ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Маълумот ахборотлар / 2. Солиқ тўловчининг тақвими / 2025 й. /

Апрель

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2025


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



АПРЕЛЬ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):


q 5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида - 176;

q 6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида - 174;

q 36 соатлик иш ҳафтасида - 156.


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:


q 5 кунлик иш ҳафтасида - 22;

q 6 кунлик иш ҳафтасида - 26.

  

1


- 2024 йил учун 1-КВ (йиллик) статистика ҳисоботини чет эл инвестициялари ва хорижий сармоялар иштирокидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан

тақдим этишнинг сўнгги куни. Қолган микрофирмалар ва кичик корхоналар ҳисоботни 10 мартдан кечиктирмай тақдим этадилар


  


5

**

- 2025 йил март ойида банклар томонидан норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 355-модда, иккинчи қисм, 1-банди

  



7


- 2025 йил март ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Даромадлар натура шаклида тўланганда ҳисобланган солиқ суммаси тўлов амалга оширилган ой тугаганидан кейин 5 кун* ичида тўланади

  


Солиқ кодекси, 390-модда, иккинчи қисм, Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом, 6-банди (АВ рўйхат рақами 3577, 20.11.2024 й.)

  



9


- 2025 йил апрель ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 460-модда, олтинчи қисм

  

  


10


- 2025 йил март ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси 292 ва 293-моддалар

  

- 2025 йил март ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни



Солиқ кодекси, 133-модда, ўн иккинчи қисм

  

- 2025 йил апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади

  


Солиқ кодекси, 417-модда, олтинчи қисм

  

- 2025 йил апрель ойи учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғи ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади



Солиқ кодекси, 432-модда, биринчи қисм

  

- 2025 йил март ойи учун юридик шахс томонидан ногиронлиги бўлган 16 ёшгача боланинг ота-онасидан бирига қўшимча дам олиш кунлари учун қўшимча тўлов харажатларини тўлашга Пенсия жамғармасидан маблағларни (нафақа) олиш талабномалари тақдим этишнинг сўнгги куни. Ногиронлиги бўлган 16 ёшгача боланинг ота-онасидан бирига ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга бир ойда битта қўшимча дам олиш куни берилади. Ушбу кун учун иш берувчи томонидан давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўланади

  


Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низом, 45, 46-бандлари (14.12.2023 йилдаги 661-сон ВМҚга 1-илова)

Меҳнат кодекси, 399-модда

  



14


- 2025 йил март ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни


Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом, 6 ва 9-бандлари (АВ рўйхат рақами 3577, 20.11.2024 й.)


- 2025 йилнинг I чораги учун I ва II тоифаларга мансуб субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни. III ва IV тоифаларга мансуб субъектлар Ҳисоб-китобни йилда 1 марта - ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январига қадар топширадилар



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом, 22-банди (12.04.2021 йилдаги 202-сон ВМҚга 1-илова)

              



15


- 2025 йилнинг II чораги учун жами даромади 2024 учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 10 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан кутилаётган фойдадан келиб чиққан ҳолда фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни

      


Солиқ кодекси, 340-модда, ўн биринчи қисм

      

- 2025 йил март ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни. ЖШДС солиқ тўловчига даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланади. Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботи тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади

    


Солиқ кодекси, 389-модда, биринчи қисм, 2-банди; 390-модда;

407-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар

  

- 2025 йил апрель ойи учун қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади

  


Солиқ кодекси, 392-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар

  


                                     

Эътибор беринг!

2026 йил 1 январдан бошлаб қатъий белгиланган миқдорда айланмадан олинадиган солиқни тўлаш тартиби бекор қилинад (24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун, 3-м. 34-б., 6-м.).




- 2025 йил март ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни (айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган миқдорда тўловчилар бундан мустасно). Айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган миқдорда тўловчилар ҳисобот тақдим этишдан озод қилинади. Бунда улар солиқни ҳар ойда, календарь ойдан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай тенг улушларда тўлайдилар

  


Солиқ кодекси, 470-модда, учинчи қисм, 1-банди; 470-1-модда, саккизинчи ва ўнинчи қисмлар

  

- 2025 йил март ойи учун айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни. ҚҚС тўловчилар учун 2025 йил март ойи учун техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни - 2025 йил 20 апрель (21 апрелга кўчирилади**)

  


Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида Низом, 38-1-банди (23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга 1-илова); Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи қисм, 470-модда, учинчи қисм




16


- 2025 йил май ойидан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашга ўтилиши тўғрисидаги хабарномани тақдим этишнинг сўнгги куни

     


Солиқ кодекси, 470-1-модда, биринчи қисм

     


                                     

Эътибор беринг!

2026 йил 1 январдан бошлаб қатъий белгиланган миқдорда айланмадан олинадиган солиқни тўлаш тартиби бекор қилинади (24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун, 3-м. 34-б., 6-м.).






20

**

- 2025 йил март ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

       

Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи - тўртинчи қисмлар

  

- 2025 йил март ойи учун ҚҚС тўловчилари бўлган солиқ агентлари томонидан қуйидагилар бўйича ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни:

q чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) (СК 255-м.);

q давлат мулки билан амалга ошириладиган операциялар, давлат мол-мулкини, шу жумладан давлат мол-мулкини, шу жумладан мулк ҳуқуқи асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини реализация қилиш бўйича операциялар бундан мустасно (СК 256-м.).

ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади

  


Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмлар

       

  

                             

2025 йилдан бошлаб солиқ агентлари давлат мулкини реализация қилишга доир операциялар бўйича ҚҚС тўламайдилар, чунки 2025 йил 1 январдан ушбу операциялар бўйича имтиёз тақдим этилган (СК 243-м. 1-қ. 26-1-б., 256-м. 6-қ.).

  




- 2025 йилнинг I чораги учун Фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни.

Бюджет ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи солиқ даври (календарь йил) якунларига кўра тақдим этилади, бундан матлубот кооперативлари мустасно. Бунда солиқ тўловчида ўтган солиқ даври якунлари бўйича жами даромад мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ ҳисоботини тақдим этиш талаб қилинмайди. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар йилига бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай фойда солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этадилар ва солиқни тўлайдилар


Солиқ кодекси, 339-модда, бешинчи - олтинчи қисмлар, 340 ва 480-моддалар


- 2025 йил апрель ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар - айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар - айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 448-модда, учинчи қисм

       

- 2025 йил март ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади

  


Солиқ кодекси, 355-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар


- 2025 йилнинг I чораги учун хизматларни электрон шаклда кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни.

Чет эл юридик шахслари томонидан электрон хизматлар юридик шахсларга, шу жумладан Ўзбекистонда фаолиятни ДМ орқали амалга оширувчи норезидентларга кўрсатилганда, бундай хизматларнинг харидорлари бўлган солиқ агентлари ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этадилар ва солиқни тўлайдилар

  


Солиқ кодекси, 278-модда, тўртинчи қисм, 280 ва 281-моддалар

  

- 2025 йил март ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича ҳисобот тақдим этишнинг сўнгги куни (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, айланмадан қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўловчилар бундан мустасно). Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кечиктирмай тўланади

  


Солиқ кодекси, 345-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар, 470-1-модда, сакизинчи қисм

 

- 2025 йил март ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 454-модда, учинчи ва тўртинчи қисм


- 2025 йилнинг I чораги учун фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни (солиқ базаси - рента даромади мавжуд бўлган тақдирда). Рента зарари мавжуд бўлганда ҳисобот йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этилади



Солиқ кодекси, 454-7-модда


- 2025 йил март ойи учун ҚҚС тўловчилар томонидан онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар учун 2025 йил март ойи учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни - 2025 йил 15 апрель

  


Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида Низом, 38-1-банди (23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга 1-илова); Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи қисм, 470-модда, учинчи қисм

  

  


23


- 2025 йил апрель ойи учун жами даромади 2024 йил учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 10 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни. Агар ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди.

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак тугаганидан кейин тўлайди

  


Солиқ кодекси, 340-модда, иккинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмалар

  



25


- 2025 йил март ойи учун ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўлови бўйича Пенсия жамғармасининг харажатларини қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни

  


Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низом, 32-банди (14.12.2023 йилдаги 661-сон ВМҚга 1-илова)

  



*) Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади (Солиқ кодекси, 5-модда, еттинчи қисм).

**) Агар муддатнинг охирги куни қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади (Солиқ кодекси, 5-модда, саккизинчи қисм, Солиқ кодекси, 86-модда, олтинчи қисм).































































































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск