ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Архив / Январь, 2025 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /Ўзбекистон Республикасининг 28.01.2025 й. ЎРҚ-1022-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 24.12.2024 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 25.01.2025 й. маъқулланган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
28.01.2025 й.
N ЎРҚ-1022
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ШАХСНИНГ
ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ
ҚИЛИШ КАФОЛАТЛАРИНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШГА
ҚАРАТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 24 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2025 йил 25 январда маъқулланган
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини "Инсон шаъни ва қадр-қиммати учун" принципи асосида янги босқичга кўтаришга, суд органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга, шунингдек аҳолининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Кенг кўламли ислоҳотлар натижасида суд-тергов амалиётида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга қаратилган самарали механизмлар ишлаб чиқилди.
Хусусан, жиноят содир этганликда айбланаётган шахснинг эркинлик ва шахсий дахлсизликка оид конституциявий ҳуқуқларини суд томонидан ишончли таъминлаш мақсадида жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилди.
Тергов судьялари томонидан жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритиш босқичида процессуал қарорларга санкция бериш ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш масалаларини қонунчиликда белгилаш мақсадида ушбу Қонун билан тергов судьяларининг ваколатлари жумласига киритилган ишларни кўриб чиқиш асослари ҳамда тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ушбу Қонун тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Прокуратура тўғрисида"ги 746-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 257-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 168-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 249-модда; 2008 йил, N 9, 487-модда, N 12, 636-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2012 йил, N 9/2, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 4, 218-модда, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 1, 5-моддалар, N 5, 267-модда, N 11, 791-модда, N 12, 891-модда; 2020 йил, N 1, 4-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 11, 1061-модда; 2022 йил, N 5, 466-модда; 2023 йил, N 4, 265-модда, N 10, 797-модда, N 11, 923-модда; 2024 йил, N 2, 109-модда, N 8, 823-модда, N 10, 1075-модда) 28-моддаси биринчи қисмининг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"қонунда назарда тутилган ҳолларда, тергов ҳаракатларини олиб боришга санкция беради, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида, айбланувчини лавозимидан четлаштириш ҳақида, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисида, мурдани эксгумация қилиш ҳақида, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисида, тинтув ўтказиш ҳақида, жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисида, мол-мулкни хатлаш ҳақида судга илтимоснома киритади ёки илтимосномага розилик беради; жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида ёки жиноят ишини амнистия актига асосан тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритади".
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 136-модда, N 9, 335-модда, N 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, N 6, 231-модда, N 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, N 12, 477-модда; 2011 йил, N 4, 103, 104-моддалар, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 1, 3-модда, N 9/2, 244-модда, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 385-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 5-моддалар, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430, 431-моддалар, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469-модда, N 9, 589, 592-моддалар, N 10, 671-модда, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, N 3, 204-модда, N 5, 296-модда, N 12, 689-модда; 2021 йил, N 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, N 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 973-модда, N 12, 1193-модда; 2022 йил, N 2, 81-модда, N 3, 216-модда, N 4, 337-модда, N 6, 575-модда; 2023 йил, N 3, 184, 185-моддалар, N 4, 265, 269-моддалар, N 5, 319-модда, N 9, 713-модда; 2024 йил, N 1, 8-модда, N 2, 115-модда, N 9, 964-модда, N 10, 1070, 1073, 1077, 1083-моддалар) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 29-модданинг биринчи қисми "почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги" деган сўзлардан кейин "тинтув ўтказиш ҳақидаги, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисидаги, мол-мулкни хатлаш ҳақидаги" деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) қуйидаги мазмундаги 31-1-модда билан тўлдирилсин:
"31-1-модда. Тергов судьясининг ваколатлари
Тергов судьяси якка ўзи иш тутиб, ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда судга қадар иш юритиш босқичида шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан суд назоратини амалга оширади.
Тергов судьясининг ваколатлари жумласига: қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш; қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш; ушлаб туриш муддатини қирқ саккиз соатгача узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш; паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш; айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш; шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқиш; айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш; мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқиш; почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш; прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимосномаларини кўриб чиқиш; тинтув ўтказиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш; телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш; мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш киради.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ваколатлар тергов судьяси томонидан ушбу Кодекснинг 416 ва 417-моддалари тартибида қўшимча процессуал ҳаракатларни бажариш чоғида ҳам амалга оширилади";
3) 36-модданинг биринчи қисми "мурдани эксгумация қилиш тўғрисида, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ҳақида илтимосномалар беришга, шунингдек мазкур чораларни ушбу Кодексда белгиланган тартибда бекор қилишга" деган сўзлардан кейин "тинтув ўтказиш тўғрисида, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақида, мол-мулкни хатлаш тўғрисида илтимосномалар беришга" деган сўзлар билан тўлдирилсин;
4) 38-1-модданинг биринчи қисми "мурдани эксгумация қилиш тўғрисида, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ҳақида илтимосномалар беришга, шунингдек мазкур чораларни ушбу Кодексда белгиланган тартибда бекор қилишга" деган сўзлардан кейин "тинтув ўтказиш тўғрисида, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақида, мол-мулкни хатлаш тўғрисида илтимосномалар беришга" деган сўзлар билан тўлдирилсин;
5) 121-2-модданинг тўртинчи қисмидаги "ёки ҳудудий ҳарбий судга" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
6) 121-3-модда:
қуйидаги мазмундаги биринчи қисм билан тўлдирилсин:
"Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув, дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан, мазкур суднинг судьяси бўлмаган ёхуд кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади";
биринчи - еттинчи қисмлари тегишинча иккинчи - саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
бешинчи қисмининг учинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Апелляция инстанцияси судининг судьяси ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соатдан кечиктирмай якка тартибда кўриб чиқиши керак";
7) 148-1-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан, мазкур суднинг судьяси бўлмаган ёхуд мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади";
8) 148-2-модда тўртинчи қисмининг учинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Апелляция инстанцияси судининг судьяси ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай якка тартибда кўриб чиқиши керак";
9) қуйидаги мазмундаги 158-1, 158-2 ва 158-3-моддалар билан тўлдирилсин:
"158-1-модда. Тинтув ўтказиш тўғрисида
илтимоснома қўзғатиш
Тинтув ўтказиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда прокурор, терговчи ёки суриштирувчи тинтув ўтказиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида уни ўтказиш учун асосларни баён этган ҳолда қарор чиқаради.
Тинтув ўтказиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорга илтимосномани асословчи зарур материаллар илова қилинади.
Терговчининг ёки суриштирувчининг тинтув ўтказиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарори ва зарур материаллар прокурорга юборилади.
Прокурор тинтув ўтказиш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, тинтув ўтказиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ва зарур материалларни судга юборади.
Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда тинтув терговчининг ёки суриштирувчининг қарорига асосан суднинг розилигисиз ўтказилиши мумкин, бироқ кейинчалик суд ва прокурор ўтказилган тинтув ҳақида йигирма тўрт соат ичида хабардор қилинади. Хабарномада кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатилиши керак. Тинтув ўтказиш ҳақидаги қарорнинг қонунийлигини текшириш учун мазкур хабарномага терговчининг ёки суриштирувчининг тинтув ўтказиш ҳақидаги қарорининг, тинтув баённомасининг ва зарур материалларнинг кўчирма нусхалари илова қилинади. Мазкур хабарномани ва унга илова қилинган материалларни олгач, судья ўтказилган тинтувнинг қонунийлигини қирқ саккиз соат ичида ушбу Кодекснинг 158-2 ва 158-3-моддалари тартибида текширади ҳамда унинг қонунийлиги ёки қонунга хилофлиги тўғрисида ажрим чиқаради. Агар судья ўтказилган тинтувни қонунга хилоф деб топса, тинтув ўтказиш чоғида олинган барча далиллар ушбу Кодекснинг 95-1-моддасига мувофиқ номақбул деб топилади.
158-2-модда. Тинтув ўтказиш тўғрисидаги
илтимосномани кўриб чиқиш
Тинтув ўтказиш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан, мазкур суднинг судьяси бўлмаган ёхуд тинтув ўтказиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Тинтув ўтказиш тўғрисидаги илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан саккиз соатдан кечиктирмай ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
Суд мажлисида прокурор, зарур бўлган тақдирда терговчи, суриштирувчи иштирок этади.
Тинтув ўтказиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланади, у мазкур тергов ҳаракатини ўтказиш заруратини асослаб беради, кейин тақдим этилган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.
158-3-модда. Суд ажрими
Судья тинтув ўтказиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, тинтув ўтказиш тўғрисида ёки тинтув ўтказишни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради. Судьянинг тинтув ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажрими асослантирилган бўлиши керак.
Судьянинг тинтув ўтказиш тўғрисидаги ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Суд тинтув ўтказишни прокурорга, суриштирувчига ёки терговчига топширади.
Судьянинг тинтув ўтказиш тўғрисидаги ёки тинтув ўтказишни рад этиш ҳақидаги ажрими устидан ўзига нисбатан тинтув ўтказилган шахс ажрим ижро этилган кундан эътиборан йигирма тўрт соат ичида апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор ажрим чиқарилган кундан эътиборан шу муддат ичида апелляция тартибида протест билдириши мумкин. Апелляция шикояти (протести) ажримни чиқарган суд орқали берилади, мазкур суд йигирма тўрт соат ичида уларни материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Апелляция инстанцияси судининг судьяси мазкур материалларни шикоят (протест) билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соатдан кечиктирмай якка тартибда кўриб чиқиши керак.
Апелляция шикояти (протести) берилиши суднинг тинтув ўтказиш тўғрисидаги ажрими ижросини тўхтатиб турмайди.
Апелляция инстанцияси судининг судьяси апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:
судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмай қолдиришга;
судьянинг ажримини бекор қилишга ва тинтув ўтказишга розилик беришга ёки тинтув ўтказишни рад этишга ҳақли.
Тинтув ўтказиш рад этилган тақдирда, мазкур масала бўйича такроран судга мурожаат қилишга тинтув ўтказишни тақозо этадиган янги ҳолатлар юзага келганда йўл қўйилади";
10) 159-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"159-модда. Олиб қўйишни ўтказиш тўғрисидаги
қарор ёки ажрим
Олиб қўйиш суриштирувчининг ёки терговчининг қарори ёхуд суднинг ажримига кўра ўтказилади, бунда улар олиб қўйишни ўтказишни суриштирув органига ёки терговчига топширишга ҳақли.
Олиб қўйишни ўтказиш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда бу ҳаракат қаерда ва кимникида бажарилиши зарурлиги, қайси нарсалар ёки ҳужжатлар ёхуд электрон маълумотлар олиб қўйилиши лозимлиги кўрсатилган бўлиши керак";
11) 161-модданинг:
биринчи қисми чиқариб ташлансин;
иккинчи - тўққизинчи қисмлари тегишинча биринчи - саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
12) 162-модданинг учинчи қисмидаги "157 - 161-моддаларида" деган сўзлар "157, 158, 159, 160 ва 161-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 166-1-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан, мазкур суднинг судьяси бўлмаган ёхуд почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади";
14) 166-2-модда бешинчи қисмининг тўртинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Апелляция инстанцияси судининг судьяси ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай якка тартибда кўриб чиқиши керак";
15) 169-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"169-модда. Телефонлар ва бошқа телекоммуникация
қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни
эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни
олиш тўғрисидаги илтимосномани қўзғатиш
Агар иш бўйича тўпланган далиллар иш учун аҳамиятга молик маълумотлар олиниши мумкинлигига етарли даражада асос бўла олса, суриштирувчи, терговчи телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқариб, унда ушбу ҳаракатларни ўтказиш асосларини баён этади.
Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорга илтимосномани асословчи зарур материаллар илова қилинади.
Терговчининг ёки суриштирувчининг телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарори ва зарур материаллар прокурорга юборилади.
Прокурор телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ва зарур материалларни судга юборади.
Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш терговчининг ёки суриштирувчининг қарори асосида суднинг розилигисиз амалга оширилиши мумкин. Бунда терговчи ёки суриштирувчи телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисидаги қарорни суднинг розилигисиз махсус ваколатли давлат органига юборишга ҳақли бўлиб, кейинчалик суд ҳамда прокурор телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш амалга оширилганлиги ҳақида йигирма тўрт соат ичида хабардор қилинади. Хабарномада кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатилиши керак. Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақидаги қарорнинг қонунийлигини текшириш учун мазкур хабарномага терговчининг ёки суриштирувчининг телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш ҳақидаги қарорининг, ушбу тергов ҳаракати баённомасининг ва зарур материалларнинг кўчирма нусхалари илова қилинади.
Мазкур хабарномани ва унга илова қилинган материалларни олгач, судья амалга оширилган телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришнинг, улар орқали узатиладиган ахборотни олишнинг қонунийлигини ушбу Кодекснинг 169-1 ва 169-2-моддалари тартибида қирқ саккиз соат ичида текширади ҳамда унинг қонунийлиги ёки қонунга хилофлиги тўғрисида ажрим чиқаради. Агар судья телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни қонунга хилоф равишда амалга оширилган деб топса, уларни амалга ошириш давомида олинган барча далиллар ушбу Кодекснинг 95-1-моддасига мувофиқ номақбул деб топилади";
16) қуйидаги мазмундаги 169-1 ва 169-2-моддалар билан тўлдирилсин:
"169-1-модда. Телефонлар ва бошқа телекоммуникация
қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни
эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни
олишни амалга ошириш тўғрисидаги
илтимосномани кўриб чиқиш
Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан, мазкур суднинг судьяси бўлмаган ёхуд телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш тўғрисидаги илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан саккиз соатдан кечиктирмай ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
Суд мажлисида прокурор, терговчи, суриштирувчи иштирок этади.
Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланади, у мазкур тергов ҳаракатини ўтказиш заруратини асослаб беради, кейин тақдим этилган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.
169-2-модда. Суд ажрими
Судья телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш тўғрисида ёки уларни ўтказишни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради.
Судьянинг телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга оширишни рад этиш ҳақидаги ажрими асослантирилган бўлиши керак.
Судьянинг телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш тўғрисидаги ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Суд телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни прокурорга, суриштирувчига ёки терговчига топширади.
Судьянинг ажрими устидан ушбу тергов ҳаракатлари ўзига нисбатан амалга оширилган шахс ажрим ижро этилган кундан эътиборан йигирма тўрт соат ичида апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор ажрим чиқарилган кундан эътиборан шу муддат ичида апелляция тартибида протест билдириши мумкин. Апелляция шикояти (протести) ажримни чиқарган суд орқали берилади, мазкур суд йигирма тўрт соат ичида уларни материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Апелляция инстанцияси судининг судьяси ушбу материалларни шикоят (протест) билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соатдан кечиктирмай якка тартибда кўриб чиқиши керак.
Апелляция шикояти (протести) берилиши телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш тўғрисидаги суд ажримининг ижросини тўхтатиб турмайди.
Апелляция инстанцияси судининг судьяси апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:
судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмай қолдиришга;
судьянинг ажримини бекор қилишга ҳамда телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга оширишга розилик беришга ёки уларни амалга оширишни рад этишга ҳақли.
Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш рад этилган тақдирда, мазкур масала бўйича такроран судга мурожаат қилишга телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш тақозо этадиган янги ҳолатлар юзага келганда йўл қўйилади";
17) 170-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг телефонлари ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларини эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш суднинг ажримига биноан амалга оширилади.
Жабрланувчига, гувоҳга, худди шунингдек уларнинг қариндошлари ва яқинларига нисбатан куч ишлатиш, товламачилик ёки бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар содир этиш хавфи мавжуд бўлган тақдирда, ушбу шахсларнинг аризалари бўйича ёхуд уларнинг ёзма розилиги ҳамда суднинг розилиги билан уларнинг телефонлари ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш амалга оширилиши мумкин.
Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақида чиқарилган қарор бир сутка давомида қонуний кучга эга бўлади.
Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим унда эшитиб туриладиган ахборотнинг хусусияти ҳамда ҳажми, шунингдек сўзлашувларни эшитиб туришни, узатиладиган ахборотни олишни ва натижаларини қайд этиш шакли белгиланиб, махсус ваколатли давлат органига ижро этиш учун юборилади. Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш олти ойдан ортиқ давом этиши мумкин эмас.
Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш чоғида олинган ахборот қайд этилиши (ёзилиши) керак. Қайд этилган ахборот (ёки ёзув) тергов ҳаракати баённомасига қўшиб қўйилиши лозим";
18) 241-модда иккинчи қисмининг учинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Апелляция инстанцияси судининг судьяси ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай якка тартибда кўриб чиқиши керак";
19) 243-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома жиноят содир этилган ёки суриштирув, дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан, мазкур суднинг судьяси бўлмаганда эса ёхуд қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги материални кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади";
20) 247-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома жиноят содир этилган ёки суриштирув, дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан, мазкур суднинг судьяси бўлмаган ёхуд қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги материални кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади";
21) 254-3-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан, мазкур суднинг судьяси бўлмаган ёхуд паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги материални кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади";
22) 254-4-модданинг еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Апелляция инстанцияси судининг судьяси ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соатдан кечиктирмай якка тартибда кўриб чиқиши керак";
23) 257-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан, мазкур суднинг судьяси бўлмаган ёхуд айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги материални кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади";
24) 258-модда бешинчи қисмининг тўртинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Апелляция инстанцияси судининг судьяси ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай якка тартибда кўриб чиқиши керак";
25) 267-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан, мазкур суднинг судьяси бўлмаган ёхуд тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади";
26) 268-модда бешинчи қисмининг тўртинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Апелляция инстанцияси судининг судьяси ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай якка тартибда кўриб чиқиши керак";
27) 290-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"290-модда. Мол-мулкни хатлаш асослари ва тартиби
Ҳукмнинг фуқаровий даъвога ва бошқа мулкий ундиришларга доир қисмининг ижросини таъминлаш учун суриштирувчи, терговчи ёки суд гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва фуқаровий жавобгарнинг мол-мулкини хатлаши шарт. Ашёвий далил деб эътироф этилган мол-мулкни ўзлаштиришнинг, харж қилиб юборишнинг, яширишнинг, йўқ қилиб ташлашнинг ёки шикастлантиришнинг олдини олиш мақсадида ушбу мол-мулк ҳам хатланади. Шу мақсадда терговчи ёки суриштирувчи гумон қилинувчи, айбланувчи ва фуқаровий жавобгарнинг мол-мулкини хатлаш ҳақида илтимоснома қўзғатиш тўғрисида қарор чиқариб, унда мазкур процессуал ҳаракатни ўтказиш асосларини баён этади.
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва фуқаровий жавобгар оиласининг нормал турмушини таъминлаш учун зарур бўлган уй-жой, квартира, уй анжомлари ва жиҳозлари, кийим ва бошқа буюмлар хатланмайди.
Турар жойлар ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойлар, мулк шаклидан қатъи назар, давлатга хоинлик қилиш, конституциявий тузумга, Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш, терроризм, қўпорувчилик жиноятлари содир этиш учун фойдаланилган ёхуд бу жиноятлар қасддан одам ўлдириш, босқинчилик, талончилик ёки бошқа оғир, ўта оғир жиноятлар билан боғлиқ бўлган ҳолларда - бу жойлар хатланади.
Хатлаш мулкдорга ёки мол-мулкнинг эгасига мол-мулкни тасарруф қилиш, зарур ҳолларда эса, ундан фойдаланиш ман этилганлигини эълон қилишдан ёхуд мол-мулкни тортиб олишдан ва уни сақлаб туриш учун бошқа шахсларга топширишдан иборатдир.
Терговчининг ёки суриштирувчининг мол-мулкни хатлаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорига илтимосномани асословчи зарур материаллар илова қилинади.
Терговчининг ёки суриштирувчининг мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани қўзғатиш ҳақидаги қарори ва зарур материаллар прокурорга юборилади.
Прокурор мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани қўзғатиш ҳақидаги қарорни ва зарур материалларни судга юборади.
Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, мол-мулкни хатлаш суднинг розилигисиз, терговчининг ёки суриштирувчининг қарори асосида амалга оширилиши мумкин, лекин кейинчалик суд ҳамда прокурор қарор ва баённоманинг кўчирма нусхалари илова қилинган ҳолда йигирма тўрт соат ичида хабардор қилинади. Хабарномада кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатилиши керак. Мазкур хабарномага терговчининг ёки суриштирувчининг мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги қарорининг, мол-мулкни хатлаш баённомасининг ва зарур материалларнинг кўчирма нусхалари уларни юритиш тўғрисидаги қарорнинг қонунийлигини текшириш учун илова қилинади.
Мазкур хабарномани ва унга илова қилинган материалларни олганидан кейин судья мол-мулкни хатлаш амалга оширилганлигининг қонунийлигини ушбу Кодекс 290-1 ва 290-2-моддалари тартибида қирқ саккиз соат ичида текширади ва унинг қонунийлиги ёки қонунга хилофлиги тўғрисида ажрим чиқаради. Агар судья мол-мулкни хатлаш қонунга хилоф равишда амалга оширилган деб топса, уни амалга ошириш давомида олинган барча далиллар ушбу Кодекснинг 95-1-моддасига мувофиқ номақбул деб топилади.
Суриштирувчи ёки терговчи ҳукмнинг мулкий ундиришларга оид қисми ижросини таъминловчи чораларни ёки мулкий йўсиндаги жазо чораларини кўрмаган тақдирда, ишни юритаётган суд ажрим чиқариб, уларнинг зиммасига бундай чораларни кўриш мажбуриятини юклайди.
Фуқаровий даъвони қаноатлантирганда ёки бошқа мулкий ундиришларни қўллаётганда ҳукм қонуний кучга киргунига қадар, башарти олдин чора кўрилмаган бўлса, суд ҳукмнинг шу қисми ижросини таъминлайдиган чоралар кўриш ҳақида ажрим чиқаришга ва унинг ижросини тергов ёки суриштирув органига топширишга ҳақли.
Дипломатик ваколатхоналарнинг биноларидаги ва дипломатик вакилларга қарашли мол-мулкни хатлашда ушбу Кодекснинг 165-моддасида назарда тутилган қоидаларга риоя қилиниши керак";
28) қуйидаги мазмундаги 290-1 ва 290-2-моддалар билан тўлдирилсин:
"290-1-модда. Мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги
илтимосномани кўриб чиқиш
Мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан, мазкур суднинг судьяси бўлмаган ёхуд мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан саккиз соатдан кечиктирмай ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
Суд мажлисида прокурор, зарур ҳолларда терговчи, суриштирувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, шунингдек, агар ишда иштирок этаётган бўлса, ҳимоячи ва (ёки) қонуний вакил иштирок этади.
Суд мажлисининг ўтказилиш жойи, санаси ва вақти ҳақида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг суд мажлисига келмаганлиги мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун монелик қилмайди.
Мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланади, у мазкур процессуал ҳаракатни ўтказиш заруратини асослаб беради, кейин тақдим этилган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.
290-2-модда. Суд ажрими
Судья мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, мол-мулкни хатлаш тўғрисида ёки мол-мулкни хатлашни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради.
Судьянинг мол-мулкни хатлашни рад этиш ҳақидаги ажрими асослантирилган бўлиши керак.
Хатлаш тўғрисидаги ажримда у ким томонидан, қачон ва қайси иш бўйича чиқарилгани, нима мақсадда ва кимнинг мол-мулки хатланиши лозимлиги кўрсатилади.
Судьянинг мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Судьянинг ажрими прокурорга, суриштирувчига ёки терговчига ижро учун, гумон қилинувчига, айбланувчига, қонуний вакилга, ҳимоячига эса маълумот учун юборилади.
Мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани қўзғатиш ҳақидаги қарор чиқарилганидан кейин суриштирувчи ёки терговчи томонидан гаров реестрига бир кун ичида тегишли ёзув киритилади, мол-мулкни хатлаш тўғрисида суд ажрими чиқарилганидан кейин эса қонунчиликка мувофиқ ваколатли бўлган органлар томонидан уч сутка ичида шундай ёзув киритилади.
Судьянинг мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги ёки мол-мулкни хатлашни рад этиш ҳақидаги ажрими устидан мол-мулк хатланган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида айбланувчи, қонуний вакил, ҳимоячи томонидан апелляция тартибида шикоят берилиши, ажрим чиқарилган кундан эътиборан шу муддат ичида апелляция тартибида прокурор томонидан протест билдирилиши мумкин. Апелляция шикояти (протести) ажрим чиқарган суд орқали берилади, мазкур суд йигирма тўрт соат ичида уларни материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Апелляция инстанцияси судининг судьяси ушбу материалларни шикоят (протест) билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай якка тартибда кўриб чиқиши керак.
Апелляция шикояти (протести) берилиши суднинг мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги ажрими ижросини тўхтатиб турмайди.
Апелляция инстанцияси судининг судьяси апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:
судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмай қолдиришга;
судьянинг ажримини бекор қилишга ва мол-мулкни хатлашга розилик беришга ёки мол-мулкни хатлашни рад этишга ҳақли.
Мол-мулкни хатлаш рад этилган тақдирда, мазкур масала бўйича такроран судга мурожаат қилишга мол-мулкни хатлашни тақозо этадиган янги ҳолатлар юзага келганда йўл қўйилади";
қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"тинтув ўтказиш ҳақида, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақида, мол-мулкни хатлаш тўғрисида судга илтимоснома киритади ёки илтимосномага розилик беради";
ўнинчи - ўн тўққизинчи хатбошилари тегишинча ўн биринчи - йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн бешинчи хатбошисидаги "тинтув ўтказишга, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришга ҳамда улар орқали узатиладиган ахборотни олишга" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
30) 389-модда:
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
"Ушбу Кодекснинг 31-1-моддасида назарда тутилган процессуал мажбурлов чораларини судга қадар иш юритиш босқичида қўллаш, шунингдек процессуал ҳаракатларни амалга ошириш масалалари тергов судьялари судловига тегишлидир";
учинчи - олтинчи қисмлари тегишинча тўртинчи - еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
31) 423-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Суд эҳтиёт чораларини қўллаш (ўзгартириш, бекор қилиш) тўғрисидаги, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги, айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги, айбланувчининг, судланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги, мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги, тинтув ўтказиш ҳақидаги, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш тўғрисидаги, мол-мулкни хатлаш ҳақидаги, рад қилишлар тўғрисидаги ажримларни, бошқа органларга ижро этиш учун юбориладиган ўзга ажримларни, шунингдек хусусий ажримларни алоҳида хонада (маслаҳатхонада) чиқаради. Бу ажримлар алоҳида ҳужжатлар тарзида расмийлаштирилади ва суд томонидан имзоланади".
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, N 2, 142-модда, N 3, 217-модда, N 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 802, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, N 11, 1066-модда; 2022 йил, N 1, 1, 2-моддалар, N 2, 80, 81-моддалар, N 3, 215, 216-моддалар, N 4, 337-модда, N 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, N 8, 787-модда, N 10, 981, 984-моддалар, N 12, 1188-модда; 2023 йил, N 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, N 4, 265, 266, 268-моддалар, N 5, 319, 320-моддалар, N 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, N 8, 634-модда, N 10, 798-модда, N 11, 921, 923, 924-моддалар, N 12, 1004-модда; 2024 йил, N 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, N 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, N 3, 243, 245-моддалар, N 6, 530, 532-моддалар, N 7, 629-модда, N 8, 826, 829, 831-моддалар, N 9, 954, 964, 965-моддалар, N 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, N 11, 1187, 1188, 1189-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 245-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
"Ушбу моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан кўриб чиқилади";
2) 317-модда биринчи қисмининг 1-бандидаги "жиноят ишлари бўйича суд судьясининг" деган сўзлар "жиноят ишлари бўйича суд тергов судьясининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 319-модданинг учинчи қисмидаги "жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судьяси томонидан" деган сўзлар "жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова, N 10, 672-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда, N 5, 261-модда, N 9, 592-модда, N 10, 671-модда, N 11, 791, 792-моддалар, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 1, 3-моддалар, N 3, 198, 199-моддалар; 2021 йил, N 1, 8-модда, 4-сонга илова, N 8, 803-модда, N 9, 903-модда; 2022 йил, N 3, 216-модда, N 8, 787-модда; 2023 йил, N 4, 269-модда, N 12, 1007-модда; 2024 йил, N 2, 115-модда, N 8, 827-модда, N 9, 964, 969-моддалар) 407-9-моддаси биринчи қисмининг 1-бандидаги "кўрилмаган" деган сўз "кўрилган" деган сўз билан алмаштирилсин.
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлда қабул қилинган "Судлар тўғрисида"ги ЎРҚ-703-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 7, 663-модда; 2024 йил, N 9, 117-модда, N 8, 823-модда, N 9, 964-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
1) 39-модданинг иккинчи қисми "раис, судьялар" деган сўзлардан кейин "тергов судьялари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 40-модданинг иккинчи қисми "почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ҳақидаги" деган сўзлардан кейин "тинтув ўтказиш тўғрисидаги, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақидаги, мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги" деган сўзлар билан тўлдирилсин.
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 29 январь