ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Архив / Январь, 2025 й. / Бухгалтерия ҳисоби ва аудит /

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 14.11.2024 й. 191-сон "Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сонли БҲМС) "Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.12.2024 й. 3593-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.12.2024 й.

N 3593




ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

14.11.2024 й.

N 191


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби

Миллий стандарти (21-сонли БҲМС) "Хўжалик юритувчи

субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси

ва уни қўллаш бўйича йўриқнома"ни тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) "Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома" 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          Д.А. Кучкаров






Буйруққа

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 9 сентябрдаги 103-сон "Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) "Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисоботлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1181, 2002 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 20-сон).


2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2003 йил 28 октябрдаги 122-сон "Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС) "Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисоботлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1181-1, 2003 йил 12 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 21-22-сон).


3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 28 апрелдаги 46-сон "Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) "Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1181-2, 2009 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 22-сон, 261-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 28 апрелдаги 47-сон "Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС) "Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1181-3, 2017 йил 30 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил, 22-сон, 435-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 23 октябрдаги 146-сон "Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС) "Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома"нинг 2-иловаси 211-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1181-4, 2017 йил 10 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2017 й., 10/17/1181-4/0239-сон).

       

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 28 декабрь


































































Время: 0.0991
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск