ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Маълумот ахборотлар / 2. Солиқ тўловчининг тақвими / 2025 й. /Январь
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
2025
СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ
ТАҚВИМИ
(юридик шахслар учун)
ЯНВАРЬ
ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):
q 5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 176
q 6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 167
q 36 соатли иш ҳафтасида - 150
ИШ КУНЛАРИ СОНИ:
q 5 кунлик иш ҳафтасида - 22
q 6 кунлик иш ҳафтасида - 25
- 2024 йил декабрь ойида банклар томонидан норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни
|
|||
Солиқ кодекси, 355-модда, иккинчи қисм, 1 банд
|
|||
|
|||
- 2024 йил декабрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Даромадлар натура шаклида тўланганда ҳисобланган солиқ суммаси тўлов амалга оширилган ой тугаганидан кейин 5 кун ичида тўланади*
|
|||
Солиқ кодекси, 390-модда, иккинчи қисм
|
|||
|
|||
- 2025 йил январь ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни
|
|||
Солиқ кодекси, 460-модда, олтинчи қисмлар
|
|||
|
|||
- 2024 йил декабрь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни
|
|||
Солиқ кодекси, 292 ва 293-моддалар
|
|||
- 2024 йил декабрь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни
|
|||
Солиқ кодекси, 133-модда, ўн иккинчи қисм
|
|||
- 2024 йил декабрь ойи учун юридик шахс томонидан ногиронлиги бўлган 16 ёшгача боланинг ота-онасидан бирига қўшимча дам олиш кунлари учун қўшимча тўлов харажатларини тўлашга Пенсия жамғармасидан маблағларни (нафақа) олиш талабномалари тақдим этишнинг сўнгги куни. Ногиронлиги бўлган 16 ёшгача боланинг ота-онасидан бирига ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга бир ойда битта қўшимча дам олиш куни берилади. Ушбу кун учун иш берувчи томонидан давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўланади
|
|||
Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низом 45, 46-бандлари., (14.12.2023 йилдаги 661-сон ВМҚга 1-илова), Меҳнат кодекси 399-модда.
|
|||
- 2024 йилнинг IV чораги учун I ва II тоифага мансуб субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни. III ва IV тоифаларга мансуб субъектлар Ҳисоб-китобни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача топширадилар
|
|||
(12.04.2021 йилдаги 202-сон ВМҚга 1-илова 22-банди)
|
|||
- 2024 йил декабрь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни
|
|||
Жамғариб бориладиган пенсия тизимида Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий ҳисобварақларини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом, 16-банди, (ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарорига 1-илова)
|
|||
- 2025 йил учун сув етказиб беришни амалга оширувчи юридик шахслар томонидан водопровод тармоғига сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан келиб тушадиган сув ҳажмларининг нисбати тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ органлари уч кун ичида ушбу маълумотларни солиқ тўловчилар эътиборига етказиши лозим
|
|||
Солиқ кодекси 444-модда. учинчии қисм.
|
|||
- 2025 йилнинг I чораги учун жами даромади 2024 йил учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 10 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан кутилаётган ҳажмдан келиб чиққан ҳолда фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни
|
|||
Солиқ кодекси, 340-модда. ўнбиринчи қисм
|
|||
- 2025 йил январь ойи учун қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади
|
|||
Солиқ кодекси, 392-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар
|
|||
17 |
|||
- айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2025 йил февраль ойидан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашга ўтилиши тўғрисидаги хабарномани тақдим этишнинг сўнгги куни*. Бунда солиқ тўловчилар кейинги солиқ даври (календарь йил) бошланишидан 10 кун олдин рўйхатдан ўтган солиқ органларига тегишли хабарномани тақдим этиб, кейинги солиқ давридан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашни рад қилишга ва Солиқ кодекси 467-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ставкалар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга ҳақли
|
|||
Солиқ кодекси, 470-1-модда, биринчи ва олтинчи қисмлар
|
|||
- 2024 йил декабрь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни
|
|||
|
Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи ва тўртинчи қисмлар
|
||
- 2024 йил декабрь ойи учун ҚҚС тўловчилари бўлган солиқ агентлари томонидан қуйидагилар бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни: q чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича (Солиқ кодекси 255-модда.); q давлат мулкига оид операциялар бўйича (Солиқ кодекси 256-модда.). ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади
|
|||
Солиқ кодекси 273-модда, биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмлари
|
|||
- 2025 йил учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни
|
|||
Солиқ кодекси, 417-модда, бешинчи қисм
|
|||
- 2025 йил январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади
|
|||
Солиқ кодекси, 417-модда, олтинчи қисм
|
|||
- 2025 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни
|
|||
Солиқ кодекси, 431-модда, биринчи қисм
|
|||
- 2025 йил январь ойи учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғи ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади
|
|||
Солиқ кодекси, 432-модда, биринчи қисм
|
|||
- юридик шахслар томонидан 2025 йил учун ер солиғи солинадиган объект ҳисобланмайдиган, мавжуд бўлган ер участкалари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни
|
|||
Солиқ кодекси 426-модда, иккинчи-қисм., 431-модда, бешинчи қисм
|
|||
- Ўзбекистонда доимий муассаса орқали фаолият юритадиган норезидент юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 2024 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни
|
|||
Солиқ кодекси 447-модда, учинчи қисм
|
|||
- 2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни
|
|||
Солиқ кодекси 448-модда, иккинчи қисм
|
|||
- 2025 йил январь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади
|
|||
Солиқ кодекси 448-модда, учинчи қисм
|
|||
- 2024 йил декабрь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади
|
|||
Солиқ кодекси, 355-модда, биринчи ва иккинчи қисмлари
|
|||
- 2024 йилнинг IV чораги учун электрон шаклда хизматлар кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни. Чет эллик юридик шахслар томонидан электрон шаклдаги хизматлар юридик шахсларига ва Ўзбекистонда фаолиятни ДМ орқали амалга оширувчи норезидентларга кўрсатилганда, бундай хизматларнинг харидорлари бўлган солиқ агентлари ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этадилар ва солиқни тўлайдилар.
|
|||
Солиқ кодекси 280 ва 281-модда, Солиқ кодекси 278-модда, тўртинчи қисм
|
|||
- 2024 йил декабрь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича ҳисобот тақдим этишнинг сўнгги куни (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, айланмадан қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўловчилар бундан мустасно). Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади
|
|||
Солиқ кодекси, 345-модда, бешинчи, олтинчи қисмлари, 470-1-модда, сакизинчи қисми
|
|||
- 2024 йил декабрь ойи учун юридик шахслар томонидан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни
|
|||
Солиқ кодекси, 454-модда, учинчи ва тўртинчи қисм.
|
|||
- 2024 йил декабрь ойи учун ҚҚС тўловчилар томонидан онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар учун 2024 йил декабрь ойи учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни - 2025 йил 15 февраль
|
|||
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида Низом, 38-1- банди., (23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга 1-илова); Солиқ кодекси, 373-модда, биринчи қисм, 470-модда, учинчи қисм.)
|
|||
|
|||
- 2025 йил январь ойи учун жами даромади 2024 йил учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 10 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни. Агар ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди. Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак тугаганидан кейин тўлайди
|
|||
Солиқ кодекси, 340-модда, иккинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмалар.
|
|||
- 2024 йил учун III ва IV тоифаларга мансуб субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни. I ва II тоифаларга мансуб субъектлар Ҳисоб-китобни чоракда бир марта, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар топширадилар.
|
|||
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом, 22-банди (12.04.2021 йилдаги 202-сон ВМҚга 1-илова)
|
|||
- I ва II тоифаларга мансуб субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловини тўлашнинг сўнгги куни
|
|||
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом, 26-банди (12.04.2021 йилдаги 202-сон ВМҚга 1-илова)
|
|||
|
|
||
- 2024 йил декабрь ойи учун ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўлови бўйича Пенсия жамғармасининг харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни
|
|||
Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низом, 32-банди, (14.12.2023 йилдаги 661-сон ВМҚга 1-илова)
|
|||
|
|||
- юридик шахслар томонидан ходим қонунчиликда белгиланган пенсия ёшига етгунига қадар "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 12-моддаси "б" бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни 2024 йил учун тўлашга сарфланган Пенсия жамғармасининг ҳақиқий харажатларини қоплаш учун тўловни тўлашнинг сўнгги куни
|
|||
|
Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низом, 19-банд, (14.12.2023 йилдаги 661-сон ВМҚга 1-илова)
|
*) Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади (Солиқ кодекси 5-модда. еттинчи қисм).
**) Агар муддатнинг охирги куни қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади (Солиқ кодекси 5-модда. саккизинчи қисм, Солиқ кодекси 86-модда. олтинчи қисм).