ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Архив / Февраль, 2025 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қишлоқ хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.01.2025 й. ПФ-15-сон "Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.01.2025 й.

N ПФ-15



ЯЙЛОВЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ВА УЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШНИНГ

ЗАМОНАВИЙ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Яйловларни муҳофаза қилиш, улардан самарали ва оқилона фойдаланишни ташкил этиш, яйлов хўжалигини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш, соҳада бошқарувнинг ихчам ва самарали тизимини жорий этиш, чорвачилик хўжаликларининг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини эътироф этиш мақсадида:


1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда - Ипакчилик қўмитаси) тугатилсин.

Ипакчилик қўмитасининг:

яйловларни бошқаришга оид вазифа ва функциялари - Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда -Ветеринария қўмитаси);

пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасини ривожлантиришга оид вазифа ва функциялари - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзбекипаксаноат" уюшмасига;

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази - Ветеринария қўмитаси тизимига;

Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ва Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилсин.


2. Ветеринария қўмитаси раисининг чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

яйлов ерларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш, ўсимликлар табиий плантацияларини яратишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

яйловларда ўсимликлар уруғчилигини ривожлантириш, яйлов ерларини ижарага беришни ташкил этиш, шартномавий муносабатларни мониторинг қилиш;

қоракўл зотининг генофондини сақлаш, такрор кўпайтириш ва такомиллаштириш, селекция-наслчилик режаларини амалиётга татбиқ этиш ҳамда инфратузилмаларни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


3. Қуйидагилар:

Ветеринария қўмитаси муассислигида давлат муассасаси шаклида Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё яйлов хўжаликлари (кейинги ўринларда - ҳудудий яйлов хўжаликлари);

Ветеринария қўмитаси марказий аппарати тузилмасида Яйлов хўжалигини ривожлантириш бошқармаси ташкил этилсин.

Ипакчилик қўмитасига берилган яйлов ерлари доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан 1-иловага мувофиқ ҳудудий яйлов хўжаликларига ўтказилсин.

Ветеринария қўмитаси, Кадастр агентлиги, "Ўзбеккосмос" агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2025 йил охирига қадар яйлов ерларини хатловдан ўтказиб, уларнинг амалдаги ва давлат рўйхатидан ўтказилган майдони ўзаро мувофиқ бўлишини таъминласин.


4. Яйлов ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва уларни муҳофаза қилиш, қоракўлчилик, тери ва жун саноати соҳаларини янада ривожлантириш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда -Республика комиссияси) ташкил этилсин ва унинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

яйлов ерларидан самарали ва оқилона фойдаланишни ташкил этиш, қоракўлчилик соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ушбу йўналишдаги тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

қоракўлчилик соҳасини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни мунтазам равишда муҳокама қилиб бориш ҳамда бу борадаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишга қаратилган чоралар кўриб бориш;

қоракўлчилик соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда яйлов озуқабоп экинлар уруғчилигини ривожлантиришга доир чора-тадбирларни белгилаш;

соҳа фаолиятини илмий асосда йўлга қўйиш, илмий-тадқиқотлар, инновацион ишланмалар ва селекция-наслчилик ишлари натижалари амалиётга кенг кўламда жорий этилишини таъминлаш.


5. Белгилаб қўйилсинки:

а) ҳудудий яйлов хўжаликлари яйлов ерларини бошқариш ва улардан фойдаланиш, ўзларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган яйловларни ижарага бериш соҳасида ўрмон хўжаликлари учун белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлардан фойдаланади;

б) яйловлар чорвачилик ва бошқа хўжаликларга Республика комиссиясининг қарорига асосан тўғридан-тўғри ижарага берилиши мумкин, бунда:

талабгор мазкур Фармон кучга кирган санада ёки 2020 йил 1 сентябрь ҳолатида тегишли яйлов ерига нисбатан ижара, доимий фойдаланиш ёки доимий эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлиши лозим;

талабгор тегишли яйловдан узоқ йиллар самарали ва оқилона фойдаланган бўлиши, мазкур ҳолат жойига чиққан ҳолда тузиладиган далолатнома билан тасдиқланиши керак;

Республика комиссиясининг мазкур масаладаги барча қарорлари 2025 йил охиригача бўлган муддатда қабул қилиниши ва жамоатчилик танишиши учун эълон қилиниши керак;

қолган яйловлар жисмоний ва юридик шахсларга ўрмон фонди ерлари учун белгиланган тартибда "E-auksion" савдо платформасида электрон онлайн аукцион савдолари орқали ёки Ветеринария қўмитаси билан қонунчиликда белгиланган тартибда тузиладиган давлат-хусусий шериклик шартномаларига мувофиқ ижарага берилади;

в) яйловлар қирқ тўққиз йилгача ижарага берилади;

г) ижара шартномалари Республика комиссиясининг қарори ёки электрон онлайн аукцион савдолари натижалари тўғрисидаги баённомага асосан ҳудудий яйлов хўжаликлари билан тузилади ва кадастр органларида ўрмон фонди ерлари учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади;

д) яйлов ерлари учун ижара тўловлари ҳамда электрон онлайн аукцион савдолари натижаларига кўра яйловларга ижара ҳуқуқини олиш учун тўланадиган маблағлар оператор харажатлари чегириб ташланган ҳолда Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармасига ўтказилиб, унинг алоҳида ҳисоби юритилади;

е) ҳудудий яйлов хўжаликларининг доимий фойдаланишдаги яйлов ер майдонлари солиқ солинадиган базага киритилмайди.


6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ой муддатда ушбу Фармоннинг 5-банди "е" кичик бандидан келиб чиқиб Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Ветеринария қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 декабрга қадар яйловлардан самарали фойдаланишни назарда тутувчи "E-yaylov" электрон платформасини ишга туширсин.

Бунда Республика комиссияси (Ж. Ходжаев) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Кадастр агентлиги, Ўзгидромет ва "Ўзбеккосмос" агентлигининг яйлов ер майдонларига доир автоматлаштирилган ахборот тизимлари Ветеринария қўмитасининг "E-yaylov" электрон платформасига интеграция қилинишини таъминласин.


8. Ветеринария қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2025-2027 йилларда мавжуд геоботаник тадқиқотларни амалга ошириб, қайта баҳолашни ва ерларнинг ҳақиқий норматив қиймати аниқланишини таъминласин.

Бунда яйлов ерларининг контурлар ва фойдаланувчилар кесимидаги электрон хариталари ишлаб чиқилсин ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ягона геоахборот тизимига киритилсин.


9. Республика комиссияси (Ж Ходжаев) икки ой муддатда 2025-2027 йилларга мўлжалланган яйлов ерларини деградациядан чиқариш ва улардан барқарор фойдаланишни таъминлаш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш учун Ҳукуматга киритсин. Бунда қуйидагилар назарда тутилсин:

яйловлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, сақлаш ва такрор кўпайтириш мақсадида яйлов алмашинувини таъминлаш;

ер эгалари томонидан яйловларда қимматли озуқабоп ўсимлик турларидан бўлган изен, терескен, қуйровуқ, камфоросма, чўғон, эркак ўт, оқ (қора) саксовул экилишини ташкил қилиш;

яйлов ерлари бўйича яйловлар алмашинишининг календарь режаси ва чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини тасдиқлаш ва мониторинг қилиш тизимини жорий этиш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ижара ҳуқуқини аукцион орқали сотишдан тушган тушумнинг бир қисмини ўсимликларга кимёвий ва биологик ишлов бериш, ўсимликларни ҳимоя қилиш, озуқабоп ўсимликларни етиштириш ва яйлов деградациясининг олдини олиш тадбирларига йўналтириш тизимини жорий қилиш.


10. Белгилансинки:

Ветеринария қўмитаси Ипакчилик қўмитасининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади, бундан пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасини ривожлантиришга оид ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва шартномалар мустасно;

янги киритилаётган Ветеринария қўмитаси раисининг ўринбосари лавозими, Яйлов хўжалигини ривожлантириш бошқармаси ва ҳудудий яйлов хўжаликларининг штат бирликлари тугатилаётган Ипакчилик қўмитасининг 26 та штат бирлиги ҳамда Ветеринария қўмитасининг мавжуд штат бирликлари доирасида шакллантирилади.

Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Шоҳжаҳон кўчаси 1б-уй манзилидаги бино Ветеринария қўмитасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказилади.


11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

а) бир ой муддатда Ветеринария қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Ипакчилик қўмитасини тугатиш билан боғлиқ ташкилий вазифаларни якунига етказсин;

б) қуйидагиларни:

икки ой муддатда "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси билан биргаликда Ипакчилик қўмитасига берилган тутзорлардан самарали фойдаланиш бўйича таклифларни;

икки ой муддатда Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳудудий яйлов хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини;

уч ой муддатда яйловларни ижарага бериш тартибини, ижарачиларнинг яйловлардан оқилона фойдаланиши, яйлов деградациясининг олдини олиш ва ўсимлик дунёсини такрор кўпайтириш соҳасидаги мажбуриятларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини;

уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни;

олти ой муддатда "Яйловлар тўғрисида"ги Қонуннинг янги таҳрири лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


13. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев, қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдураҳмонов ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов белгилансин.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2025 йил 30 январдаги

ПФ-15-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш

қўмитасининг Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах,

Қашқадарё,  Навоий,  Самарқанд  ва  Сурхондарё

яйлов хўжаликларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи

асосида ўтказилаётган яйлов ер майдонлари

          

Ҳудудий яйлов хўжаликлари

Туманлар номи

          

Яйлов ер майдони, минг гектар

       

Қорақалпоғистон Республикаси

          

Қорақалпоғистон яйлов хўжалиги

Беруний тумани


264,9

Тўрткўл тумани


549

Амударё тумани


6

Элликқалъа тумани


317,4

Қораўзак тумани


373,8

Чимбой тумани


39

Тахтакўпир тумани


1 353,7

Кегейли тумани


15,3

Нукус тумани


10

Бўзатов тумани


70,2

Тахиатош тумани


0,7

Хўжайли тумани


6

Шуманай тумани


18,5

Қонликўл тумани


8,7

Қўнғирот тумани


1 294,6

Мўйноқ тумани


120

Жами:

16 та


4 447,8

Бухоро вилояти

          

Бухоро яйлов хўжалиги

Олот тумани


133,1

Қоровулбозор тумани


107,8

Когон тумани


5,1

Бухоро тумани


24,8

Қоракўл тумани


319,8

Жондор тумани


326,6

Ғиждувон тумани


268,1

Пешку тумани


766,5

Шофиркон тумани


149,9

Ромитан тумани


179,5


Вобкент тумани


2

Жами:

11 та


2 283,2

Жиззах вилояти

           

Жиззах яйлов хўжалиги

Фориш тумани


366,6

Ғаллаорол тумани


62,1

Бахмал тумани


38,6

Зомин тумани


85,1

Зарбдор тумани


2,3

Арнасой тумани


3,8

Мирзачўл тумани


3,49

Зафаробод тумани


4,6

Янгиобод тумани


21,6

Шароф Рашидов тумани


29,7

Жиззах шаҳар


1,6

Жами:

11 та


619,5

Қашқадарё вилояти

         

Қашқадарё яйлов хўжалиги

Миришкор тумани


209,6

Касби тумани


4,7

Муборак тумани


222,5

Косон тумани


59,3

Нишон тумани


94,5

Қарши тумани


8,02

Чироқчи тумани


27

Кўкдала тумани


54

Китоб тумани


39,1

Шаҳрисабз тумани


21,8

Яккабоғ тумани


39,1

Қамаши тумани


56,7

Ғузор тумани


166,03

Деҳқонобод тумани


177

Жами:

14 та

         

1 179,75

Навоий вилояти

           

Навоий яйлов хўжалиги

Томди тумани


1 914,3

Учқудуқ тумани


2263

Конимех тумани


1 066,5

Нурота тумани


386,6

Ғозғон шаҳар


51,5

Навбаҳор тумани


99,2

Хатирчи тумани


53,6

Кармана тумани


45,2

Қизилтепа тумани


120,6

Жами:

9 та


6 000,3

Самарқанд вилояти

           

Самарқанд яйлов хўжалиги

Нуробод тумани


336,9

Пахтачи тумани


85,5

Нарпай тумани


4,7

Каттақўрғон тумани


42,9

Пастдарғом тумани


7

Қўшработ тумани


129,4

Пайариқ тумани


40,9

Ургут тумани


40,9

Жами:

8 та


688,2

Сурхондарё вилояти

        

Сурхондарё яйлов хўжалиги

Жарқўрғон тумани


22

Қумқўрғон тумани


123

Шўрчи тумани


42,4

Олтинсой тумани


19,4

Денов тумани


30,1

Узун тумани


35,1

Термиз тумани


11

Бандихон тумани


40,3

Шеробод тумани


116,3

Бойсун тумани


167

Жами:

10 та


606,6

Республика бўйича жами:

79 та


15 824,6

         

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2025 йил 30 январдаги

ПФ-15-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Яйлов ерларидан самарали фойдаланишни ташкил

этиш ва уларни муҳофаза қилиш, қоракўлчилик, тери

ва жун саноати соҳаларини янада ривожлантириш

бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

             

Ж. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика комиссияси раиси


Б. Норқобилов

-

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси, Республика комиссияси раисининг ўринбосари


Ж. Хатамов

-

Бош прокурор ўринбосари


И. Абдураҳмонов

-

қишлоқ хўжалиги вазири


А. Абдухакимов

-

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири


Л. Кудратов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазири


Б. Захидов

-

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири


Б. Исламов

-

тоғ-кон саноати ва геология вазири


Ш. Хамраев

-

сув хўжалиги вазири


И. Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари


Ф. Пўлатов

-

Кадастр агентлиги директори


Ш. Кадиров

-

"Ўзбеккосмос" агентлиги директори


Ш. Аюпов

-

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти


Э. Хаитов

-

Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси раиси


Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари


Лавозимига кўра

-

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари, Республика комиссияси котиби

           

Изоҳ. Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.

          

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2025 йил 30 январдаги

ПФ-15-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим Фармонларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6059-сон Фармонининг 1-8, 14-бандлари ҳамда Фармонга 2, 2.1, 2.3-2.6, 2.8, 2.9, 2.13 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги "Республикада каврак етиштиришни ривожлантириш ва саноатлаштиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-116-сон Фармонининг 2, 8 ва 9-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармонида:


а) 1-иловада:

"4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" бўлимида:

"Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

1.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси


1 241

1 241


шу жумладан, раис ўринбосарлари сони


3

3


";


2-позиция чиқариб ташлансин;

изоҳлар қисми қуйидаги мазмундаги 5.21-кичик банд билан тўлдирилсин:

"5.21. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш маркази";


б) 2-илованинг 4.2-кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 2а-илованинг 4.2-позицияси чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги "Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-24-сон Фармонининг 4 ва 6-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-90-сон Фармонининг 3-иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 10 июндаги

ПФ-90-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш қўмитасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

           











       

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

        











































































































        

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш

бошқармалари

       


Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази*



Ветеринария дори воситалари ва маҳсулотларни синовдан ўтказиш давлат илмий назорат маркази*



        

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети

       



          

"Паррандасаноат"

уюшмаси***

      




























      

"Ўзбекбалиқсаноат"

уюшмаси***

        































Ветеринария илмий-

тадқиқот институти
















Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари**



Давлат чегараси ва транспортда давлат ветеринария назорати бошқармаси*





       

"Ўзбекистон

асаларичилари"

уюшмаси***

       

Туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш

бўлимлари



















         

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот

институти

       
















"Яйлов хўжалигини ривожлантириш" уюшмаси***



































Наслчилик илмий-ишлаб чиқариш маркази



        

Қоракўлчилик ва чўл

экологияси илмий-

тадқиқот институти

       
















Туманлар (шаҳарлар) ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари**

















































     

Балиқчилик илмий-

тадқиқот институти

        










































































         

Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва

кузатиш маркази*

          



Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази









































































































          

Ҳудудий яйлов

хўжаликлари**

         










































        

*) Республика тизим ташкилотлари ҳисобланади.

**) Ҳудудий тизим ташкилотлари ҳисобланади.

***) Қўмита ўз фаолиятини мазкур уюшмалар билан ҳамкорликда олиб боради".

         

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 31 январь
















































































Время: 0.1052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск