ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Архив / Декабрь, 2024 й. / Банк қонунчилиги /Марказий банк Бошқарувининг 15.11.2024 й. 34/4-сон "Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 23.12.2024 й. 3002-4-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
23.12.2024 й.
N 3002-4
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
15.11.2024 й.
N 34/4
ҚАРОРИ
Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий
резервлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар
ва қўшимча киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ҳамда "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/8-сон қарори (рўйхат рақами 3002, 2018 йил 25 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/3002/1102-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси М.Б. Нурмуратов
ИЛОВА
Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий
резервлари тўғрисидаги низомга киритилаётган
ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Мазкур Низом тижорат банклари (бундан буён матнда - банклар деб юритилади) томонидан мажбурий резервларни ҳисоблаш ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (бундан буён матнда - Марказий банк деб юритилади) депозитга ўтказиш тартибини белгилайди.".
2. 2-банд "мажбурий резервларнинг норматив миқдоридан чегириладиган маблағлар меъёри," деган сўзлардан кейин "мажбурий резервлар шакллантириладиган ва сақланадиган валюта тури," деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. 3-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
4. 6-банддан "фақат миллий валютада" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
5. 1 - 3-иловалар мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 1 - 3-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
1-ИЛОВА
"Тижорат банкларининг Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкида депозитга
ўтказиладиган мажбурий резервлари
тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Тижорат банкларининг Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкида резерв
шакллантириладиган мажбуриятлари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Баланс ҳисобварағи рақами |
Резерв шакллантириладиган мажбуриятлар номлари |
1 |
20200 |
Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар |
2 |
20400 |
Жамғарма депозитлар |
3 |
20600 |
Муддатли депозитлар |
4 |
21000 |
Бошқа банклар ва молиявий ташкилотларга тўланиши лозим бўлган маблағлар |
5 |
21400 |
Банкнинг тўланмаган акцептлари |
6 |
21600 |
Тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар |
7 |
22000 |
Олинган узоқ муддатли кредитлар |
8 |
22600 |
Мижозларнинг бошқа депозитлари |
9 |
23100 |
Мижозларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари |
10 |
23400 |
Ҳукуматга тегишли даромад ва бошқа тушумлар ҳисобварақлари |
11 |
23500 |
Мижозларнинг банк карталаридан келиб тушган тушум |
12 |
23600 |
Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар |
13 |
23700 |
Субординар қарз |
14 |
29801 |
Мижозлар билан ҳисоб-китоблар |
15 |
29840 |
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказиладиган талаб қилиб олинмаган депозитлар |
16 |
29842 |
Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари |
17 |
29846 |
Бошқа кредитлар - Талаб қилиб олинмаган қолдиқлар |
18 |
29849 |
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан молиялаштириладиган, пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар учун бошқа банклардан олинган нақд пул билан бериладиган маблағлар |
19 |
29896 |
Бошқа мажбуриятлар |
".
2-ИЛОВА
"Тижорат банкларининг Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкида депозитга
ўтказиладиган мажбурий резервлари
тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
__________ банкнинг Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкига депозитга ўтказиши лозим
бўлган мажбурий резервлари миқдори
ҲИСОБ-КИТОБИ
(минг сўмда)
Т/р |
Резерв шакллантириладиган мажбуриятлар |
Баланс ҳисобва- рақлари |
Резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ўртача миқдори |
Мажбурий резерв нормативлари, фоизларда |
Мажбурий резервларнинг норматив миқдори |
||||
Резидент |
Норезидент |
Миллий валюта |
Чет эл валютаси |
Миллий валюта |
|||||
Миллий валюта |
Чет эл валютаси |
Миллий валюта |
Чет эл валютаси |
||||||
A |
B |
D |
E |
F |
G |
H |
I |
J |
|
1 |
Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар |
20200 |
|||||||
2 |
Жамғарма депозитлар |
20400 |
|||||||
3 |
Муддатли депозитлар |
20600 |
|||||||
4 |
Бошқа банклар ва молиявий ташкилотларга тўланиши лозим бўлган маблағлар |
21000 |
|||||||
5 |
Банкнинг тўланмаган акцептлари |
21400 |
|||||||
6 |
Тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар |
21600 |
|||||||
7 |
Олинган узоқ муддатли кредитлар |
22000 |
|||||||
8 |
Мижозларнинг бошқа депозитлари |
22600 |
|||||||
9 |
Мижозларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари |
23100 |
|||||||
10 |
Ҳукуматга тегишли даромад ва бошқа тушумлар ҳисобварақлари |
23400 |
|||||||
11 |
Мижозларнинг банк карталаридан келиб тушган тушум |
23500 |
|||||||
12 |
Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар |
23600 |
|||||||
13 |
Субординар қарз |
23700 |
|||||||
14 |
Мижозлар билан ҳисоб-китоблар |
29801 |
|||||||
15 |
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказиладиган талаб қилиб олинмаган депозитлар |
29840 |
|||||||
16 |
Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари |
29842 |
|||||||
17 |
Бошқа кредитлар - Талаб қилиб олинмаган қолдиқлар |
29846 |
|||||||
18 |
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан молиялаштириладиган, пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар учун бошқа банклардан олинган нақд пул билан бериладиган маблағлар |
29849 |
|||||||
19 |
Бошқа мажбуриятлар |
29896 |
|||||||
20 |
Резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг жами |
Х |
Х |
Х |
Х |
Х |
Х |
Х |
|
21 |
Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари |
10100 |
Х |
Х |
Х |
Х |
Х |
Х |
|
22 |
Резерв шакллантириладиган мажбуриятлардан чегириладиган маблағлар айрилгандаги қолдиқ |
Х |
Х |
Х |
Х |
Х |
Х |
Х |
|
23 |
Ўртачалаш коэффициенти |
Х |
Х |
Х |
Х |
Х |
Х |
Х |
|
24 |
Мажбурий резервларнинг ўртачалаштирилган миқдори |
Х |
Х |
Х |
Х |
Х |
Х |
Х |
|
25 |
Марказий банкка ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резерв маблағлари |
Х |
Х |
Х |
Х |
Х |
Х |
Х |
|
26 |
Ҳисоб-китоб даврида мажбурий резервларда сақланаётган маблағлар |
10309 |
Х |
Х |
Х |
Х |
Х |
Х |
|
27 |
Мажбурий резерв ҳисобварағига қўшимча равишда депозитга ўтказиш ёки Марказий банк томонидан қайтарилиши лозим бўлган маблағлар |
Х |
Х |
Х |
Х |
Х |
Х |
Х |
Банк раҳбари:
Бош бухгалтер:".
3-ИЛОВА
"Тижорат банкларининг Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкида депозитга
ўтказиладиган мажбурий резервлари
тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Мажбурий резервлар миқдори ҳисоб-китоби жадвалини
тўлдириш бўйича услубий кўрсатмалар
Ҳисоб-китоб электрон шаклда берилиши лозим.
Жадвал катаклари бўш қолдирилмаслиги керак. Агар ахборот бўлмаса ноль кўрсатилсин.
Ҳисоб-китобда умумий сумма бутунлигича минг сўмда кўрсатилиши лозим. 500 сўм ва ундан кам бўлган сумма ҳисобга олинмайди (чиқариб ташланади), 500 сўмдан ортиқ бўлган сумма минггача яхлитланади.
Ҳисоб-китоб тузишда ҳам мусбат, ҳам манфий суммалар учраши мумкин.
Ҳисоб-китобни тузишда ҳар кунлик баланс ҳисоботи асосида ҳисобланадиган ҳисоб-китоб давридаги баланс маълумотларининг ўртача қолдиғи акс эттирилиши лозим.
(D) Устун - Резидентларга тегишли миллий валютадаги резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача қолдиғи. Бу устунда резидентларга тегишли миллий валютадаги кўрсатиб ўтилган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача қолдиғи кўрсатилиши лозим.
(E) Устун - Резидентларга тегишли хорижий валютадаги резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача қолдиғи. Бу устунда резидентларга тегишли хорижий валютадаги кўрсатиб ўтилган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача қолдиғи кўрсатилиши лозим.
(F) Устун - Норезидентларга тегишли миллий валютадаги резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача қолдиғи. Бу устунда норезидентларга тегишли миллий валютадаги кўрсатиб ўтилган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача қолдиғи кўрсатилиши лозим.
(G) Устун - Норезидентларга тегишли хорижий валютадаги резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача қолдиғи. Бу устунда норезидентларга тегишли хорижий валютадаги кўрсатиб ўтилган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача қолдиғи кўрсатилиши лозим.
(H) Устун - Миллий валютадаги мажбуриятлар учун мажбурий резерв нормативи. Бу устунда миллий валютадаги мажбуриятлар учун Марказий банк томонидан белгиланган мажбурий резерв нормативлари фоизларда кўрсатилиши лозим.
(I) Устун - Чет эл валютасидаги мажбуриятлар учун мажбурий резерв нормативи. Бу устунда чет эл валютасидаги мажбуриятлар учун Марказий банк томонидан белгиланган мажбурий резерв нормативлари фоизларда кўрсатилиши лозим.
(J) Устун - Мажбурий резервларнинг норматив миқдори. Қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
(J) Устун = (D) Устун х (H) Устун + (E) Устун х (I) Устун + (F)
Устун х (H) Устун + (G) Устун х (I) Устун
1-сатр. Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар. Бу сатрда 20200 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
2-сатр. Жамғарма депозитлар. Бу сатрда 20400 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
3-сатр. Муддатли депозитлар. Бу сатрда 20600 баланс ҳисобварағи қолдиғи кўрсатилади.
4-сатр. Бошқа банклар ва молиявий ташкилотларга тўланиши лозим бўлган маблағлар. Бу сатрда 21002 ва 21006 ҳисобварағидаги қолдиғи олиб ташланган ҳолда 21000 баланс ҳисобварағи қолдиғи кўрсатилади. Шунингдек, бу сатрда норматив миқдорни ҳисоблашда фақат норезидентларга тегишли ҳисобварақлар қолдиғи инобатга олинади.
5-сатр. Банкнинг тўланмаган акцептлари. Бу сатрда 21400 баланс ҳисобварағи қолдиғи кўрсатилади.
6-сатр. Тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар. Бу сатрда Марказий банк ҳамда резидент банкларга тегишли ҳисобварақлар қолдиғи олиб ташланган ҳолда 21600 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
7-сатр. Олинган узоқ муддатли кредитлар. Бу сатрда Марказий банк ҳамда резидент банкларга тегишли ҳисобварақлар қолдиғи олиб ташланган ҳолда 22000 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
8-сатр. Мижозларнинг бошқа депозитлари. Бу сатрда 22602, 22606, 22614 ва 22628 ҳисобварақлари қолдиқлари олиб ташланган ҳолда 22600 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
9-сатр. Мижозларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари. Бу сатрда 23100 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
10-сатр. Ҳукуматга тегишли даромад ва бошқа тушумлар ҳисобварақлари. Бу сатрда 23416 ҳисобварағидаги қолдиғи олиб ташланган ҳолда 23400 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
11-сатр. Мижозларнинг банк карталаридан келиб тушган тушум. Бу сатрда 23500 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
12-сатр. Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар. Бу сатрда 23600 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
13-сатр. Субординар қарз. Бу сатрда капитал таркибига қўшиладиган субординар қарз қолдиғи олиб ташланган ҳолда 23700 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
14-сатр. Мижозлар билан ҳисоб-китоблар. Бу сатрда 29801 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
15-сатр. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказиладиган талаб қилиб олинмаган депозитлар. Бу сатрда 29840 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
16-сатр. Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари. Бу сатрда 29842 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
17-сатр. Бошқа кредитлар - Талаб қилиб олинмаган қолдиқлар. Бу сатрда 29846 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
18-сатр. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан молиялаштириладиган, пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар учун бошқа банклардан олинган нақд пул билан бериладиган маблағлар. Бу сатрда 29849 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
19-сатр. Бошқа мажбуриятлар. Бу сатрда 29896 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
20-сатр. Резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг жами. Бу сатрнинг (J) устунида 1-19 сатрларнинг (J) устунидаги маблағларнинг жами йиғиндиси кўрсатилади.
21-сатр. Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари. Бу сатрнинг (J) устунида 10100 баланс ҳисобварағининг Марказий банк бошқаруви томонидан чегирилиши белгиланган миқдори кўрсатилади.
22-сатр. Резерв шакллантириладиган мажбуриятлардан чегириладиган маблағлар айрилгандаги қолдиқ. Бу сатрнинг (J) устуни қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
22-Сатр (J) устуни = 20-Сатр (J) устуни минус 21-Сатр (J) устуни
23-Сатр. Ўртачалаш коэффициенти. Бу сатрнинг (Б) устунида ўртачалаш коэффициенти кўрсатилади.
24-Сатр. Мажбурий резервларнинг ўртачалаштирилган миқдори. Бу сатрнинг (J) устуни қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
24-Сатр (J) устуни = 22-Сатр (J) устуни х 23-Сатр (B) устуни
25-Сатр. Марказий банкка ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резерв маблағлари. Бу сатрнинг (J) устуни қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
25-Сатр (J) устуни = 22-Сатр (J) устуни минус 24-Сатр (J) устуни
26-Сатр. Ҳисоб-китоб даврида мажбурий резервларда сақланаётган маблағлар. Бу сатрда 10309 баланс ҳисобварағининг ҳисоб-китоб даврининг охирги санасидаги қолдиғи кўрсатилади.
27-Сатр. Мажбурий резерв ҳисобварағига қўшимча равишда депозитга ўтказиш ёки Марказий банк томонидан қайтарилиши лозим бўлган маблағлар. Бу сатрнинг (J) устуни қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
27-Сатр (J) устуни = 25-Сатр (J) устуни минус 26-Сатр (J) устуни.".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 24 декабрь