Внимание!

NB! Мазкур Қонун 3-моддаси 4-бандининг қоидалари 2023 йил 1 декабрдан эътиборан ушбу Қонун кучга киргунига қадар бўлган даврдаги экспорт операцияларига нисбатан ҳам татбиқ этилади. Мазкур Қонун 3-моддаси 21-бандининг олтинчи - тўққизинчи хатбошилари қоидалари 2023 йил 1 январдан кейин фойдаланишга топширилган янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш биноларига нисбатан ҳам қўлланилади. Мазкур Қонун 3-моддаси 2-бандининг иккинчи хатбошиси 2025 йил 1 июлдан эътиборан амалга киритилади. Мазкур Қонун 3-моддасининг 5, 6, 16, 33 ва 34-бандлари 2026 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади. Мазкур Қонун 3-моддаси 26-бандининг тўртинчи, бешинчи ва ўн биринчи хатбошилари қоидалари 2024 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади. Мазкур Қонун 3-моддаси 35-бандининг еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари қоидалари 2024 йил 1 сентябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади. Мазкур Қонун 3-моддаси 35-бандининг ўн учинчи - ўн олтинчи хатбошилари 2028 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Январь, 2025 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикасининг 24.12.2024 й. ЎРҚ-1014-сон "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 03.12.2024 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 18.12.2024 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

24.12.2024 й.

N ЎРҚ-1014



СОЛИҚ ВА БЮДЖЕТ СИЁСАТИНИНГ

2025 ЙИЛГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ

ЙЎНАЛИШЛАРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ

МУНОСАБАТИ   БИЛАН   ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИГА ҚЎШИМЧА ВА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 3 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2024 йил 18 декабрда маъқулланган


Солиқ юкини изчил равишда пасайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш, шунингдек солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишнинг энг муҳим шартларидир.

Шу билан бирга бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида келиб тушган таклифлар ва ташаббусларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилотининг битимларига мувофиқлаштириш, шунингдек энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини қўллаш ҳисобидан ҳудудларда энергия танқислигини бартараф этишга доир ишларни бундан буён ҳам амалга ошириш зарурияти юзага келмоқда.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини реализация қилиш бўйича айланманинг қўшилган қиймат солиғидан озод этилишини, шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг маъмурий чегараларида жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бўйича ер солиғини икки баравар миқдорида ҳисоблаш тартиби бекор қилинишини, якка тартибдаги тадбиркор ходимлари томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ суммаси камайтирилишини, шунингдек солиқ тўловчилар божхона чегарасини кесиб ўтганлигини тасдиқловчи белги қўйилган товарнинг кузатув ҳужжатларини солиқ органларига тақдим этиш мажбуриятидан озод этилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ушбу Қонун билан мобиль алоқа хизматларининг акциз солиғини солишдан озод этилиши, ноширлик-матбаа фаолияти, ахборот технологиялари, таълим муассасаларининг ўқувчиларини тадбиркорларга ишга жойлаштириш, ёшларни автомобиль йўлларидаги кўчма савдо объектлари орқали товарларни реализация қилишга жалб этиш, тадбиркорлик субъектлари томонидан кам таъминланган оила аъзоларини ишга қабул қилиш орқали уларни қўллаб-қувватлаш соҳасида вақтинчалик солиқ имтиёзлари жорий этилиши, шунингдек қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар учун солиқ имтиёзлари берилиши ҳам назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари тамаки ва алкоголь маҳсулотлари, нефть маҳсулотлари ҳамда акциз тўланадиган бошқа товарлар учун солиқ ставкалари, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ставкалари ўзгартирилмоқда. Шунингдек товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган даромадларни қўллаб-қувватлаш учун бериладиган фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ имтиёзлари бекор қилинмоқда, айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий белгиланган ставкалари, солиқ ставкаси бўйича солиқни қатъий белгиланган суммада тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги нормалар бекор қилинмоқда.

Шунингдек мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига бюджет тизими бюджетлари даромадларининг камайишини, солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини ёки бекор қилинишини, шунингдек солиқ бўлмаган тушумлардан бюджет тизими бюджетларига ажратмаларнинг камайишини ёки кўпайишини назарда тутувчи қонунчилик нормалари кейинги молия йилининг 1 январидан эътиборан амалга киритилиши тўғрисидаги қоидани белгиловчи ўзгартириш киритилмоқда.

Бундан ташқари мазкур Қонун билан "Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида солиқ имтиёзлари белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилмоқда.

Ушбу Қонун 2025 йилга мўлжалланган Давлат бюджетини тайёрлашда назарда тутилган солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини амалга ошириш учун "2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини тайёрлашда назарда тутилган зарур ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилишига, қайта тикланувчи энергия манбаларининг кенг жорий этилишига ҳамда кўп қаватли ишлаб чиқариш биноларининг қурилиши рағбатлантирилишини таъминлашга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 10, 605-модда, N 12, 772-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 7, 431, 433-моддалар, N 12, 783-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 5, 265-модда, N 8, 470-модда, N 9, 588-модда, N 11, 791-модда, N 12, 884, 891-моддалар; 2020 йил, N 3, 203-модда, N 11, 652-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 7, 13-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 803, 804-моддалар, N 10, 973-модда, N 12, 1198-модда; 2022 йил, N 5, 464-модда, N 6, 577-модда; 2023 йил, N 4, 272-модда, N 11, 923-модда; 2024 йил, N 9, 958-модда) 1-боби қуйидаги мазмундаги 5-1-модда билан тўлдирилсин:


"5-1-модда. Бюджет даромадларининг камайишини, солиқ

ва божхона имтиёзлари берилишини ёки бекор қилинишини,

шунингдек  солиқ  бўлмаган  тушумлардан  бюджетга

ажратмаларнинг камайишини ёки кўпайишини назарда

тутувчи нормаларни амалга киритиш тартиби


Молия йили мобайнида бюджет тизими бюджетлари даромадларининг камайишини, солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини ёки бекор қилинишини, шунингдек солиқ бўлмаган тушумлардан бюджет тизими бюджетларига ажратмаларнинг камайишини ёки кўпайишини назарда тутувчи қонунчилик нормалари кейинги молия йилининг 1 январидан эътиборан амалга киритилади".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 21 майда қабул қилинган "Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида"ги ЎРҚ-539-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 5, 264-модда; 2020 йил, N 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 6, 570-модда; 2024 йил, N 2, 106-модда) 14-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги солиқ имтиёзлари солиқ тўғрисидаги қонунчилик билан белгиланади".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, N 3, 198-модда, N 10, 593-модда, N 11, 652-модда, N 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, N 1, 6-модда, N 4, 294-модда, 4-сонга илова, N 8, 800-модда, N 9, 901-модда, N 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, N 12, 1199-модда; 2022 йил, N 2, 79-модда, N 3, 215, 216-моддалар, N 5, 461, 464, 467-моддалар, N 6, 570-модда, N 7, 664, 666-моддалар, N 12, 1190-модда; 2023 йил, N 6, 444, 446-моддалар, N 7, 540-модда, N 12, 1011-модда; 2024 йил, N 2, 106, 110, 111-моддалар, N 4, 346-модда, N 5, 458, 459-моддалар, N 8, 822, 831-моддалар, N 9, 958-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 133-модданинг ўн учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Божхона органлари солиқ органларига қуйидагиларни тақдим этиши шарт:

импорт операциялари тўғрисидаги ахборотни, товарлар божхона чегарасини кесиб ўтганидан кейин экспорт операциялари бўйича ахборотни, шунингдек товарларни олиб ўтиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали электрон тижорат шаклида амалга оширилган товарларни олиб ўтиш ҳақидаги ахборотни реал вақт режимида;

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона омборларида товарлар сақланаётганлиги фактлари тўғрисидаги ахборотни ҳар ойда";


2) 243-модданинг биринчи қисми:

15-банди чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги 26-1-банд билан тўлдирилсин:

"26-1) давлат мол-мулкини, шу жумладан мулк ҳуқуқи асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини";


3) 256-модда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу модданинг қоидалари ушбу Кодекс 243-моддаси биринчи қисмининг 26-1-бандида назарда тутилган товарларни реализация қилишда қўлланилмайди";

олтинчи қисми еттинчи қисм деб ҳисоблансин;


4) 261-модда:

биринчи қисмининг 2 ва 3-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун асос бўлган божхона юк декларацияси;

3) Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар ортилган транспорт воситалари божхона чегарасини кесиб ўтганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган товарнинг кузатув ҳужжатлари";

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Божхона органлари томонидан реал вақт режимида электрон ахборот алмашинуви воситасида солиқ органларига ушбу Кодекснинг 133-моддасига мувофиқ товарлар божхона чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисида тақдим этилган маълумотлар товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқлаш учун асос бўлади";

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


5) 266-модданинг cаккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ тўловчи бўлмаган шахс солиқ тўловчи сифатида ушбу Кодекснинг 237-моддасига мувофиқ махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганда, шунингдек солиқ тўлашдан озод этиш бекор қилинган тақдирда, солиқ тўловчи махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйиш (озод қилишни бекор қилиш) санасида ўз балансида мавжуд бўлган товар-моддий захиралар қолдиқларининг ва узоқ муддатли активларнинг баланс қийматида ҳисобга олинган солиқ суммасини, ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этилган тақдирда, ҳисобга олиш ҳуқуқига эга";


6) 269-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ушбу Кодекс 267-моддаси биринчи қисмининг 1 - 4-бандларига мувофиқ илгари ҳисобга олиш учун қабул қилинмаган солиқ суммаси келгусида улардан солиқ солинадиган айланма учун фойдаланилган ҳолларда тузатилади (ҳисобга олинади)";


7) 283-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган, акциз солиғи солинадиган товарларни ишлаб чиқарувчи ёки шундай товарларни олиб киришни амалга оширувчи чет эл юридик шахслари ҳам солиқ тўловчилар деб эътироф этилади";


8) 284-модда биринчи қисмининг 8-банди чиқариб ташлансин;


9) 285-модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ базаси белгиланган солиқ ставкаларига қараб акциз тўланадиган товарларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида аниқланади.

Акциз тўланадиган товарларга нисбатан солиқ ставкалари мутлақ (қатъий) суммада белгиланган бўлса, солиқ базаси акциз тўланадиган товарларнинг натурада ифодаланган ҳажмидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Ишлаб чиқарилаётган акциз тўланадиган товарларга солиқ ставкалари фоизларда (адвалор) белгиланган бўлса, солиқ базаси бўлиб реализация қилинган акциз тўланадиган товарларнинг қиймати, бироқ уларнинг ҳақиқий таннархидан паст бўлмаган қиймати ҳисобланади";


10) 286-модданинг:

номидаги "(хизматларга)" деган сўз чиқариб ташлансин;

биринчи қисмидаги "(хизматларга)" деган сўз чиқариб ташлансин;


11) 289-1-модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тамаки маҳсулотларига нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

          

Т/р

Тамаки маҳсулотлари турлари

Солиқ ставкалари

    

импорт қилинганда

   

ишлаб чиқариладиган

    

1.

Фильтрли, фильтрсиз сигареталар, папирослар, сигариллалар (сигаритлар), биди, кретек

2025 йил 1 январдан:

330 000 сўм/ 1 000 дона

     

2025 йил 1 январдан:

300 000 сўм/ 1 000 дона

     

2025 йил 1 июлдан:

340 000 сўм/1 000 дона


2.

Сигара


20 000 сўм/1 дона

3.

Чилим учун тамаки


600 000 сўм/кг*

4.

Чекиладиган, ўрама тамаки


600 000 сўм/кг

5.

Чайналадиган, ҳидланадиган ва шимиладиган тамаки


382 000 сўм/кг

6.

Қиздириладиган тамаки таёқчаси, қиздириладиган тамакили капсула ва таркибида тамаки мавжуд бўлган ўхшаш тамойил билан фойдаланиладиган бошқа маҳсулотлар


450 000 сўм/кг

7.

Никотинли тамакисиз снюс


154 000 сўм/кг

8.

Таркибида никотин мавжуд бўлган суюқлик (картрижларда, резервуар-ларда ва электрон сигаретларда фойдаланиш учун бошқа контейнерларда)**


2 000 сўм/мл

          

* Белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ чилим учун тамакисиз аралашмани олиб киришда ҳам тўланади.

** Таркибида никотин мавжуд бўлган суюқликни (никотинни) уни истеъмол қилиш (электрон ва бошқалар) тизимларида олиб киришда солиқ таркибида никотин мавжуд бўлган суюқлик ҳажмидан келиб чиққан ҳолда тўланади.

Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида акциз солиғининг қатъий белгиланган ставкаси натурада ифодаланган акциз тўланадиган товарлар ҳажмига нисбатан қўлланилади.

Ушбу модда биринчи қисмининг 3 - 6-бандларида солиқ ставкаси тамаки маҳсулотидаги тамаки хом ашёси массасига нисбатан тамаки хом ашёси массаси тўғрисидаги ахборотни истеъмол қадоғида (идишида) кўрсатиш шарти билан қўлланилади. Агар чилим учун тамаки бўйича тамаки хом ашёси массаси нетто оғирлигининг 20 фоизидан камни ташкил этса, у ҳолда акциз солиғи нетто (бирламчи қадоқни ҳисобга олган ҳолда) оғирлигининг 20 фоизидан ҳисоблаб чиқарилади. Истеъмол қадоғида (идишида) тамаки хом ашёсининг оғирлиги тўғрисидаги ахборот мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ ставкаси нетто (бирламчи қадоқни ҳисобга олган ҳолда) оғирлигига нисбатан қўлланилади";


12) 289-2-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Алкоголь маҳсулотларига нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

         

Т/р

Алкоголь маҳсулотлари турлари

Солиқ ставкалари (1 литр учун)

        

импорт қилинганда

    

ишлаб чиқариладиган

      

1.

Озиқ-овқат хом ашёсидан ректификацияланган этил спирти, ректификацияланган ва эфироальдегидли фракциядан техник этил спирти ва этил спиртининг бошланғич фракцияси, шунингдек дон дистилляти (бундан техник спиртни олиш учун сарфланган этил спиртининг бошланғич фракцияси мустасно)


15 000 сўм

2.

Ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотлари (акциз тўланадиган товар таркибидаги сувсиз этил спиртининг 1 литри учун, бундан 3 ва 4-бандлар мустасно)


76 000 сўм

44 000 сўм

3.

Вино:




табиий равишда ачитилган табиий винолар (этил спирти қўшилмаган ҳолда)


14 000 сўм

5 000 сўм

бошқа винолар, шу жумладан вермут


20 000 сўм

6 000 сўм

4.

Пиво


6 000 сўм

2 000 сўм

";

        

13) 289-3-модданинг:

биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарларга нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

          

Т/р

Товарлар номи

Солиқ ставкалари

        

2025 йил 1 январдан

     

2025 йил 1 апрелдан

     

1.

Нефть маҳсулотлари:



АИ-80 ва ундан юқори бензин


340 000 сўм/тонна

375 000 сўм/тонна

АИ-91 ва ундан юқори бензин


303 000 сўм/тонна

335 000 сўм/тонна

авиакеросин (синтетикдан ташқари)


271 000 сўм/тонна

300 000 сўм/тонна

дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари)


326 000 сўм/тонна

360 000 сўм/тонна

ЭКО дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари)


293 000 сўм/тонна

325 000 сўм/тонна

дизель ёки карбюратор (инжектор) двигателлари учун мотор мойи


461 000 сўм/тонна

510 000 сўм/тонна

2.

Полиэтилен гранулалар


10%

3.

Табиий газ


12%

4.

Якуний истеъмолчига реализация қилинадиган:



АИ-80 ва ундан юқори бензин

1 литр учун 476 сўм/ 1 тонна учун

633 000 сўм


1 литр учун 525 сўм/ 1 тонна учун

700 000 сўм

АИ-91 ва ундан юқори бензин

1 литр учун 425 сўм/ 1 тонна учун

565 000 сўм


1 литр учун 470 сўм/ 1 тонна учун

621 000 сўм

дизель ёқилғиси

1 литр учун 476 сўм/ 1 тонна учун

578 000 сўм


1 литр учун 525 сўм/ 1 тонна учун

635 000 сўм

суюлтирилган газ

1 литр учун 476 сўм/ 1 тонна учун

904 000 сўм


1 литр учун 525 сўм/ 1 тонна учун

1 000 000 сўм

сиқилган газ

1 куб метр учун 678 сўм


1 куб метр учун 750 сўм


5.

Хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакар

        

20%

     

6.

Таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи ёки хушбўйлаштирувчи моддалар мавжуд бўлган ва истеъмол қадоғига қадоқланган ичимликлар* (бундан энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликлар мустасно):



Газланган


1 литр учун 500 сўм

Газланмаган


-

1 литр учун 500 сўм

Энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликлар


1 литр учун 2 000 сўм

          

* Мевалар ва (ёки) сабзавотлардан тайёрланган, табиий ширин бўлган ҳамда таркибида қўшимча шакар ва бошқа ширинлаштирувчи ёки хушбўйлаштирувчи моддалар мавжуд бўлмаган шарбатларга нисбатан солиқ қўлланилмайди.

Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган акциз тўланадиган товарлар, шу жумладан импорт қилинган акциз тўланадиган товарлар учун белгиланган ва мазкур товарларни олиб киришда қўлланилмайди";

тўртинчи қисмидаги "6" рақами "5" рақами билан алмаштирилсин;


14) 299-модда тўртинчи қисми иккинчи жумласининг ўзбекча матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қарз олувчининг даромадини аниқлашнинг худди шундай тартиби қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) олиш санасида ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлган фоизлар тўлаш шарти билан берилган қарзларга (қайтариш шарти билан молиявий ёрдамга) нисбатан қўлланилади";


15) 337-модда:

биринчи қисмининг:

6-банди чиқариб ташлансин;

8-бандидаги "7,5" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 10-1-банд билан тўлдирилсин:

       

"

10-1.

Умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланган ҳолда умумий тармоққа электр энергиясини реализация қилишдан олинган фойда


0

";

          

бешинчи қисмидаги "7,5" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин;

саккизинчи - ўн бешинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги саккизинчи - ўн иккинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Қуйидагилар ушбу модда биринчи қисмининг 12-бандида белгиланган солиқ ставкасини 50 фоизга пасайтиришга ҳақли:

2022 йил 1 сентябрдан кейин илк маротаба солиқ тўлашга ўтган айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар - солиқ тўловчи солиқ тўлашга ўтган йилдан кейинги бир солиқ даври мобайнида, башарти пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган солиқ даврида солиқ тўловчининг жами даромади ўн миллиард сўмдан ошмаса;

2022 йил 1 сентябрдан кейин жами даромади жорий солиқ даври мобайнида илк марта ўн миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар - жорий солиқ даври ва кейинги солиқ даври мобайнида, башарти пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган солиқ даврларида жами даромади юз миллиард сўмдан ошмаса.

Бунда ушбу модда саккизинчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган солиқ тўловчилар солиқ базасини жами даромаднинг 25 фоизи миқдорида соддалаштирилган тартибда аниқлашга ҳақли.

Ушбу модданинг саккизинчи қисмида назарда тутилган пасайтирилган солиқ ставкаси ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ва акциз солиғини тўловчиларга нисбатан, шунингдек солиқ тўловчи тугатилган ҳолларда ва (ёки) берилган пасайтирилган солиқ ставкасини қўллаш учун икки ва ундан ортиқ тадбиркорлик субъекти ўртасида солиқ тўловчининг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларини ажратиш (бўлиш) фактлари аниқланган тақдирда, татбиқ этилмайди.

Ушбу модда биринчи қисмининг 10-1-бандида назарда тутилган 0 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари фойдаланишга топширилган ойдан эътиборан уч йил мобайнида, қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини тўплаш тизими билан қуёш панеллари ўрнатилганда эса - ушбу панеллар фойдаланишга топширилган ойдан эътиборан ўн йил мобайнида қўлланилади.

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳасида фаолиятни амалга ошираётган айрим солиқ тўловчилар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан оширилган солиқ ставкалари белгиланиши мумкин";


16) 343-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентига тўланадиган дивидендларга ушбу Кодекснинг 345-моддасида назарда тутилган тартибда тўлов манбаида солиқ солинади ва бундай даромадларни олувчи томонидан солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади";


17) 383-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқни қатъий белгиланган миқдорларда тўловчи солиқ тўловчилар учун солиқ ставкаси қуйидаги миқдорларда белгиланади:

           

Т/р

Фаолият тури

Бир ойлик солиқ ставкалари

(сўмда)

      

Тошкент шаҳри

Нукус шаҳри

ва вилоят марказлари

бўлган шаҳарлар

     

бошқа шаҳарлар

бошқа аҳоли

пунктлари

  

1.

Чакана савдо:






озиқ-овқат товарлари ва ноозиқ-овқат товарлари билан


700 000

-

1 000 000


265 000

-

800 000

деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан


230 000

-

330 000


65 000

-

200 000

газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан


230 000

-

330 000


65 000

-

200 000

2.

Маиший хизматлар


230 000

-

330 000


65 000

-

200 000

3.

Бошқа фаолият турлари


230 000

-

330 000


65 000

-

200 000

4.

Автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари:


3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун


200 000

3 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун


300 000

";

         

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари миқдорини туманлар ҳамда шаҳарларнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда, ушбу моддада ўрнатилган қатъий белгиланган солиқ ставкаларининг энг кам ва энг юқори ставкалари доирасида белгилайди";


18) 385-модданинг саккизинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромади календарь йилда юз миллион сўмдан ошмайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар улар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларидан ушбу Кодекс 383-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган ставкаларнинг 50 фоизига тенг миқдордаги солиқни солиқ агенти сифатида ҳисоблаб чиқаришга ва тўлов манбаида ушлаб қолишга ҳақли";


19) 408-модда:

биринчи қисмининг 2-банди чиқариб ташлансин;

учинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги "(бундан ушбу модда биринчи қисмининг 2-бандида кўрсатилган жисмоний шахслар мустасно)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

бешинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "1 декабригача" деган сўзлар "31 декабригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) 412-модда биринчи қисми 1-бандининг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тошкент шаҳрида - уч миллион уч юз минг сўм;

Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида - икки миллион икки юз минг сўм;

бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда - бир миллион уч юз минг сўм";


21) 414-модда:

учинчи қисмининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) умумий қуввати қуйидагича бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари:

100 кВтгача бўлган - қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари фойдаланишга топширилган ойдан эътиборан уч йил муддатга, қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини тўплаш тизими билан қуёш панеллари ўрнатилганда эса - ушбу панеллар фойдаланишга топширилган ойдан эътиборан ўн йил муддатга;

100 кВт ва ундан ортиқ бўлган - улар фойдаланишга топширилган ойдан эътиборан ўн йил муддатга";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари бўйича (бундан республика шаҳарларида, шунингдек Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида жойлашган бинолар мустасно) солиқ тўловчилар ҳисобланган солиқ суммасини уч қаватли бинога нисбатан - 0,9, тўрт қаватли бинога - 0,8, беш қаватли бинога - 0,7, олти қаватли бинога - 0,6, етти ва ундан юқори қаватли бинога - 0,5 пасайтирувчи коэффициент қўлланилган ҳолда, ушбу бинолар фойдаланишга топширилган ойдан эътиборан уч йилдан кўп бўлмаган муддатда тўлайди. Бунда ушбу қисмда белгиланган пасайтирувчи коэффициент:

маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ёрдамчи хоналарни, хусусан, офис учун ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни реализация қилиш учун хоналарни, тегишли касбни эгаллаш учун ташкил этилган ўқув-ишлаб чиқариш хоналарини ҳисобга олган ҳолда, агар уларнинг майдони янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш биноси умумий майдонининг 20 фоизидан ошмаса;

агар бинодан бир нечта хўжалик юритувчи субъект ишлаб чиқариш мақсадларида биргаликда фойдаланаётган бўлса, бинонинг ҳар бир мулкдори томонидан қўлланилади";


22) 415-модда учинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "0,6" рақами "0,65" рақами билан алмаштирилсин;


23) 421-модда:

биринчи қисмининг 4-банди чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Уй-жой фондининг кўчмас мулк объектларида умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар учун солиқ суммаси қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил давомида, қуёш панеллари қувватидан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини тўплаш тизими мавжуд бўлган қуёш панеллари ўрнатилганда эса мазкур панеллар фойдаланишга топширилган ойдан эътиборан ўн йил давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан ошмайдиган суммага камайтирилади. Ушбу имтиёз энергия таъминоти ташкилоти томонидан жисмоний шахснинг қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиши тўғрисида берилган маълумотномага асосан уй-жой фондининг битта кўчмас мулк объектига нисбатан фақат бир маротаба тақдим этилади ва жисмоний шахс томонидан умумий қуввати 1 кВтдан ортиқ бўлган қайта тикланувчи энергия қурилмалари ўрнатилган тақдирда қўлланилади";

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

бешинчи қисмидаги "ушбу модда биринчи қисмининг 4-бандида кўрсатилган" деган сўзлар "ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24) 422-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

          

Т/р

Солиқ солиш объектлари


Солиқ ставкалари, фоизларда

1.

Уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари (умумий майдони 200 кв.м гача бўлганларини қўшиб ҳисоблаганда), кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар


0,34

2.

Шаҳарларда жойлашган уй-жойлар ва квартиралар, умумий майдони:



200 кв.м дан ортиқ ва 500 кв.м гача бўлган


0,45

500 кв.м дан ортиқ бўлган


0,6

3.

Бошқа аҳоли пунктларида жойлашган, умумий майдони 200 кв.м дан ортиқ бўлган уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари


0,45

4.

Тадбиркорлик фаолияти учун ёхуд юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага беришда фойдаланиладиган солиқ солиш объектлари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромадлар олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари


1,5

";

         

25) 428-модданинг:

биринчи қисми чиқариб ташлансин;

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча биринчи ва иккинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

биринчи қисми:

ўн биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилари тегишинча ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"қайта тикланувчи энергия манбаларининг умумий қуввати қуйидагича бўлган алоҳида турувчи қурилмалари билан банд бўлган ер участкалари:

100 кВтгача - қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари фойдаланишга топширилган ойдан эътиборан уч йил муддатга, қуёш панеллари қувватидан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини тўплаш тизими мавжуд бўлган қуёш панеллари ўрнатилганда эса - ушбу панеллар фойдаланишга топширилган ойдан эътиборан ўн йил муддатга;

100 кВт ва ундан кўпроқ - улар фойдаланишга топширилган ойдан эътиборан ўн йил муддатга";

иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ер участкалари (дарахтларнинг қатор ораларидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланилишидан қатъи назар) учун беш йил муддатга 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкаси бўйича солиқ тўланади. Бунда ваколатли орган томонидан боғлар ва токзорларни иқтисодий жиҳатдан самарасиз ва ҳосилдорлиги паст деб топиш тўғрисидаги хулоса берилган кундан эътиборан ўн икки ой ичида янги боғлар ва токзорлар барпо этилмаган ер участкаларига нисбатан солиқ ставкаси уч баравар миқдорда оширилган ҳолда белгиланади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган солиқ имтиёзи муддатини ҳисоблаш кузда янги ўтқазилган кўчатлар учун кейинги йилнинг 1 январидан эътиборан, баҳорда янги ўтқазилган кўчатлар учун эса жорий солиқ даврининг 1 январидан эътиборан бошланади.

Ушбу моддада белгиланган солиқ имтиёзлари бевосита мўлжалланилган мақсадда фойдаланилмаётган ер участкаларига нисбатан татбиқ этилмайди";


26) 429-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун базавий солиқ ставкалари республика ҳудудлари кесимида 1 гектар учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади:

         

Республика ҳудудлари

1 гектар учун базавий

солиқ ставкаси (млн сўмда)

         

Тошкент шаҳри:

1 зона

2 зона

3 зона

4 зона

5 зона


298,1

237,6

183,7

122,1

61,6

      

Қорақалпоғистон Республикаси


38,5

Андижон вилояти


48,4

Бухоро вилояти


39,6

Жиззах вилояти


39,6

Қашқадарё вилояти


39,6

Навоий вилояти


39,6

Наманган вилояти


48,4

Самарқанд вилояти


48,4

Сурхондарё вилояти


35,2

Сирдарё вилояти


29,7

Тошкент вилояти


40,7

Фарғона вилояти


40,7

Хоразм вилояти


39,6

";

        

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш, шунингдек ипак қурти етиштиришда фойдаланиладиган бинолар ва иншоотлар жойлашган ерлар (бундан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланилаётган ер участкаларида жойлашган ва имтиёзлар татбиқ этиладиган объектлар мустасно) учун солиқ халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 0,2 коэффициент қўлланилган ҳолда тўланади";

бешинчи - ўн олтинчи қисмлари тегишинча олтинчи - ўн еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

еттинчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қуйидагилар эгаллаган ер участкалари учун солиқ ставкасига 0,45 коэффициент қўлланилади";

саккизинчи қисмидаги "бешинчи ва олтинчи" деган сўзлар "олтинчи ва еттинчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи қисмидаги "олтинчи" деган сўз "еттинчи" деган сўз билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

ўн учинчи - ўн еттинчи қисмлари тегишинча ўн иккинчи - ўн олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


27) 436-модда:

биринчи қисмининг 7-банди чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Уй-жой фондининг кўчмас мулк объектларида умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар учун солиқ суммаси қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил давомида, қуёш панеллари қувватидан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини тўплаш тизими мавжуд бўлган қуёш панеллари ўрнатилганда эса мазкур панеллар фойдаланишга топширилган ойдан эътиборан ўн йил давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан ошмайдиган суммага камайтирилади. Ушбу имтиёз энергия таъминоти ташкилоти томонидан жисмоний шахснинг қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиши тўғрисида берилган маълумотномага асосан уй-жой фондининг кўчмас мулк объектлари билан банд бўлган битта ер участкасига нисбатан фақат бир маротаба тақдим этилади ва жисмоний шахс томонидан умумий қуввати 1 кВтдан ортиқ бўлган қайта тикланувчи энергия қурилмалари ўрнатилган тақдирда қўлланилади";

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

учинчи қисмидаги "ушбу модда биринчи қисмининг 7-бандида кўрсатилган" деган сўзлар "ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


28) 437-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Республика ҳудудлари кесимида базавий солиқ ставкалари 1 кв. м учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади (бундан деҳқон хўжалигини юритиш учун, шунингдек жисмоний шахсларга берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари мустасно):

         

Республика ҳудудлари

     

1 кв. м учун базавий

солиқ ставкаси

(сўмда)

        

Тошкент шаҳри:

1 зона

2 зона

3 зона

4 зона

5 зона

       

     

1 735

1 471

1 206

948

678

      

Қорақалпоғистон Республикаси


352

Андижон вилояти


433

Бухоро вилояти


352

Жиззах вилояти


352

Қашқадарё вилояти


352

Навоий вилояти


352

Наманган вилояти


433

Самарқанд вилояти


433

Сурхондарё вилояти


330

Сирдарё вилояти


278

Тошкент вилояти


366

Фарғона вилояти


366

Хоразм вилояти


352

";

         

29) 445-модданинг:

биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгиланган лимит доирасида ер усти ва ер ости манбаларидан олинадиган сув ресурслари учун солиқ ставкалари бир куб метр учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади:

       

Т/р

Солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектлари

1 куб метр учун

солиқ ставкаси

(сўмда)

      

ер усти сув ресурслари

манбалари

      

ер ости сув ресурслари

манбалари

    

1.

Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги корхоналар (бундан 2-бандда кўрсатилганлар мустасно), шу жумладан саноат корхоналари, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар


700

850

2.

Электр станциялари ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари


110

135

3.

Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни ўстириш (етиштириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги ерларига эга бўлган жисмоний шахслар


100

100

4.

Автотранспорт воситаларини ювиш учун ишлатилган сув ҳажми


15 000

15 000

5.

Алкоголсиз ичимликларни ҳамда пиво ва винодан ташқари алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми


38 000

38 000

       

Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган солиқ ставкасига нисбатан:

сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинганда ҳамда суғориш учун олинган сув ҳажми сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланганда - 0,5 камайтирувчи коэффициент қўлланилади;

сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинганда ёки суғориш учун олинган сув ҳажми сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланганда - 0,7 камайтирувчи коэффициент қўлланилади;

балиқчилик учун олинган сув ҳажми сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланганда - 0,7 камайтирувчи коэффициент қўлланилади;

сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинмаганда ҳамда суғориш учун олинган сув ҳажми сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланмаганда - 1,1 оширувчи коэффициент қўлланилади";

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари солиқ ставкасига 0,7 гача камайтирувчи ёки 1,5 гача оширувчи коэффициентларни белгилашга ҳақли (бундан ушбу модда биринчи қисмининг 2 ва 3-бандлари, шунингдек рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланадиган йирик солиқ тўловчилар мустасно)";

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


30) 452-модда:

биринчи қисми:

7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

7.

Кон-кимё

хом ашёси

Минерал пигментлар


5,5

Йод


4,8

Минерал тузлар (тош туз (овқатга ишлатиладигани), калий тузи, сульфат тузи), карбонат хом ашёси (оҳактошлар, доломитлар), минерал ўғитлар (глауконит, фосфоритлар ва бошқалар) ҳамда бошқа кон-кимё хом ашёси


3,5, бироқ

6 160 сўм/куб.м

дан кам

бўлмаган


";

       

9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

       

"

9.

Норуда қурилиш материаллари

Цемент хом ашёси, бундан цемент ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактош мустасно


5

Цемент ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактош


6 600 сўм/тонна*

Арраланадиган харсангтош, харсангтош, оҳактош-чиғаноқ, оҳактош (цемент ва оҳак ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактошдан ташқари), доломитлар, қурилишда ишлатиладиган майда тошлар, базальт, гранодиоритлар, граносиенитлар, сиенитлар, порфиритлар, диабаз-порфиритлар, габбро, сланец жинслари, карбонат хом ашёси, травертин


5, бироқ

6 160 сўм/куб.м

дан кам бўлмаган

Табиий безактошдан блоклар

5, бироқ

10 000 сўм/куб.м

дан кам бўлмаган


Мармар

5, бироқ

20 000 сўм/куб.м

дан кам бўлмаган


Гранитлар

5, бироқ

30 000 сўм/куб.м

дан кам бўлмаган


Гипс тоши, гипс ва ангидрид, ганч

5, бироқ

15 950 сўм/тонна

дан кам бўлмаган


Ғишт-черепица хом ашёси, лёсслар ва лёссимон жинслар

5, бироқ

4 620 сўм/куб.м

дан кам бўлмаган


Қурилиш қуми, қумтошлар, қум-шағал аралашмаси**


5 000 сўм/куб.м

дан кам бўлмаган


Оҳак ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактош, фарфор хом ашёси, керамзит хом ашёси, мергел, аргиллитлар, вулқон жинслари, пелитли туффитлар, минерал тола ишлаб чиқариш учун базальт, диабаз, глиеж, андезибазальт, темир таркибли қўшимчалар, магнетит-гематитли жинслар ва бошқа норуда қурилиш материаллари ҳамда кенг тарқалган фойдали қазилмалар


5

";

        

изоҳи қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"** Фойда солиғини ва қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш мақсадида қум-шағал аралашмасини карьерда реализация қилиш баҳоси 1 куб метр учун 20 минг сўмдан кам бўлиши мумкин эмас";

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари норуда қурилиш материаллари учун (цемент ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактошдан ташқари) қатъий белгиланган солиқ ставкаларига 1,3 бараваргача оширувчи коэффициент белгилашга ҳақли";

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

учинчи қисмидаги "ушбу модданинг учинчи қисмида" деган сўзлар "ушбу модданинг тўртинчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


31) 464-модда биринчи қисмининг 6-банди чиқариб ташлансин;


32) 467-модда:

биринчи қисмининг 5-бандидаги "2" рақами "3" рақами билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг:

1-бандидаги "25" рақами "30" рақами билан алмаштирилсин;

2-бандидаги "34" рақами "40" рақами билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу модда иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларининг қоидалари 2026 йил 1 январдан эътиборан ўз кучини йўқотган деб топилади";


33) 470-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича солиқ суммаси солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда аниқланади";


34) 470-1-модда чиқариб ташлансин;


35) 483-модда:

қирқ бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бюджет ташкилотлари томонидан халқаро молия институтларидан ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинган ҳамда жалб қилинадиган давлат ташқи қарзи ҳисобидан тўлиқ ёки қисман амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида, шунингдек давлат корхоналари ҳамда устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорида ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар томонидан инфратузилма лойиҳалари (электр, газ ва иссиқлик таъминотига, сув таъминоти ва канализацияга, сув хўжалигига, йўл-транспорт инфратузилмасига, алоқа ва телекоммуникацияларга, агрологистикага, санитария жиҳатдан тозалашга, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқаришга доир лойиҳалар) учун халқаро молия институтларидан ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинган ҳамда жалб қилинадиган давлат ташқи қарзи (бундан Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган ёки қайта кредитланадиган халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари мустасно) ҳисобидан тўлиқ ёки қисман амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан 2028 йил 1 январга қадар озод қилинади. Бунда мазкур имтиёз лойиҳа иштирокчиларига нисбатан ҳам қўлланилади";

қуйидаги мазмундаги эллик олтинчи - олтмиш саккизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Нашриёт-матбаа фаолиятидан олинган даромадлари ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 90 фоизини ташкил этган солиқ тўловчилар мазкур фаолият тури бўйича фойда солиғини тўлашдан (бундан фоизлар тарзидаги даромадлар мустасно) 2025 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод этилади.

Меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда, камбағал оила аъзоларини ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектлари камбағал оила аъзолари бўлган ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари бўйича ижтимоий солиқни 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди.

2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 сентябрга қадар:

касбга ўргатиш учун мактаблар, коллежлар ва техникумлар ўқувчиларини (ўттиз ёшдан ошмаган) ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектлари уларга тўланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди;

мактаблар, коллежлар ва техникумлар ўқувчилари касб ўрганиш жараёнида тадбиркорлик субъектларидан олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди.

Магистраль автомобиль йўллари бўйида кўчма савдо объектларини ташкил этган ёшлар (ўттиз ёшдан ошмаган шахслар) фаолиятни амалга ошириш бошланган санадан эътиборан дастлабки олти ой давомида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар бўйича солиқларни тўлашдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар (бундан Ўзбекистон Республикаси билан иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим тузган давлатларнинг солиқ резидентлари мустасно) экспорт хизматлари ҳажми календарь йил давомида 10 миллион АҚШ долларидан ошган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларига ахборот технологиялари соҳасидаги хизматларни кўрсатишдан олган (шу жумладан роялти тўланадиган) даромадлари қисмида фойда солиғини тўлашдан 2025 йил 1 февралдан 2030 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади.

Жами даромади таркибида экспорт ҳажми 50 фоиздан ортиқ бўлган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари таъсисчиларининг (иштирокчиларининг) - Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг дивидендлар тарзидаги даромадларига нисбатан 2025 йил 1 февралдан 2040 йил 1 январга қадар бўлган даврда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда фойда солиғи Ўзбекистон Республикасининг резидентлари учун белгиланган ставкалар бўйича ҳисобланади.

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари барча турдаги солиқларни (бундан қўшилган қиймат солиғи мустасно) тўлашдан 2028 йил 1 январдан 2040 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади.

Ушбу модданинг олтмиш иккинчи қисмида белгиланган солиқ имтиёзлари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади:

календарь йил давомида жами даромади таркибида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари томонидан амалга оширилиши учун рухсат этилган фаолият турлари бўйича экспорти ҳажми 50 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахсларга;

ўн саккиз ёшдан ошган битирувчиларининг 50 фоизи календарь йил давомида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари бўлган экспортчи корхоналарга ишга жойлашган IТ-таълим хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларга.

Нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари барча турдаги солиқларни (бундан ижтимоий солиқ мустасно) тўлашдан 2030 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади.

Ушбу модданинг олтмиш тўртинчи қисмида назарда тутилган имтиёзлар натижасида бўшайдиган маблағлардан нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини замонавий ўқув қўлланмалари билан жиҳозлаш, зарур товарлар ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш, бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш, шунингдек аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул таълим хизматларини кўрсатиш учун мақсадли тарзда фойдаланилади.

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини жиҳозлаш ҳамда уларнинг фаолиятини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, замонавий ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиётлар, анжомлар ва моддий-техника ресурслари қўшилган қиймат солиғидан 2030 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади.

Нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи чет эл ўқитувчилари ва мутахассислари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан 2030 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади.

Чет эл ўқитувчилари ва мутахассисларини ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектлари чет эл ўқитувчилари ва мутахассислари бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари бўйича ижтимоий солиқни тўлашдан 2030 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади".


4-модда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


6-модда. Ушбу Қонун 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 3-моддаси 4-бандининг қоидалари 2023 йил 1 декабрдан эътиборан ушбу Қонун кучга киргунига қадар бўлган даврдаги экспорт операцияларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Ушбу Қонун 3-моддаси 21-бандининг олтинчи - тўққизинчи хатбошилари қоидалари 2023 йил 1 январдан кейин фойдаланишга топширилган янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш биноларига нисбатан ҳам қўлланилади.

Ушбу Қонун 3-моддаси 2-бандининг иккинчи хатбошиси 2025 йил 1 июлдан эътиборан амалга киритилади.

Ушбу Қонун 3-моддасининг 5, 6, 16, 33 ва 34-бандлари 2026 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.

Ушбу Қонун 3-моддаси 26-бандининг тўртинчи, бешинчи ва ўн биринчи хатбошилари қоидалари 2024 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Ушбу Қонун 3-моддаси 35-бандининг еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари қоидалари 2024 йил 1 сентябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Ушбу Қонун 3-моддаси 35-бандининг ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилари 2025 йил 1 февралдан эътиборан амалга киритилади.

Ушбу Қонун 3-моддаси 35-бандининг ўн учинчи - ўн олтинчи хатбошилари 2028 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                Ш. Мирзиёев

         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 26 декабрь


"Халқ сўзи", 2024 йил 26 декабрь












































































Время: 0.1006
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск