
22. Мазкур Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
23. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
1-ИЛОВА
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш,
қайта тиклаш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича
давлат хизматларини кўрсатишнинг
СХЕМАСИ
Босқичлар
|
Субъектлар
|
Тадбирлар
|
Муддатлар
|
|||
1-босқич |
Ариза берувчи |
1. Ўқишини кўчириш, қайта тиклаш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус электрон платформасида (кейинги ўринларда - махсус платформа) рўйхатдан ўтади. 2. ЯИДХП ёки махсус платформа орқали мурожаат этганда, Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани мустақил равишда тўлдиради. 3. Маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.
|
Ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар |
|||
2-босқич |
Ўзбекистон еспубликаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
ЯИДХП ёки махсус платформа орқали келиб тушган аризаларни, илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва тегишли олий таълим муассасаси ёки тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар ёхуд Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига (кейинги ўринларда - ваколатли комиссиялар) юборади.
|
Ҳар йили 16 июлдан 25 августга қадар |
|||
3-босқич |
Ваколатли комиссиялар |
Ҳужжатларни кўриб чиқади, натижаси бўйича қарор қабул қилади ҳамда ЯИДХП ёки махсус платформа орқали хабардор қилади.
|
Ҳар йили 6 августдан 30 августга қадар |
|||
2-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларининг магистратурасига
ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш
бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
СХЕМАСИ
Босқичлар
|
Субъектлар
|
Тадбирлар
|
Муддатлар
|
|||
1-босқич |
Ариза берувчи |
1. Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга кириш учун ЯИДХП ёки махсус платформада рўйхатдан ўтади. 2. ЯИДХП ёки махсус платформа орқали мурожаат этганда, ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани мустақил равишда тўлдиради. 3. Маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.
|
Ҳар йили 1 июлдан 30 июлга қадар |
|||
2-босқич |
1. ЯИДХП
2. Махсус платформа
|
Рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг аризаларини, маълумотларини тегишли олий таълим муассасаларига юборади.
|
1. 10 дақиқа мобайнида
2. Автоматик тарзда
|
|||
3-босқич |
Олий таълим муассасаси |
1. Келиб тушган аризаларни, маълумотларни қабул қилади. Тегишлилиги бўйича абитуриентнинг бакалавр дипломи тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлаш учун тугатган олий таълим муассасасига (нодавлат олий таълим ташкилотига) юборади. |
Уч иш куни давомида |
|||
2. Ариза берувчининг диплом маълумотларини текшириб, тасдиқлайди.
|
Ҳар йили 10 августга қадар
|
|||||
4-босқич |
Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотлариг қабул қилиш бўйича давлат комиссияси
|
Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул натижаларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади. |
Ҳар йили 25 августга қадар |
|||
5-босқич |
Олий таълим муассасаси |
Давлат комиссиясининг қарорига асосан абитуриентнинг магистратурага қабул натижасини ЯИДХП ёки махсус платформа орқали хабардор қилади.
|
Ҳар йили 30 августга қадар |
|||
3-ИЛОВА
Олий таълим муассасалари талабалари
ўқишини кўчириш, қайта тиклаш учун
ҳужжатларни қабул қилиш бўйича
СЎРОВНОМА
I. Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар
|
|
1.1. Фамилияси, исми ва отасининг исми |
|
1.2. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами, ЖШШИР маълумотлари) |
|
1.3. Фуқаролиги |
|
1.4. Телефон рақами |
|
1.5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса) |
|
II. Ариза берувчининг ўқиётган (ўқиган) олий таълим муассасаси бўйича маълумотлар
|
|
2.1. Олий таълим муассасасининг номи |
|
2.2. Бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги шифри ва номи |
|
2.3. Таълим шакли |
|
2.4. Таълим тури |
|
2.5. Таълим курси |
|
III. Ариза берувчининг ўқишини кўчириш (қайта тиклаш) истагини билдирган олий таълим муассасаси ва ўқишни кўчириш (кўчириб тиклаш) сабаби бўйича маълумотлар
|
|
3.1. Олий таълим муассасасининг номи |
|
3.2. Бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги шифри ва номи |
|
3.3. Таълим шакли |
|
3.4. Ўқишни кўчириш (кўчириб тиклаш) сабаби |
|
3.5. Ўқишни кўчириш (кўчириб тиклаш) сабабини асословчи ҳужжатлар |
Ушбу сўровномада қайд этилган маълумотларнинг тўлиқ ва ҳақиқийлигини ҳамда тўғри кўрсатилганлигини тасдиқлайман.
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти ҳамда Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низом талаблари билан тўлиқ танишдим.
4-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларининг
магистратурасига ўқишга кириш учун
ҳужжатларни қабул қилиш бўйича
СЎРОВНОМА
I. Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар
|
|
1.1. Фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади) |
|
1.2. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами, ЖШ ШИР маълумотлари) |
|
1.3. Фуқаролиги |
|
1.4. Телефон рақами |
|
1.5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса) |
|
II. Ариза берувчининг ўқиган олий таълим муассасаси бўйича маълумотлар
|
|
2.1. Ўқиган олий таълим муассасасининг номи |
|
2.2. Ўқиган бакалавриат таълим йўналиши шифри ва номи |
|
2.3. Бакалавриат таълим йўналиши бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом ва унинг иловаси нусхалари |
|
2.4. Хорижий давлатда олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (хорижий давлатдаги олий таълим ташкилотини тугатган ариза берувчилар учун) |
|
III. Ариза берувчининг магистратурага кириш истагини билдирган олий таълим муассасаси, хорижий тил сертификати ва имтиёзлари бўйича маълумотлар
|
|
3.1. Магистратура мутахассислигига кириш истагини билдирган олий таълим муассасасининг номи |
|
3.2. Магистратура мутахассислиги шифри ва номи |
|
3.3. Таълим тили |
|
3.4. Қабул кўрсаткичининг тури (мақсадли ёки умумий) |
|
3.5. Хорижий тил сертификати |
|
3.6. Имтиёзларни асословчи ҳужжатлар (мавжуд бўлса) |
Ушбу сўровномада қайд этилган маълумотларнинг тўлиқ ва ҳақиқийлигини ҳамда тўғри кўрсатилганлигини тасдиқлайман.
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти ҳамда Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари билан тўлиқ танишдим.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 5 октябрь