Сегодня: 30 июня 2025 г.
Дата обновления базы: 30 июня 2025 г.
Информационно-поисковые и экспертные системы
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
Расширенный поиск
Ваш аккаунт подтвержден!
Теперь вы можете выбрать:
Активные тарифы
Ошибка авторизации
Неверный логин или пароль
Функция недоступна
Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)
БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ
ҲОКИМИЯТ - "РОЗИ", ВАЗИРЛИК - "ҚАРШИ"
Ёзнинг айни чилласида кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасини ларзага келтирган янги ташаббуслар яна авж олди. Бундай кампанияларни ўйлаб топишда тажриба орттирган ҳокимият кўп қаватли уй-жойларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган янги кампанияни бошлашга улгурмай қолди. Гап БКларни умумий мол-мулкни сақлашга оид мажбурий тўловлар бўйича мулкдорларнинг дебиторлик қарзларини ҳисобдан чиқаришга мажбурлаш ҳақида бормоқда. Бундай фармойишлар пойтахт ва республиканинг бошқа ҳудудлари ҳокимиятларидан келиб тушди. Бундай хатти-ҳаракатларни назарда тутадиган қонуний асослар йўқ. Бу бошқарув органлари ишига аралашишдан бошқа нарса эмас, бу эса уй-жой соҳасини оғир оқибатларга олиб келиши мумкин эди.
БОШҚАРУВЧИЛАРНИ ҚОНУНБУЗАРЛИКЛАР
ҚИЛИШГА МАЖБУРЛАШМОҚДА
Биринчидан, бу дебиторлик қарзининг янада ўсишига хизмат қилар эди. Сабаби йиллар давомида тўламаганларнинг қарзларини ноқонуний равишда ҳисобдан чиқариш - инсофли тўловчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини камситиш, ижтимоий адолат тамойилларини бузишдир. Зеро, бу ҳолда инсофли тўловчилар ҳам тўловни тўхтатиб қўйишлари мумкин: нега баъзилар ҳақни тўламас экан-да, яна уларнинг қарзлари ҳисобдан чиқарилар экан, бошқалар эса ҳамма тўловларни тўлаб бораверадими, деган фикр туғилиб қолиши мумкин. Бунда бошқарувчиларда уйни таъмирлаш, уни нормал техник ҳолатда сақлаб туриш учун
Свернуть поиск