язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Хорижий инвестициялар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.04.2005 й. ПФ-3594-сон "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.04.2005 й.

N ПФ-3594


ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ХУСУСИЙ ХОРИЖИЙ

ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш, хусусийлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш, республиканинг ортиқча ишчи кучи мавжуд бўлган минтақаларида янги иш жойларини яратиш дастурларини амалга оширишга тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, шунингдек хорижий инвесторлар учун ишончли ҳуқуқий ҳимоя ва кафолатларни таъминлаш мақсадида:


1. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда ташкил этилган ва иловага мувофиқ рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга) ихтисослаштирилган корхоналарга қуйидаги тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестиция ҳажмларида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда алоҳида солиқлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади:

300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача - 3 йил муддатга;

3 миллион АҚШ долларидан ортиқ ва 10 миллион АҚШ долларигача - 5 йил муддатга;

10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда - 7 йил муддатга.

2. Ушбу Фармоннинг 1-бандида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган алоҳида солиқлар бўйича имтиёзлар кўрсатиб ўтилган корхоналарни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари республиканинг барча шаҳарлари ва аҳоли яшаш жойларида жойлаштиришда қўлланилиши белгилаб қўйилсин. Бундай ҳудудий чеклов туризм ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фаолият кўрсатувчи корхоналарга татбиқ этилмайди.

3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги зиммасига тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар жалб этиладиган корхоналарнинг ушбу Фармон иловасида кўрсатилган иқтисодиёт тармоқларига тааллуқли эканини аниқлаш вазифаси юклатилсин.

5. Ушбу Фармоннинг 1-бандига мувофиқ имтиёз олган корхоналар шундай имтиёз берилган муддат тугашидан кейин бир йил барвақтроқ фаолиятини тўхтатган тақдирда фойдани ўз мамлакатига ўтказиш ва хорижий инвесторнинг капиталини чет элга олиб чиқиб кетиш фақат берилган имтиёзлар суммасини бюджетга қайтаргандан кейин амалга оширилади.

9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур Фармон қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           И. Каримов





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 11 апрелдаги

ПФ-3594-сонли Фармонига

ИЛОВА


Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар

учун бериладиган имтиёзлар жорий этиладиган

иқтисодиёт тармоқлари

РЎЙХАТИ


1. Радиоэлектрон саноати буюмлари ҳамда компьютер ва ҳисоблаш техникаси бутловчи буюмларини ишлаб чиқариш.


2. Енгил саноат:

тайёр ип газлама, жун газлама ва аралаш газламалар, шунингдек трикотаж газлама ишлаб чиқариш;

тайёр тикувчилик, трикотаж, пайпоқ маҳсулотлари ва тўқимачилик галантереяси ишлаб чиқариш;

табиий терилар ишлаб чиқариш, кўн-галантерея саноати, пойабзал саноати.


3. Ипакчилик саноати:

шойи газламалар ва ипакдан тайёр буюмлар ишлаб чиқариш.


4. Қурилиш материаллари саноати:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 24 мартдаги ПФ-3586-сонли Фармони 1а-иловасида кўрсатилган қурилиш материалларининг янги турларини ишлаб чиқариш.


5. Парранда гўшти ва тухумни саноат миқёсида етиштириш.


6. Озиқ-овқат саноати:

маҳаллий хом ашёдан саноат миқёсида қайта ишланган тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (алкоголли, алкоголсиз ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари бундан мустасно).


7. Гўшт-сут саноати:

гўшт ва сут маҳсулотларининг тайёр турлари, пишлоқ ва сариёғ, шунингдек ҳайвонларнинг ички органларидан қайта ишланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш.


8. Балиқ личинкалари ва чавоқларини ишлаб чиқариш, балиқ ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда консервалаш.

9. Кимё саноати.


10. Нефть-кимё саноати.


11. Тиббиёт саноати, шунингдек ветеринария учун дори воситаларини ишлаб чиқариш.


12. Қадоқлаш материалларини ишлаб чиқариш.


13. Муқобил энергия манбалари негизида электр станциялари қуриш.


14. Кўмир саноати:

кўмирни бойитиш;

кўмир брикетларини ишлаб чиқариш;

сланец саноати.


15. Ишлаб чиқаришга мўлжалланган электроферросплав ва металл буюмларни ишлаб чиқариш.


16. Машинасозлик ва металлга ишлов бериш:

машинасозлик;

трактор ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги;

қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлик;

енгил ва озиқ-овқат саноати ҳамда маиший асбоблар машинасозлиги.


17. Станоксозлик ва асбобсозлик саноати.


18. Шиша ва чинни-фаянс саноати.


19. Микробиология саноати.


20. Ўйинчоқлар ишлаб чиқариш.


21. Туризм:

меҳмонхона хизматлари;

туризм хизматлари;

тематик хиёбонларни ташкил қилиш (турли ёшдаги ташриф буюрувчиларнинг эҳтиёжини қондиришга қаратилган хизматларни кўрсатувчи битта ёки бир нечта мавзу бўйича ташкил қилинган кўнгилочар хиёбон, хиёбонлар ансамбли).

22. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 15-16-сон, 109-модда.


“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 2005 йил, 3-4-сон, 133-модда