Умная подшивка

2024 й. / Газеты на узбекском / Норма маслахатчи / 51 /

Биз яшайдиган уй

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ



ККУДАГИ ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИ ҚАНДАЙ ҚОИДАБУЗАРЛИКЛАР

УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛИШИ МУМКИН?


Кўп квартирали уйлардаги жой мулкдорлари кўпинча бошқарув органлари ходимлари, коммунал хизматлар етказиб берувчилари томонидан қонунчилик бузилишидан шикоят қилишади. "Норма" мавзувий нашрида биз қонунбузарларни жавобгарликка тортиш, бундай ҳолларда фуқароларнинг қонуний ҳуқуқларини тиклаш талаби билан қаерга мурожаат қилиш кераклигини кўп марта тушунтирганмиз. Лекин турар жой мулкдорлари, ижарачилар кўп квартирали уйда уларнинг ҳам умумий мулкни сақлаш, қонунчиликка риоя қилиш бўйича мажбуриятлари борлигини, уларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланганини ёдда тутишлари керак. ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (МЖТК) мувофиқ фуқаролар кўпинча жаримага тортиладиган ҳолатлар юзасидан таҳририятга келган айрим мурожаатларни кўриб чиқамиз.



ФУҚАРОЛАР ЖАРИМАГА ТОРТИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН 11 ТА ТАҚИҚ


1 Турар жойларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини, уй-жой фондидан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларини, кўп квартирали уйларни бошқариш қоидаларини бузганлик учун

Турар жойларни сақлаш ва улардан фойдаланиш, умумий фойдаланиш жойларини санитария ҳолатида сақлаш қоидаларини бузиш, уй-жой фондидан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларини бузиш, кўп квартирали уйлардаги турар жойларда чорва молларни, худди шунингдек одамларнинг саломатлигига хавф солувчи ҳайвонларни боқиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТК 159-м.).


2 КУУдаги таянч ва тўсиқ конструкцияларини ноқонуний ўзгартирганлик ва реконструкция қилганлик учун

Кўп квартирали уйлардаги таянч ва тўсиқ конструкцияларини қонунчиликни ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бузган ҳолда ўзгартириш ва реконструкция қилиш, шу жумладан кўп квартирали уйларда ва уларга туташ ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморатлар (иншоотлар) қуриш ишларини амалга ошириш фуқароларга БҲМнинг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТК 159-м.). Тўсиқ конструкцияларга оид қоидабузарликни биринчи марта содир этган шахс, агар у ККУдаги тўсиқ конструкцияларнинг амалга оширилган ўзгартирилишини ёки уларни реконструкция қилиш туфайли йўл қўйилган қоидабузарликларни, кўп квартирали уйга туташ ер участкасида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни (иншоотларни), шунингдек уларнинг оқибатларини ихтиёрий равишда бартараф этса, жавобгарликдан озод этилади (МЖТК 159-м.).


3 Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун

Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш фуқароларга БҲМнинг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТК 101-м.).


4 Водопроводдан фойдаланиш қоидаларини

...
Время: 0.0036
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск