ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Архив / Февраль, 2025 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Савдо ва умумий овқатланиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2025 й. 45-сон "Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.01.2025 й.

N 45



ИСТЕЪМОЛ ВА ТЕХНИК ЭТИЛ СПИРТИ,

АЛКОГОЛЬ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ, ИДИШЛАРГА ҚУЙИШ, САҚЛАШ

ВА УЛГУРЖИ СОТИШНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

ҲАМДА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2024 йил 3 июндаги ПҚ-204-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ишлаб чиқарилган истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ҳисобга олиш;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва улгуржи сотиш ҳисобини юритиш;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни назорат қилиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда халқаро талабларга мувофиқ алкоголь маҳсулотлари учун техник регламент лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Белгилансинки, ушбу қарорга 2-илова ва 3-илованинг 2 - 4, 6, 7, 9 - 14-бандлари мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилади.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2025 йил 29 январдаги

45-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


l. Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат монополиясини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотишдан бюджетга тушумни кўпайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 21 майдаги 221-сон қарорининг 1-бандида:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"алкоголь ва тамаки маҳсулотларини импорт қилувчилар акциз маркаларини акциз солиғини тўлиқ миқдорда тўлагандан кейин сотиб оладилар";

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 6-бандининг олтинчи хатбошисидаги "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "2006 йил учун давлат бюджетидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясини молиялаштириш ҳажмини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 30 декабрдаги 287-сон қарорига 2-илованинг рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"СХЕМА

бюджетного финансирования центрального аппарата

и организаций НТРК Узбекистана, а также

территориальных телерадиоканалов

          

























































































Республиканский бюджет


































































































































































Финансирование согласно раздельным сметам




















































































































































ГУ "Ozbekiston 24" ijodiy birlashmasi"




ГУ "Marifat" ijodiy birlashmasi"



ГУ "Sport ijodiy birlashmasi"


ГУ "Ozbektelefilm"


Территориальные телерадиоканалы

14


ГУ "Телерадиоканал "Mahalla"


НТРК Узбекистана

(центральный аппарат)




Телеканал "Ozbekiston 24"


Радиоканал "Ozbekiston 24"




Телеканал "Madaniyat va marifat"


Телеканал "Ozbekiston tarixi"




Телеканал "Sport"






Телеканал "Mahalla"
































































<




Телеканал "Ozbekiston"


Радиоканал "Ozbekiston"




Телеканал "Bolajon"


Телеканал "Kinoteatr"




Телеканал "Futbol TV"






Радиоканал "Mahalla"




































































Телеканал "Dunуо boylab"







































































































































































































































































































































































Оплата автотранспортных услуг





Оплата услуг по производству телерадиопродукций













Оплата услуг предприятий Министерства цифровых технологий по распространению телерадиопродукции











































Предприятия связи Министерства цифровых технологий



























ГУ "Maxsus avtokorxona"










ГУ "Ozbekiston MTRK teleradiomarkazi"







Целевые средства

на погашение

иностранных кредитов

ЦРРТ, получаемых

на приобретение

передающего

оборудования*





















































































































































































Оплата услуг по подаче в эфир телерадиопродукции телерадиоканалам

НТРК Узбекистана



































































            

Примечание.

*) Погашение кредитов, полученных на приобретение передающего оборудования, осуществляется в соответствии с постановлениями Кабинета Министров от 6 июля 1999 года N 331 и 21 ноября 2002 года N 362-66.

Финансирование деятельности телерадиоканалов, входящих в системе НТРК Узбекистана, осуществляется за счет средств Государственного бюджета Республики Узбекистан согласно приложениям NN 5 и 6 к Указу Президента Республики Узбекистан от 19 сентября 2024 года УП-141 "О дальнейшем повышении роли Национальной телерадиокомпании Узбекистана в медиапространстве страны и внедрении современных подходов в ее деятельность".

Расходы ГУ "Телерадиоканал "Mahalla", связанные с проектным финансированием, осуществляются через НТРК Узбекистана в виде государственного заказа".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 ноябрдаги 917-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига кирадиган давлат мақсадли жамғармаларининг рўйхати 8-бандидаги "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари сифатини органолептик баҳолаш бўйича республика дегустация комиссияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 26 декабрдаги 1039-сон қарорида:


а) 1-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳузуридаги" сўзлари "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) ҳузурида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банддаги "Агентлик" сўзи "Инспекция" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Агентлик директори" сўзлари "Инспекция раҳбари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) иловада:


номидаги "Агентлик ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"алкоголь маҳсулотлари - озиқ-овқат хомашёсидан олинган этил спиртидан ва (ёки) таркибида спирт бўлган озиқ-овқат маҳсулотидан фойдаланган ёки фойдаланмаган ҳолда ишлаб чиқарилган, таркибида этил спиртининг ҳажмий улуши бир ярим фоиздан юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари";


5-банддаги "Агентлик директори" сўзлари "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) раҳбари" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигига" сўзлари "Инспекцияга" сўзи билан алмаштирилсин;


18-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Агентлик" сўзи "Инспекция" сўзи билан алмаштирилсин;


20-банддаги "мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган" сўзлари чиқариб ташлансин;


иловага 1-иловада:


1-банддаги "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банддаги "стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш" сўзлари "техник жиҳатдан тартибга солиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


иловага 2-иловада:

"Чора-тадбирлар" устунидаги "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори" сўзлари "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси раҳбари" сўзлари билан алмаштирилсин;


иловага 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарда жойлашган этил спиртининг сифатини аниқлаш бўйича лабораториялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 19 февралдаги 97-сон қарорида:


а) 2-банддаги "Молия вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари "Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:


2-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги "Молия вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари тегишлича "Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-иловада:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI BOSH

PROKURATURASI HUZURIDAGI IQTISODIY

JINOYATLARGA QARSHI KURASHISH

DEPARTAMENTI QOSHIDAGI ALKOGOL

VA TAMAKI BOZORINI TARTIBGA

SOLISH INSPEKSIYASI

            

ИНСПЕКЦИЯ ПО РЕГУЛИРОВАНИЮ

АЛКОГОЛЬНОГО И ТАБАЧНОГО РЫНКА

ПРИ ДЕПАРТАМЕНТЕ ПО БОРЬБЕ

С ЭКОНОМИЧЕСКИМИ ПРЕСТУПЛЕНИЯМИ

ПРИ ГЕНЕРАЛЬНОЙ ПРОКУРАТУРЕ

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

          

";

            

матнидаги "Молия вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари "Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI BOSH

PROKURATURASI HUZURIDAGI IQTISODIY

JINOYATLARGA QARSHI KURASHISH

DEPARTAMENTI QOSHIDAGI ALKOGOL

VA TAMAKI BOZORINI TARTIBGA

SOLISH INSPEKSIYASI

      

ИНСПЕКЦИЯ ПО РЕГУЛИРОВАНИЮ

АЛКОГОЛЬНОГО И ТАБАЧНОГО РЫНКА

ПРИ ДЕПАРТАМЕНТЕ ПО БОРЬБЕ

С ЭКОНОМИЧЕСКИМИ ПРЕСТУПЛЕНИЯМИ

ПРИ ГЕНЕРАЛЬНОЙ ПРОКУРАТУРЕ

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

      

";

          

4-иловада:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI BOSH

PROKURATURASI HUZURIDAGI IQTISODIY

JINOYATLARGA QARSHI KURASHISH

DEPARTAMENTI QOSHIDAGI ALKOGOL

VA TAMAKI BOZORINI TARTIBGA

SOLISH INSPEKSIYASI

      

ИНСПЕКЦИЯ ПО РЕГУЛИРОВАНИЮ

АЛКОГОЛЬНОГО И ТАБАЧНОГО РЫНКА

ПРИ ДЕПАРТАМЕНТЕ ПО БОРЬБЕ

С ЭКОНОМИЧЕСКИМИ ПРЕСТУПЛЕНИЯМИ

ПРИ ГЕНЕРАЛЬНОЙ ПРОКУРАТУРЕ

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

        

";

        

матнидаги "Молия вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари "Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 17 декабрдаги 794-сон қарорига 5-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги билан маълумотлар алмашишни

йўлга қўядиган ташкилотлар

РЎЙХАТИ

             

Т/р

Маълумотни тақдим қилувчи идоралар

        

Маълумот номи

         

1.

Сув хўжалиги вазирлиги

Сув сарфининг самарадорлиги бўйича таҳлилий ишларни олиб боришга оид маълумотлар.


2.

Кадастр агентлиги

Маъмурий-ҳудудий бирликлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг амалдаги чегаралари тўғрисидаги маълумотлар.


3.

Адлия вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилот ва жисмоний шахсларнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар.


4.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга ажратилаётган субсидиялар тўғрисидаги маълумотлар.


5.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

Чорвачилик хўжаликлари ва уларга тегишли ер майдонлари, экилган экин турлари (гектар кўрсатилган ҳолда), барча хўжаликлардаги чорва ҳайвонлари реестри, гўшт ва сутни қайта ишловчилар, чорва ҳайвонларини сўйишга ихтисослашган корхоналар (қушхоналар) тўғрисидаги маълумотлар.


6.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

Фитосанитария хизматлари, ўсимликлар карантини хизматлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт (импорт) қилувчилар реестри, лабораториялар ва берилган сертификатлар тўғрисидаги маълумотлар.


7.

Ўрмон хўжалиги агентлиги


Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикасига оид маълумотлар.

8.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси


9.

"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси


10.

"Паррандасаноат" уюшмаси


11.

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси


12.

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси


13.

"Ўзёғмойсаноат" уюшмаси


14.

"Ўздонмаҳсулот" АК


15.

"Ўзагросервис" АЖ


16.

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги


17.

"Томорқа хизмати" МЧЖ


Аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларига ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари (ажратилган ер майдони, ҳосилдорлик ва бошқалар), ички ва ташқи бозорнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби тўғрисидаги маълумотлар.


18.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши


19.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси


".

           

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 24 июлдаги 458-сон қарорида:


а) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


1-бандда:

биринчи хатбошидаги "Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги)нинг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Виночиликни ривожлантириш жамғармаси)" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма)" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лойиҳа ташаббускори кўчатлар сотиб олишга субсидия олиш учун Агентлик ва кўчат етказиб берувчи кўчатчилик хўжалиги ўртасида уч томонлама шартномани тузиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агентликка қуйидаги ҳужжатларни илова қилиб, электрон имзо билан тасдиқланган аризани электрон почта орқали юборади";


13-банддаги "Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига ёки Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентликлар)" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида ёш мутахассисларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 августдаги 556-сон қарорига 2-илованинг "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги" бўлими чиқариб ташлансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари муомаласини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 11 октябрдаги 634-сон қарорида:


а) 1-иловада:


15-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)нинг" сўзлари "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг (кейинги ўринларда - Инспекция)" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Агентликнинг" сўзи "Инспекциянинг" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Агентлик" сўзи "Инспекция" сўзи билан алмаштирилсин;


16-банддаги "Агентликда" сўзи "Инспекцияда" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Низом чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш корхоналарида алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг назорат харидини амалга ошириш, уларнинг ваколатли органлар билан техник регламентлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида экспертизадан ўтказиш, шунингдек, мазкур харажатларни Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг (кейинги ўринларда - Инспекция) бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан қоплаш тартибини белгилайди";


2-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар" сўзлари "техник регламентлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банддаги "Агентлик" сўзи "Инспекция" сўзи билан алмаштирилсин;


4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланадиган ҳамда Инспекциянинг расмий веб-сайтига жойлаштириладиган назорат харидини амалга ошириш режаси";


5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Назорат харидини амалга ошириш режаси Инспекция томонидан ҳар йили шакллантирилади ва Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланади ҳамда ушбу режага Инспекция томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин";


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Назорат хариди ва маҳсулотларни экспертизадан (тестдан) ўтказиш Инспекция томонидан қонунийлик, ошкоралик, холислик, адолатлилик, тенглик ва шаффофлик принципларига асосланган ҳолда амалга оширилади";


8-банддаги "Агентлик директори" сўзлари "Инспекция бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Агентликнинг" сўзи "Инспекциянинг" сўзи билан алмаштирилсин;


10-банддаги, 12-банднинг биринчи хатбошисидаги, 14-банднинг биринчи хатбошисидаги, 18-банднинг биринчи хатбошисидаги "Агентлик" сўзи "Инспекция" сўзи билан алмаштирилсин;


20-бандда:

биринчи хатбошидаги "Агентлик" сўзи "Инспекция" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар" сўзлари "техник регламентлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


24, 25, 28, 29-бандлардаги "Агентлик" сўзи тегишлича "Инспекция" сўзи билан алмаштирилсин;


30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Экспертиза (тест) натижалари бўйича савдо қоидаларига, маҳсулот техник регламентлар талабига мувофиқ бўлмаган ҳолатлар аниқланганда, Инспекция томонидан тегишли ҳужжатлар ваколатли органларга тақдим этилади ҳамда улар томонидан айбдор шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар қўлланилади";


31-банддаги "Агентликнинг Виночиликни ривожлантириш" сўзлари "Инспекциянинг бюджетдан ташқари" сўзлари билан алмаштирилсин;


32-бандда:

биринчи хатбоши куйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Инспекция раҳбарининг назорат харидини амалга ошириш тўғрисидаги буйруғи билан тасдиқланган ходимларга назорат хариди харажатлари уни тасдиқловчи ҳужжатларга асосан Инспекциянинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади";

учинчи хатбошидаги "Агентликнинг" сўзи "Инспекциянинг" сўзи билан алмаштирилсин;


33-банддаги "Агентликнинг" сўзи "Инспекциянинг" сўзи билан алмаштирилсин;


34 ва 37-бандлардаги тегишли келишикдаги "Агентлик" сўзи "Инспекция" сўзи билан алмаштирилсин;


2-иловага иловада:

"Субъектлар" устунидаги "Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги" ва "директори" сўзлари тегишлича "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси" ва "бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар" устуни 5-босқичдаги "техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар" сўзлари "техник регламентлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомда:


а) 7-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Истеъмол ва техник этил спирти,

алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш

фаолиятини лицензиялаш

ПАСПОРТИ

          

1.

Лицензия номи:

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун лицензия


2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:

а) ректификатланган истеъмол этил спиртини, шу жумладан, узум, резавор мева, шунингдек, вино спиртини, узум ва резавор мевадан тайёрланган спирт хомашёсини ишлаб чиқариш;

б) техник этил спиртини, эфироальдегидли фракцияни (этил спиртининг бош фракциясини) ишлаб чиқариш;

в) узум, вино, коньяк, виски, ром, резавор мева ва кальвадос дистиллятини ишлаб чиқариш;

г) ароқ, шу жумладан, узум ва мева ароғини, шунингдек, ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

д) коньяк, коньяк ичимлигини, бренди, виски, ром, кальвадосни ишлаб чиқариш;

е) узум ва резавор мева виносини, кўпикланадиган ва газли винони ишлаб чиқариш, бундан табиий винолар ва пиво ишлаб чиқариш мустасно;

ж) ўткирлиги 7,0 фоиздан 22 фоизгача бўлган вино ичимликларини ишлаб чиқариш;

з) узум ва резавор мевадан тайёрланган вино материалларини ишлаб чиқариш.


3.

Ариза берувчилар тоифаси:

юридик шахслар - Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари


4.

Лицензияловчи орган:

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси


5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза;

аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, СТИР, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, омбор биноларининг жойлашган жойи, ишлаб чиқариладиган маҳсулот турининг номи, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;

б) ишлаб чиқариш объектининг паспорти.


6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йигим миқдори:


базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари


7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

йиллик лицензия тўловлари:

а) ректификатланган истеъмол этил спирти ишлаб чиқариш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида;

б) техник этил спирти, эфиралдегидли фракция (этил спиртнинг бош фракцияси) ишлаб чиқариш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида;

в) истеъмол этил спиртидан ароқ ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 баравари миқдорида;

г) ўткирлиги 7,0 дан 22,0 фоизгача бўлган вино ичимликлари ишлаб чиқариш учун-базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 баравари миқдорида;

д) узум ва мева ароғи, узум ва резавор мева виноси, коньяк, коньяк ичимликлари, бренди, виски, ром, кальвадос ишлаб чиқариш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида;

е) узум ва резавор мева спирти, вино спирти, узумдан ва резавор мевадан тайёрланган спирт хомашёси, узумли, виноли, коньякли, вискили, ромли, резавор мевали ва кальвадосли дистиллят, кўпикланадиган ва газланган вино ишлаб чиқариш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида;

ж) узум ва резавор мевадан вино материаллари ишлаб чиқариш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида.

Йиллик лицензия тўловидан тушадиган маблағлар Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғармасига кирим қилинади.


8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:


15 иш куни


9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда (шу жумладан, сақланиши ва айланмасига риоя қилиш) қонунчиликка ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиш;

б) ишлаб чиқариш хавфсизлигини, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларига риоя этиш;

в) лизенцияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар, гигиеник хулосалар ва бошқа тегишли ҳужжатларнинг мавжудлиги;

г) ҳар бир маҳсулот тури учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан тасдиқланган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган технологик йўриқномаларнинг мавжудлиги;

д) спирт ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида тегишли малакага эга бўлган камида икки нафар мутахассиснинг мавжудлиги;

е) зарур асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реактивлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан жиҳозланган, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда назарда тутилган барча зарур физик-кимёвий, микробиологик ва бошқа кўрсаткичларни таҳлил қилиш имконини берувчи ишлаб чиқариш лабораториялари мавжудлиги;*

ж) ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги бўйича истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотларининг органолептик хусусиятларини аниқлаш бўйича дегустация комиссиясига ҳар чоракда маҳсулот намуналарини тақдим этиш;

з) "Asl belgisi" маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими ҳамда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизимини жорий этиш ва фойдаланиш, шунингдек, электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактурадан фойдаланиш;

и) қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари савдоси қоидаларига риоя қилиш;

к) истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқарувчи ташкилотларда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўл қўймаслик;*

л) ректификатланган истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи ташкилотларда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг этил спирти сифатини аниқлаш лабораториясининг мавжудлиги;

м) ароқ ҳамда истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева этил спиртидан ташқари) ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан келиб чиқиб, ярим йил якунлари бўйича ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи 60 фоизидан кам бўлмаган миқдорда фойдаланилишини таъминлаш. Бунда йиллик ишлаб чиқариш ҳажми абсолют алкоголга қайта ҳисоблаганда камида 100 минг декалитрни ташкил қилиши лозим;

н) ароқ ишлаб чиқармайдиган ташкилотларда истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева этил спиртидан ташқари) ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда фойдаланилишини таъминлаш;

о) ароқ ва (ёки) ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар томонидан уч йил ичида ўзининг техник узум навлари плантацияларини бир текис яратилиши ва келгусида вино материаллари ва (ёки) вино ишлаб чиқаришни ташкил қилиш. Бунда техник узум навлари экилганидан кейинги уч йилдан сўнг техник узум навлари плантацияларининг майдони ароқ ва (ёки) ликёр-ароқ маҳсулотларини йиллик ишлаб чиқариш ҳажмининг 75 фоизига мутаносиб келадиган вино материаллари ва (ёки) вино ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ҳосилни йиғиш имконини бериши керак;

п) вино-коньяк маҳсулотларини сақлаш ва етилтириш учун эман бочкалари мавжуд бўлган ташкилотлар томонидан табиий вино, вино материаллар ва коньяк спиртлари ишлаб чиқариш ҳамда узумни қайта ишлаш фаолиятини амалга ошириш;

р) ташкилотлар томонидан доимий равишда устав фондининг қуйидаги миқдори таъминланиши: истеъмол этил спирти ва ароқ ишлаб чиқарувчи ташкилотлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 000 баравари миқдорида ва ундан ортиқ; бошқа алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар (узум ва меваларни бирламчи қайта ишлаш ташкилотлари бундан мустасно) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 баравари миқдорида ва ундан ортиқ;

с) барча истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларини қуйиш линияларида йиғма ҳисобга олиш маълумотлари кўрсаткичларини тегишли ҳимоялаш воситасига эга бўлган тайёр маҳсулотларни электрон ҳисоблагичларнинг мавжуд бўлиши;

т) реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS) билан жиҳозланган ҳамда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизимига интеграция қилинган электрон ҳисоблагич ўрнатилган ҳамда электрон ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юк хати мавжуд автотранспорт воситалари орқали истеъмол ва техник этил спиртини юклаш ва ташиш;

у) алкоголь маҳсулотларига нисбатан рўйхатдан ўтказилган товар белгиларини қўллаш ва (ёки) патентланган саноат намуналаридан фойдаланиш, шу жумладан, тегишли лицензия шартномалари асосида;*

ф) йиллик лицензия тўловларини, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилиш;*

х) алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ва уларнинг савдосида сифат талабларига, шунингдек, акциз маркаларини қўллаш ҳамда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш;*

ц) алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларини мониторинг ва назорат қилиш имконини берувчи видеокузатув воситаларини ўрнатиш;*

ч) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари улгуржи реализациясига оид шартномалар солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйиш;

ш) алкоголь маҳсулотининг асосий ишлаб чиқариш ускуналарини ҳамда унинг мулкдорларини ваколатли давлат органида мажбурий рўйхатдан ўтказиш.


10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

а) ишлаб чиқариш ва сақлаш иншоотларининг, шунингдек, технологик ускуналарнинг қонунчиликда белгиланган санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг хулосаси;

б) ишлаб чиқаришнинг қонунчиликда белгиланган меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий бошқармалари хулосаси;

в) ишлаб чиқаришнинг, ишлаб чиқариш ва сақлаш биноларининг қонунчиликда белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида давлат ёнғин назорати органининг хулосаси;

г) Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш учун зарур бўлган техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда ўлчаш жиҳозлари билан таъминланганлиги тўғрисидаги хулосаси;


11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:


Чекланмаган


12.

Изоҳ.

Хорижий истеъмол этил спиртидан фойдаланган ҳолда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўл қўйилмайди.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Лицензияловчи орган лицензиат томонидан фаолиятни амалга оширишда лицензия талабларига риоя қилинмаганда жарима кўринишида қуйидаги молиявий санкцияларни қўллайди:

а) ароқ, шунингдек, истеъмол этил спиртидан ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи ҳар ярим йил якунлари бўйича 60 фоиздан кам бўлганда, белгиланган 60 фоизнинг бажарилмаган қисмига акциз солиғи суммасининг 50 фоизи миқдорида.

Бунда ҳар ярим йиллик якунлари бўйича мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи 60 фоиздан кўп бўлганда ва акциз солиғи тўлиқ тўланган тақдирда, ундирилган молиявий жарима суммалари корхонага қайтариб берилади;

б) ароқ ишлаб чиқармайдиган ташкилотларда истеъмол этил спиртидан ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватлари қуйидагидан кам бўлмаган миқдорда ишлатилишини таъминламаслик:

50 фоиздан - базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари миқдорида;

30 фоиздан - базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 баравари миқдорида;

в) бошқа турдаги спиртдан (ректификатланган истеъмол этил спирти, коньяк дистилляти ва мева, узумдан ректификатланган этил спиртидан ташқари) фойдаланган ҳолда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шунингдек, хорижий этил спиртидан фойдаланган ҳолда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш - ишлаб чиқарилган маҳсулот баҳосининг (улгуржи нархларда) 200 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан кам бўлмаган миқдорда;

г) этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини лицензия олиш чоғида аризада киритилмаган сақлаш жойларида сақлаш - бундай сақлаш жойларида бўлган маҳсулот қийматининг 100 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан кам бўлмаган миқдорда;

д) ташкилотлар томонидан алкоголь маҳсулотларини бундай маҳсулотга белгиланган энг кам улгуржи нархлардан паст нархларда сотиш:

алкоголь маҳсулотларини (пиводан ташқари) ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилган қийматнинг 20 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан кам бўлмаган миқдорда;

жарима қўлланилгандан кейин бир йил мобайнида айнан ўша қоида бузиш такроран аниқланганда - алкоголь маҳсулотларини (пиводан ташқари) ишлаб чиқарган ташкилот томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилган қийматнинг 50 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан кам бўлмаган миқдорда;

е) истеъмол этил спиртини 50 фоизлик олдиндан тўловсиз сотиш-олиб чиқиб кетилган ёки ташиладиган маҳсулотнинг 50 фоизи қиймати, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан кам бўлмаган миқдорда;

ж) алкоголь маҳсулотини (пиво маҳсулоти, кўпикланадиган ва табиий винодан ташқари) алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосини амалга ошириш бўйича лицензияга эга бўлмаган шахсга сотиш - олиб чиқиб кетилган ёки ташиладиган маҳсулотнинг 100 фоизи қиймати, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан кам бўлмаган миқдорда;

з) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизими ҳисобига киритмасдан ишлаб чиқариш ва (ёки) муомалага чиқариш - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида;

и) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизимига ишлаб чиқарилган ва (ёки) муомалага чиқарилган истеъмол этил спирти, алкоголь маҳсулоти ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд ишончли бўлмаган маълумотларни тақдим этиш - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида;

й) бошқа лицензия талабларининг бажарилмаслиги - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида;

к) алкоголь маҳсулотларини акциз маркаларисиз ёки сохта акциз маркалари билан ишлаб чиқариш - базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорда.

Ноқонуний ишлаб чиқариш, акциз маркасиз, рақамли маркировкасиз ёки сифатсиз алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланганда ишлаб чиқариш ускуналари давлат фойдасига ўтказилади.

Истеъмол ва техник этил спиртини масофавий онлайн кузатиш (GPS) тизими ўрнатилмаган, электрон ҳисобварақ-фактурасиз, товар-транспорт юк хатисиз ҳамда белгиланган талабларга жавоб бермайдиган транспорт воситаларига юклаш ва ташиш ҳолатлари лицензия талабларини бузиш деб баҳоланиб, лицензиянинг амал қилишини 10 кун муддатга тўхтатиб туришга асос бўлади.

Бунда ушбу бандда назарда тутилган лицензия талаблари бир йил ичида такроран бузилган тақдирда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорида молиявий жарима қўлланилади.

Лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун тўланадиган жарималар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғармасига кирим қилинади.


";

               

б) 8-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси

(табиий ва кўпикланадиган винолар, пиво

ва пиво ичимликлари бундан мустасно)

фаолиятини лицензиялаш

ПАСПОРТИ

            

1.

Лицензия номи:

алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси (бундан табиий ва кўпикланадиган винолар, пиво ва пиво ичимликлари мустасно) бўйича фаолият учун лицензия


2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури:


алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси


3.

Ариза берувчилар тоифаси:

юридик шахслар


4.

Лицензияловчи орган:

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси


5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза;

аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, СТИР, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосини амалга оширишга омбор биноларнинг юридик манзиллари, лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;

б) алкоголь маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатиш учун мўлжалланган бинога нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат ёки ижара шартномасининг нусхаси;

в) шакллантирилган устав фонди миқдори тўғрисида далолат берувчи ҳужжат нусхаси.


6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:


базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида


7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:


лицензия берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида йиллик лицензия тўлови ундирилади.

Йиллик лицензия тўловидан тушадиган маблағлар Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғармасига кирим қилинади.

Навбатдаги йил учун йиллик лицензия тўлови лицензиядан фойдаланишнинг кейинги йили бошланишидан камида 30 кун олдин тўланади.


8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:


4 иш куни


9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) алкоголь маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатишни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиш;

б) алкоголь маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатиш учун мўлжалланган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган бинога эгалик қилиш (ўз мулкида бўлиши, хўжалик юритишида, оператив бошқарувида бўлиши ёки ижарага олган бўлиши);

в)Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизимини ишлатиш;

г) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига интеграциялашган электрон ҳисобварақ-фактурадан фойдаланиш ҳамда алкоголь маҳсулотлари улгуржи реализациясига оид шартномаларни солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйиш;

д) алкоголь маҳсулотларини олиб кириш ҳамда сотишга доир чекловларга риоя қилиш, шунингдек, йиллик лицензия тўловини тўлаш;

е) устав фондини базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда маблағ кўринишида шакллантириш;

ж) алкоголь маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланишга ва (ёки) умумий овқатланиш корхоналари орқали чакана сотиш учун хабарномалар реестрига киритилмаган юридик шахсларга сотишга йўл қўймаслик, маҳаллий пиво маҳсулотлари, кўпикланадиган ва табиий винолар бундан мустасно;*

з) алкоголь маҳсулотларига акциз маркаларини қўллаш тартибларига ҳамда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш;*

и) алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти учун лицензияга эга бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотларини (табиий винолар бундан мустасно) сақлаш ва сотиш, импорт қилинган алкоголь маҳсулотларини сақлаш ва сотиш бундан мустасно;*

к) сифатсиз ва кирим қилинмаган маҳсулотлар савдосига йўл қўймаслик.*


10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

омборнинг санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги тўғрисида туман (шаҳар) санитария-эпидемиология хизмати органининг хулосаси (2 иш куни);

омбор иншоотларининг қонунчиликда белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимларининг хулосаси (2 иш куни).


11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:


Чекланмаган


12.

Изоҳ.

Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси фаолиятини истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳудудида амалга оширишга йўл қўйилмайди.

Лицензия талаблари ва шартлари бузилганда лицензиатга қуйидаги миқдорларда молиявий жарима қўлланилади:

а) алкоголь маҳсулотларини лицензия олиш чоғида аризага киритилмаган жойларда сақлаш учун - шундай жойда сақланган товар қийматининг 100 фоизи, аммо базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан кам бўлмаган миқдорда;

б) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизимда ҳамда "Asl belgisi" МАТда қайд этмасдан алкоголь маҳсулотларини сотиш, унга ишончли бўлмаган ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни киритиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида;

в) лицензия талабларини ва шартларини бошқа тарзда бузганлик учун (бундан лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол равишда бузиш ҳолатлари мустасно) - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида молиявий санкциялар қўлланилади.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.


";

             

в) 9-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш

фаолиятини лицензиялаш

ПАСПОРТИ

              

1.

Лицензия номи:

тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти учун лицензия


2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури:


тамаки маҳсулотлари (барча классдаги сигаретлар, папирослар, сигаралар ва сигариллалар)ни саноат асосида ишлаб чиқариш


3.

Ариза берувчилар тоифаси:

юридик шахслар


4.

Лицензияловчи орган:

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси


5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза;

аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;

б) қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ишлаб чиқариш объектининг паспорти:

ишлаб чиқариш объектининг бош режаси, шунингдек, ишлаб чиқариш цикли ва муҳандислик-техник коммуникацияларининг жойлашиши тўғрисидаги ҳужжатлар;

ускунанинг ишлаб чиқарилган йили, ишлаб чиқарувчиси ва ишлаб чиқарилган мамлакат;

ускунанинг техник ҳолати ва ўрнатилган ишлаб чиқариш қувватлари.


6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йигим миқдори:


базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдори


7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:


базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдори


8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:


10 иш куни


9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига, техник регламентларга мажбурий риоя қилиш;

б) ишлаб чиқаришнинг тўлиқ технологик жараёнига риоя қилиш - бинолар яхлитлиги, хом ашёни пировард истеъмолчига сотиш учун тайёр маҳсулот этиб қайта ишлашни таъминловчи технологик асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги;

в)тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришни техник назорат қилиш бўйича Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги органлари томонидан аккредитация қилинган лабораторияларнинг мавжудлиги;

г) тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларини таъминлаш;

д) рўйхатдан ўтказилган (патентланган) товар белгиларининг мавжудлиги;

е) маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича техник регламентлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган технологик йўриқномаларнинг мавжуд бўлиши;

ж) ишлаб чиқарилаётган тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда акциз маркалари билан маркалаш учун асбоб-ускуналарнинг мавжуд бўлиши;*

з) тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлган, шу жумладан, импорт қилинган тамаки хом ашёсидан фойдаланиш. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилардан тамаки хомашёсини сотиб олиш миқдорини тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган умумий йиллик ҳажмнинг 20 фоизидан кам бўлмаслиги лозим. Бунда маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинган тамаки хом ашёсини ишлаб чиқаришда фойдаланиш талабгор томонидан мустақил ҳал қилинади. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилардан тамаки хом ашёси сотиб олишга аванс бериш агротехнология тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш учун контракт суммасининг камида 50 фоизи миқдорида таъминланиши керак;

и) тамаки маҳсулотларига акциз маркаларини қўллаш тартибларига ҳамда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш;*

к) тамаки маҳсулотларини рақамли тамғалаш ва кузатишнинг ахборот тизимлари, тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда айланиши ҳажмларини ҳисобга олишнинг ахборот тизимлари жорий этилишини ва улардан фойдаланилишини;*

л) солиқ органларининг ахборот тизимига интеграция қилинган электрон ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланилишини ҳамда тамаки маҳсулотлари улгуржи реализациясига оид шартномаларни солиқ органларида электрон тарзда мажбурий ҳисобга қўйиш.


10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг маҳсулотлар, ишлаб чиқариш шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (5 иш куни ичида);

ишлаб чиқаришнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармаларининг хулосаси (5 иш куни ичида).

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича таклиф қилинаётган қувватларни ишга туширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (5 иш куни ичида);

белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқариш учун зарур шарт-шароитларнинг мавжудлиги тўғрисида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг хулосаси (5 иш куни ичида).


11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:


Чекланмаган


12.

Изоҳ.

*Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар


";

            

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомда:


а) 11-илованинг 9-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

9.

Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари:

а) соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари, таълим ташкилотлари, маданият муассасалари, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари, санаторий ҳамда тиббий-ижтимоий муассасалар ҳудудларида жойлашмаган бўлиши;*

б) фискал хотирага эга онлайн назорат-касса машиналаридан ва (ёки) виртуал касса тизимларидан, шунингдек, банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан мажбурий фойдаланиш;*

в) электрон ҳисоб-фактурадан мажбурий тартибда фойдаланиши шарт;

г) "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари талабларига қатъий риоя қилиш;

д) алкоголь маҳсулотлари сотиладиган жойларда уларнинг йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга сотилишига йўл қўйилмаслиги, шунингдек алкоголь маҳсулотларининг инсон соғлиғига зарарли таъсири тўғрисида огоҳлантирувчи ёзувлар жойлаштирилган бўлиши;*

е) алкоголь маҳсулотларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган энг кам чакана нархлардан паст нархларда сотмаслик;

ж) алкоголь маҳсулотларини сотишда акциз маркаларини қўллаш (пиво, табиий ва кўпикланадиган вино бундан мустасно) ҳамда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш;*


";

               

б) 19-илованинг 9-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

9.

Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари:

а) таълим, спорт ва диний ташкилотлар ҳудудидан тўғри чизиқ бўйлаб юз метрдан кам масофада жойлашмаган бўлиши, бундан савдо объекти умумий савдо майдони минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо мажмуаларининг (бозорларнинг) ҳудудида ва ярмарка павильонларида жойлашган ҳоллар бундан мустасно;

б) ўзига мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган ёки ижарага олинган, алоҳида кириладиган савдо зали бўлган (фақат алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишга мўлжалланган), чекка тоғли туманларда - алоҳида савдо секцияси бўлган турғун шохобча бўлиши;

в) соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари, таълим ташкилотлари, маданият муассасалари, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари, санаторий ҳамда тиббий-ижтимоий муассасалар ҳудудларида жойлашмаган бўлиш;

г) фискал хотирага эга онлайн назорат-касса машиналаридан ва (ёки) виртуал касса тизимларидан, шунингдек, банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан мажбурий фойдаланиш;*

д) электрон ҳисоб-фактурадан мажбурий тартибда фойдаланиш;

е) қонунчиликда белгиланган алкоголь маҳсулотлар, билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун ҳар ойлик маҳаллий йиғимни тўлаб бориш;

ж) "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари талабларига қатъи риоя қилиш;

з) алкоголь маҳсулотлари сотиладиган жойларда уларнинг йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга сотилишига йўл қўйилмаслиги, шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг инсон соғлиғига зарарли таъсири тўғрисида огоҳлантирувчи ёзувлар жойлаштирилган бўлиши;*

и) алкоголь маҳсулотларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган энг кам чакана нархлардан паст нархларда сотмаслик;

к) алкоголь маҳсулотларини сотиша акциз маркаларини қўллаш (пиво, табиий ва кўпикланадиган вино бундан мустасно) ҳамда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш;*

л) алкоголь маҳсулотларини сақлаш учун омборхона бўлиши;

м) шаҳарларда - камида 25 квадрат метрли, қишлоқ жойларда - камида 15 квадрат метрли (фақат алкоголь маҳсулотлари сотиш учун мўлжалланган ва алоҳида кириш жойига эга) савдо зали, узоқ тоғли жойларда - алоҳида савдо секцияси бўлган савдо объектларида амалга оширилиши.*


";

             

в) 24-иловада:

4-позициядаги "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги" сўзлари "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

9-позицияда:

1-банднинг "в" кичик бандидаги "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги" сўзлари "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банд қуйидаги мазмундаги "д" кичик банд билан тўлдирилсин:

"д) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш.*";


г) 28-иловада:

4-позициядаги "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги" сўзлари "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

9-позиция қуйидаги мазмундаги "ж" ва "к" кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"ж) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этиш;*

к) солиқ қонунчилиги талабларига қатъий риоя қилиш".


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Узумчилик, боғдорчилик, иссиқхона хўжаликларини юритувчи ва виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 10 июндаги 327-сон қарорида:


а) 1-иловада:


2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармасидан" сўзлари "Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банднинг учинчи хатбошисидаги "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Виночиликни ривожлантириш жамғармаси)" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма)" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Талабгор туман ишчи гуруҳининг ижобий хулосасини олгандан сўнг Агентликка ёзма ёхуд электрон шаклда қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади";


б) 2-иловада:


2-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"субсидия - талабгорнинг токзорларда узум кўчатларини шпалерга кўтариш харид қилиш харажатларининг бир дона шпалер учун 15 минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорини қоплаш учун тегишлича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасидан ажратиладиган маблағ";


4-банднинг учинчи хатбошисидаги "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Талабгор субсидия олиш учун туман ишчи гуруҳининг ижобий хулосасини олгандан сўнг Агентликка ёзма ёки электрон шаклда куйидаги ҳужжатларни тақдим қилади";


в) 4-иловада:


2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) нинг Виночиликни ривожлантириш" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги (кейинги ўринларда - Агентлик) Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли" сўзлари билан алмаштирилсин;


иловага 5-илованинг номидаги "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 5-иловада:


2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)нинг Виночиликни ривожлантириш" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли" сўзлари билан алмаштирилсин;


иловага 5-илованинг номидаги "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 543-сон қарори билан тасдиқланган Бухоро шаҳрида "Street Food" гастрономик кўчасини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режасининг 8-позицияси "Масъул ижрочилар" устунидаги "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Агросаноатни ривожлантириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Узум етиштирувчилар ва вино маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар республика кўрик-танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 30 сентябрдаги 557-сон қарорида:


а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-бандда:

учинчи хатбошидаги "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш" сўзлари "Агентликнинг Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


г) иловада:


3-банддаги "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


иловага 2-илованинг номидаги "Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигига" сўзлари билан алмаштирил син.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Тамаки маҳсулотлари учун техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида" 2024 йил 18 майдаги 290-сон қарорида:


а) 1-иловада:


30-банддаги "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига" сўзлари "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясига" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-иловага 4-илованинг 4-бандидаги "инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги" сўзлари "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг "Субъект" устунидаги "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги" сўзлари тегишлича "Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.

           

             




Вазирлар Маҳкамасининг

2025 йил 29 январдаги

45-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб

ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилишга оид низомни тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 2 июлдаги 275-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголли ва тамаки маҳсулотларини четдан келтириш, ишлаб чиқариш ва сотиш устидан давлат назоратини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 4 августдаги 331-сон қарорининг 5-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат назоратини мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 5 январдаги 2-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Спирт, алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотишни давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 23 сентябрдаги 444-сон қарорининг 6-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2003 йил 13 январдаги 14-сон қарорига илованинг 10-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ("Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)" 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига 1-илованинг 20-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 7 ноябрдаги ПҚ-505-сон қарори)" 2006 йил 18 декабрдаги 260-сон қарорига илованинг 2 ва 3-бандлари.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарори)" 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сон қарорига илованинг 12-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони ҳамда "Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3573-сон қарори)" 2018 йил 16 июлдаги 539-сон қарорига илованинг 2, 3 ва 7-бандлари.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 17-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби, шунингдек, лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун қўлланадиган чоралар ва санкциялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 20 майдаги 301-сон қарори.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарорига 4-илованинг 9-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 9 сентябрдаги ПҚ-4821-сон қарори)" 2021 йил 21 декабрдаги 766-сон қарорига 1-илованинг 1-банди.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 3-банди.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисида" 2023 йил 26 июлдаги 313-сон қарорининг 5 ва 6-бандлари.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Қонунчилик ҳужжатларида коррупциявий омилларни бартараф этиш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сон қарорига 5-илованинг 4-банди.

           

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 30 январь

















































































































Время: 0.4049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск