ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Архив / Апрель, 2025 й. / Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.03.2025 й. ПҚ-122-сон "Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш ва божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
25.03.2025 й.
N ПҚ-122
ДАВЛАТ БОЖХОНА ХИЗМАТИ
ОРГАНЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ВА БОЖХОНА МАЪМУРИЯТЧИЛИГИНИ ЯНАДА
ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги "Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-57-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат божхона хизмати органларининг (кейинги ўринларда - божхона органлари) фаолиятини ташкил этиш ва божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:
I. МАҚСАДЛАР
1. 2025 йилда божхона соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгилансин:
(а) соҳага сунъий интеллект технологияларини жорий этиш;
(б) божхона органлари ахборот тизимларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш;
(в) божхона органлари ташкилий тузилмаларини оптималлаштириш.
II. МОЛИЯВИЙ РЕСУРСЛАР
2. Белгилансинки:
(a) мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва божхона органларининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро грант маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
(б) божхона органлари ташкилий тузилмаларига киритилаётган ўзгартиришлар билан боғлиқ қўшимча харажатлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
III. ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР
3. Қуйидагилар:
(а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда - Божхона қўмитаси) тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(б) Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
(в) Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг Интизом низоми 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг божхона органларида мавжуд штат бирликлари доирасида қуйидаги тузилмаларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
(а) "Бош почтамт" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости негизида - электрон савдо майдончалари орқали харид қилинаётган товарлар ва махсус тоифадаги юкларни божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга мўлжалланган "Электрон тижорат" ташқи иқтисодий фаолият божхона постини;
(б) "Сирдарё" чегара божхона пости таркибидаги "Оқ олтин" ва "Малик" божхона пунктлари негизида алоҳида "Оқ олтин" ва "Малик" чегара божхона постларини;
(в) Божхона қўмитаси тизимида алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлган Божхона расмийлаштируви марказини. Бунда:
(i) ҳудудий бошқармаларнинг масофавий электрон декларациялаш божхона постлари босқичма-босқич тугатилади;
(ii) Божхона қўмитаси раисига Божхона расмийлаштируви маркази тузилмаси ва низомини тасдиқлаш ваколати берилади.
5. Божхона қўмитаси таркибида божхона соҳасига сунъий интеллект технологияларини жорий этишга ихтисослашган тузилма ташкил этилсин. Бунда:
(а) тузилма божхона органларида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳа менежери ҳисоблансин;
(б) тузилманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
(i) сунъий интеллект технологиялари соҳасида илғор хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш;
(ii) божхона назорати ва расмийлаштирувини қамраб олган сунъий интеллект технологияларини тадқиқ қилиш, уларнинг самарали ишлашини таъминлаш ҳамда доимий тарзда сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш чораларини кўриш;
(iii) ушбу йўналишда маҳаллий ва халқаро мутахассислар ҳамда илғор хорижий давлатлар билан илмий ва амалий тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлик қилиш;
(iv) сунъий интеллект технологияларини синовдан ўтказиш ва амалиётга жорий этиш.
6. Божхона соҳасига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ва такомиллаштириш мақсадида Божхона қўмитаси раисининг Сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича маслаҳатчиси лавозими киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг ташкилий тузилмаси 4-иловага ҳамда божхона постлари рўйхати ва тоифалари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
8. Божхона органлари тузилмалари фаолиятини оптималлаштириш, раҳбарлик лавозимларини қисқартириш, божхона назорати самарадорлигини ошириш ва расмийлаштирув жараёнларини марказлаштириш мақсадида 25 та божхона постлари 6-иловага мувофиқ тугатилсин.
9. Божхона қўмитаси (А. Мавлонов) бир ой муддатда мазкур қарор талабларига мувофиқ божхона органларининг янгиланган штатларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
10. Божхона органларида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
11. Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ҳамда божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларини илмий асосланган ҳолда ўрганиш учун Божхона қўмитаси таркибида Ташқи иқтисодий фаолият илмий маркази ташкил этилсин ва унинг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
(а) халқаро ташкилотларнинг умумэътироф этилган талаблари, халқаро стандартлар, шунингдек, халқаро индекс ва рейтинглар мезонлари асосида божхона иши ва миллий қонунчиликни такомиллаштириш;
(б) ташқи савдо жараёнларини таҳлил қилиш натижалари асосида тариф сиёсатини такомиллаштириш ҳамда импорт ҳажми юқори бўлган товарларни маҳаллийлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
(в) божхона назорати методологияси, товарлар номенклатураси, божхона қиймати ва хавфларни бошқариш соҳасидаги муаммоларни илмий тадқиқ этиш;
(г) божхона органларида фискал фаолият самарадорлигини мониторинг қилиш ва прогнозлаш, мавжуд имтиёз ва преференциялар қўлланилишини баҳолаш.
12. Божхона қўмитаси (А. Мавлонов) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 январга қадар Божхона институтида қуйидаги ахборот тизимларини жорий этсин:
(а) таълим жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш бўйича "Таълим менежменти" автоматлаштирилган ахборот тизими;
(б) профессор-ўқитувчилар фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш бўйича "Самарадорликни баҳолаш" модули;
(в) божхона органлари ходимлари малакасини ошириш бўйича "Малака" автоматлаштирилган ахборот тизими.
13. Божхона қўмитаси (А. Мавлонов) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:
(а) бакалавриатда дуал таълим асосида ўқитишни йўлга қўйсин;
(б) магистратурада тўлов-контракт асосида таълим муддати икки йил бўлган сиртқи таълим шаклини жорий этсин. Бунда Божхона қўмитаси раисига тўлов-контракт миқдорини белгилаш ваколати берилсин.
14. 2025 йил 1 июлдан суғурта ташкилотлари билан божхона органлари ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилган ҳолда чегара орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш механизми йўлга қўйилсин.
Бунда:
(а) божхона постига кириб келган автотранспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида суғурта полисини расмийлаштириш божхона органлари ахборот тизимлари орқали амалга оширилади;
(б) Божхона қўмитасининг тегишли дастурлари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилинади;
(в) чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида суғурта полиси мавжуд бўлганда амалга оширилади.
15. Белгилансинки, товарлар расмийлаштируви жараёнида:
(а) божхона органларининг "Хавфларни бошқариш" ахборот тизими қуйидаги йўлаклар кесимида товар, транспорт воситалари, шахсларнинг хавф даражалари ҳамда уларга нисбатан қўлланиладиган божхона назорати шакллари ва ҳажмини белгилайди:
(i) "яшил йўлак"да хавф даражаси паст белгиланади ва божхона назорати шакллари қўлланилмайди (товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати бундан мустасно). Бунда "яшил" йўлакка йўналтирилган товарлар автоматик тарзда расмийлаштирилади;
(ii) "сариқ йўлак"да хавф даражаси ўрта белгиланади ва божхона назоратининг бир ёки бир нечта шакллари қўлланилади (божхона ва шахсий кўрик бундан мустасно);
(iii) "қизил йўлак"да хавф даражаси юқори белгиланади ва божхона назоратининг бир ёки бир нечта шакллари қўлланилади;
(iv) "кўк йўлак"да божхона назорати шакллари товар ва транспорт воситалари чиқариб юборилгандан сўнг амалга оширилади;
(б) божхона органларида хавфларни бошқариш тизимини қўллаш механизмлари, тасодифий танлов тамойили, хавф профиллари, мезонлари ва услубиётидан фойдаланиш тартиби, шунингдек, товар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона кўригини ўтказишнинг ҳажми Божхона қўмитаси томонидан белгиланади;
(в) божхона органлари ходими томонидан "Хавфларни бошқариш" ахборот тизими буюрган божхона операцияларининг бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
16. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
(а) 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб, Божхона қўмитаси томонидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда барча иштирокчилар учун қулай бўлган тартиботларни, шу жумладан, логистика хизматларини ўз ичига олган ахборот платформаси амалиётга жорий этилади. Бунда тизим орқали ташқи савдони амалга оширишда барча идоралар учун ягона шаклда ариза тақдим қилиш, экспорт-импорт шартномаларини рўйхатга олиш, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни электрон тарзда расмийлаштириш, логистика, банк ва экспертиза хизматларидан фойдаланиш, божхона ва юк операцияларини амалга ошириш имкониятлари яратилади;
(б) Божхона органлари томонидан божхона хизматлари кўрсатишда дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ҳамда GPS пломбалар, инспекцион кўрик мажмуалари, рентген қурилмалар ва бошқа божхона назорати техник-воситаларининг доимий соз ҳолда ишлашини таъминлаш бўйича техник кузатувни амалга ошириш учун "Божхона-сервис" давлат муассасаси, шу жумладан, хусусий секторни жалб қилишга рухсат берилади.
17. 2025 йил 1 октябрдан бошлаб товарларни олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит олиб ўтиш бўйича барча сертификат, хулоса ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар фақат "Ягона дарча" божхона ахборот тизими орқали расмийлаштирилсин.
18. Белгилансинки, ветеринария ва фитосанитария соҳасида ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва ахборот тизимлари концепцияси Божхона қўмитаси билан белгиланган тартибда келишилади.
19. Божхона қўмитасининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
(а) логистика учун қулай чегара ўтказиш пунктларига ёндош ҳудудларда хўжалик субъектларини жалб этган ҳолда божхона терминалларини қуриш. Бунда:
(i) божхона терминалларидаги давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг асосий функциялари "ягона дарча" тамойили асосида божхона, банк, логистика, тезкор-лаборатория, фитосанитар, ветеринар, санитар-эпидемиологик, экологик, сертификатлаштириш ва бошқа хизматлар кўрсатиш ҳисобланади;
(ii) тадбиркорлик субъектлари божхона терминалларида кўрсатиладиган тижорат хизматларидан ихтиёрий равишда фойдаланади;
(б) Божхона органларининг ривожлантириш жамғармасига келиб тушган маблағлардан амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган ҳолатлар билан бир қаторда ходимларга устамалар тўлашга ҳамда объектларни капитал қуриш ва таъмирлашга йўналтириш;
(в) айнан бир хил товарларга бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида фитосанитар хавфи паст бўлган карантин остидаги маҳсулотлар учун карантин рухсатномалари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини, озон емирувчи моддалар ва улардан ташкил топган маҳсулотларни олиб кириш ҳамда олиб чиқиш учун ветеринар рухсатномалар, мувофиқлик сертификати, гигиеник ва экологик сертификатларни бир календарь йилдан ошмаган муддатга бир маротаба тақдим этиш.
IV. ҚАРОР ИЖРОСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ,
ТАЪМИНЛАШ ВА НАЗОРАТ
20. Божхона қўмитаси икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
21. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2025 йил 25 мартдаги
ПҚ-122-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат
божхона хизмати органларининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси
|
|||||
Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва "Тошкент - АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплексининг бошқарув аппаратлари (ҳудудий бошқармалар) |
Божхона институти |
||||
Божхона расмийлаштируви маркази |
|||||
Марказий божхона лабораторияси |
|||||
Божхона постлари |
Миллий кинология маркази |
||||
"Божхона-сервис" давлат муассасаси |
|||||
"Бахт" спорт-соғломлаштириш мажмуаси" давлат муассасаси |
|||||
Президентининг
2025 йил 25 мартдаги
ПҚ-122-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг
божхона постлари рўйхати ва тоифалари
Т/р |
Божхона постларининг номи
|
I. Чегара божхона постлари
|
|
Тоифадан ташқари божхона постлари
|
|
1. |
"Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропорти" чегара божхона пости |
2. |
"Дўстлик" чегара божхона пости (Андижон вилояти) |
3. |
"Сирдарё" чегара божхона пости |
4. |
"Учқўрғон" чегара божхона пости |
5. |
"Ғишткўприк" чегара божхона пости |
6. |
"Довут-ота" чегара божхона пости |
7. |
"Яллама" чегара божхона пости |
8. |
"Олот" чегара божхона пости |
9. |
"С.Нажимов" чегара божхона пости |
10. |
"Навоий" чегара божхона пости (Тошкент вилояти) |
11. |
"Сариосиё" чегара божхона пости |
12. |
"Айритом" чегара божхона пости |
13. |
"Қорақалпоғистон" темир йўл чегара божхона пости |
14. |
"Чуқурсой техник идора" темир йўл чегара божхона пости |
15. |
"Ойбек" чегара божхона пости |
16. |
"Келес" темир йўл чегара божхона пости |
17. |
"Сариосиё" темир йўл чегара божхона пости |
18. |
"Самарқанд аэропорти" чегара божхона пости |
Биринчи тоифали божхона постлари
|
|
19. |
"Фарғона" чегара божхона пости |
20. |
"Жартепа" чегара божхона пости |
21. |
"Бухоро аэропорти" чегара божхона пости |
22. |
"Ўзбекистон" чегара божхона пости |
23. |
"Навоий аэропорти" чегара божхона пости |
24. |
"Урганч аэропорти" чегара божхона пости |
25. |
"Хўжадавлат" темир йўл чегара божхона пости |
26. |
"Бекобод" темир йўл чегара божхона пости |
27. |
"Сўх" чегара божхона пости |
28. |
"Фарҳод" чегара божхона пости |
29. |
"Наманган аэропорти" чегара божхона пости |
30. |
"Фарғона аэропорти" чегара божхона пости |
31. |
"Болдир" темир йўл чегара божхона пости |
32. |
"Кесканёр" чегара божхона пости |
33. |
"Хонобод" чегара божхона пости |
34. |
"Қорасув" чегара божхона пости |
35. |
"Мингтепа" чегара божхона пости |
36. |
"Пушмон" чегара божхона пости |
37. |
"Андархон" чегара божхона пости |
38. |
"Риштон" чегара божхона пости |
39. |
"Гулбаҳор" чегара божхона пости |
40. |
"Оқ олтин" чегара божхона пости |
41. |
"Малик" чегара божхона пости |
Иккинчи тоифали божхона постлари
|
|
42. |
"Маданият" чегара божхона пости |
43. |
"Шовот" чегара божхона пости |
44. |
"Бекобод авто" чегара божхона пости |
45. |
"Ховособод" чегара божхона пости |
46. |
"Дўстлик" чегара божхона пости (Хоразм вилояти) |
47. |
"Поп" чегара божхона пости |
48. |
"Хўжайли" чегара божхона пости |
49. |
"Косонсой" чегара божхона пости |
50. |
"Ровот" чегара божхона пости |
51. |
"Қўшкент" чегара божхона пости |
52. |
"Савай" темир йўл чегара божхона пости |
53. |
"Қарши аэропорти" чегара божхона пости |
54. |
"Андижон аэропорти" чегара божхона пости |
55. |
"Учтўрғон" чегара божхона пости |
56. |
"Термиз аэропорти" чегара божхона пости |
57. |
"Нукус аэропорти" чегара божхона пости |
58. |
"Қарши-Керки" чегара божхона пости |
59. |
"Дарё порти" чегара божхона пости |
II. Ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари (ТИФ)
|
|
Тоифадан ташқари божхона постлари
|
|
1. |
"Тошкент-товар" ТИФ божхона пости |
2. |
"Арк булоқ" ТИФ божхона пости |
3. |
"Сирғали" ТИФ божхона пости |
4. |
"Чуқурсой" ТИФ божхона пости |
5. |
"Авиа юклар" ТИФ божхона пости |
6. |
"Термиз халқаро савдо маркази" ТИФ божхона пости |
Биринчи тоифали божхона постлари
|
|
7. |
"Самарқанд" ТИФ божхона пости |
8. |
"Бухоро" ТИФ божхона пости |
9. |
"Улуғбек" ТИФ божхона пости |
10. |
"Электрон тижорат" ТИФ божхона пости |
11. |
"Нукус" ТИФ божхона пости |
12. |
"Наманган" ТИФ божхона пости |
13. |
"Назарбек" ТИФ божхона пости |
14. |
"Қўқон" ТИФ божхона пости |
15. |
"Насаф" ТИФ божхона пости |
16. |
"Олмалиқ" ТИФ божхона пости |
17. |
"Ангрен" ТИФ божхона пости |
18. |
"Андижон" ТИФ божхона пости |
19. |
"Жиззах" ТИФ божхона пости |
20. |
"Чирчиқ" ТИФ божхона пости |
21. |
"Урганч" ТИФ божхона пости |
22. |
"Термиз" ТИФ божхона пости |
23. |
"Асака" ТИФ божхона пости |
24. |
"Водий" ТИФ божхона пости |
25. |
"Янгийўл" ТИФ божхона пости |
26. |
"Зарафшон" ТИФ божхона пости |
Иккинчи тоифали божхона постлари
|
|
27. |
"Келес" ТИФ божхона пости |
28. |
"Қоракўл" ТИФ божхона пости |
29. |
"Навоий" ТИФ божхона пости |
30. |
"Қамаши-Ғузор" ТИФ божхона пости |
31. |
"Гулистон" ТИФ божхона пости |
32. |
"Денов" ТИФ божхона пости |
III. Масофавий электрон декларациялаш (МЭД) божхона постлари
|
|
Тоифадан ташқари божхона постлари
|
|
1. |
МЭД божхона пости |
2. |
Андижон вилояти МЭД божхона пости |
3. |
Бухоро вилояти МЭД божхона пости |
4. |
Наманган вилояти МЭД божхона пости |
5. |
Самарқанд вилояти МЭД божхона пости |
6. |
Тошкент вилояти МЭД божхона пости |
7. |
Фарғона вилояти МЭД божхона пости |
Изоҳ:
1) "Кесканёр" ва "Пушмон" чегара божхона постлари 2025 йил 1 сентябрда ташкил этилади;
2) МЭД божхона пости Божхона расмийлаштируви марказининг, қолган божхона постлари ҳудудий божхона бошқармаларнинг таркибий тузилмаси ҳисобланади.
Президентининг
2025 йил 25 мартдаги
ПҚ-122-сон қарорига
6-ИЛОВА
Тугатилаётган божхона постларининг
РЎЙХАТИ
Т/р |
Божхона постларининг номи
|
Қорақалпоғистон Республикаси |
|
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси МЭД божхона пости |
2. |
"Қўнғирот" ТИФ божхона пости |
Андижон вилояти |
|
3. |
"Бобур" ТИФ божхона пости |
Бухоро вилояти |
|
4. |
"Когон" ТИФ божхона пости |
5. |
"Ғиждувон" ТИФ божхона пости |
6. |
"Қоровулбозор" ТИФ божхона пости |
Жиззах вилояти |
|
7. |
Жиззах вилояти МЭД божхона пости |
Қашқадарё вилояти |
|
8. |
Қашқадарё вилояти МЭД божхона пости |
9. |
"Талимаржон" ТИФ божхона пости |
Навоий вилояти |
|
10. |
Навоий вилояти МЭД божхона пости |
11. |
"Тинчлик" ТИФ божхона пости |
12. |
"Навоий индустриал" ТИФ божхона пости |
Наманган вилояти |
|
13. |
"Чуст" ТИФ божхона пости |
Сурхондарё вилояти |
|
14. |
Сурхондарё вилояти МЭД божхона пости |
15. |
"Жарқўрғон" ТИФ божхона пости |
Сирдарё вилояти |
|
16. |
Сирдарё вилояти МЭД божхона пости |
17. |
"Сайхун" ТИФ божхона пости |
18. |
"Ховос" ТИФ божхона пости |
Тошкент вилояти |
|
19. |
"Ўзбекистон" темир йўл чегара божхона пости |
Фарғона вилояти |
|
20. |
"Марғилон" ТИФ божхона пости |
21. |
"Қувасой" ТИФ божхона пости |
22. |
"Қиргули" ТИФ божхона пости |
Хоразм вилояти |
|
23. |
Хоразм вилояти МЭД божхона пости |
24. |
"Ҳазорасп ЭИЗ" ТИФ божхона пости |
Тошкент шаҳри |
|
25. |
Марказлаштирилган МЭД божхона пости |
Изоҳ: тугатилаётган божхона постларининг штат бирликлари "Божхона расмийлаштируви маркази"га ҳамда иш ҳажми кўп бўлган бошқа постларга ўтказилади.
Президентининг
2025 йил 25 мартдаги
ПҚ-122-сон қарорига
7-ИЛОВА
Божхона органларида кадрлар тайёрлаш
тизимини такомиллаштириш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Изоҳ. Икки ва ундан ортиқ бандлар бирлаштирилганда уларни ижро этиш учун белгиланган энг кеч муддат ижро муддати этиб белгиланади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 1 апрель