язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов муддати ўтган дебитор қарзларни мажбурий тартибда ундириш тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 06.04.2005 й. 1466-сон билан рўйхатга олинган ДСҚ 17.03.2005 й. 2005-35-сон, ОХС 103-сон ва АВ 20-21-3-сон Қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 6 апрелда 1466-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси,

Олий хўжалик суди,

Адлия вазирлигининг

2005 йил 17 мартдаги

2005-35, 103 ва 20-21-3-сон

қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган

электр энергияси учун тўлов муддати ўтган дебитор

қарзларни мажбурий тартибда ундириш тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


I. УМУМИЙ ҚИСМ


1. Мазкур Йўриқнома Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги "Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 511-сонли қарорига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, унда истеъмол қилинган электр энергияси учун юридик шахслардан (кейинги матнларда- "истеъмолчи" деб аталади) тўлов муддати ўтган дебитор қарз суммаларини мажбурий ундириш бўйича ваколатли идораларнинг аризалари асосида хўжалик судлари томонидан берилган ижро ҳужжатларини бажарилишини таъминлашда солиқ идоралари, "Ўзбекэнерго" давлат акциядорлик компанияси ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти (кейинги матнларда - "Департамент" деб аталади) ўртасидаги фаолиятни тартибга солади.



II. ҚАРЗЛАРНИ УНДИРИШ ТЎҒРИСИДА

АРИЗА БИЛАН МУРОЖААТ ҚИЛИШ


2. Юридик шахслар рўйхатга олинган жойдаги давлат солиқ идоралари электр энергия билан таъминловчи ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган реестр асосида, истеъмол қилинган ва тўлов муддати ўтган дебитор қарзларни истеъмолчиларнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш ишларини Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал Кодексининг (кейинги матнларда - "ХПК" деб юритилади) 102-111-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширади.


3. Электр энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан тақдим этилган реестрда келтирилган истеъмолчилар рўйхатини олган солиқ идораси уч иш куни давомида ундирувни уларнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида хўжалик судига ариза билан мурожаат қилади (ариза намунаси 1-иловада келтирилган).

Бунда, қарздорликни мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги аризанинг бир нусхаси солиқ идораси томонидан истеъмолчига топширилган бўлиши лозим.


4. Ариза солиқ идораси бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланиб, унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) аризанинг бир нусхаси истеъмолчига топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

б) истеъмолчи билан электр билан таъминловчи корхона ўртасида тузилган ҳамда уларнинг мансабдор шахслари (раҳбарлик функцияларини бажарувчи ваколатли шахслар ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув функцияларини бажарувчи шахслар) томонидан тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисидаги таққослаш далолатномаси;

в) тўлов муддати ўтган дебитор қарзни ундириш бўйича хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этилган ва банк томонидан қабул қилинганлиги ҳамда қарздорнинг ҳисоб варақасида пул маблағи йўқлиги ҳақида белги қўйилган тўлов топшириқномасининг нусхаси;

г) электр энергияси етказиб бериш ҳамда ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисида энергия билан таъминловчи ташкилот ва истеъмолчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси.


5. Хўжалик суди солиқ идораси томонидан тақдим этилган аризани қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида суд буйруғи бериш масаласини кўриб чиқади.

Мазкур тоифадаги аризаларнинг кўриб чиқилиши юзасидан 2-иловага мувофиқ ҳар чоракда кейинги чорак биринчи ойининг 10 санасига қадар "Ўзбекэнерго" ДАКнинг вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи, вилоят давлат солиқ бошқармасининг бошлиғи ва вилоят хўжалик судининг раиси томонидан уч томонлама таққослаш ишлари амалга оширилади.

Амалга оширилган ишларнинг натижалари бўйича ҳар чоракда кейинги чорак биринчи ойининг 10 санасига қадар "Ўзбекэнерго" ДАКга, Давлат солиқ қўмитасига ва Олий хўжалик судига ҳисобот тақдим этиб борилади.



III. ТЎЛОВ МУДДАТИ ЎТГАН ДЕБИТОР ҚАРЗЛАРНИ

ҚАРЗДОР ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИ

ҲИСОБИДАН УНДИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ХЎЖАЛИК

СУДЛАРИ БУЙРУҚЛАРИНИ ИЖРОГА ТАҚДИМ ЭТИШ

ВА УЛАРНИНГ МАЖБУРИЙ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ


6. Хўжалик суди тўлов муддати ўтган дебитор қарзларни истеъмолчи - юридик шахсларнинг мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тўғрисидаги суд буйруқларини бевосита қарздор корхона жойлашган жойдаги тегишли вилоят (шаҳар) давлат солиқ бошқармаларига юборади. Вилоят (шаҳар) давлат солиқ бошқармалари томонидан ушбу суд буйруқларини эртасидан кечиктирмай туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига юборилади.

Бунда, мажбурий ижрога тақдим қилинадиган ижро ҳужжатлари "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 8-моддаси талаблари асосида қуйидаги тартибда расмийлаштирилиши лозим:

а) ижро ҳужжатини берган суднинг номи;

б) ижро ҳужжати берилган иш ва унинг тартиб рақами;

в) ижро этилиши шарт бўлган суд ҳужжати қабул қилинган сана;

г) ундирувчи ва қарздорнинг номи, уларнинг манзиллари;

д) суд ҳужжатининг қарор қисми;

е) суд ҳужжати қонуний кучга кирган сана;

ж) ижро ҳужжати берилган сана ва уни ижрога топшириш муддати.


7. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси вилоят давлат солиқ бошқармасидан ижро ҳужжатини қабул қилиб олгандан кейин уни махсус китобда рўйхатдан ўтказиб, икки иш кунидан кечиктирмасдан мажбурий тартибда ижросини таъминлаш учун тегишли туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлимига кузатув хати билан топширади.

Кузатув хатида қарздор корхонанинг жойлашган манзили, хизмат кўрсатувчи банк номи, банкдаги депозит ҳисоб рақами, идентификацион рақами, мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор корхона томонидан тўлаб берилган сумма ва ундирилмай қолган қарз миқдори шунингдек "Ўзбекэнерго" ДАК тегишли корхонасининг банкда очилган махсус транзит ҳисоб рақами кўрсатилган бўлиши лозим.

8. Туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлими ижро ҳужжатларининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонуннинг 8, 27-моддалари талаблари асосида расмийлаштирилганлигини ҳамда белгиланган тартибдаги кузатув хати асосида тақдим этилаётганлигини текшириб қабул қилиб олади ва уларнинг ижросини ушбу қонун талаблари асосида амалга оширади.

Агар ижро ҳужжати тегишли тартибда расмийлаштирилмаган бўлса, суд ижрочиси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонуннинг 24-моддасида белгиланган тартибда тегишли қарор чиқариб, ижро ҳужжатини уни тақдим қилган солиқ идорасига уч кунлик муддат ичида қайтариб юборади.

Солиқ идораси 3 иш куни ичида ижро ҳужжатларини расмийлаштирилишида йўл қўйган камчиликларни бартараф этиб, уни белгиланган талаблар асосида қайта расмийлаштирган ҳолда суд ижрочисига топширади.

Ижро ҳужжатининг йўл қўйилган нуқсонларни бартараф қилиш учун қайтариб юборилиши бундай нуқсонлар бартараф қилинганидан кейин ижро ҳужжатини суд ижрочисига иккинчи маротаба умумий тартибда тақдим этиш учун тўсқинлик қилмайди.

Ижро ҳужжати ушбу Йўриқноманинг 7-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган кузатув хати билан тақдим этилмаса, қабул қилинмайди.

9. Хўжалик суди томонидан берилган ижро ҳужжатидаги талаблар ноаниқ бўлса, суд ижрочиси ушбу ижро ҳужжатини тушунтириб беришни сўраб ижро ҳужжатини берган хўжалик судига ариза билан мурожаат қилади.

Хўжалик суди томонидан ушбу мурожаат "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонуннинг 31-моддасида белгиланган 10 кунлик муддатда кўриб чиқилади ва натижалари юзасидан тегишли суд ижрочилари бўлимига ёзма равишда тушунтириш берилади.

10. Ижро ҳужжати юзасидан олиб борилаётган мажбурий ижро ҳаракатлари хўжалик судлари томонидан тўхтатилган ёки кечиктирилган тақдирда, тегишли суд ижрочилари бўлими ва солиқ идораларига бу ҳақда кузатув хати билан бирга хўжалик судининг мажбурий ижро ҳаракатларини тўхтатиш ёки кечиктириш тўғрисидаги ажрими ҳам тақдим этилади.

11. Хўжалик судларининг қарорларига асосан берилган ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлашда банк ёки бошқа кредит ташкилоти томонидан қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги суд ижрочиси томонидан аниқланганда, бу ҳақда суд ижрочиси тегишли далолатнома тузади ва "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонуннинг 81-моддаси ҳамда ХПКнинг 218-моддасида белгиланган жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун мазкур далолатномани илова қилган ҳолда тегишли ариза билан ўзи жойлашган жойдаги хўжалик судига мурожаат қилади.

Ушбу ариза хўжалик суди томонидан ХПКнинг 125-моддасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳал этилиб, қабул қилинган суд ҳужжати беш кунлик муддатда тегишли суд ижрочилари бўлимига юборилади.

Хўжалик судларининг ушбу тоифадаги ижро ҳужжатларини мажбурий тартибда ижро этиш жараёнида содир этилган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 232-233-моддаларида кўрсатилган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича суд ижрочиси жиноий жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун ўзи жойлашган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига тўпланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.

12. Туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлимлари ва давлат солиқ инспекциялари ўртасида хўжалик судларининг ушбу тоифадаги ижро ҳужжатларининг ҳаракати юзасидан ҳар ойда кейинги ойнинг 5-санасига қадар 3-иловадаги шакл бўйича тезкор маълумотлар алмашиниб борилади.

Вилоят (шаҳар) давлат солиқ бошқармалари ва Департаментнинг ҳудудий бошқармалари ўртасида ушбу тоифадаги ижро ҳужжатларининг ҳаракати юзасидан ҳар чорак якунлари бўйича туман(шаҳар)лардан олинган маълумотлар асосида таққослаш ишлари амалга оширилиб, натижалари бўйича Давлат солиқ қўмитаси ва Департаментга мазкур Йўриқноманинг 4-иловадаги шаклга мувофиқ кейинги чорак биринчи ойининг 10-санасига қадар ҳисобот тақдим этиб борилади.


IV. УНДИРУВ ҚАРАТИШ МУМКИН БЎЛГАН

МОЛ-МУЛКИ ВА ДАРОМАДЛАРИ БЎЛМАГАН БОШҚА

ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ҚАРЗ СУММАЛАРИНИ

УНДИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ИЖРО ҲУЖЖАТЛАРИ

БЎЙИЧА КЎРИЛАДИГАН ЧОРАЛАР


13. Ижро ҳужжатида кўрсатилган қарз суммасини ундириш учун суд ижрочиси томонидан қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадларини қидириш юзасидан қонунда йўл қуйиладиган доирада кўрилган чоралар натижасиз бўлса, ижро ҳужжати "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонуннинг тегишли моддасига асосан белгиланган тартибда қарор чиқарилиб, уни тақдим қилган солиқ идорасига қайтаради.

Солиқ идоралари ушбу тартибда қайтарилган ижро ҳужжатларини келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни ичида қарздор корхона ёки ташкилотни "банкрот" деб эътироф этиш тўғрисида хўжалик судига, агар қарздор фермер хўжалиги бўлса "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги қонуннинг 35-моддасига асосан, ёки хусусий корхона бўлса "Хусусий корхона тўғрисида"ги қонуннинг 3-моддасига асосан фуқаролик ишлари бўйича судига белгиланган тартибда мурожаат қилиш учун тегишли энергия билан таъминловчи ташкилотга юборади.

Мазкур тартибда қайтарилган ижро ҳужжатлари юзасидан давлат солиқ идоралари ва энергия билан таъминловчи ташкилотлар ўртасида 5-иловага мувофиқ ҳар ойда кейинги ойнинг 5 санасига қадар вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ҳамда "Ўзбекэнерго" ДАКнинг ҳудудий бўлими бошлиғи томонидан таққослаш ишлари амалга оширилади.

Амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ойда кейинги ойнинг 5 санасига қадар Давлат солиқ қўмитасига ва "Ўзбекэнерго" ДАКга ҳисобот тақдим этиб борилади.



V. ҚАРЗДОР КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР

МОЛ-МУЛКИ ҲИСОБИДАН УНДИРИЛГАН ПУЛ

МАБЛАҒЛАРИНИНГ ТАҚСИМЛАНИШИ


14. Суд ижрочилари томонидан қарздор корхона ва ташкилотларнинг мол-мулки ҳисобидан ундирилган пул маблағлари ижро ҳаракатларини амалга ошириш харажатлари қоплангандан кейин солиқ идоралари томонидан тақдим этилган кузатув хатида кўрсатилган "Ўзбекэнерго" ДАК тегишли корхонасининг махсус транзит ҳисоб-рақамига ўтказилади.


15. Солиқ идораси томонидан мажбурий тартибда ижро этиш учун суд ижрочилари бўлимига тақдим этилган ушбу тоифадаги ижро ҳужжатида кўрсатилган сумма тўлиқ ундирилгандан сўнг, "Ўзбекэнерго" ДАКнинг тегишли корхонаси ўзи томонидан қўйилган тўлов топшириқномаларини ижросиз қайтариб олади ва бу ҳақда ижро ҳужжатининг мажбурий ижросини амалга оширган суд ижрочилари бўлими ҳамда тегишли солиқ идорасига ёзма маълумот беради.


VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚИСМ


16. Ушбу Йўриқнома "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси билан келишилган.





Йўриқномага

1-ИЛОВА


_______________________ Хўжалик судига

манзили: ______________________________

______________________________________

Аризачи: ______________________________

туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси

манзили: ______________________________

______________________________________

Кредитор: _____________________________

вилоят (шаҳар) электр энергияси

етказиб берувчи ташкилоти

манзили: _____________________________

______________________________________

Қарздор: ______________________________

манзили: _____________________________

______________________________________

Хизмат кўрсатувчи банк номи __________

______________________________________

Ҳисоб рақами: ________________________

МФО: ________________________________

ИНН: ________________________________


АРИЗА

(корхона мол-мулки ҳисобидан ____ сўм муддати ўтган қарз

суммаларини ундириш бўйича суд буйруғини бериш ҳақида)


"___" _________ 200__ йилдаги ҳолатга кўра __________________________

                                                                                     (корхона номи)

электр энергияси истеъмоли учун ______ сўм муддати ўтган қарздорликка эга, бу ҳолат 200__ йил "____" _______________ да электр энергияси истеъмолчиси ва етказиб берувчи ташкилотлар ўртасида тузилган ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисидаги таққослаш далолатномаси уларнинг мансабдор шахслари (раҳбарлик функцияларини бажарувчи ваколатли шахслар ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув функцияларини бажарувчи шахслар) томонидан имзо ва муҳр билан тасдиқланган.

Қарздор корхонанинг ҳисоб рақамида пул маблағи йўқлиги сабабли, электр энергияси етказиб берувчи ташкилот томонидан берилган тўлов талабномаси банк томонидан картотекага қўйилган.

Юқорида таъкидланган ҳолат ва Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 102, 105 ва 109-моддаларига асосан, корхонанинг электр энергияси истеъмолидан бўлган ______ сўм муддати ўтган қарзини қарздор корхонанинг мол-мулкидан ундириб олиш ҳақидаги суд буйруғини беришингизни сўраймиз.


Илова:

1. Қарздор корхонага ариза берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

2. Электр энергияси етказиб бериш ва ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисидаги шартнома нусхаси;

3. __________ 200__ йилдаги истеъмолчи билан энергия етказиб берувчи ташкилотлар ўртасида тузилган ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисидаги таққослаш далолатномасининг асл нусхаси;

4. Электр энергияси билан таъминловчи ташкилот томонидан банкка тақдим этилган ва банк қабул қилинган ҳамда қарздорнинг ҳисоб варақасида пул маблағи йўқлиги ҳақида белги қўйилган тўлов топшириқномаси нусхаси.


____________________________ тумани (шаҳри)

ДСИ бошлиғи                                             (имзо)                          (Ф.И.Ш.)





Йўриқномага

2-ИЛОВА



_____________ вилоят (шаҳар) бўйича хўжалик юритувчи юридик шахслар

томонидан электр энергияси истеъмоли учун ўз вақтида ҳақ тўламаслик

натижасида юзага келган муддати ўтган дебитор қарзларни ундириш бўйича

солиқ идораларининг аризаларига кўра чиқарилган хўжалик судлари

буйруқлари ҳақида 2005 йилнинг "___" _________ ҳолатига

МАЪЛУМОТ

(минг сўм ҳисобида)

Т.р

Ҳудуд-

лар

Солиқ

идораларига

"Ўзбекэнерго"

ДАКнинг

ҳудудий

бўлимлари

томонидан

реестрлар

бўйича қабул

қилиб олинган

корхона ва

ташкилотлар


Солиқ

идоралари

томонидан

хўжалик

судларига

тақдим

этилгунга

қадар

қарздорлар

томонидан

ихтиёрий

тўланган

қарзлар


Солиқ

идоралари

томонидан

хўжалик

судларига

тақдим

этилган жами

аризалар


шундан;


Солиқ

идоралари

томонидан

қабул қилиб

олинган

хўжалик

судлари-

нинг суд

буйруқ-

лари

Суд буйруғи

берилгунга

қадар қарздор

томонидан

ихтиёрий

тўлангани

учун рад

этилган


Қарздор-

ликни

ундириш

ҳақида

чиқарилган

суд буйруқ-

лари


Бошқа

қонуний

асосларга

кўра рад

этилган


Ҳисобот

кунининг

охирига

қолдиқ

аризалар


сони


сум-

маси


сони

сум-

маси


сони

сум-

маси


сони

сум-

маси


сони

сум-

маси


сони

сум-

маси


сони

сум-

маси


сони

сум-

маси



1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17





































































































_____________ вилоят (шаҳар)

___________ вилоят (шаҳар)

___________ вилоят (шаҳар)

"Ўзбекэнерго" ДАК бўлими бошлиғи

Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

Хўжалик судининг раиси

________________________________

________________________

________________________

(Ф.И.Ш., имзо)

(Ф.И.Ш., имзо)

(Ф.И.Ш., имзо)

_______ йил "___" ____________

_____ йил "___" ____________

_____ йил "___" ____________





Йўриқномага

3-ИЛОВА



Ойлик статистик маълумот


___________ туман (шаҳар) бўйича истеъмол қилинган электр энергияси учун

тўлов муддати ўтган дебитор қарзларни қарздор корхона ва ташкилотлар

мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарори асосида мажбурий ижрога тақдим

қилинган хўжалик судлари қарорлари (суд буйруқлари)нинг ижроси юзасидан

200__ йилнинг "____" ___________ ҳолатига

ТАҚҚОСЛАШ ДАЛОЛАТНОМАСИ*

(минг сўм ҳисобида)

Корхона

ва ташкилот-

нинг номи


Йил

бошига

олдинги

йилдан

қолдиқ

бўлиб

ўтган ижро

ҳужжат-

лари


Ҳисобот

даврида

солиқ идораси

томонидан

хўжалик

судидан

қабул қилиб

олинган ижро

ҳужжатлари


Солиқ

идораси

томонидан

ижро хужжат-

ларини суд

ижрочилари

бўлимига

тақдим

қилингунга

қадар

ундирилгани


Ҳисобот

даврида

солиқ идораси

томонидан суд

ижрочилари

бўлимига

тақдим

қилинган

ижро

ҳужжат-

лари


Қонуннинг

24-моддасига

асосан

қайтарил-

ган ижро

ҳужжат-

лари

Суд

ижрочилари

бўлими

томонидан

иш юритувига

қабул қилиб

олинган ижро

ҳужжатлари


Амалда

ундирилиб

ижроси тўлиқ

таъминлан-

ган ижро

ҳужжатлари


сони

сум-

маси


сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15





















































































ЖАМИ















      

жадвал давоми

Ҳисобот

даврининг

охирига

тамомланмаган

ижро ҳужжатлари

бўйича қисман

ундирилган

миқдор


13-14 устунлардан


Қонуннинг

37-моддасига

асосан ижро

иши юритиш

тугатилган ижро

ҳужжатлари


Қонуннинг

62-моддасига

асосан тугатиш

комисcиясига

топширилган

ижро

ҳужжатлари


Қонуннинг

40-моддасига

асосан

қайтарилган

ижро

ҳужжатлари


Шундан


Кейинги

ҳисобот

даврига

қолдиқ бўлиб

ўтган ижро

ҳужжатлари


Шундан


Қарздор

корхона

ҳисоб

рақамидан

ундирилган


Мол-мулкни

сотиш

ҳисобидан

ундирил-ган


Хусусий

корхона ва

фермер

хўжалик-

ларидан ундириш

тўғрисидаги ижро

ҳужжатлари


Ижро

ҳаракатлари

тўхтатилган ёки

кечиктирилган

ижро ҳужжатлари


суммаси

суммаси

суммаси

сони

суммаси

сони

суммаси

сони

суммаси

сони

суммаси

сони

суммаси

сони

суммаси

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30































































*) ижро ҳужжати бошқа ижро бўлимига юборилган тақдирда ҳам ушбу ижро ҳужжатининг ҳаракати дастлаб ижро ҳужжатини қабул қилган суд ижрочилари бўлими ҳисоботида акс эттирилиб борилади.


_____________ туман (шаҳар) суд ижрочилари

___________________ туман (шаҳар)

бўлими катта суд ижрочиси

Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

_______________________________

_______________________________

(Ф.И.Ш., имзо)

(Ф.И.Ш., имзо)

______йил "____"__________

______йил "____"___________




Йўриқномага

4-ИЛОВА



Чораклик статистик маълумот


___________ туман (шаҳар) бўйича истеъмол қилинган электр энергияси учун

тўлов муддати ўтган дебитор қарзларни қарздор корхона ва ташкилотлар

мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарори асосида мажбурий ижрога тақдим

қилинган хўжалик судлари қарорлари (суд буйруқлари)нинг ижроси юзасидан

200__ йилнинг "____" ___________ ҳолатига

ТАҚҚОСЛАШ ДАЛОЛАТНОМАСИ*

(минг сўм ҳисобида)

Корхона

ва ташкилот-

нинг номи


Йил бошига

олдинги йилдан

қолдиқ бўлиб

ўтган ижро

ҳужжатлари


Ҳисобот

даврида

солиқ

идораси

томонидан

хўжалик

судидан

қабул қилиб

олинган ижро

ҳужжатлари


Солиқ

идораси

томонидан

ижро

хужжат-

ларини суд

ижрочилари

бўлимига

тақдим

қилингунга

қадар

ундирилгани


Ҳисобот

даврида

солиқ идораси

томонидан суд

ижрочилари

бўлимига

тақдим

қилинган

ижро

ҳужжатлари

Қонуннинг

24-моддасига

асосан

қайтарил-

ган ижро

ҳужжат-

лари

Суд

ижрочилари

бўлими

томонидан

иш юритувига

қабул қилиб

олинган ижро

ҳужжатлари


Амалда

ундирилиб

ижроси тўлиқ

таъминлан-

ган ижро

ҳужжатлари


сони

сум-

маси


сони

сум-

маси

сони

сум-

маси


сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15





















































































ЖАМИ















жадвал давоми

Ҳисобот

даврининг

охирига

тамомланмаган

ижро ҳужжатлари

бўйича қисман

ундирилган

миқдор


13-14 устунлардан


Қонуннинг

37-моддасига

асосан ижро

иши юритиш

тугатилган ижро

ҳужжатлари


Қонуннинг

62-моддасига

асосан тугатиш

комисcиясига

топширилган

ижро

ҳужжатлари


Қонуннинг

40-моддасига

асосан

қайтарилган

ижро

ҳужжатлари


Шундан


Кейинги

ҳисобот

даврига

қолдиқ

бўлиб

ўтган ижро

ҳужжатлари


Шундан


Қарздор

корхона

ҳисоб

рақамидан

ундирилган


Мол-мулкни

сотиш

ҳисобидан

ундирилган


Хусусий

корхона ва

фермер

хўжаликлари-

дан ундириш

тўғрисидаги ижро

ҳужжатлари


Ижро

ҳаракатлари

тўхтатилган

ёки кечик-

тирилган ижро

ҳужжатлари


сум-

маси


сум-

маси

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30































































*) ижро ҳужжати бошқа ижро бўлимига юборилган тақдирда ҳам ушбу ижро ҳужжатининг ҳаракати дастлаб ижро ҳужжатини қабул қилган суд ижрочилари бўлими ҳисоботида акс эттирилиб борилади.


Департаментнинг _____________ вилоят (шаҳар)

___________________ вилоят (шаҳар)

ҳудудий бошқармаси бошлиғи

Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

_______________________________

_______________________________

(Ф.И.Ш., имзо)

(Ф.И.Ш., имзо)

______йил "____"__________

______йил "____"___________




Йўриқномага

5-ИЛОВА


_____________ вилоят(шаҳар) бўйича _________________ ҳолатига

истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов муддати ўтган

дебитор қарзларни юридик шахсларнинг мол-мулки ва бошқа

даромад манбаи бўлмаган тақдирда уларни энергия билан

таъминловчи ташкилотга қайтарилганлиги тўғрисида

ТАҚҚОСЛАШ ДАЛОЛАТНОМАСИ

(минг сўмда)

Вилоят

(шаҳар)

номи


Суд ижро

Департаменти

томонидан

Қонуннинг

тегишли

моддасига

асосан Солиқ

идораларига

қайтарилган

ижро

ҳужжатлари


Ижро

ҳужжатида

белгиланган

суммани

қисман

ундирил-

гани

Солиқ

идоралари

томонидан

мол-мулки ва

бошқа даромад

манбаи бўлмаган

корхоналар

бўйича электр

тармоқ

ташкилот-

ларига

қайтарилган


Электр

тармоқ

корхоналари

томонидан

қабул қилиб

олинган

корхона ва

ташкилотлар


Электр

тармоқ

корхоналари

томонидан

кўрилган

чоралар


шу жумладан


Кечилган


Банкрот-

ликка

берилган


Фуқаролик

ишлари

бўйича судга

берилган


Унди-

рилган

сони

сум-

маси


сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

сони

сум-

маси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19






















































































Жами





































































_____________ вилоят (шаҳар)

Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи



_________________ вилоят (шаҳар)

"Ўзбекэнерго" ДАК бўлими бошлиғи





________________________________



__________________________________


(Ф.И.Ш., имзо)



(Ф.И.Ш., имзо)


_______йил "____" _____________



______йил "_____" _______________








"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 14-сон, 108-модда.