ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Архив / Январь, 2025 й. / Банк қонунчилиги /Марказий банк Бошқарувининг 26.12.2024 й. 321-Б-12-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 26.12.2024 й. 211-сон, Солиқ қўмитасининг 24.12.2024 й. 2024-26-сон "Хўжалик юритувчи субектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 15.01.2025 й. 2342-12-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
15.01.2025 й.
N 2342-12
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ 26.12.2024 й. N 321-Б-12 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 26.12.2024 й. N 211 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 24.12.2024 й. N 2024-26 |
|
ҚАРОРИ
"Хўжалик юритувчи субектларнинг банк
ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан
чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш
ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча
киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги ПФ-132-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 35/4, 82 ва 2011-41-сон "Хўжалик юритувчи субектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банки Раиси
|
Т.А. Ишметов |
Вазир
|
Д.А. Кучкаров |
Раис |
Ш.Д. Кудбиев |
ИЛОВА
"Хўжалик юритувчи субектларнинг банк
ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан
чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш
ҳақида"ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Муқаддимадаги "ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар ", Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а) 4-бандда:
биринчи хатбошидаги "3-сўровноманинг "тақиқ" файлини "2" белгиси билан" деган сўзлар "сўровноманинг "тақиқ" файлини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 5-банднинг "а" кичик банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Шунингдек, хўжалик юритувчи субектларнинг коммунал хизматлари (электр энергияси, газ таъминоти) учун тўловлари навбатдан ташқари тартибда уларнинг асосий ҳисобварағига келиб тушган жами тушумлар доирасида амалга оширилади.";
иккинчи - олтинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 16 январь