Умная подшивка
2024 й. / Газеты на узбекском / Норма маслахатчи / 49 /Қонунчиликдаги янгиликлар
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР
УЧУН ЙРИМ САНКЦИЯЛАР БЕКОР ҚИЛИНДИ
Президентнинг 14.11.2024 йилдаги ПФ-184-сон Фармони билан тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чоралари белгиланди.
Ҳужжат билан 2025 йил 1 январдан қуйидагилар бекор қилинади:
q жисмоний шахснинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширганлиги учун молиявий санкциялар;
q қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик:
q фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш;
q қонунчиликда мажбурий рақамли маркировка белгиланган ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш;
q ходимлар сонини яшириш.
2025 йил 1 мартдан бошлаб тарафлар ўртасида келишув битими тузилганлиги сабабли суд иши тугатилганда тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга давлат божи қуйидаги миқдорларда қайтарилади:
q биринчи инстанция судида - тўланган давлат божининг 70 фоизи;
q апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлар бўйича судларда - тўланган давлат божининг 30 фоизи.
Фармон билан тасдиқланди:
q Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат қилиш ваколатига эга бўлган органлар (назорат қилувчи органлар) ва уларнинг назорат соҳалари рўйхати;
q Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича "Йўл харитаси".
2025 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор қилиш тартибида амалга оширилиши белгиланди.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарликлар содир этиш хавфлари "Хавфни таҳлил қ
...