ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Архив / Февраль, 2025 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /Ўзбекистон Республикасининг 13.02.2025 й. ЎРҚ-1030-сон "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 15.10.2024 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 25.01.2025 й. маъқулланган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
13.02.2025 й.
N ЎРҚ-1030
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
МЕҲНАТ КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА
ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 15 октябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2025 йил 25 январда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ва халқаро стандартларни миллий қонунчиликка жорий этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга давлат хизматларини кўрсатиш тизимини ривожлантириш ҳамда рақамлаштириш орқали фуқароларга қўшимча қулайликлар яратилаётганлиги ва маъмурий ислоҳотлар доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари қайта ташкил этилганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини янада такомиллаштириш зарурияти юзага келмоқда.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат мажмуида электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
"Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин бўлган таълим ташкилотларининг турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. Шунингдек ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилмоқда.
Шунингдек ушбу Қонун билан киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахснинг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига, меҳнат дафтарчасига оид маълумотларни мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади.
Ушбу Қонун фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари таъминланишига, меҳнат соҳасидаги муносабатларнинг электрон тизимга ўтишини таъминлашга, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларига ишга кираётган фуқаролардан ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш ҳолларини бартараф этишга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрда қабул қилинган ЎРҚ-798-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, 10-сонга илова; 2023 йил, N 4, 265-модда, N 11, 923-модда; 2024 йил, N 2, 111-модда, N 7, 627-модда, N 9, 964-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 11-модда:
олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси давлат хизматчиларига, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг хориждаги давлат муассасаларига (дипломатик, консуллик муассасаларига ва бошқа муассасаларга) ишга юборилган ходимларга ва муқобил хизматни ўтаётган шахсларга нисбатан қонунларда назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда татбиқ этилади";
қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:
"Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилади";
еттинчи - ўн учинчи қисмлари тегишинча саккизинчи - ўн тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
2) 27-модда иккинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "шартнома" деган сўз "меҳнат шартномаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 29-модда:
иккинчи қисмининг ўзбекча матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Давлат грантлари бўйича таълим олган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари билан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар уларни олий таълим ташкилотининг тақсимот комиссияси томонидан берилган ишга юбориш йўлланмаси натижасида, меҳнат шартномаси асосида юзага келади";
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Муқобил хизматга чақирилган фуқароларнинг якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлари уларни туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимининг муқобил хизматни ўташ жойини тайинлаш тўғрисидаги кўрсатмасига асосан ташкилотларга юборилиши натижасида, меҳнат шартномасига асосан юзага келади";
4) 39-модданинг иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 51-модданинг учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 79-модданинг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 83-модданинг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 88-модданинг:
биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 92-модданинг:
иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 93-модданинг матнидаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 106-модда:
биринчи қисми "ёзма" деган сўздан кейин "(қоғозда ёки электрон)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
"Электрон шаклдаги меҳнат шартномаси қонунчиликда белгиланган тартибда "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат мажмуида расмийлаштирилади";
иккинчи - олтинчи қисмлари тегишинча учинчи - еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
12) 107-модда иккинчи қисмининг:
бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
олтинчи ва еттинчи хатбошилари тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбошисидаги "(мавжуд бўлганда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
13) 118-модданинг иккинчи қисмидаги "касб-ҳунар таълим ташкилотларининг, касб-ҳунар мактабларининг, коллежлар ва техникумларнинг" деган сўзлар "профессионал таълим ташкилотларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) 123-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 124-модда:
бешинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "касб-ҳунар таълим" деган сўзлар "профессионал таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан алмаштирилсин:
"жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини";
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
"Давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ҳамда учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади";
иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
16) 164-модда иккинчи қисми учинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "таркибий" деган сўз чиқариб ташлансин;
17) 168-модда биринчи қисмининг 7-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18) 218-модда иккинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "давлат ходимларининг" деган сўзлар "ходимларнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;
19) 229-модданинг тўртинчи қисмидаги "ушбу Кодекс 233-моддасининг иккинчи қисмига" деган сўзлар "ушбу Кодекс 233-моддасининг учинчи қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
20) 233-модда:
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
"Ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлашда якшанба куни инобатга олинмайди";
иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;
21) 234-модда:
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
"Пулли компенсация тўлашда якшанба куни инобатга олинмайди";
учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;
22) 241-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак";
23) 245-модданинг биринчи қисмидаги "Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси томонидан ишлаб чиқилган таклифлар ҳисобга олинган ҳолда" деган сўзлар "инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳамда Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси томонидан ишлаб чиқилган таклифлар ҳисобга олинган ҳолда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
24) 257-модданинг:
биринчи қисми "Ушбу Кодексда" деган сўзлардан кейин "ва қонунчиликда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи қисмидаги "амалга оширилган тўловларнинг барча турлари" деган сўзлар "тўланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Меҳнатга ҳақ тўлашнинг барча тизимларидаги ходимларнинг ўртача иш ҳақи ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги ўн икки календарь ой учун ходимга ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида белгиланади";
тўртинчи ва бешинчи қисмлари чиқариб ташлансин;
олтинчи - ўн тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи - ўн иккинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
еттинчи қисмидаги "еттинчи қисмига" деган сўзлар "тўртинчи қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
25) 259-модданинг иккинчи қисмидаги "унинг штатдаги ўринбосари" деган сўзлар "штатдаги унинг ўрнини босадиган шахс" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
26) 273-модданинг тўртинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
27) 278-модданинг учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
28) 313-модда иккинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Иш берувчи ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар, шу жумладан агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, ёзма тушунтиришни талаб қилиши шарт";
29) 343-модданинг ўнинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
30) 383-модда тўртинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "касб-ҳунар таълими" деган сўзлар "профессионал" деган сўз билан алмаштирилсин;
31) 385-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Олий, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари:
биринчи ва иккинчи курсларда кечки таълим шаклида ўқиётганлар учун олий таълим ташкилотларида - камида йигирма календарь кун, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларида - камида ўн календарь кун, олий, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларидаги сиртқи таълим шакли бўйича эса - камида ўттиз календарь кун;
учинчи ва ундан юқори курсларда кечки таълим шаклида ўқиётганлар учун олий таълим ташкилотларида - камида ўттиз календарь кун, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларида - камида йигирма календарь кун, олий, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларидаги сиртқи таълим шакли бўйича эса - камида қирқ календарь кун муддатга ҳар йили берилади";
32) 392-модданинг номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"392-модда. Ҳомиладорлиги ёки фарзандлари борлиги
сабабли ишга қабул қилишни рад этишни, ишдан
бўшатишни ёки иш ҳақини камайтиришни тақиқлаш
Ҳомиладорлиги ёки фарзандлари борлиги билан боғлиқ сабабга кўра ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ёки иш ҳақини камайтириш тақиқланади";
33) 393-модданинг:
биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
34) 402-модданинг биринчи қисмидаги "камида ўн тўрт календарь кун" деган сўзлар "ўн тўрт календарь кунгача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
35) 412-модданинг учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
36) 416-модда учинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "касб-ҳунар таълими" деган сўзлар "профессионал таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
37) 417-модда биринчи қисмининг ўзбекча матни "хизмат сафарига юбориш" деган сўзлардан кейин "иш вақтидан ташқари ишларга" деган сўзлар билан тўлдирилсин;
38) 433-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Қуйидаги ҳолларда ўриндошлик асосида ишлашга йўл қўйилмайди:
ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга;
агар ўриндошнинг асосий иши ноқулай меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлса шундай шароитлардаги ишларда ишлашга (бундан соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари ходимлари мустасно);
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда";
39) 434-модда:
учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
"Давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ҳамда тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади";
иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
40) 436-модданинг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
41) 437-модданинг учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
42) 445-модданинг олтинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
43) 503-модданинг ўн бешинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
44) 525-модданинг учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
45) 534-модданинг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
46) 535-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"535-модда. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни
қисқартириш ва бандлик вазирлигининг
Давлат меҳнат инспекцияси
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси (бундан буён матнда Давлат меҳнат инспекцияси деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг таркибий бўлинмаси бўлиб, у иш берувчилар томонидан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик, аҳолининг бандлиги, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик, меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ҳамда меҳнат стандартлари талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ва текширувини амалга оширади";
47) 559-модданинг 1-бандидаги "касаба уюшмаси қўмитаси" деган сўзлар "касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари, бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
48) 576-модданинг тўртинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
49) 577-модда:
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари жамоавий меҳнат низоларини тартибга солиш бўйича давлат органларидир";
учинчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги";
тўртинчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари".
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 14 февраль
"Халқ сўзи", 2025 йил 14 февраль