ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Архив / Январь, 2025 й. / Фуқаролик. Мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари /Болалар уйлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.12.2024 й. 893-сон қарорига 8-илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
2024 йил 27 декабрдаги
8-ИЛОВА
Болалар уйлари тўғрисида
НИЗОМ
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) тизимидаги Болалар уйларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти, шунингдек, уларда етим болалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда психофизик ривожланиши бузилган болаларга ижтимоий-тиббий, психологик-педагогик ёрдам бериш ва таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган - Агентликнинг туман (шаҳар)лардаги "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази;
тарбияланувчилар - Болалар уйига тарбияга жойлаштирилган етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда психофизик ривожланишида бузилишлар бўлган болалар;
ҳудудий бошқармалар - Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари.
3. Болалар уйи тарбияланувчилар учун таълим-тарбия, ижтимоий реабилитация ва соғломлаштириш давлат муассасаси ҳисобланади. Муассаса, шунингдек, ижтимоий етимликни олдини олиш, оилани қўллаб-қувватлаш хизматларини амалга оширади.
4. Болалар уйи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда Агентлик томонидан ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
5. Болалар уйи қуйидаги типларга бўлинади:
болалар 3 ёшгача бўладиган умумий типдаги Болалар уйи. Зарурат бўлганда ушбу муассасаларда 4 ёшгача қабул қилинадиган, психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган гуруҳлар ташкил этилади;
4 ёшгача психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган типдаги Болалар уйи.
6. Болалар уйида оилаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий етимликни олдини олиш мақсадида мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ Оилани қўллаб-қувватлаш хизмати ҳамда унинг доирасида "Оналар маскани" фаолияти ташкил этилади.
Болалар уйининг типи ва ўринлари сони Агентлик томонидан белгиланади. Болалар уйи кеча-кундуз фаолият кўрсатади.
7. Болалар уйида психофизик ривожланишида бузилишларга эга болалар учун Агентлик томонидан белгиланган тартибда кундузги ижтимоий реабилитация хизматлари кўрсатилади.
8. Болалар уйи жойлашган ҳудуддаги ваколатли орган тарбияланувчининг қонуний вакили ҳисобланади.
АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
9. Қуйидагилар Болалар уйларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
тарбияланувчиларни тарбиялаш, уларга таълим бериш, тиббий ёрдам кўрсатиш;
тарбияланувчиларни тўлақонли психологик-педагогик реабилитация қилишга, ижтимоий мослашишга ва жамиятга интеграциялашга кўмаклашадиган оила муҳитига яқинлаштирилган шарт-шароитлар яратиш;
тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилинишида кўмаклашиш;
тарбияланувчиларни психологик, ақлий ва жисмоний камол топишини таъминлаш;
тарбияланувчиларни диспансеризациялаш, профилактика, психофизик ривожланиши бузилган тарбияланувчиларни комплекс ижтимоий реабилитация қилишни ўз ичига оладиган соғломлаштириш ишларини ташкил этиш;
тарбияланувчиларнинг ўз оилаларига қайтарилиши ёки муқобил жойлаштириш шаклларига берилишини ташкил этиш;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилаларни, жумладан оналарни қўллаб-қувватлаш орқали боладан воз кечилишини олдини олишга қаратилган комплекс хизматлар кўрсатилишини ташкил этиш;
соғломлаштириш, таълим-тарбия ва зарур бўлганда, комплекс ижтимоий реабилитация жараёни сифатини оширишга йўналтирилган иш шакллари ва усулларини такомиллаштириш.
3-БОБ. БОЛАЛАРНИ БОЛАЛАР УЙИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ
10. Қуйидагилар Болалар уйига қабул қилинади:
а) етим болалар;
б) ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган қуйидаги болалар:
ота-оналари вафот этган, ота-оналар ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган ёхуд ота-оналик ҳуқуқлари чекланган, ота-оналар муомалага лаёқатсиз деб топилган, ота-оналарда оғир касалликлар аниқланган, ота-оналар узоқ вақт (6 ойдан ортиқ) бўлмаган, шу жумладан ота-оналар ўз болаларини тиббиёт муассасаларидан олишни рад этган ҳолларда, шунингдек, ота-она қарови мавжуд бўлмаган бошқа ҳолларда;
топиб олинган болалар;
қолдириб кетилган болалар (туғруқ муассасасидаги ёки стационардаги ҳамда текшириш ва даволашнинг тўлиқ курсидан ўтган, бироқ узрли сабабларсиз уч кун муддатда ота-оналар ёки тарбияси билан шуғулланаётган шахслар томонидан олинмаган болалар);
в) ота-оналар розилиги билан ва ота-оналари бор ёки йўқлигидан қатъи назар ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имкони йўқлиги туфайли доимий равишда якка тартибда парвариш қилишга муҳтож психофизик ривожланиши бузилган болалар.
11. Қуйидаги касалликлар болани Болалар уйига қабул қилишга монелик қилувчи касалликлар ҳисобланади:
жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;
тери ва сочнинг юқумли касалликлари;
ўткир, шу жумладан вирусли юқумли касалликлар;
марказий асаб тизимининг ўткир касалликлари;
тери-таносил касалликлари.
Кўрсатиб ўтилган касалликларга чалинган болалар стационар даволаниш учун ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларига юборилиши зарур ва даволаниш тугаллангандан кейин Болалар уйига юборилади.
12. Болани Болалар уйига жойлаштириш унинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойига кўра, агар бола муайян яшаш жойига эга бўлмаса, бола аниқланган жойдаги ваколатли орган қарори асосида амалга оширилади.
13. Ваколатли орган томонидан болаларни жойлаштириш бўйича қарор чиқарилганидан сўнг 1 иш куни ичида ҳар бир бола тўғрисидаги маълумотлар "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими орқали тегишли Болалар уйининг шахсий кабинетига йўналтирилади.
14. Болалар уйи томонидан "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида ҳар бир тарбияланувчи учун боланинг ривожланиши тарихи тузилади ва унга маълумотлар доимий киритиб борилади.
15. Даволаш-профилактика муассасаларидан Болалар уйига қайтарилган тарбияланувчилар янги қабул қилинган деб ҳисобланмайди.
Тарбияланувчи ҳудудий даволаш-профилактика муассасасига даволаниш учун юборилганда Болалар уйи маъмурияти бу ҳақида ота-оналарга (агар мавжуд бўлса) хабар бериши, боланинг соғлиғи ҳолатини кузатиб бориши, унинг ривожланиши тарихига даволашнинг бориши, у бошқа ҳудудий даволаш-профилактика муассасасига ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни киритиб бориши, шунингдек, Болалар уйининг унга қарайдиган ходимлари томонидан кеча-кундуз навбатчилик қилинишини ташкил этиши ва болани бир ёшгача сут аралашмаси билан таъминлаши шарт.
16. Болалар уйига берилган боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини, боланинг индивидуал ривожланиш режасининг амалга оширилишини ҳамда унинг муассасага мослашганлигини мониторинг қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Болалар уйи жойлашган жойдаги ҳудудий бошқарма ва ваколатли орган томонидан олиб борилади.
ҲИСОБИДАН ЧИҚАРИШ
17. Тарбияланувчилар ўз оиласига қайтарилганда ёки тарбияга жойлаштиришнинг бошқа шаклларига берилганда, "Мурувват" болалар интернат-уйига ўтказилганида Болалар уйи ҳисобидан болани муассасага жойлаштирган ваколатли орган қарори асосида чиқарилади.
18. Тарбияланувчининг Болалар уйида бўлиш муддати тугаганидан кейин ота-оналар узрли сабабларсиз ўз боласини қабул қилишни рад этган тақдирда, болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида муассаса маъмурияти уларни ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этиш бўйича чораларни кўриш юзасидан ваколатли органга таклиф киритади.
19. Оиласига қайтариш имконияти бўлмаган тарбияланувчилар муассасада 3 ёшга тўлганида мажбурий равишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа муқобил жойлаштириш шаклларига ўтказилади.
Бунда психофизик ривожланишида бузилишлар бўлган тарбияланувчилар 4 ёшга тўлганида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сўнгги чора сифатида "Мурувват" болалар интернат-уйларига ўтказилади.
Мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларда белгиланган ёшга тўлиши муносабати билан муассасадан бошқа жойлаштириш шаклларига ўтказиладиган тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумотлар ўтказиш муддатидан 6 ой олдин Болалар уйи жойлашган ҳудуддаги ваколатли органга маълум қилинади.
Психофизик ривожланишида бузилишлар бўлган тарбияланувчиларни "Мурувват" болалар интернат-уйларига ўтказиш психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосасига мувофиқ амалга оширилади.
20. Ака-укалар ва опа-сингилларни жойлаштиришнинг муқобил шаклларига беришда уларни айиришга истисно тариқасида фақатгина тиббий кўрсаткичлар бўйича ёки бошқа сабабларга кўра улар алоҳида тарбияланиши ва сақланиши керак бўлган алоҳида ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилиши мумкин.
5-БОБ. БОЛАЛАР УЙИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ
21. Тарбияланувчиларга психологик, ижтимоий хизматларни кўрсатиш, таълим бериш, тарбиялаш, моддий таъминлаш тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.
22. Болалар уйига тарбияга олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга муассаса жойлашган жой бўйича ҳудудий бошқарма вакили ҳамда Миллий гвардиянинг ходимлари бириктирилади.
Бириктирилган ҳудудий бошқарма вакили Миллий гвардиянинг ходимлари билан ҳамкорликда тарбияланувчи болаларни кузатиш ва улар билан суҳбатлар ўтказиш асосида уларнинг таълим-тарбия олиши, ижтимоий реабилитацияси аҳволини ва маиший шарт-шароитларини ўрганади, шунингдек, мавжуд муаммоларни бартараф этишда Болалар уйига кўмаклашади.
23. Тарбияланувчилар:
уларга нисбатан инсон шаъни ва қадр-қимматини камситмайдиган инсонпарварлик муносабатида бўлиш;
оиласи (агар мавжуд бўлса) билан алоқада бўлиш, миқдорлари чекланмаган ҳолда жўнатмалар, бандероллар олиш;
бепул овқатланиш, кийим-кечак, пойабзал ва ашёвий таъминлашнинг бошқа буюмлари ҳамда тасдиқланган нормалар бўйича юмшоқ анжомлар билан таъминланиш ҳуқуқига эга.
Зарур бўлганда тарбияланувчилар протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ таъминланади.
24. Тарбияланувчиларга тиббий ёрдам, ижтимоий реабилитация хизматлари штатдаги тиббиёт ходимлари томонидан, зарур бўлганда эса белгиланган тартибда тегишли ҳудудий даволаш-профилактика муассасалари томонидан таъминланади.
Тарбияланувчининг соғлиғи ҳолати ёмонлашган ёки у вафот этган тақдирда, Болалар уйи маъмурияти бу ҳақда дарҳол ваколатли органни, ҳудудий бошқармани ва ота-оналарни (мавжуд бўлса), ота-онаси яшаш жойида вақтинча бўлмаганида тарбияланувчи доимий яшайдиган жой бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилади.
25. Вафот этган тарбияланувчиларни дафн этиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вафот этган тарбияланувчи дафн этилганда Болалар уйи маъмурияти томонидан дафн харажатлари бюджет маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
26. Тарбияланувчининг Болалар уйи ҳудудидан ташқарига чиқиши фақат Болалар уйи ходимлари ёхуд ота-оналар ҳамроҳлигида, Болалар уйи маъмуриятининг ёзма рухсати билан, ота-оналар яшаш жойи бўйича ваколатли органнинг хулосаси олингандан кейин амалга оширилади.
Тарбияланувчи ҳудуддан ташқарига ўзбошимчалик билан чиққан тақдирда Болалар уйи маъмурияти бу ҳақда унинг ота-оналарини, ваколатли органни, ички ишлар органларини ва тарбияланувчининг яшаш ёки бўлиш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилади ҳамда биргаликда уни топиш ва қайтариш чораларини кўради.
27. Тарбияланувчилар озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишнинг тасдиқланган ўртача суткалик оқилона нормаларига биноан озиқ-овқат, шунингдек мазкур Низомга 2 - 3-иловаларга мувофиқ нормалар бўйича кийим-кечак, пойабзал, юмшоқ анжомлар билан таъминланади.
28. Ота-оналар ёки унинг қариндошлари тарбияланувчиларни келиб кўриш, Болалар уйининг психологик, ижтимоий, тиббий ва тарбиявий фаолияти, агар бу боланинг манфаатларига зид бўлмаса, ўз болаларининг комплекс реабилитациясининг бориши билан танишиш ва унда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир.
29. Тарбияланувчилар жойлаштиришнинг бошқа муқобил шаклларига ўтказилганда уларга ички кийим, кийим-бош ва мавсумий пойабзал берилади.
6-БОБ. БОЛАЛАР УЙЛАРИДА ТИББИЙ,
ТАРБИЯВИЙ, ИЖТИМОИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯ
ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
30. Тарбияланувчиларни тиббий таъминлаш, ижтимоий реабилитация, тарбиялаш ва моддий таъминлаш тартиби уларнинг индивидуал хусусиятлари, ёши, жинси, психологик ва жисмоний ҳолати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Маиший шарт-шароитлар реабилитация жараёнига кўмаклашиши, тарбияланувчилардаги ҳиссий зўриқишни юмшатиш учун шарт-шароитлар яратиши керак. Болалар уйининг биноси, қаттиқ ва юмшоқ анжомлар, тиббий ва хўжалик, реабилитация жиҳозлари, ўйинчоқлар санитария-гигиена талабларига жавоб бериши, болаларнинг ёши, соғлиғининг ҳолати ва психологик ривожланишига мувофиқ бўлиши зарур.
31. Болалар уйидаги соғломлаштириш ишлари касалликка чалиниш хавфи омилларини барвақт аниқлашга, улар ривожланишининг олдини олишга, психофизик ривожланишини таъминлаш, болаларни комплекс реабилитация қилишга, шунингдек, асоратларнинг, ногиронликнинг олдини олишга йўналтирилган бўлиши керак.
32. Тарбияланувчилар штатдаги тиббиёт ходимлари, педиатр ва тор ихтисосли мутахассислар томонидан кузатиб борилади. Тарбияланувчилар ҳудудий даволаш-профилактика муассасасининг мутахассислари томонидан бир йилда 2 марта чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилади ва зарур бўлганда, улар учун профилактик ва соғломлаштириш тадбирлари амалга оширилади, изолятордаги бемор болаларни даволаш таъминланади, психофизик ривожланиши бузилган болалар даволанади ва улар билан реабилитация тадбирлари ўтказилади.
33. Болалар уйида янгидан қабул қилинган болалар учун карантин гуруҳи ва стационар даволашни талаб этмайдиган касалликларга чалинган болалар учун изолятор ташкил этилади.
34. Тарбияланувчилар ёши, жисмоний ҳолати, ақлий ривожланиш даражаси ҳисобга олинган ҳолда гуруҳларга ажратилади. Гуруҳлардаги болалар сони 1 ёшгача бўлган болалар учун - 6 нафар болани ва 1 ёшдан катта ёшдаги болалар учун - 8 нафар болани, ихтисослаштирилган гуруҳларда, ёшидан қатъи назар - 6 нафар болани ташкил этиши керак.
35. Болалар уйларидаги таълим ва тарбия дастурлари белгиланган тартибда Агентлик ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг эрта ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган талаблар ҳамда улар асосида ишлаб чиқилган таълим-тарбия дастурларига мувофиқ олиб борилади. Таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда тарбияланувчиларнинг психологик-педагогик хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда мақбул технологиялар, дифференциялашган ёндашув асосида таълим-тарбия шакллари ва усуллари танланади.
36. Психофизик ривожланишида бузилишлар бўлган тарбияланувчиларнинг таълим-тарбия жараёни уларнинг ривожланишидаги бузилишларга мувофиқ, таълим ва тарбиянинг индивидуал йўналтирилган дастурлари бўйича ташкил этилади.
37. Тарбия, дам олиш ва турли тадбирларнинг психологик, ижтимоий ва педагогик асосланган ҳолда бирга қўшиб олиб борилишини таъминлайдиган кун тартиби тарбияланувчиларнинг Болалар уйида кеча-кундуз бўлиши ҳисобга олинган ҳолда тузилади.
38. Болалар уйини бошқариш Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор томонидан амалга оширилади.
Директор лавозимига малака талаблари Агентлик томонидан белгиланади.
39. Директор:
Болалар уйи номидан иш олиб боради, унинг манфаатларини ифодалайди, Болалар уйининг мол-мулкини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқаради ва шартномалар тузади;
Болалар уйи ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарор қабул қилади ҳамда Болалар уйига юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўз ваколатлари доирасида Болалар уйининг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;
тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди;
Оилани қўллаб-қувватлаш хизмати фаолиятини амалга оширишда тегишли ваколатли органлар билан ҳамкорлик қилади.
40. Болалар уйида Оилани қўллаб-қувватлаш хизмати фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш Болалар уйининг ижтимоий ходими томонидан амалга оширилади.
Ижтимоий ходимга "Инсон" ижтимоий хизматлар марказининг оператори учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
41. Болалар уйининг моддий-техник базаси зарур бинолар, коммуникациялар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ҳамда тиббий таъминлаш ва тарбиялаш учун фойдаланиладиган бошқа мол-мулкдан иборат бўлади.
Болалар уйи биноси техника хавфсизлиги қоидаларига, санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ жиҳозланади ва ундан фойдаланилади.
Болалар уйини жиҳозлаш ва моддий-техник базаси бўйича минимал талаблар Агентлик томонидан белгиланади.
42. Болалар уйи, шу жумладан Оилани қўллаб-қувватлаш хизмати фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари ҳамда мақсадли бадаллари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига белгиланган тартибда амалга оширилади.
"Оналар маскани"даги болалар учун таъминот Болалар уйи тарбияланувчилари учун ажратиладиган маблағ ва меъёрлар доирасида амалга оширилади.
"Оналар маскани"га қабул қилинган оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар Болалар уйи учун ажратиладиган маблағ доирасида озиқ-овқат, шахсий гигиена буюмлари ва бошқа зарур буюмлар билан таъминланади.
43. Болалар уйини молиялаштириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
44. Жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари ҳамда мақсадли бадаллари ўрнатилган тартибда Далолатнома билан кирим қилинади.
45. Бюджет маблағларини ва бюджетдан ташқари маблағларни сарфлаш муассаса директори томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
46. Штат жадвали намунавий штат нормативларига мувофиқ ишлаб чиқилади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.
47. Болалар уйи ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.
48. Болалар уйи молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ҳудудий бошқармалар томонидан амалга оширилади.
49. Болалар уйини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
50. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида юзага келган низоларни ҳал қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
51. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
1-ИЛОВА
Болалар уйида Оилаларни қўллаб-қувватлаш
хизматини ташкил этиш
ТАРТИБИ
1. Мазкур Тартиб Болалар уйида Оилаларни қўллаб-қувватлаш хизмати (кейинги ўринларда - Хизмат) фаолиятини ташкил этиш ҳамда унда ижтимоий етимликни олдини олиш мақсадида тарбияланувчиларни муқобил жойлаштиришнинг бошқа шаклларига бериш, оғир ҳаётий вазиятда ва яқин қариндошлари кўмагисиз қолганлиги натижасида фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар, шу жумладан ҳомиладор аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизматларни кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)нинг туман (шаҳар)лардаги "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар - оғир ҳаётий вазиятда ва яқин қариндошлари кўмагисиз қолганлиги натижасида фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар, шу жумладан ҳомиладор аёллар;
тарбияланувчилар - Болалар уйига қабул қилинган болалар;
ҳудудий бошқармалар - Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари.
3. Хизмат фаолияти мазкур Тартиб, Болалар уйлари устави ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
4. Ҳудудий бошқарма Хизмат фаолиятини мувофиқлаштиради.
2-БОБ. ХИЗМАТНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
5. Хизмат тарбияланувчиларни ўз оилаларига ёки бошқа муқобил жойлаштириш шаклларига беришда ваколатли органга кўмаклашиш, оғир ҳаётий вазиятдаги оилаларга ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш орқали ижтимоий етимликни олдини олиш мақсадида ташкил этилади.
6. Хизмат қуйидаги йўналишларда ваколатли органга кўмаклашади:
тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоийлашуви ва реабилитацияси учун шароитлар яратиш;
тарбияланувчиларни ўз оиласига қайтариш;
етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни бошқа муқобил жойлаштириш шаклларига бериш;
"Оналар маскани" - оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарга комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш.
7. Хизмат:
тарбияланувчиларнинг шахсий ҳужжатларини ўрганади ва уларнинг ижтимоий мақомини белгилашда ваколатли органга кўмаклашади;
тарбияланувчиларнинг мулкий ва номулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлашга кўмаклашади;
тарбияланувчиларга ва уларнинг мол-мулкига нисбатан қонун бузилишига йўл қўйган шахсларни қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортишга кўмаклашади;
тарбияланувчиларнинг қариндошларини аниқлайди ва улар билан алоқа ўрнатиш чораларини кўради;
ривожланишнинг ижтимоий, психологик, педагогик ва тиббий муаммоларини комплекс таҳлил қилади ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича хизматларни ташкил қилади;
болаларнинг индивидуал-психологик ва физиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда индивидуал ривожланиш дастурларини амалга оширади;
тарбияланувчиларнинг ота-оналарини излаш, уларни фарзанди олдидаги ота-оналик мажбуриятларини бажаришга жалб қилишга иштирок этади;
тарбияланувчиларнинг қариндошлари орасидан уларни ўз тарбиясига олиш истагини билдирганларини аниқлашга кўмаклашади;
ваколатли орган билан биргаликда ота-оналар ёки қариндошларни болани ўз оиласига қабул қилишга тайёрлайди;
тарбияланувчини ўз оиласига қайтаришга тайёрлайди;
етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ўз оиласига олиш истагини билдирган шахсларни танлашда иштирок этади;
васийликка, фарзандликка олувчиларни ва тутинган ота-оналарни болани қабул қилишга тайёрлашга кўмаклашади;
тарбияланувчини қабул қиладиган оила ҳаётига тайёрлайди;
фарзандини дунёга келтираётган оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарга уларнинг муаммоларини бартараф этишда ижтимоий, психологик ва маънавий кўмак кўрсатади;
оналарда оналик, фарзанд парвариши, унга ғамхўрлик кўрсатиш кўникмаларини шакллантиради;
она ва фарзанд ўртасида муносабатларни сақлаб қолиш, ҳиссий боғланганликни шакллантириш учун қулай шароитлар яратади;
боланинг отасини аниқлаш, уни оталик мажбуриятини бажаришга жалб қилиш, шу жумладан оталикни белгилашда масъул давлат органларига кўмаклашади;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарга яқин қариндошлари билан муносабатларини тиклаш, уларни ўз оиласига қайтариш чораларини кўради;
ваколатли орган, масъул давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда ёлғиз оналарга касб-ҳунар ўрганишга, турар-жойга эга бўлишга ва иқтисодий мустақил бўлишга кўмаклашади;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарнинг қариндошларига ва боласининг отасига фарзанди билан кўришиш, боланинг тарбияси ва парвариши билан шуғулланиши учун шароит яратади.
Хизматга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифалар ҳам юклатилиши мумкин.
ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
8. Хизмат фаолияти Болалар уйининг ижтимоий ходими томонидан ҳудудий бошқарма билан келишилган ҳолда мувофиқлаштирилади.
9. Хизмат таркиби Болалар уйининг ижтимоий ходими, психолог, дефектолог, юрист, бириктирилган тарбиячилардан иборат бўлади.
10. Хизмат фаолиятига масъул давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, жисмоний ва юридик шахслар ҳудудий бошқармалар билан келишилган ҳолда жалб этилиши мумкин.
4-БОБ. КУНДУЗГИ ТАШРИФ ХИЗМАТИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
11. Хизматнинг мақсади ва вазифалари доирасида тарбияланувчилар ва уларнинг ота-онаси, қариндошлари ҳамда уларни оилага олиш истагини билдирган номзодлар ўртасида ҳиссий боғланганликни шакллантириш, уларга бола парвариши ва тарбиясида иштирок этиш учун кундузги ташриф хизматлари ташкил этилади.
12. Тарбияланувчиларнинг ота-онаси ва қариндошлари кундузги ташриф хизматидан фойдаланиш учун Болалар уйи жойлашган ҳудуддаги ваколатли органга ариза билан мурожаат қилади.
Аризага шахснинг тери-таносил касалликлари ва силга қарши курашиш диспансерларининг ҳисобида турмаслиги ҳақидаги хулосалари илова қилинади.
13. Ваколатли орган томонидан ариза 3 иш куни ичида кўриб чиқилади ҳамда натижаси бўйича йўлланма расмийлаштиради. Бунда мазкур Тартибнинг 15-бандида назарда тутилган ҳолатлар аниқланганда, йўлланма бериш рад этилади.
14. Кундузги ташриф асосида муассасага ташриф буюрувчиларни қабул қилиш ваколатли органнинг йўлланмаси билан амалга оширилади.
15. Қуйидаги касалликлари мавжуд бўлган тарбияланувчиларнинг ота-онаси ва қариндошлари Болалар уйига қабул қилинмайди:
наркологик касалликлар (алкоголизм, наркомания, токсикомания);
ақли заифликнинг барча турлари;
таносил касалликларининг маиший йўл билан юқувчи турлари (захм, сўзак).
16. Болалар уйи ижтимоий ходими ҳар бир ташриф буюрувчи шахс учун унинг ҳақиқатда яшаш жойи бўйича ваколатли орган билан келишган ҳолда оилани қўллаб-қувватлаш режасини ишлаб чиқади.
17. Ташриф буюрувчилар Болалар уйи директори томонидан тасдиқланадиган режа-график (ҳар куни соат 0700 дан 2000 гача) асосида қабул қилинади. Ташриф буюрувчилар бир кунда узоғи билан 2 соат давомида бола билан мулоқотда бўладилар.
5-БОБ. "ОНАЛАР МАСКАНИ"ДА ОҒИР ҲАЁТИЙ
ВАЗИЯТГА ТУШИБ ҚОЛГАН ОНАЛАРГА КОМПЛЕКС
ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ
1-§. Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарни
"Оналар маскани"га қабул қилиш тартиби
18. Хизматга оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар 4 ёшга тўлмаган ва кўпи билан 2 нафар фарзанди (эгизак фарзандлар бундан мустасно) билан бирга улар ҳамда ваколатли орган (Болалар уйи жойлашган ҳудуд бўйича) ўртасида тузилган ижтимоий шартнома асосида, вояга етмаган ёш она (фарзанди билан биргаликда) эса ваколатли органнинг (яшаш жойидаги ёки ҳолат аниқланган жойдаги) қарори билан қабул қилинади. Ижтимоий шартнома намунаси Агентлик томонидан тасдиқланади.
Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарнинг ваколатли органга Хизматдан фойдаланиш тўғрисидаги аризаси шартнома тузиш учун асос ҳисобланади.
19. Ички ишлар органлари, соғлиқни сақлаш органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан фарзандидан воз кечиш истагидаги аёл, шу жумладан ҳомиладор аёл аниқланганида, бу тўғрисида Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, муқобил жойлаштириш шаклларига йўналтириш ва уларнинг ҳисобини юритиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ваколатли органни хабардор қилади.
20. Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган онанинг ҳолати яшаш жойидаги ваколатли орган томонидан, агар у тиббиёт муассасаси (оилавий поликлиника, туғруқ комплекси)да бўлиб турган бўлса, ушбу тиббиёт муассасаси жойлашган ҳудуддаги ваколатли орган томонидан саволнома асосида баҳоланади.
Ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш юзасидан ижтимоий иш очган ҳолда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган онанинг ҳамда фарзанди (ҳомиласи)нинг ҳаёти, соғлиғига хавф солувчи хатар омиллари аниқланади, зарур ҳолларда унинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилади.
21. Ваколатли орган Хизматдан фойдаланишга розилик билдирган оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган онани "Оналар маскани"га жойлаштириш учун тегишлилиги бўйича оилани қўллаб-қувватлаш режасини ишлаб чиқади.
Болалар уйида бўш ўринлар бўлган тақдирда, ваколатли орган оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган она билан "Оналар маскани"га қабул қилиш бўйича шартнома тузади ҳамда уни (шу жумладан фарзандини) жойлаштириш чораларини кўради.
22. Ваколатли орган қуйидагиларни "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимига киритади:
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарга тиббиёт муассасаси томонидан берилган тиббий картаси маълумотлари;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган она фарзандининг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси маълумотлари;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарнинг аризалари;
оилани қўллаб-қувватлаш режаси;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар билан тузилган шартнома.
23. Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар Хизмат ташкил этилган Болалар уйида кўпи билан бир йилгача бўлган муддат давомида яшашлари мумкин. Уларга оилани қўллаб-қувватлаш режасига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилади.
24. Оилани қўллаб-қувватлаш режаси муассаса ижтимоий ходими томонидан ваколатли орган билан келишилган ҳолда қайта кўриб чиқилиши ва унга қўшимча ҳамда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
25. "Оналар маскани"га кўпи билан 5 нафаргача оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар қабул қилинади.
26. "Оналар маскани"даги хизматларни амалга оширишда муассаса ижтимоий ходими оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган онанинг яшаш ҳудуди (доимий ёки вақтинча) бўйича ваколатли орган билан ҳамкорлик қилади.
2-§. Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарга комплекс
ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби
27. "Оналар маскани"га оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар 6 ойлик ҳомиладорлик давридан бошлаб қабул қилинади.
28. "Оналар маскани"да оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарга оилани қўллаб-қувватлаш режасига мувофиқ қуйидаги ижтимоий хизматлар кўрсатилади:
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар ва уларнинг фарзанди учун вақтинча бошпана (шелтер) ажратилади;
оналарга оналик кўникмалари ўргатилади;
оилани қўллаб-қувватлаш режаси асосида аёлни оғир ҳаётий вазиятдан чиқариш бўйича хизматлар ташкил этилади;
қариндошлари, боланинг отаси билан муносабатларни ўрнатиш ёки тиклашга ёрдам берилади;
ижтимоий ходим, юрист, психолог ва бошқа мутахассислар томонидан ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва бошқа хизматлар кўрсатилади;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарни касб-ҳунарга ўргатиш, уларни ҳудудлардаги касбий кўникмалар марказларига жалб этиш чоралари кўрилади;
оналарни касбга ўқитиш, иш билан таъминлаш даврида уларнинг фарзандларига тарбиячи бириктирилади;
маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарнинг фарзандлари Болалар уйи учун ажратиладиган маблағ ва меъёрлар доирасида озиқ-овқат, кийим-бош ва бошқа зарур буюмлар билан таъминланади;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар Болалар уйи учун ажратиладиган маблағ доирасида мазкур Тартибга иловада келтирилган озиқ-овқат, шахсий гигиена буюмлари ва бошқа зарур буюмлар билан таъминланади. Бунда "Оналар маскани"да яшаётганига бир ойдан ошган оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарни зарур кийим-бош билан таъминлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача маблағ ажратилади.
29. Оғир ҳаётий вазиятдаги ҳомиладор аёл, она ва унинг фарзандига Болалар уйи жойлашган ҳудудий даволаш профилактика муассасаси томонидан ўрнатилган тартибда тиббий хизматлар кўрсатилади.
3-§. Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарни
"Оналар маскани"дан чиқариш тартиби
30. Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар "Оналар маскани"дан қуйидаги ҳолатларда чиқарилади:
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарнинг шартномани бекор қилиш бўйича аризаси;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар томонидан шартнома шартларини бажармаслик ҳолатлари;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарнинг "Оналар маскани"да бўлиш муддатининг тугаши;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган она ёки фарзандининг вафоти.
31. Вояга етмаган ёш она "Оналар маскани"дан фойдаланиш муддати тугашидан 3 ой олдин қонунчилик билан ўрнатилган тартибда унга жойлаштиришнинг муқобил шакли белгиланган ҳолда чиқарилади.
32. Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар "Оналар маскани"дан чиқарилганида улар билан тузилган шартнома бекор қилинади.
6-БОБ. ОҒИР ҲАЁТИЙ ВАЗИЯТГА ТУШИБ ҚОЛГАН
ОНАЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
33. "Оналар маскани"га қабул қилинган оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Болалар уйида фарзанди билан бир йилгача бўлган муддатда яшаш ва комплекс ижтимоий хизматлардан фойдаланиш;
қариндошлари билан исталган вақтда кўришиш ҳамда Болалар уйидан шартномада назарда тутилган вақтда ўз фарзанди билан биргаликда чиқиш;
касб ўрганиш ёки таълим олиш.
Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар қонунчилик ҳужжатларига ҳамда улар билан тузиладиган шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
34. "Оналар маскани"га қабул қилинган оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар қуйидагиларга мажбур:
ўзининг ва фарзандининг соғлиғига ғамхўрлик қилиш;
ўзи ва фарзанди учун овқатини тайёрлаш, санитария ва гигиена талабларига риоя қилиш, маиший-хўжалик ишларини бажариш, яшаб турган ҳудудни ва бинони, жиҳозларни озода ва тартибли сақлаш;
Болалар уйи директори томонидан рухсат этилган шахслардан ташқари бегона шахсларни муассасага олиб кирмаслик;
оилани қўллаб-қувватлаш режасида назарда тутилган хизматларни амалга оширишда фаол иштирок этиш;
Болалар уйининг ички тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилиш;
Болалар уйи ҳудудидан чиқишда ижтимоий ходимни хабардор қилиш.
Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар қонунчилик ҳужжатларига ҳамда улар билан тузиладиган шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
35. Низоларни ҳал қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
36. Мазкур Тартиб талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
I. "Оналар маскани" хизматларидан
фойдаланаётган оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган
оналарни озиқ-овқат билан таъминлаш меъёрлари
(бир киши ҳисобига кунига граммда (брутто)
Т/р |
Озиқ-овқат маҳсулотининг номи
|
Норма |
1. |
1-нав буғдой нон |
600 |
2. |
1-нав буғдой уни |
45 |
3. |
Картошка уни (крахмал) |
3 |
4. |
Ёрма, макарон маҳсулотлари |
90 |
5. |
Қанд-шакар |
90 |
6. |
Қандолат маҳсулотлари |
25 |
7. |
Сариёғ |
35 |
8. |
Ўсимлик ёғи |
20 |
9. |
Сут-қатиқ маҳсулотлари |
500 |
10. |
Сметана |
20 |
11. |
Творог |
50 |
12. |
Пишлоқ |
15 |
13. |
Гўшт, парранда гўшти |
150 |
14. |
Колбаса маҳсулотлари |
25 |
15. |
Балиқ |
90 |
16. |
Тухум (дона) |
1 |
17. |
Картошка |
400 |
18. |
Сабзавотлар, шу жумладан, томат пастаси |
455 |
19. |
Ҳўл мевалар, резаворлар, шарбатлар |
250 |
20. |
Қуруқ мевалар, шу жумладан, наъматак 5 гр. |
15 |
21. |
Чой |
0,5 |
22. |
Какао |
1 |
23. |
Йодланган туз |
12 |
24. |
Хамиртуруш |
1 |
Изоҳ. Мазкур озиқ-овқат маҳсулотлари улар учун ажратиладиган маблағлар доирасида асосий моддалари бир-бирига тўғри келадиган озиқ-овқат маҳсулотлари билан алмаштирилиши мумкин.
II. Оналарни шахсий гигиена буюмлари билан таъминлаш
МЕЪЁРЛАРИ
Т/р |
Шахсий гигиена буюмлари |
Ўлчов бирлиги |
Сони |
Фойдаланиш муддати (йил)
|
1. |
Тиш пастаси |
дона |
6 |
1 |
2. |
Тиш чўткаси |
дона |
2 |
1 |
3. |
Кир совун |
дона |
12 |
1 |
4. |
Атир совун |
дона |
12 |
1 |
5. |
Кир ювиш кукунлари |
пакет (400 г.) |
6 |
1 |
III. Оналарни юмшоқ буюмлар билан таъминлаш
МЕЪЁРЛАРИ
Т/р |
Юмшоқ буюмлар
|
Ўлчов бирлиги |
Сони |
1. |
Чойшаблар |
дона |
3 |
2. |
Кўрпа чойшаблари |
дона |
2 |
3. |
Ёстиқ жилди |
дона |
3 |
4. |
Сочиқ |
дона |
2 |
5. |
Пахмоқ сочиқ |
дона |
2 |
6. |
Жун ёки момиқлик адёл |
дона |
1 |
7. |
Пахмоқ адёл |
дона |
1 |
8. |
Тўшак |
дона |
1 |
9. |
Пар ёстиқ |
дона |
1 |
10. |
Ўринга ёпиладиган чойшаб |
дона |
1 |
11. |
Каравот олдига тўшаладиган гиламча |
дона |
1 |
2-ИЛОВА
Болалар уйлари тарбияланувчиларининг
озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишининг
ўртача суткалик оқилона
НОРМАЛАРИ
граммда
Т/р |
Маҳсулотлар номи
|
0-6 ойлик |
6-12 ойлик |
1-3 ёш |
4 ёш |
1. |
1-навли буғдой нон |
- |
30 |
175 |
250 |
2. |
Буғдой уни |
- |
10 |
35 |
35 |
3. |
Болалар овқати учун ун (гуручли, гречихали, сули ёрмали ва бошқалар) |
10 |
10 |
- |
- |
4. |
Картошка уни |
8 |
8 |
8 |
8 |
5. |
Ёрма, дуккакли, макарон маҳсулотлари |
20 |
40 |
85 |
85 |
6. |
Картошка |
50 |
100 |
350 |
350 |
7. |
Ҳар хил сабзавотлар, шу жумладан кўкатлар - 10 гр |
100 |
200 |
400 |
400 |
8. |
Ҳўл мевалар |
50 |
100 |
150 |
200 |
9. |
Мева, сабзавот шарбатлари |
30 |
100 |
100 |
200 |
10. |
Қуруқ мевалар, шу жумладан наъматак - 10 гр |
- |
20 |
30 |
30 |
11. |
Қандолатчилик маҳсулотлари |
- |
20 |
50 |
70 |
12. |
Табиий асал |
- |
- |
- |
10 |
13. |
Қанд-шакар |
20 |
30 |
50 |
50 |
14. |
Сариёғ |
10 |
20 |
45 |
55 |
15. |
Ўсимлик мойи |
5 |
10 |
20 |
20 |
16. |
Помидор пастаси, помидор пюреси |
- |
- |
- |
3 |
17. |
Тухум (дона) |
0,5 сариғи |
0,5 сариғи |
1 |
1 |
18. |
Сут |
100 |
250 |
600 |
600 |
19. |
Творог |
- |
20 |
40 |
40 |
20. |
Гўшт, парранда гўшти, жигар |
- |
120 |
150 |
175 |
21. |
Балиқ |
- |
- |
75 |
75 |
22. |
Колбаса маҳсулотлари |
- |
- |
40 |
40 |
23. |
Сметана |
- |
- |
- |
25 |
24. |
Қаймоқ |
10 |
20 |
50 |
50 |
25. |
Қатиқ маҳсулотлари (болалар кефири, биолакт, ацидофил пастаси) |
150 |
200 |
200 |
200 |
26. |
Пишлоқ |
- |
20 |
20 |
25 |
27. |
Чой |
- |
- |
2 |
2 |
28. |
Какао |
- |
- |
3 |
3 |
29. |
Йодланган туз |
- |
- |
6 |
6 |
30. |
Хамиртуруш |
- |
- |
1 |
1 |
31. |
Сутли аралашма |
150 |
150 |
- |
- |
Изоҳ. Болалар уйларининг директорига алмаштириладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг тенг қийматлилигини ҳамда уларнинг мавжудлигини ва тегишли мавсумда фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда, болалар рационига айрим ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.
3-ИЛОВА
Болалар уйлари тарбияланувчиларини кийим-бош,
пойабзал ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш
НОРМАЛАРИ
Т/р |
Кийим-бош, пойабзал ва юмшоқ анжомнинг номи
|
Қуйидаги ёшдаги болалар учун:
|
|||||
1 ёшгача
|
1 ёшдан 2 ёшгача
|
2 ёшдан 4 ёшгача
|
|||||
1 ўринга сони |
Эскириш муддати (йил) |
1 ўринга сони |
Эскириш муддати (йил)
|
1 ўринга сони |
Эскириш муддати (йил) |
||
Ички кийим, чойшаб, ёстиқ жилди ва шу кабилар
|
|||||||
1. |
Ички кўйлак, чақалоқлар яктакчаси, майкалар |
12 |
1 |
6 |
1 |
6 |
1 |
2. |
Ички кофтачалар, пижамалар, тунги кўйлаклар |
4 |
1 |
4 |
1 |
3 |
1 |
3. |
Ползункалар, калта иштонлар, трико (қалин) |
40 |
1 |
40 |
1 |
6 |
1 |
4. |
Ползункалар, калта иштонлар, трико (ёзги) |
30 |
1 |
30 |
1 |
10 |
1 |
5. |
Болалар чойшаблари |
7 |
1 |
7 |
1 |
6 |
1 |
6. |
Ёзги йўргаклар |
130 |
1 |
50 |
1 |
10 |
1 |
7. |
Қалин йўргаклар |
10 |
1 |
10 |
1 |
- |
- |
8. |
Болалар кўрпажилдлари (конвертлар) |
7 |
2 |
7 |
2 |
5 |
2 |
9. |
Ёстиқ учун устки ёстиқжилдлар |
7 |
2 |
7 |
3 |
5 |
3 |
10. |
Ёстиқ учун ички ёстиқжилдлар |
1,5 |
2 |
1,5 |
2 |
1,5 |
2 |
11. |
Болалар сочиқлари |
4 |
1 |
4 |
2 |
4 |
2 |
12. |
Учбурчак рўмоллар, чепчиклар (иссиқ бош кийимлар) |
5 |
1 |
5 |
1 |
5 |
2 |
Формали кийимлар
|
|||||||
13. |
Қалин кийимлар (кўйлаклар) |
- |
- |
4 |
2 |
4 |
2 |
14. |
Ёзги кийимлар (кўйлаклар) |
- |
- |
2 |
1 |
4 |
2 |
15. |
Трикотажли машқ қилиш кийимлари |
- |
- |
- |
- |
2 |
2 |
16. |
Фартуклар (ошхўраклар) |
6 |
0,5 |
3 |
1 |
3 |
2 |
17. |
Пайпоқлар, гольфлар |
5 |
1 |
5 |
1 |
7 |
1 |
18. |
Колготкалар |
6 |
1 |
10 |
1 |
10 |
1 |
19. |
Жундан (ип аралаш жундан) тўқилган свитерлар, нимчалар, кофталар |
1,5 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
20. |
Сув ўтмайдиган курткалар, комбинезонлар |
1 |
2 |
1 |
2 |
1 |
2 |
21. |
Енгил пальтолар |
- |
- |
1 |
2 |
1 |
2 |
22. |
Қишки пальтолар |
- |
- |
1 |
2 |
1 |
2 |
23. |
Ёзги бош кийимлар (панамкалар, пилоткалар) |
2 |
1 |
3 |
3 |
3 |
2 |
24. |
Жундан тўқилган шапкалар |
1,5 |
2 |
1,5 |
2 |
2 |
2 |
25. |
Шарфлар, кашне |
1 |
1 |
1 |
2 |
1 |
2 |
26. |
Бошмалдоқли қўлқоплар |
- |
- |
2 |
2 |
3 |
3 |
27. |
Жунли пайпоқлар |
4 |
2 |
3 |
1,5 |
3 |
1,5 |
28. |
Туфлилар, кроссовкалар |
- |
- |
2 |
1 |
2 |
1 |
29. |
Ботинкалар |
- |
- |
1 |
1 |
1 |
1 |
30. |
Совуқ ўтмайдиган ботинкалар, этиклар |
- |
- |
1 |
2 |
1 |
1 |
31. |
Қалин этиклар |
- |
- |
1 |
1 |
1 |
1 |
32. |
Тагликлар* |
730 |
- |
730 |
- |
730 |
- |
Тўшак, адёл, ёстиқ жилди ва шу кабилар
|
|||||||
33. |
Тўшак |
2 |
3 |
2 |
3 |
2 |
3 |
34. |
Иссиқ ёки момиқлик адёл |
2 |
3 |
2 |
3 |
1 |
3 |
35. |
Жунли, ип аралаш жунли адёллар |
1,25 |
5 |
1,25 |
5 |
1,1 |
5 |
36. |
Пахмоқ адёл |
2,5 |
3 |
2,5 |
3 |
2 |
3 |
37. |
Чойшаблар |
1 |
5 |
1 |
5 |
1 |
5 |
38. |
Ёстиқлар |
2 |
4 |
1,5 |
4 |
1,5 |
4 |
*Бир бола учун бир йилга ҳисобидан.
Изоҳ. Болалар уйининг директорларига Болалар уйида кийим-бош, пойабзал ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш табелида бир бола учун уларнинг тўлиқ тўплами қиймати доирасида айрим ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 28 декабрь