язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш/ Алоҳида саналар муносабати билан мукофотлаш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.04.2005 й. ПФ-3593-сон "Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 60 йиллиги нишонланиши муносабати билан 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.04.2005 й.

N ПФ-3593



ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИДАГИ ҒАЛАБАНИНГ

60 ЙИЛЛИГИ НИШОНЛАНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

1941-1945 ЙИЛЛАРДАГИ УРУШ ҚАТНАШЧИЛАРИ ВА

НОГИРОНЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА



Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 60 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларининг жасорати ва фидойилигига чуқур ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиб:


1. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари “1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 60 йиллиги” юбилей медали билан мукофотлансин.


2. Мазкур Фармоннинг 1-бандида кўрсатилган шахсларга 20000 (йигирма минг) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгилансин.


3. “1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 60 йиллиги” юбилей медали ва пул мукофотини топшириш маросимини Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, Миллий хавфсизлик хизмати раиси, ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари маҳаллий ҳарбий бошқарув органлари, уруш ва меҳнат фахрийлари кенгашлари вакиллари иштирокида тантанали равишда ўтказсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда юбилей медалларини топшириш ва пул мукофотларини тўлаш тартибини белгиласин, юбилей медаллари ва уларнинг гувоҳномаларини белгиланган тартибда тайёрлашни таъминласин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов