ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Ноябрь, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Транспорт /Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.11.2024 й. 762-сон "Экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
15.11.2024 й
N 762
ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ҲАВО КЕМАЛАРИНИ
ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 39-моддасига асосан экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш учун зарур бўладиган ҳужжатларни қўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш тартиби;
экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби.
3. Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 15 ноябрь