ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Маълумот ахборотлар / 2. Солиқ тўловчининг тақвими / 2025 й. /Март
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
2025
СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ
ТАҚВИМИ
(юридик шахслар учун)
МАРТ
ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):
q 5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида - 142;
q 6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида - 151;
q 36 соатлик иш ҳафтасида - 136.
ИШ КУНЛАРИ СОНИ:
q 5 кунлик иш ҳафтасида - 18;
q 6 кунлик иш ҳафтасида - 23.
- 2024 йил учун БҲМС бўйича йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни
|
|||||
Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги Низом, 7-банди (АВ томонидан 04.11.2024 йилда 3567-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруққа 1-илова)
|
|||||
- 2024 йил учун фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни
|
|||||
Солиқ кодекси, 339-модда, бешинчи қисм, 2-банди, 340, 480-моддалар
|
|||||
- 2024 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни
|
|||||
Солиқ кодекси, 417-модда иккинчи ва саккизинчи қисмлар
|
|||||
- 2024 йил учун Ўзбекистон юридик шахслари томонидан (қишлоқ хўжалиги корхоналари бундан мустасно) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг (деҳқон хўжаликлари бундан мустасно) сўнгги куни. Қишлоқ хўжалиги корхоналари жорий солиқ даврининг 15 декабридан кечиктирмай ҳисоботни тақдим этадилар. Ўзбекистонда ДМ орқали фаолият юритадиган норезидентлар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ давридан кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмай ҳисоботни тақдим этадилар. Деҳқон хўжаликлари солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майидан кечиктирмай солиқни тўлайдилар |
|||||
Солиқ кодекси, 447-модда учинчи қисм, 448-модда бешинчи ва саккизинчи қисмлар
|
|||||
- 2024 йил учун фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни
|
|||||
Солиқ кодекси, 454-7-модда
|
|||||
- 2025 йил февраль ойида банклар томонидан норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни
|
|||||
Солиқ кодекси, 355-модда, иккинчи қисм, 1-банди
|
|||||
- 2025 йил февраль ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Даромадлар натура шаклида тўланганда ҳисобланган солиқ суммаси тўлов амалга оширилган ой тугаганидан кейин 5 кун* ичида тўланади
|
|||||
Солиқ кодекси, 390-модда, иккинчи қисм, Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом, 6-банди (АВ рўйхат рақами 3577, 20.11.2024 й.)
|
|||||
- 2025 йил март ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни
|
|||||
Солиқ кодекси, 460-модда, олтинчи қисм
|
|||||
|
|||||
- 2025 йил февраль ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни
|
|||||
Солиқ кодекси 292 ва 293-моддалар
|
|||||
- 2025 йил февраль ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни |
|||||
Солиқ кодекси, 133-модда, ўн иккинчи қисм
|
|||||
- 2025 йил март ойи учун айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади
|
|||||
Солиқ кодекси, 417-модда, олтинчи қисм
|
|||||
- 2025 йил март ойи учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғи ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади |
|||||
Солиқ кодекси, 432-модда, биринчи қисм
|
|||||
- 2025 йил февраль ойи учун юридик шахс томонидан ногиронлиги бўлган 16 ёшгача боланинг ота-онасидан бирига қўшимча дам олиш кунлари учун қўшимча тўлов харажатларини тўлашга Пенсия жамғармасидан маблағларни (нафақа) олиш талабномалари тақдим этишнинг сўнгги куни. Ногиронлиги бўлган 16 ёшгача боланинг ота-онасидан бирига ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга бир ойда битта қўшимча дам олиш куни берилади. Ушбу кун учун иш берувчи томонидан давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўланади
|
|||||
Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низом, 45, 46-бандлари (14.12.2023 йилдаги 661-сон ВМҚга 1-илова) Меҳнат кодекси, 399-модда
|
|||||
- 2024 йил учун 1-КВ (йиллик) статистика ҳисоботини микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан тақдим этишнинг сўнгги куни (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар бундан мустасно, улар учун ҳисоботни тақдим этиш муддати - 1 апрелдан кечиктирмай)
|
|||||
- айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2025 йил апрель ойидан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашга ўтилиши тўғрисидаги хабарномани тақдим этишнинг сўнгги куни
|
|||||
Солиқ кодекси, 470-1-модда, биринчи қисм
|
|||||
|
2026 йил 1 январдан бошлаб қатъий белгиланган миқдорда айланмадан олинадиган солиқни тўлаш тартиби бекор қилинади (24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун, 3-м. 34-б., 6-м.).
|
||||
14 |
|||||
- 2025 йил февраль ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни
|
|||||
Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом, 6 ва 9-бандлари (АВ рўйхат рақами 3577, 20.11.2024 й.)
|
|||||
- 2025 йил февраль ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни. ЖШДС солиқ тўловчига даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланади. Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботи тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади
|
|||||
Солиқ кодекси, 389-модда, биринчи қисм, 2-банди; 390-модда; 407-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар
|
|||||
- 2025 йил март ойи учун қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади
|
|||||
Солиқ кодекси, 392-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар
|
|||||
- 2024 йил якунлари бўйича ва 2025 йил январь учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни (айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган миқдорда тўловчилар бундан мустасно). Айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган миқдорда тўловчилар ҳисобот тақдим этишдан озод қилинади. Бунда улар солиқни ҳар ойда, календарь ойдан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай тенг улушларда тўлайдилар
|
|||||
Солиқ кодекси, 470-модда, учинчи қисм, 1-банди; 470-1-модда, саккизинчи ва ўнинчи қисмлар
|
|||||
2026 йил 1 январдан бошлаб қатъий белгиланган миқдорда айланмадан олинадиган солиқни тўлаш тартиби бекор қилинади (24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун, 3-м. 34-б., 6-м.). |
|||||
|
|||||
- 2025 йил февраль ойи учун айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни. ҚҚС тўловчилар учун 2025 йил февраль ойи учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни - 2025 йил 20 март
|
|||||
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида Низом, 38-1-банди (23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга 1-илова); Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи қисм, 470-модда, учинчи қисм
|
|||||
- 2024 йил учун назорат қилинадиган чет эл компанияси фойдасининг улуши назорат қилувчи шахсда ҳисобга олиниши лозим бўлган ҳолатларда назорат қилинадиган чет эл компаниялари тўғрисидаги хабарномани тақдим этишнинг сўнгги куни
|
|||||
Солиқ кодекси, 208-модда, 209-модда, учинчи қисм
|
|||||
- 2025 йил февраль ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни
|
|||||
|
Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи - тўртинчи қисмлар
|
||||
- 2025 йил февраль ойи учун ҚҚС тўловчилари бўлган солиқ агентлари томонидан қуйидагилар бўйича ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни: q чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) (СК 255-м.); q давлат мулки билан амалга ошириладиган операциялар, давлат мол-мулкини, шу жумладан давлат мол-мулкини, шу жумладан мулк ҳуқуқи асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини реализация қилиш бўйича операциялар бундан мустасно (СК 256-м.). ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади
|
|||||
Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмлар
|
|||||
|
2025 йилдан бошлаб солиқ агентлари давлат мулкини реализация қилишга доир операциялар бўйича ҚҚС тўламайдилар, чунки 2025 йил 1 январдан ушбу операциялар бўйича имтиёз тақдим этилган (СК 243-м. 1-қ. 26-1-б., 256-м. 6-қ.).
|
||||
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини: q солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар - айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил март ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни; q солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар - айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 2025 йилнинг I чораги учун бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни
|
|||||
Солиқ кодекси, 448-модда, учинчи қисм
|
|||||
- 2025 йилнинг I чораги учун айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни
|
|||||
Солиқ кодекси, 432-модда 1-қисм
|
|||||
- 2025 йилнинг I чораги учун айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан бўнак тўловлари ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўланади
|
|||||
Солиқ кодекси, 417-модда 6-қисм
|
|||||
- 2025 йил февраль ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади
|
|||||
Солиқ кодекси, 355-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар
|
|||||
- 2025 йил февраль ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича ҳисобот тақдим этишнинг сўнгги куни (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, айланмадан қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўловчилар бундан мустасно). Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кечиктирмай тўланади
|
|||||
Солиқ кодекси, 345-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар, 470-1-модда, сакизинчи қисм
|
|||||
|
2026 йил 1 январдан бошлаб қатъий белгиланган миқдорда айланмадан олинадиган солиқни тўлаш тартиби бекор қилинади (24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон, 3-м. 34-б., 6-м.).
|
||||
- 2025 йил февраль ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни
|
|||||
Солиқ кодекси, 454-модда, учинчи ва тўртинчи қисм
|
|||||
- 2025 йил февраль ойи учун ҚҚС тўловчилар томонидан онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар учун 2025 йил февраль ойи учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни - 2025 йил 15 март (17 мартга кўчирилади)
|
|||||
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида Низом, 38-1-банди (23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга 1-илова); Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи қисм, 470-модда, учинчи қисм
|
|||||
|
|||||
- 2025 йил март ойи учун жами даромади 2024 йил учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 10 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни. Агар ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди. Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак тугаганидан кейин тўлайди
|
|||||
Солиқ кодекси, 340-модда, иккинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмалар
|
|||||
- 2025 йил февраль ойи учун ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўлови бўйича Пенсия жамғармасининг харажатларини қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни
|
|||||
Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низом, 32-банди (14.12.2023 йилдаги 661-сон ВМҚга 1-илова)
|
*) Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади (Солиқ кодекси, 5-модда, еттинчи қисм).
**) Агар муддатнинг охирги куни қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади (Солиқ кодекси, 5-модда, саккизинчи қисм, Солиқ кодекси, 86-модда, олтинчи қисм).