ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Архив / Январь, 2025 й. / Фуқаролик. Мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари /Меҳрибонлик уйлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.12.2024 й. 893-сон қарорига 9-илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
2024 йил 27 декабрдаги
9-ИЛОВА
Меҳрибонлик уйлари тўғрисида
НИЗОМ
1. Мазкур Низом Меҳрибонлик уйларининг мақомини, уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)нинг туман (шаҳар)лардаги "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази;
тарбияланувчилар - Меҳрибонлик уйига тарбияга жойлаштирилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
ҳудудий бошқармалар - Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари.
3. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилар учун давлат тарбия муассасаси ҳисобланади.
4. Қуйидагилар Меҳрибонлик уйининг асосий вазифалари ҳисобланади:
тарбияланувчиларни тарбиялаш, психологик, ақлий ва жисмоний камол топишини таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш;
тарбияланувчиларни тўлиқ руҳий соғломлаштиришга, ижтимоий мослаштиришга ва жамиятга уйғунлаштиришга кўмаклашадиган, уларнинг сифатли таълим ва тарбия олиши, шунингдек, ижодий ва интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш учун уй шароитига энг кўп даражада яқинлаштирилган муҳитни яратиш;
тарбияланувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи, психологик ва жисмоний ривожланиши ҳимоя қилинишини таъминлаш;
тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилинишида кўмаклашиш.
ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
5. Меҳрибонлик уйи Агентлик билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ташкил этилади.
6. Меҳрибонлик уйи белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
7. Меҳрибонлик уйининг устави Агентлик томонидан тасдиқланади.
8. Меҳрибонлик уйлари фаолиятини мувофиқлаштириш улар ташкил этилган ҳудуддаги ҳудудий бошқармалар томонидан амалга оширилади.
9. Меҳрибонлик уйи юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварағига эга бўлади.
10. Меҳрибонлик уйи жойлашган ҳудуддаги ваколатли орган тарбияланувчининг қонуний вакили ҳисобланади.
3-БОБ. МЕҲРИБОНЛИК УЙИГА БОЛАЛАРНИ
ҚАБУЛ ҚИЛИШ
11. Меҳрибонлик уйига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар 3 ёшдан бошлаб қабул қилинади ҳамда улар 18 ёшга тўлгунча ёки умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим ташкилотларини битиргунига ёхуд муқобил жойлаштиришнинг бошқа шаклларига жойлаштирилгунига қадар муассасада бўладилар.
Жисмоний ёки психик ривожланишида бузилишлари бўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар Меҳрибонлик уйига қабул қилинганидан сўнг ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларига (мактаблар, мактаб-интернатлар) юборилади.
12. Меҳрибонлик уйидаги тарбияланувчилар сони Агентлик томонидан, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилган ҳолда белгиланади. Бунда тарбияланувчиларнинг сони 140 нафардан ошмаслиги керак.
Тарбияланувчилар сони 140 нафардан ошишига санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ, муассасанинг тарбияланувчилар билан тўлдирилиш сиғимидан келиб чиқиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда йўл қўйилади.
13. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари:
7 ёшгача бўлган турли ёшдаги болалар гуруҳларида тарбияланувчилар сони 10 нафар;
бир хил ёшдаги тарбияланувчилар гуруҳларида - 4 ёшгача бўлган болалар - 8 нафар, 4 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар гуруҳида эса - 12 нафар;
тарбияланувчилар гуруҳларидаги ўқувчилар сони I - XI синфларда - 15 нафар бўлиши лозим.
Меҳрибонлик уйида ижтимоий-педагогик, тиббий-психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган коррекцион-ривожлантирувчи гуруҳлар, шу жумладан, спорт ва ҳарбий соҳага қизиқиши бўлган VII - XI синфларда ўқийдиган болалар учун ватанпарварлик-спорт йўналишидаги гуруҳлар ташкил этилиши мумкин.
Тарбияланувчиларни ихтисослаштирилган коррекцион-ривожлантирувчи гуруҳларга йўллаш фақат психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси асосида амалга оширилади.
Ихтисослаштирилган коррекцион-ривожлантирувчи гуруҳлардаги болалар сони жисмоний ёки психик ривожланишида бузилишлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг (мактаблар, мактаб-интернатларнинг) тарбия гуруҳларидаги болалар сони меъёрларига мувофиқ равишда белгиланади.
Ватанпарварлик-спорт йўналишидаги гуруҳлар Агентликнинг буйруғига асосан ташкил этилади.
14. Болани Меҳрибонлик уйига жойлаштириш унинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойига кўра, агар бола муайян яшаш жойига эга бўлмаса, бола аниқланган жойдаги ваколатли орган қарори асосида амалга оширилади.
15. Ваколатли орган томонидан болаларни жойлаштириш бўйича қарор чиқарилганидан сўнг 1 иш куни ичида Меҳрибонлик уйига қабул қилинадиган ҳар бир бола тўғрисидаги маълумотлар "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими орқали тегишли Меҳрибонлик уйига юборилади.
16. Бир оиланинг аъзолари бўлган болалар ёки қариндошлар бир муассасага юборилади. Тиббий ёки бошқа сабабларга кўра ушбу болаларни алоҳида тарбиялаш ва жойлаштириш керак бўлган ҳоллар бундан мустасно.
17. Тарбияланувчиларни Болалар уйларидан Меҳрибонлик уйига қабул қилиш мажбурий тартибда, бола 3 ёшга тўлгандан сўнг ушбу Низомнинг 14-бандига мувофиқ амалга оширилади.
18. Меҳрибонлик уйига берилган боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини, боланинг индивидуал ривожланиш ва интеграция режасининг амалга оширилишини ҳамда унинг муассасага мослашганлигини мониторинг қилиш Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига қабул қилиш истагини билдирган фуқароларни танлаш, ҳисобини юритиш ҳамда муқобил жойлаштириш шаклларига берилган болаларни кузатиш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ муассаса жойлашган жойидаги ваколатли орган томонидан олиб борилади.
ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ
19. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг таълими, тарбияси ва таъминоти тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.
20. Меҳрибонлик уйларига тарбияга олинган тарбияланувчиларга муассаса жойлашган жой бўйича ҳудудий бошқарма вакили ҳамда Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчи ва ходимлари бириктирилади.
Бириктирилган ҳудудий бошқарма вакили Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчи ва ходимлари билан ҳамкорликда мунтазам равишда тарбияланувчи болалар билан суҳбатлар ўтказиш асосида уларнинг таълим-тарбия олиш аҳволини ва маиший шарт-шароитларини ўрганади, шунингдек, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, уларни ота-онасига қайтариш ёхуд жойлаштиришнинг бошқа муқобил шаклларига бериш чораларини кўриб боради.
21. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишининг ўртача суткалик мақбул меъёрларига мувофиқ озиқ-овқат, шунингдек, ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ норма бўйича кийим-бош, пойабзал ва юмшоқ жиҳозлар ҳамда 2-иловага мувофиқ норма бўйича шахсий гигиена буюмлари билан таъминланадилар.
22. Меҳрибонлик уйи маъмурияти тарбияланувчиларнинг ушбу Меҳрибонлик уйида бўлиши муддати тугашидан бир йил аввал уй-жойга муҳтож сифатида махсус ахборот тизимига киритади.
23. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар ва олий таълим муассасаларига ўқишга кирган тақдирда, Меҳрибонлик уйи маъмурияти бу тўғрисида мазкур таълим муассасаси жойлашган ҳудуддаги ваколатли органни хабардор қилади.
24. Академик лицейлар, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда ўқиётган тарбияланувчилар мазкур муассасаларда ётоқхона мавжуд бўлмаган тақдирда, Меҳрибонлик уйи маъмурияти билан келишган ҳолда, улар ўқишни тамомлагунига қадар Меҳрибонлик уйида яшаши мумкин.
Ушбу битирувчиларнинг яшаши ҳамда овқатланиши билан боғлиқ харажатлар Меҳрибонлик уйи маблағлари ҳисобидан қопланади.
25. Меҳрибонлик уйининг академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган собиқ тарбияланувчилари ўзлари таълим олаётган таълим муассасалари маъмурияти билан келишган ҳолда таътил даврида, дам олиш ва байрам кунларида, шунингдек, касаллик даврида яшаганлик учун ҳақ тўламасдан Меҳрибонлик уйида туришлари мумкин.
Уларнинг яшаши ҳамда овқатланиши билан боғлиқ харажатлар Меҳрибонлик уйи маблағлари ҳисобидан қопланади.
26. Меҳрибонлик уйидан чиқаришда тарбияланувчиларга қуйидаги ҳужжатлар берилади:
туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (маълумотнома), 16 ёшга тўлганларга эса идентификацияловчи ID-карта;
Меҳрибонлик уйида бўлганлик ҳақида маълумотнома;
соғлиғи ҳақида маълумотнома (тиббий ҳужжатлар);
маълумоти тўғрисида ҳужжат (мактаб ёшидаги болалар учун);
ота-онаси ва бошқа яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотлар.
Боланинг мол-мулкка, пул маблағларига, турар жойга (ўзи ёки ота-онасига қарашли бўлган) эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, пенсия ва омонат дафтарчалари, алиментлар ундириш тўғрисидаги ижро варақаси ҳамда унга доир бошқа ҳужжатлар ҳам берилади.
27. Тарбияланувчиларни ота-оналар томонидан қайтариб олиш ёки муқобил жойлаштириш шаклларига бериш, уларни тарбияланиш муддати тугаши муносабати билан муассасадан чиқариш ушбу Низомнинг 26-бандига мувофиқ муассасага жойлаштирган ваколатли органнинг қарори билан амалга оширилади.
28. Меҳрибонлик уйи директори тарбияланувчиларни қабул қилиш ва уларни Меҳрибонлик уйидан чиқариш учун ушбу Низом талабларига мувофиқ шахсан жавоб беради.
5-БОБ. МЕҲРИБОНЛИК УЙИДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ
ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
29. Тарбияланувчиларни ўқитиш Меҳрибонлик уйига яқин атрофда жойлашган мактабгача таълим, умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган таълим ташкилотларида амалга оширилади.
30. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларнинг давлат таълим стандартларига ва давлат таълим талабларига мувофиқ фанларнинг асослари бўйича мунтазам билим, малака ва кўникмаларни эгаллаб олишига, муносиб касб танлашга кўмаклашади, шунингдек, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида маънавий-ахлоқий фазилатлар шаклланиши, ижодий қобилиятлари ва меҳнат кўникмалари ривожланиши учун шарт-шароитлар яратади.
Меҳрибонлик уйларида тарбияланувчиларнинг ижтимоий мослашуви ва касб-ҳунарни танлаши, уларда ижтимоий ва ҳаётий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган ўқув курслари ташкил этилади.
Ўқув курслари фаолиятини ташкил этиш ва уларни зарур моддий-техник воситалар билан таъминлаш муассаса маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
31. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларнинг интеллектуал, ахлоқий ва жисмоний ривожланиши, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратади.
32. Меҳрибонлик уйининг мактабгача ёшдаги болалар гуруҳлари ўз фаолиятини Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Агентлик билан келишилган тартибда тасдиқланган мактабгача таълим ташкилотлари учун давлат таълим талаблари бўйича ишлаб чиқилган таълим-тарбия дастурига мувофиқ амалга оширади.
Жисмоний ёки психик ривожланишида бузилишлари бўлган тарбияланувчиларнинг таълим-тарбия жараёни уларнинг ривожланишидаги бузилишларга мувофиқ таълим ва тарбиянинг махсус дастурлари бўйича ташкил этилади.
33. Тарбияланувчиларнинг истеъдод ва қобилиятларини ривожлантириш, шунингдек, кейинчалик касбга йўналтириш учун уларнинг қизиқишлари асосида Меҳрибонлик уйида унинг маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига турли клублар, секциялар, тўгараклар, студиялар ташкил этилиши мумкин.
34. Таътил вақтида тарбияланувчиларнинг дам олиши Меҳрибонлик уйининг шаҳар ташқарисидаги оромгоҳларда, дала ҳовлиларида, Агентлик тизимидаги Меҳрибонлик уйлари соғломлаштириш оромгоҳида ҳамда бошқа соғломлаштириш оромгоҳларида ташкил этилади.
35. Таълим, меҳнат, дам олиш ва турли тадбирларни ўз ичига олган ҳамда тиббий-педагогик жиҳатдан ўзаро боғлиқ бўлган кун тартиби тарбияланувчиларнинг Меҳрибонлик уйида кеча-кундуз бўлишларини ҳисобга олган ҳолда тузилади.
6-БОБ. ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ПЕДАГОГИК
КЎМАКЛАШИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
36. Меҳрибонлик уйида тарбияланувчиларга ижтимоий, психологик-педагогик ёрдам бериш ҳамда тарбияланувчиларни жойлаштиришнинг муқобил шаклларини танлаш мақсадида Ижтимоий хизмат (кейинги ўринларда - Хизмат) ташкил этилади.
Хизмат фаолияти ҳудудий бошқарма томонидан мувофиқлаштирилади.
Хизмат таркиби Меҳрибонлик уйининг ижтимоий ҳимоя бўйича директор ўринбосари (кейинги ўринларда - ижтимоий ходим), психолог, врач, дефектолог, ёшлар етакчиси раҳбари, гуруҳ раҳбаридан иборат бўлади. Хизматга ижтимоий ходим бошчилик қилади.
37. Хизмат ходимлари:
тарбияланувчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишида кўмаклашадилар;
тарбияланувчилар билан диагностик, психологик-профилактик, коррекцион-ривожлантирувчи, маслаҳат бериш ва реабилитация ишларини олиб борадилар;
Меҳрибонлик уйининг тарбияланувчилари, педагоглари, маъмурияти ва бошқа ходимлари билан психологик-профилактик маслаҳат бериш, таълим (семинарлар, тренинглар) ишларини олиб борадилар;
тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан маслаҳат бериш ва реабилитация ишларини олиб борадилар.
38. Хизматнинг ходимлари қуйидаги йўналишлар бўйича иш олиб борадилар:
а) тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида:
тарбияланувчининг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдини ўрганиш ва унинг ижтимоий мақоми барқарорлигини аниқлаш;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тарбияланувчилар ва уларнинг мол-мулкига нисбатан қонун бузилишига йўл қўяётган шахслар жавобгарликка тортилишига ваколатли органга кўмаклашиш;
тарбияланувчиларнинг ота-оналарни аниқлаш ва улар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш;
ижтимоий билимлар, ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантириш бўйича тарбияланувчилар орасида таълим-тарбия ишларини ташкил этиш;
тарбияланувчиларни ўрта-махсус, профессионал ёки олий таълим муассасаларига ўқишга тайёрланишини таъминлаш;
ваколатли орган билан ҳамкорликда Меҳрибонлик уйи битирувчиларининг ўрта-махсус, профессионал, олий таълим муассасаларини битирганидан сўнг ишга жойлашишида кўмаклашиш;
б) тарбияланувчининг Меҳрибонлик уйида яшашга мослашиш учун зарур бўлган имкониятларини аниқлаш ва ривожлантириш, тарбияланувчиларнинг хулқ-атворидаги чекинишлар профилактикаси соҳасида:
ижтимоий ривожланиш ва (ёки) реабилитация қилишга эҳтиёжманд бўлган тарбияланувчилар тоифасини аниқлаш;
камол топишнинг тиббий-ижтимоий ва психологик-педагогик муаммолари ташхиси;
тарбияланувчининг индивидуал ва интеграция ривожланиш режаларини амалга ошириш;
шахснинг камол топиши ва унинг жамиятга реабилитациясининг ижтимоий-педагогик шарт-шароитлари яратилишига кўмаклашиш (педагог ходимлар, тенгдошлар гуруҳлари, дўстлар билан иш олиб бориш);
тарбияланувчиларни касбга йўллаш;
тарбияланувчиларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш;
тарбияланувчиларда ўз тақдири учун масъулият туйғусини шакллантириш;
в) тарбияланувчиларни оилага бериш соҳасида:
тарбияланувчини мустақил ҳаётга тайёрлаш;
ота-оналарни ёки тарбияланувчини оиласига тарбияга олиш истагидаги шахсларни тарбияланувчини оилага қабул қилишга тайёрлаш;
тарбияланувчини ўз оиласига қайтаришга тайёрлаш ва қайтаришга кўмаклашиш;
тарбияланувчини муқобил оилага жойлаштиришга ва яшашга тайёрлаш.
7-БОБ. МЕҲРИБОНЛИК УЙИ ХОДИМЛАРИ
39. Педагог ходимлар Меҳрибонлик уйига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилинади.
40. Меҳрибонлик уйининг тиббиёт ходимлари тарбияланувчиларнинг чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилиши, уларнинг ўз вақтида ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларига йўналтирилиши, тарбияланувчиларнинг реабилитация тадбирларига жалб этилиши, Меҳрибонлик уйида санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар ташкил қилиниши, тарбияланувчиларнинг сифатли овқатлантирилиши амалдаги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ бўлиши учун жавоб беради.
Меҳрибонлик уйида даволаш-маслаҳат ёрдами ва ўтказилган даволаш-соғломлаштириш тадбирлари таҳлили тегишли соғлиқни сақлаш органлари томонидан амалга оширилади.
41. Меҳрибонлик уйида таълим-тарбия жараёнини психологик таъминлашни психолог амалга оширади.
42. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва кузатиб бориш ижтимоий ходим томонидан амалга оширилади.
43. Меҳрибонлик уйи маъмурияти педагог, тиббиёт ходими ва ижтимоий ходимнинг педагогик, касбий ва психологик маҳорати доимий равишда такомиллаштириб борилиши, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш учун жавоб беради.
44. Меҳрибонлик уйининг педагог, тиббиёт ва бошқа ходимлари малакасини ошириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
45. Меҳрибонлик уйининг педагог, тиббиёт ва бошқа ходимлари Меҳрибонлик уйининг уставига, ички тартиб-қоидаларига ва касбий ахлоқ-одобга қатъий риоя этиши, таълим-тарбия жараёнининг юқори самарадорлигини таъминлаши, тарбияланувчиларни ижтимоий-психологик ва тиббий жиҳатдан кузатиб бориши, ўз касбий малакасини мунтазам ошириши шарт.
46. Меҳрибонлик уйи ходимларининг лавозим бўйича ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, раҳбарларининг лаёқати ва функциялари қонунчилик ҳужжатларида, шунингдек, Меҳрибонлик уйи уставида белгиланади.
8-БОБ. МЕҲРИБОНЛИК УЙИНИ БОШҚАРИШ
47. Меҳрибонлик уйига бевосита раҳбарлик қилиш мазкур Низомга ва Меҳрибонлик уйи уставига мувофиқ фаолият кўрсатадиган директор томонидан амалга оширилади.
Директор лавозимига малака талаблари Агентлик томонидан белгиланади.
48. Директор:
Меҳрибонлик уйи номидан иш олиб боради, унинг манфаатларини ифодалайди, Меҳрибонлик уйининг мол-мулкини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқаради ва шартномалар тузади;
Меҳрибонлик уйи ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарор қабул қилади ҳамда Меҳрибонлик уйига юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўз ваколатлари доирасида Меҳрибонлик уйининг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
педагог ходимлар ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
49. Меҳрибонлик уйининг Педагогик кенгаши таълим-тарбия жараёнини ташкил этишга кўмаклашади. Педагогик кенгашнинг функциялари Меҳрибонлик уйининг уставида белгиланади.
Меҳрибонлик уйи Педагогик кенгаши фаолият йўналиши бўйича методик бирлашмаларга бирлашади.
50. Меҳрибонлик уйида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Ҳомийлик кенгаши тузилади. Меҳрибонлик уйи фаолиятини самарали бошқаришни таъминлаш, уни моддий-техник жиҳозлашга, хўжалик фаолиятига, таълим-тарбия жараёнини методик ва кадрлар билан таъминлашга, кадрлар тайёрлаш сифатини оширишга тааллуқли муҳим вазифаларга кўмаклашиш ва уларни ҳал этиш Ҳомийлик кенгашининг мақсади ҳисобланади.
Ҳомийлик кенгаши ўз фаолиятини Агентлик томонидан тасдиқланадиган Намунавий низом асосида амалга оширади.
51. Меҳрибонлик уйининг моддий-техник базаси зарур бино, спорт иншоотлари, коммуникациялар, асбоб-анжомлар, транспорт воситалари ва ўқитишда, тарбиялашда ҳамда таълим-тарбия соҳасидаги бошқа вазифаларни амалга оширишда фойдаланиладиган бошқа мол-мулкдан иборат бўлади.
Меҳрибонлик уйи бинолари техника хавфсизлиги қоидаларига ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ жиҳозланади ва улардан фойдаланилади.
Меҳрибонлик уйини жиҳозлаш ва моддий-техник базаси бўйича минимал талаблар Агентлик томонидан белгиланади.
52. Меҳрибонлик уйини маблағ билан таъминлаш белгиланган тартибда:
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
53. Бюджет маблағларини сарфлаш тасдиқланган харажатлар сметасига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
Меҳрибонлик уйи ҳомийлик орқали олинган маблағларни ўрнатилган тартибда кирим қилади ва ундан Педагогик кенгаш қарорига асосан мустақил равишда фойдаланиш ҳуқуқига эга.
54. Йил давомида фойдаланилмаган бюджетдан ташқари маблағлар олиб қўйилмайди, ушбу маблағлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Меҳрибонлик уйининг эҳтиёжларига сарфланади.
55. Штатлар жадвали қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда намунавий штатларга мувофиқ тузилади.
56. Меҳрибонлик уйи ходимларининг иш ҳақи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
57. Меҳрибонлик уйи ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.
58. Меҳрибонлик уйининг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш тегишли ҳудудий бошқармалар томонидан амалга оширилади.
59. Меҳрибонлик уйини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
60. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида юзага келган низоларни ҳал қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
61. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
1-ИЛОВА
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини кийим-бош,
пойабзал ва юмшоқ жиҳозлар билан таъминлаш
НОРМАЛАРИ
Т/р |
Кийим-бош, пойабзал ва юмшоқ жиҳозлар номи
|
Ўлчов бирлиги |
Мактаб ёшидаги бир нафар тарбияланувчи учун
|
Мактабгача ёшдаги бир нафар тарбияланувчи учун
|
|||
сони
|
Фойдаланиш муддати (йил) |
сони |
Фойдаланиш муддати (йил)
|
||||
Ўғил болалар учун
|
Қиз болалар учун
|
||||||
Кийим-бошлар
|
|||||||
1. |
Қишки пальто/куртка |
дона |
1 |
1 |
2 |
1 |
2 |
2. |
Мавсумий пальто, куртка |
дона |
1 |
1 |
2 |
1 |
2 |
3. |
Мактаб формаси |
тўплам |
1 |
1 |
1 |
- |
- |
4. |
Ўғил болалар учун костюмлар (галстук билан) |
тўплам |
2 |
- |
2 |
2 |
2 |
5. |
Жун костюм (байрам учун) |
тўплам |
1 |
- |
2 |
1 |
2 |
6. |
Ўғил болалар учун ип газламадан мактаб кўйлаклари |
дона |
3 |
- |
1 |
- |
- |
7. |
Ўғил болалар учун ип газламадан устки кўйлак |
дона |
3 |
- |
1 |
3 |
1 |
8. |
Қизлар учун кўйлак (юбка, блузка) |
дона |
- |
3 |
1 |
3 |
1 |
9. |
Қизлар учун уй халатлари/кўйлаклари |
дона |
- |
2 |
1 |
2 |
1 |
10. |
Қишки кўйлак (байрам учун) |
дона |
- |
1 |
1 |
1 |
1 |
11. |
Жун свитерлар (жемперлар) |
дона |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
12. |
Ёзги кўйлаклар (байрам учун) |
дона |
- |
3 |
1 |
3 |
1 |
13. |
Ёзги бош кийим |
дона |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
14. |
Қишки бош кийим |
дона |
2 |
2 |
1 |
2 |
1 |
15. |
Қизлар учун трико ва шим |
дона |
- |
4 |
1 |
4 |
1 |
16. |
Дастрўмоллар |
дона |
6 |
6 |
1 |
6 |
1 |
17. |
Ўғил болалар учун шим камари |
дона |
1 |
- |
1 |
- |
- |
18. |
Шарф |
дона |
1 |
1 |
2 |
1 |
2 |
19. |
Қўлқоплар |
жуфт |
2 |
2 |
1 |
2 |
1 |
20. |
Ички кўйлак (пижама) |
тўплам |
4 |
4 |
2 |
5 |
2 |
21. |
Спорт формаси, кроссовка |
тўплам |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
22. |
Сийнабанд |
дона |
- |
3 |
1 |
- |
- |
23. |
Калта спорт иштони |
дона |
2 |
2 |
1 |
1 |
1 |
24. |
Майкалар |
дона |
4 |
4 |
1 |
4 |
1 |
25. |
Ип пайпоқлар, гольфлар |
жуфт |
5 |
5 |
1 |
6 |
1 |
26. |
Жун пайпоқлар, гольфлар |
жуфт |
5 |
5 |
1 |
6 |
1 |
27. |
Ботинкалар, туфлилар |
жуфт |
3 |
3 |
1 |
3 |
1 |
28. |
Шиппаклар |
жуфт |
2 |
2 |
1 |
2 |
1 |
29. |
Қишки этиклар, ботинкалар |
жуфт |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
30. |
Калишлар |
жуфт |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
31. |
Ярим жун спорт костюми |
дона |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
32. |
Тунги пижамалар |
дона |
2 |
1 |
1 |
2 |
1 |
33. |
Колготкалар |
дона |
- |
5 |
1 |
6 |
1 |
34. |
Чўмилиш кийимлари |
дона |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
35. |
Резина шапка |
дона |
1 |
1 |
2 |
1 |
1 |
36. |
Иш кийими |
тўплам |
1 |
1 |
2 |
1 |
1 |
37. |
Портфеллар, сумкалар |
дона |
1 |
1 |
1 |
- |
- |
38. |
Шахсий буюмларни сақлаш учун рюкзак/сумка |
дона |
1 |
1 |
3 |
1 |
5 |
Юмшоқ жиҳозлар
|
|||||||
39. |
Чойшаб |
дона |
3 |
1 |
5 |
1 |
|
40. |
Кўрпа чойшаби |
дона |
2 |
1 |
2 |
1 |
|
41. |
Ёстиқ жилди |
дона |
3 |
1 |
4 |
1 |
|
42. |
Сочиқ |
дона |
2 |
1 |
2 |
1 |
|
43. |
Пахмоқ сочиқ |
дона |
2 |
1 |
2 |
1 |
|
44. |
Жун ёки пахтали адёл |
дона |
1 |
6 |
1 |
6 |
|
45. |
Пахмоқ адёл |
дона |
1 |
3 |
2 |
3 |
|
46. |
Тўшак |
дона |
1 |
4 |
2 |
3 |
|
47. |
Момиқлик ва патли ёстиқ |
дона |
1 |
6 |
2 |
4 |
|
48. |
Катта чойшаб |
дона |
1 |
3 |
1 |
3 |
|
49. |
Каравот ёнига тўшаладиган гиламча |
дона |
1 |
4 |
1 |
4 |
|
2-ИЛОВА
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини шахсий
гигиена буюмлари билан йиллик таъминлаш
НОРМАЛАРИ
Т/р |
Буюмларнинг номи |
Ўлчов бирлиги
|
3 - 7 ёшли болалар учун (сони)
|
8 - 13 ёшли болалар учун (сони)
|
14 - 18 ёшли болалар учун (сони)
|
|||
ўғил болалар
|
қиз болалар
|
ўғил болалар |
қиз болалар |
ўғил болалар |
қиз болалар
|
|||
1. |
Атир совун (100 гр) |
дона |
24 |
24 |
24 |
24 |
24 |
24 |
2. |
Хўжалик (кир) совуни (100 гр) |
дона |
12 |
12 |
12 |
12 |
12 |
12 |
3. |
Шампунь (200 гр) |
дона |
12 |
12 |
12 |
12 |
12 |
12 |
4. |
Тиш пастаси (30 гр) |
тюбик |
12 |
12 |
12 |
12 |
12 |
12 |
5. |
Тиш чўткаси |
дона |
3 |
3 |
3 |
3 |
3 |
3 |
6. |
Тароқ |
дона |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
7. |
Баданни ювиш учун губка |
дона |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
8. |
Пойабзал мойи |
тюбик |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
2 |
9. |
Ҳожатхона қоғози |
ўрам |
24 |
24 |
24 |
24 |
24 |
24 |
10. |
Қиз болалар учун шахсий гигиена воситаси (қистирма) |
тўплам (10 дона) |
- |
- |
- |
12 |
- |
12 |
11. |
Кир ювиш кукуни (400 гр) |
упаковка |
8 |
8 |
8 |
8 |
12 |
12 |
12. |
Тоғора (пластмасса) (сиғими 10 л) |
дона |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
13. |
Соқол олиш буюми (устара), бир марталик |
дона |
- |
- |
- |
- |
12 |
5 |
14. |
Соқол олиш воситаси (соқол олиш кўпиги, лосьон) (100 - 150 гр) |
флакон |
- |
- |
- |
- |
6 |
- |
15. |
Дезодорант (аэрозоль) |
дона |
- |
- |
- |
- |
6 |
6 |
16. |
Момиқ (пахта) (200 гр) |
тўплам |
- |
4 |
- |
4 |
- |
4 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 28 декабрь