ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Январь, 2025 й. / Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари /

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 02.12.2024 й. 197-сон "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.01.2025 й. 2773-10-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.01.2025 й.

N 2773-10




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

02.12.2024 й.

N 197


БУЙРУҒИ



Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-07-сон қарори (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 14-сон, 133-модда) билан тасдиқланган Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган.


3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Вазир                                                            Д. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 22-бандда:


1) 11-кичик бандда:

иккинчи хатбошидаги "ёки декларантнинг" деган сўзлар "ёки декларант юридик шахс бўлганда, унинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агар декларант жисмоний шахс бўлса, графада ушбу жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг яшаш манзили, телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса) кўрсатилади.";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


2) 23-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23) 28-графа. "Молия ва банк маълумотлари".

Графада божхона тўловларини тўловчи шахснинг СТИРи (жисмоний шахс бўлса, ЖШШИРи), божхона тўловлари Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тўланганда божхона брокери ёки декларантнинг СТИРи (жисмоний шахс бўлса, ЖШШИРи) кўрсатилади.";


3) 26-кичик банднинг тўртинчи хатбошисидаги "давлат стандартлари" деган сўзлар "миллий стандартлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 39-кичик бандда:

йигирма учинчи ва йигирма тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

йигирма бешинчи - ўттиз биринчи хатбошилар тегишли равишда йигирма учинчи - йигирма тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

йигирма бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"610 12-160400299010;";

йигирма тўққизинчи хатбошидаги "тўғрисида баённома" деган сўзлар "юзасидан жарима солиш тўғрисидаги қарор рақами ва санаси (жарима солиш тўғрисидаги қарор бўлмайдиган ҳолларда шакл-2 рақами ва санаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 42-кичик бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ВЗ" - қўшилган қиймат солиғини божхона ва солиқ органлари ўртасида ўзаро ҳисобга олиш орқали тўлаш имконияти тақдим этилган;"

ўн еттинчи ва ўн саккизинчи хатбошилар тегишли равишда ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


6) 43-кичик бандда:

иккинчи ва саккизинчи хатбошидан "ёки бўлиб-бўлиб" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи - ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилганда, графада бундай тўловларни тўлаш муддатлари, божхона тўловлари турлари ва тўлов суммалари кесимида қуйидаги схема бўйича кўрсатилади:

ХХ.КК.ОО.ЙЙЙЙ.СУММА,

бунда:

ХХ - Божхона тўловлари таснифлагичига мувофиқ божхона тўлови турининг коди;

КК - кун;

ОО - ой;

ЙЙЙЙ - йил;

СУММА - бўлиб-бўлиб тўлаш муддатлари бўйича тўлов суммаси;

Агар бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилган божхона тўловларининг турлари ёки муддатлари бир нечта бўлса, ҳар бир маълумот алоҳида янги қаторда кўрсатилади.".


2. 25-бандда:


1) 11-кичик бандда:

иккинчи хатбошидаги "ёки декларантнинг" деган сўзлар "ёки декларант юридик шахс бўлса, унинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агар декларант жисмоний шахс бўлса, графада ушбу жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг яшаш манзили, телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса) кўрсатилади;";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


2) 23-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23) 28-графа. "Молия ва банк маълумотлари".

Графада божхона тўловларини тўловчи шахснинг СТИРи (жисмоний шахс бўлса ЖШШИРи), божхона тўловлари Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тўланганда божхона брокери ёки декларантнинг СТИРи (жисмоний шахс бўлса ЖШШИРи) кўрсатилади.";


3) 26-кичик банднинг тўртинчи хатбошисидаги "давлат стандартлари" деган сўзлар "миллий стандартлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 35-кичик банд қуйидаги мазмундаги ўттиз иккинчи - ўттиз саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Агар товар божхона режимига жойлаштирилмасдан транспорт воситаси сифатида "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" (бундан буён ушбу бандда мажбуриятнома деб юритилади) расмийлаштирилган ҳолда олиб кирилган бўлса, графада товарлар учун расмийлаштирилган мажбуриятноманинг рўйхат рақами қуйидаги тартибда кўрсатилади:


99999/99.99.9999/9999999, бунда:



    1              2            3


1-элемент - божхона пости коди;

2-элемент - мажбуриятнома тўлдирилган сана;

3-элемент - мажбуриятномани тартиб рақами.";


5) 39-кичик бандда:

йигирма учинчи - йигирма тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

йигирма бешинчи - ўттиз бешинчи хатбошилар тегишли равишда йигирма учинчи - ўттиз учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

йигирма бешинчи - йигирма тўққизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"620 15-142120030000;

(Президентнинг 04.02.2014 йилдаги ПҚ-2120-сон қарори 3-банди);

629 15-142120030000;

(Президентнинг 04.02.2014 йилдаги ПҚ-2120-сон қарори 3-банди);

629 11-190599246060;";

қуйидаги мазмундаги ўттизинчи - ўттиз тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"(Солиқ кодексининг 246-моддаси 6-банди);

620 10-130001010000;

(2011 йил 18 октябрдаги эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани унинг тарафлари ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида қўллаш тўғрисидаги баённома /31.05.2013 й);

620 10-940001010000;

(Эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисидаги битим/15.04.1994 й);";

ўттизинчи - ўттиз учинчи хатбошилар тегишли равишда ўттиз бешинчи - ўттиз саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўттиз саккизинчи хатбошидаги "тўғрисида баённома" деган сўзлар "юзасидан жарима солиш тўғрисидаги қарор рақами ва санаси (жарима солиш тўғрисидаги қарор бўлмайдиган ҳолларда шакл-2 рақами ва санаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 42-кичик бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ВЗ" - қўшилган қиймат солиғини божхона ва солиқ органлари ўртасида ўзаро ҳисобга олиш орқали тўлаш имконияти тақдим этилган;";

ўн еттинчи ва ўн саккизинчи хатбошилар тегишли равишда ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


7) 43-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"43) 48-графа. "Тўловларни кечиктириш".

Божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имконияти тақдим этилганда, графада бундай тўловларни тўлашнинг сўнгги муддати божхона тўловлари турлари кесимида қуйидаги схема бўйича кўрсатилади:

ХХ.КК.ОО.ЙЙЙЙ

бунда:

ХХ - Божхона тўловлари таснифлагичига мувофиқ божхона тўлови турининг коди;

КК - кун;

ОО - ой;

ЙЙЙЙ - йил;

Агар кечиктириб тўлаш имконияти тақдим этилган божхона тўловларининг турлари бир нечта бўлса, ҳар бир маълумот алоҳида янги қаторда кўрсатилади.

Божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилганда, графада бундай тўловларни тўлаш муддатлари, божхона тўловлари турлари ва тўлов суммалари кесимида қуйидаги схема бўйича кўрсатилади:

ХХ.КК.ОО.ЙЙЙЙ.СУММА

бунда:

ХХ - Божхона тўловлари таснифлагичига мувофиқ божхона тўлови турининг коди;

КК - кун;

ОО - ой;

ЙЙЙЙ - йил;

СУММА - бўлиб-бўлиб тўлаш муддатлари бўйича тўлов суммаси;

Агар бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилган божхона тўловларининг турлари ёки муддатлари бир нечта бўлса, ҳар бир маълумот алоҳида янги қаторда кўрсатилади.".


3. 12-иловада:


қуйидаги мазмундаги 10-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

10-1

Халқаро йўлларда ташиш дафтарчаси (Э-ТИР)


211

ЭТИР

";

қуйидаги мазмундаги 20-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

20-1

Ташқи савдо шартномасининг спецификацияси рақами


307

СПЕС_Н

";

қуйидаги мазмундаги 59-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

59-1

Мувофиқлик тўғрисидаги декларация


441

МТД

";

қуйидаги мазмундаги 65-1 ва 65-2-позициялар билан тўлдирилсин:

"

65-1

Қўшилган қиймат солиғини божхона ва солиқ органлари ўртасида ўзаро ҳисобга олиш имконияти тақдим этилган ҳужжатнинг тури, рақами ва санаси


729




65-2

Аккредитив


800

АККР

";

88-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

88.

Божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги юзасидан жарима солиш тўғрисидаги қарор ёки шакл-2


850

НТЗ

";

қуйидаги мазмундаги 108-1- 108-3-позициялар билан тўлдирилсин:

"

108-1.

Божхона тўловларини учинчи шахслар томонидан тўлаб берилишини тасдиқловчи ҳужжатнинг рақами


873

ОП3Л



108-2.

Божхона тўловларини тўлашнинг бош таъминотининг рақами


874

ГЕНОБЕС



108-3.

Маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) идентификация коди


875

МХИК

";

111 ва 112-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

111.

Божхона қийматини аниқлашнинг 4-усул асосидаги 6-усулни қўллаш бўйича баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибдаги баҳолаш ҳисоботи


902

ОТЧЕТОС



112.

Божхона қийматини аниқлашнинг 4-усул асосидаги 6-усулни қўллаш бўйича ички бозордаги шаклланган айнан бир хил ёки ўхшаш товарларнинг нархларини ўрганиш тўғрисида далолатнома


903

АКТРС

";


116-позиция чиқариб ташлансин.


4. 13-иловада:


1) "Бошқа тўловлар" блокида:


1-позициядаги "тўловини" деган сўз "божини" деган сўз билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 1-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

1-1.

Акциз солиғини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этганлик учун фоизлар


71

";

қуйидаги мазмундаги 2-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

2-1.

Қўшилган қиймат солиғини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этганлик учун фоизлар


73

";

қуйидаги мазмундаги 4-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

4-1.

Божхона йиғимларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этганлик учун фоизлар


76

";


2) "Бошқа йиғимлар" блокида:


8-позициядаги "Дастлабки қарор қабул қилганлик учун божхона йиғими" деган сўзлар "Товарни таснифланиши бўйича дастлабки қарор қабул қилганлик учун божхона йиғими" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 8-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

8-1.

Товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки карор кабул килганлик учун божхона йиғими


51

";

қуйидаги мазмундаги 9-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

9-1.

Товарнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги дастлабки қарорни қабул килганлик учун божхона йиғими


53

".

5. 4 ва 14-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин:






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Божхона юк декларациясини тўлдириш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

4-ИЛОВА



Божхона постлари

ТАСНИФЛАГИЧИ

Т/р

Божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари постларининг номи


Пост коди



Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси


1.

"Нукус аэропорти" чегара божхона пости


35001

2.

"Нукус" ТИФ божхона пости


35002

3.

"Хўжайли" чегара божхона пости


35003

4.

"Довут-ота" чегара божхона пости


35004

5.

"Қорақалпоғистон" темир йўл чегара божхона пости


35010

6.

"Қўнғирот" ТИФ божхона пости


35012

Божхона қўмитасининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси

7.

"Дўстлик" чегара божхона пости


03002

8.

"Андижон аэропорти" чегара божхона пости


03003

9.

"Бобур" ТИФ божхона пости


03004

10.

"Кесканёр" чегара божхона пости


03005

11.

"Хонобод" чегара божхона пости


03006

12.

"Қорасув" чегара божхона пости


03007

13.

"Мингтепа" чегара божхона пости


03008

14.

"Маданият" чегара божхона пости


03009

15.

"Андижон" ТИФ божхона пости


03011

16.

"Пушмон" чегара божхона пости


03013

17.

"Савай" темир йўл чегара божхона пости


03014

18.

"Асака" ТИФ божхона пости


03015

Божхона қўмитасининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси

19.

"Бухоро аэропорти" чегара божхона пости


06001

20.

"Когон" ТИФ божхона пости


06002

21.

"Бухоро" ТИФ божхона пости


06006

22.

"Қоровулбозор" ТИФ божхона пости


06007

23.

"Ғиждувон" ТИФ божхона пости


06008

24.

"Қоракўл" ТИФ божхона пости


06009

25.

"Олот" чегара божхона пости


06010

26.

"Хўжадавлат" темир йўл чегара божхона пости


06011

Божхона қўмитасининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси

27.

"Учтўрғон" чегара божхона пости


08003

28.

"Жиззах" ТИФ божхона пости


08004

29.

"Қўшкент" чегара божхона пости


08007

Божхона қўмитасининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси

30.

"Насаф" ТИФ божхона пости


10002

31.

"Қамаши-Ғузор" ТИФ божхона пости


10007

32.

"Қарши-Керки" чегара божхона пости


10008

33.

"Талимаржон" ТИФ божхона пости


10011

34.

"Қарши аэропорти" чегара божхона пости


10012

Божхона қўмитасининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси

35.

"Тинчлик" ТИФ божхона пости


12001

36.

"Навоий аэропорти" чегара божхона пости


12002

37.

"Навоий" ТИФ божхона пости


12003

38.

"Зарафшон" ТИФ божхона пости


12008

39.

"Навоий индустриал" ТИФ божхона пости


12012

Божхона қўмитасининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси

40.

"Наманган аэропорти" чегара божхона пости


14002

41.

"Учқўрғон" чегара божхона пости


14003

42.

"Косонсой" чегара божхона пости


14004

43.

"Поп" чегара божхона пости


14005

44.

"Наманган" ТИФ божхона пости


14010

45.

"Чуст" ТИФ божхона пости


14014

Божхона қўмитасининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси

46.

"Самарқанд аэропорти" чегара божхона пости


18001

47.

"Жартепа" чегара божхона пости


18002

48.

"Самарқанд" ТИФ божхона пости


18005

49.

"Улуғбек" ТИФ божхона пости


18007

Божхона қўмитасининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси

50.

"Термиз аэропорти" чегара божхона пости


22002

51.

"Сариосиё" чегара божхона пости


22003

52.

"Сариосиё" темир йўл чегара божхона пости


22004

53.

"Термиз" ТИФ божхона пости


22005

54.

"Денов" ТИФ божхона пости


22006

55.

"Гулбаҳор" чегара божхона пости


22007

56.

"Дарё порти" ТИФ божхона пости


22011

57.

"Жарқўрғон" ТИФ божхона пости


22013

58.

"Болдир" темир йўл чегара божхона пости


22015

59.

"Айритом" чегара божхона пости


22017

60.

"Термиз халқаро савдо маркази" ТИФ божхона пости


22022

Божхона қўмитасининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси

61.

"Ховособод" чегара божхона пости


24002

62.

"Ховос" ТИФ божхона пости


24003

63.

"Сирдарё" чегара божхона пости


24004

64.

"Гулистон" ТИФ божхона пости


24009

65.

"Сайхун" ТИФ божхона пости


24010

Божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси

66.

"Яллама" чегара божхона пости


27001

67.

"Навоий" чегара божхона пости


27008

68.

"С.Нажимов" чегара божхона пости


27009

69.

"Ойбек" чегара божхона пости


27011

70.

"Бекобод авто" чегара божхона пости


27013

71.

"Чирчиқ" ТИФ божхона пости


27014

72.

"Олмалиқ" ТИФ божхона пости


27015

73.

"Янгийўл" ТИФ божхона пости


27016

74.

"Назарбек" ТИФ божхона пости


27019

75.

"Келес" ТИФ божхона пости


27020

76.

"Ғишткўприк" чегара божхона пости


27021

77.

"Фарҳод" чегара божхона пости


27023

78.

"Бекобод" темир йўл чегара божхона пости


27024

79.

"Ангрен" ТИФ божхона пости


27028

80.

"Ўзбекистон" темир йўл чегара божхона пости


27029

Божхона қўмитасининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси

81.

"Фарғона аэропорти" чегара божхона пости


30001

82.

"Қўқон" ТИФ божхона пости


30002

83.

"Қувасой" ТИФ божхона пости


30003

84.

"Фарғона" чегара божхона пости


30004

85.

"Андархон" чегара божхона пости


30005

86.

"Риштон" чегара божхона пости


30006

87.

"Ровот" чегара божхона пости


30008

88.

"Водий" ТИФ божхона пости


30009

89.

"Ўзбекистон" чегара божхона пости


30010

90.

"Сўх" чегара божхона пости


30012

91.

"Қиргули" ТИФ божхона пости


30015

92.

"Марғилон" ТИФ божхона пости


30017

Божхона қўмитасининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси

93.

"Шовот" чегара божхона пости


33001

94.

"Дўстлик" чегара божхона пости


33004

95.

"Ҳазорасп ЭИЗ" ТИФ божхона пости


33005

96.

"Урганч" ТИФ божхона пости


33007

97.

"Урганч аэропорти" чегара божхона пости


33011

Божхона қўмитасининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси

98.

"Тошкент-товар" ТИФ божхона пости


26002

99.

"Арк булоқ" ТИФ божхона пости


26003

100.

"Чуқурсой" ТИФ божхона пости


26004

101.

"Келес" темир йўл чегара божхона пости


26009

102.

"Сирғали" ТИФ божхона пости


26010

103.

"Чуқурсой техник идора" темир йўл чегара божхона пости


26013

"Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси

104.

"Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропорти" чегара божхона пости


00101

105.

"Авиа юклар" ТИФ божхона пости


00102

106.

"Бош почтамт" ТИФ божхона пости


00107

".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Божхона юк декларациясини тўлдириш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

14-ИЛОВА



Божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар

мавжудлигини тасдиқловчи ва БЮДнинг 44-графасида

маълумотларни баён этишда қўлланилувчи

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

ТАСНИФЛАГИЧИ

Т/р

Ҳужжатлар тури


Ҳужжатлар коди


1.

Халқаро шартномалардаги моддаси / банди ёки қисм / хатбоши


10-ЙЙРРРРХХХХХХ

2.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси моддаси / банди ёки қисм / хатбоши


11-ЙЙРРРРХХХХХХ

3.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси моддаси / банди ёки қисм / хатбоши


12-ЙЙРРРРХХХХХХ

4.

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари моддаси / банди ёки қисм / хатбоши


13-ЙЙРРРРХХХХХХ

5.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони моддаси / банди ёки қисм / хатбоши


14-ЙЙРРРРХХХХХХ

6.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори моддаси / банди ёки қисм / хатбоши


15-ЙЙРРРРХХХХХХ

7.

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойиши моддаси / банди ёки қисм / хатбоши


16-ЙЙРРРРХХХХХХ

8.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори моддаси / банди ёки қисм / хатбоши


17-ЙЙРРРРХХХХХХ

9.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойиши моддаси / банди ёки қисм / хатбоши


18-ЙЙРРРРХХХХХХ

10.

Бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар моддаси / банди ёки қисм/ хатбоши


19-ЙЙРРРРХХХХХХ

        

Изоҳ: Ҳужжат кодининг:

1) биринчи 2 рақам - ҳужжат турини англатади;

2) "ЙЙ" рақами - ҳужжат йили;

3) "РРРР" рақами - ҳужжат рақами;

4) "ХХХХХХ" - ҳужжатдаги имтиёз берилган модда/банди/қисми/хатбошиси кетма-кет кўрсатилади. Агар ҳужжатда қисми ёки хатбошиси бўлмаган тақдирда, "Х" рақамига нол кўрсатилади.

Агар божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёз тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида берилаётган бўлса, у ҳолда ҳужжат рақами 5 та рақамдан (РРРРР) иборат ҳолда тўлдирилади.

Халқаро шартномалар бўйича ҳужжат рақами шартли "0001" деб олинади. Агар бир йилда божхона имтиёзларини беришни назарда тутувчи бирдан ортиқ халқаро шартномалар мавжуд бўлса, қабул қилинган санага қараб шартли "00001", "00002" рақамлари берилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 10 январь

























































Время: 0.1081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск