язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат)/ Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва органлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2004 й. 358-сон "Республика комиссия ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.07.2004 й.

N 358



Мазкур Қарор рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯ ВА КЕНГАШЛАРИ

ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


[Кўчирма]


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1-46-сон иловаларга* биноан Республика комиссия ва кенгашларининг янгиланган таркиби тасдиқлансин.


3. Иқтисодиётда хусусий сектор ролини ошириш, қишлоқ хўжалиги ва капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, кейинчалик хусусийлаштириш масалалари бўйича дастурларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг ўтказиш бўйича ҳукумат комиссияси комиссия вазифаларини қуйидагиларга юклаган ҳолда тугатилсин:

хусусийлаштириш соҳасида - давлат мулкини чет эллик сармоядорларга сотилиши чоғида тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси зиммасига;

хусусий секторнинг ролини ошириш соҳасида - Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши зиммасига.


4. Республика комиссиялари ва кенгашлари раҳбарлари, зарурат туғилган ҳолларда, бир ой муддатда тегишли комиссия ва кенгашларнинг вазифа ва функцияларини қайта кўриб чиқиш ва аниқлаштириш бўйича ўз таклифларини киритсинлар.


5. 49-сон иловага биноан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.


6. 50-сон иловага биноан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



*) 1 - 46-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 26 июлдаги

358-сон қарорига

...