ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2025 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Саноат /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.04.2025 й. ПҚ-133-сон "Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
01.04.2025 й.
N ПҚ-133
ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИДАН
НОҚОНУНИЙ ФОЙДАЛАНИШ ВА БЕҲУДА
САРФЛАНИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ҲАМДА
ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ТЎҒРИСИДА
"Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йилида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш тизимини такомиллаштириш, иқтисодиёт тармоқларида, давлат идораларида ва ижтимоий соҳа объектларида ҳамда аҳоли хонадонларида энергия тежамкорлиги ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:
I. Мақсадлар
1. Ҳудудларда истеъмолчиларни муқобил энергия ресурсларидан фойдаланишга ўтказиш ҳамда энергия тежовчи технологияларни ўрнатиш орқали 2,5 миллиард кВт соат электр энергиясини ва 1,1 миллиард метр куб табиий газни иқтисод қилишга эришиш, шу жумладан:
(а) истеъмолчилар томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланиш ҳамда қўшимча 74 мингдан ортиқ объектда жами қуввати 785 МВт бўлган қуёш панелларини ва 9 мингдан ортиқ 1,2 млн литрли қуёш коллекторларини ўрнатиш ҳисобига 1,6 миллиард кВт соат электр энергиясини тежаш;
(б) аҳолиси ижтимоий жиҳатдан оғир аҳволда бўлган 300 та маҳаллада қуввати 100 МВтдан ортиқ кичик қувватли фотоэлектр станцияларини барпо этиш ҳисобига 45 миллион метр куб табиий газни тежаш;
(в) қуввати 65 МВтдан ортиқ бўлган 1 мингдан зиёд микро ва кичик гидроэлектрстанцияларни барпо этиш ҳисобига 172 миллион кВт соат электр энергиясини ишлаб чиқариш имкониятини яратиш;
(г) бюджет ташкилотларида энергия тежамкор ускуналардан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига 39 миллион метр куб табиий газни тежаш;
(д) республика ҳудудларида энергия ресурсларини иқтисод қилиш бўйича ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш ҳисобига 730 миллион кВт соат электр энергияси ва 980 миллион метр куб табиий газни иқтисод қилиш.
II. Манзилли ишлаш тизимини такомиллаштириш
2. Республиканинг ҳар бир тумани (шаҳри) кесимида энергия балансини ишлаб чиқиш, уларнинг кўрсаткичларини бажариш, энергияни тежаш дастурлари ижросини таъминлаш, энергия самарадорлигини ошириш бўйича туман (шаҳар) идоралараро ишчи гуруҳлари (кейинги ўринларда - туман (шаҳар) идоралараро ишчи гуруҳлари) 1-иловага мувофиқ намунавий таркибда тузилсин.
3. Қуйидагилар:
(а) Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штабига (кейинги ўринларда - Республика штаби) юкланадиган қўшимча вазифалар 2-иловага мувофиқ;
(б) Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штабларнинг (кейинги ўринларда - ҳудудий штаблар) устувор вазифалари 3-иловага мувофиқ;
(в) туман (шаҳар) идоралараро ишчи гуруҳларининг устувор вазифалари 4-иловага мувофиқ;
(г) ҳудудий штаблар ҳамда туман (шаҳар) идоралараро ишчи гуруҳлари фаолиятининг асосий йўналишлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин;
(д) ҳар бир туман (шаҳар) да энергия ресурсларини тежаш ва тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш бўйича режа кўрсаткичлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида Бош прокуратура ходимлари 6-иловага мувофиқ туман (шаҳар)ларга бириктирилсин.
4. Адлия вазирлиги (Ташкулов) Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов) ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов) билан биргаликда бир ой муддатда туман (шаҳар) идоралараро ишчи гуруҳлари вакилларини рағбатлантириш ва интизомий таъсир чораларини қўллаш тартибини (KPI) назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
5. Қуйидагиларга:
(а) вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари биринчи раҳбарлари ва ўринбосарларига - мазкур давлат органлари, шу жумладан, уларнинг тузилмаларидаги ташкилотлар биноларида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланишни жорий этиш ҳамда энергия самарадор қурилмаларни ўрнатиш ишларини ҳар ойлик манзилли режа асосида амалга ошириб, мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилишини қатъий таъминлаш бўйича;
(б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимларига - ҳудудларида электр энергияси ва табиий газни иқтисод қилиш бўйича ҳар ойлик мақсадли режа кўрсаткичларининг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини ҳамда энергия ресурсларини етказиб беришдаги йўқотишларни камайтиришни қатъий таъминлашга мажбурлиги ва шахсан жавобгарлиги ҳақида;
(в) "Ўзэнергоинспекция" раҳбарига - корхоналар энергоаудитдан ўтказилишини назорат қилиш, уларнинг энергия ресурсларини иқтисод қилишини ташкил этиш бўйича;
(г) "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ раҳбарига - уланган қуввати 50 квА дан юқори истеъмолчилар электр ускуналарини тежамкор ускуналарга алмаштириш, конденсатор ускуналари ўрнатиш, электр тармоқларини ва трансформаторларни мукаммал ва жорий таъмирлаш тадбирларини амалга ошириш орқали электр энергиясини иқтисод қилишга эришиш бўйича;
(д) "Ҳудудгазтаъминот" АЖ раҳбарига - газ тақсимлаш пунктларини демонтаж қилиб икки босқичли газ таъминоти тизимига ўтказиш, газ қувурлари ва қурилмаларини кўрикдан ўтказиш ва профилактика қилиш, ностандарт газ қурилмаларини тежамкорига алмаштириш, ерости газ қувурлари ва қудуқларни кўрикдан ўтказиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш тадбирларини бажариш орқали табиий газни иқтисод қилишга эришиш бўйича;
(е) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимларининг қурилиш масалаларига масъул ўринбосарларига -биноларни барпо этишда энергияни тежайдиган материал ва технологиялардан кенг фойдаланиш, айниқса, янги қурилаётган кўп қаватли уйларнинг иссиқликни сақловчи материаллар билан қопланишини таъминлаш ҳамда бу борада қатъий назоратни олиб бориш бўйича;
(ж) энергетика вазирига - мунтазам равишда жойига чиққан ҳолда ҳар ойлик манзилли режанинг ижросини ўрганиш ва бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш бўйича шахсий жавобгарлик юклатилсин ҳамда бу борада қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилсин.
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
(а) ҳар ой якунида вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари биринчи раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимлари ўз ҳудудлари ҳамда соҳаларда электр энергияси ва табиий газни иқтисод қилиш бўйича мақсадли кўрсаткичлар бажарилиши ҳолатини шахсан ўрганиб боради ҳамда бу борада масъулиятсизликка йўл қўйган раҳбарларга чоралар кўради;
(б) масъул раҳбарлар ҳар чоракда ҳудуддаги муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни жорий этиш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Халқ депутатлар кенгашларига ҳисобот бериб боради.
7. Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, сиёсий партияларга ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш борасида қуйидагилар тавсия этилсин:
(а) қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқнинг қўлланиш самарадорлигини ўрганган ҳолда бу борадаги қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
(б) масъул вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар томонидан амалга оширилаётган ишлар устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатиш.
III. Ташкилий ва рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар
8. Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов) бир ҳафта муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
(а) "Яшил иқтисодиёт"га ўтишни жадаллаштириш доирасида 2025 йилда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш, истеъмолчиларни муқобил энергияга ўтказиш, энергия тежамкор ва самарадор технологияларни жорий қилиш дастурини тасдиқлаш;
(б) мазкур Дастурни амалга ошириш доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, вазирлик ва идоралар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини белгилаш;
(в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг энергия тежамкорлик ва энергия самарадорликнинг мақсадли кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш бўйича туман (шаҳар)лар кесимида ҳар ойлик манзилли режасини тасдиқлаш;
(г) қурилиш соҳасида энергия самарадорлигини ошириш мақсадида кўп қаватли уйлар ва жамоат биноларини лойиҳалаштиришда ва янгидан қуришда электр ва муқобил энергия манбалари, шунингдек, энергияни тежайдиган технологиялардан кенг фойдаланиш;
(д) табиий газдан фойдаланишни оптималлаштириш орқали унга бўлган юкламаларни камайтириш.
9. Соҳада рақамлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилсин:
(а) Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов) Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов) ва Марказий банк (Ишметов) билан биргаликда 2025 йил 1 майга қадар Энергетика вазирилиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармасининг "Яшил имтиёз" ахборот тизимини ҳамкор тижорат банкларининг тегишли ахборот дастурлари билан интеграция қилсин;
(б) Бош прокуратура (Аминов) ва Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов) Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Ўзэнергоинспекция (Ниматуллаев), Божхона қўмитаси (Мавлонов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев) билан биргаликда икки ой муддатда ушбу соҳада назорат ва мониторингни амалга ошириш имконини берувчи мавжуд электрон платформаларни мазкур қарор билан белгиланаётган янги талаблардан келиб чиқиб такомиллаштирсин;
(в) Давлат хавфсизлик хизмати "Киберхавфсизлик маркази" ДУК (Мирзаев) ушбу платформаларни уларнинг киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан белгиланган тартибда экспертизадан ўтказсин;
(г) вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларининг раҳбарлари энергия тежамкорлик кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотларни доимий равишда ушбу платформаларда акс эттириб бориш ва маълумотларнинг ҳаққонийлигига масъул ва шахсий жавобгар этиб белгилансин.
IV. Қарор ижросини ташкил этиш ва таъминлаш
10. Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
11. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Джурабаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Кўчимов) Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Бош прокуратура (Йўлдошев) ва Адлия вазирлиги (Ташкулов) билан биргаликда мунтазам равишда энергетика тизимидаги ўзгаришлар, энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда тежамкор ускуналарнинг афзалликларини оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб борсин.
12. Мазкур қарор ижросининг қуйидаги тартиби белгилансин:
(а) қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов ҳамда Бош прокурор ўринбосари Ш.А. Аминов белгилансин;
(б) ҳар бир туман (шаҳар)га бириктирилган Бош прокуратура ходимлари ҳар ойда бир маротаба бевосита жойига чиққан ҳолда туман (шаҳар) ҳокимлари ва масъул идоралар раҳбарлари томонидан энергия баланси ишлаб чиқилганлиги, энергияни тежаш дастурлари ижросини таъминлаш ва тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш борасида ойлик режа кўрсаткичларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан назорат ўрнатсин ҳамда идоралараро ишчи гуруҳларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб борсин.
Бунда бириктирилган ходимларга ҳудудларда таъсирчан ва самарали назоратни ташкил этиш ҳамда натижадорликка эришишнинг барча чораларини кўриш борасида шахсий жавобгарлик юклатилсин;
(в) Бош прокурор ўринбосари Ш.А. Аминов:
(i) ҳудудларга бириктирилган Бош прокуратура ходимлари фаолиятини назоратга олсин ва мувофиқлаштириб борсин;
(ii) ҳар 10 кунда энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов билан бирга энергия ресурсларини тежаш ва иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг натижадорлигини муҳокама қилиб борсин ҳамда камчиликка йўл қўйган масъулларга интизомий чора кўриш ҳақида таклиф киритиб борсин;
(г) Бош прокурор Н.Т. Йўлдошев:
(i) бу борадаги фаолиятни ҳар ойда танқидий муҳокама қилиб борсин ва қарор ижросини самарали ташкил этмаган масъул раҳбарларга интизомий чоралар кўриб борсин;
(ii) ҳар ойда амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин;
(д) қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш ва фаолият самарадорлигини ошириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари Д.Б. Кадиров ва А.С. Султанов зиммасига юклансин;
(е) Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳар чоракда қарор ижроси натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиб борсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2025 йил 1 апрелдаги
ПҚ-133-сон қарорига
1-ИЛОВА
Республиканинг ҳар бир тумани (шаҳри)
кесимида энергия балансини ишлаб чиқиш,
уларнинг кўрсаткичларини бажариш, энергияни
тежаш дастурлари ижросини таъминлаш, энергия
самарадорлигини ошириш бўйича туман (шаҳар)
идоралараро ишчи гуруҳларининг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Лавозими бўйича |
- |
туман (шаҳар) прокурори, туман (шаҳар) идоралараро ишчи гуруҳи раҳбари |
Лавозими бўйича |
- |
туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиш масалаларига масъул ўринбосари, туман (шаҳар) идоралараро ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари |
Лавозими бўйича |
- |
туман (шаҳар) ички ишлар органи жиноят қидирув бўлинмаси бошлиғи |
Лавозими бўйича |
- |
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг туман (шаҳар) бўлими тезкор вакили |
Лавозими бўйича |
- |
туман (шаҳар) адлия бўлими ходими |
Лавозими бўйича |
- |
туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими ходими |
Лавозими бўйича |
- |
туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими ходими |
Лавозими бўйича |
- |
туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходими |
Лавозими бўйича |
- |
туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ходими |
Лавозими бўйича |
- |
туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ходими |
Лавозими бўйича |
- |
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлими ходими |
Лавозими бўйича |
- |
Ўзэнергоинспекция ҳудудий бошқармасининг туман (шаҳар)ларга бириктирилган ходими |
Лавозими бўйича |
- |
туман (шаҳар) солиқ инспекцияси ходими |
Лавозими бўйича |
- |
туман (шаҳар) газ таъминоти корхонаси бош муҳандиси |
Лавозими бўйича |
- |
туман (шаҳар) электр таъминоти корхонаси бош муҳандиси |
Лавозими бўйича |
- |
туман (шаҳар) иссиқлик таъминоти корхонаси бўлим бошлиғининг ўринбосари |
Лавозими бўйича |
- |
туман (шаҳар) сув таъминоти корхонаси бўлим бошлиғининг ўринбосари |
Лавозими бўйича |
- |
туман (шаҳар) прокурорининг ёрдамчиси - штаб котиби |
Изоҳлар:
туман (шаҳар) идоралараро ишчи гуруҳлари энергия баланси кўрсаткичлари ҳамда энергия ресурсларини тежашнинг мақсадли кўрсаткичлари сўзсиз ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш юзасидан Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика ва ҳудудий штабларнинг ишчи органлари ҳисобланади;
туман (шаҳар) идоралараро ишчи гуруҳлари аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
Президентининг
2025 йил 1 апрелдаги
ПҚ-133-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ёқилғи-энергия ресурсларидан
фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали
ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича
республика штабига юкланадиган
ҚЎШИМЧА ВАЗИФАЛАР
1. Ҳудудларнинг энергия баланси ишлаб чиқилганини, уларнинг кўрсаткичлари бажарилишига риоя этилишини, энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланилишини, технологик ва тижорий йўқотишларни камайтириш чоралари кўрилганини, муқобил энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланиш жорий этилганини, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари энергия ресурслари билан барқарор таъминланишини мувофиқлаштириб бориш.
2. Доимий равишда энергия ресурсларини тежаш, улардан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
3. Ҳар чорак якунида тегишли вазирлик ва идораларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг энергия ресурсларини тежаш бўйича тасдиқланган режалари ва мақсадли кўрсаткичлари ижросини, ҳудудий штаблар ва туман (шаҳар) идоралараро ишчи гуруҳлари фаолияти натижадорлигини танқидий равишда муҳокама қилиб бориш.
4. Муҳокамаларнинг якуни бўйича ҳудуд ва тармоқлар кесимида энергия ресурсларини иқтисод қилиш режаларини бажаришдаги тизимли муаммоларни "маҳалла - туман - вилоят - республика" тамойили асосида ўрганиб бориш ва уларни бартараф этиш борасида таклифлар киритиш.
5. Энергия баланси кўрсаткичлари ҳамда энергия ресурсларини тежашнинг мақсадли кўрсаткичлари бажарилишида эришилган натижалардан келиб чиқиб, туман (шаҳар) идоралараро ишчи гуруҳлари вакилларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш.
Президентининг
2025 йил 1 апрелдаги
ПҚ-133-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш
устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш
ва мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штабларнинг
УСТУВОР ВАЗИФАЛАРИ
1. Ёқилғи-энергия ресурсларини тежаш ҳамда тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш бўйича мақсадли режа кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш.
2. Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш, уларга барҳам бериш масалаларини ўрганиш.
3. Ёқилғи-энергетика соҳасида назорат ва мониторингни амалга ошириш имконини берувчи электрон платформани ҳудудлар кесимида такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш.
4. Йирик истеъмолчилар учун ёқилғи-энергия ресурсларини тежаш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш.
5. Мунтазам равишда амалга оширилган ишларни танқидий муҳокама қилиб бориш ва белгиланган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш.
6. Вазирлик ва идоралар тизимида энергия самарадорлигига эришиш бўйича 2025 йилда электр энергияси ва табиий газни тежашга қаратилган тасдиқланган ташкилий-техник чора-тадбирлар режаси ижросини назорат қилиш.
7. Ёқилғи-энергетика соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг, дастурлар ҳамда лойиҳаларда белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини мунтазам назорат қилиш.
8. Коррупциявий омилларни мунтазам равишда таҳлил қилиш асосида ушбу соҳани коррупциясиз соҳага айлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
9. Туман (шаҳар) идоралараро ишчи гуруҳларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ҳар 15 кунда алоҳида график асосида жойига чиққан ҳолда мониторинг ўтказиш.
Президентининг
2025 йил 1 апрелдаги
ПҚ-133-сон қарорига
4-ИЛОВА
Республиканинг ҳар бир тумани (шаҳри)
кесимида энергия балансини ишлаб чиқиш, уларнинг
кўрсаткичларини бажариш, энергияни тежаш дастурлари
ижросини таъминлаш, энергия самарадорлигини ошириш
бўйича туман (шаҳар) идоралараро ишчи гуруҳларининг
УСТУВОР ВАЗИФАЛАРИ
1. Ҳар бир ҳудуднинг ойма-ой энергия балансини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2. Энергия балансининг кўрсаткичларини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.
3. Электр энергияси ва табиий газни тежаш бўйича тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлар бажарилишини таъминлаш.
4. Йирик саноат корхоналарида энергия ресурсларини тежаш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг бажарилишини ташкил этиш.
5. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ёқилғи-энергия ресурсларидан самарали ҳамда тежамкор фойдаланилишини, шунингдек, электрлаштириш ва бу борада давлат томонидан берилган имтиёзларни маҳаллалар кесимида тарғиб қилиб бориш ишларини ташкил этиш.
6. Қуёш панели ва қуёш коллектори ўрнатиш имконияти мавжуд тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли хонадонларини аниқлаш ва уларга ушбу тежамкор ускуналарни ўрнатишда кўмаклашиш.
7. Қуёш панели ва қуёш коллекторини, биринчи навбатда, давлат идоралари ходимлари ҳамда аҳоли хонадонларига ва тадбиркорлик субъектларига ўрнатиш бўйича маҳаллий ҳокимликлар билан алоҳида манзилли дастур ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш.
8. Ташқи реклама объектлари ва иллюминация чироқларининг электр таъминоти ҳолатини, улар ягона электр тизимига уланган тақдирда, алоҳида ҳисоблагич билан таъминланганини ўрганиш ёки ушбу объектларда электр таъминотини қуёш панеллари орқали қоплаш чораларини кўриш.
9. Ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа бино-иншоотлар девор ва том қисмлари герметик иссиқлигини сақлаш ҳолати ва энергия самарадорлигини ўрганиб, уларнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича дастур ишлаб чиқиш ҳамда унинг ижросини таъминлаш.
10. Электр ва табиий газ йўқотишларини камайтириш мақсадида ҳар бир нимстанция, фидер ва трансформатор пунктлари ҳамда ҳудудларга бириктирилган масъуллар фаолияти устидан мониторинг олиб бориш.
11. Энергия ресурсларини талон-торож қилиш ва беҳуда сарфлаш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш ҳамда уларга чек қўйишга қаратилган назорат тадбирлари самарали ташкил этилишини таъминлаш.
Бунда катта миқдордаги энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш ва мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш.
12. Тижорат мақсадлари мавжуд жисмоний ёки юридик шахслар томонидан ёрдамчи хўжаликларни (иссиқхона, оҳак цехлари ва шу кабилар) газ тармоғига ноқонуний улаш, қонунга хилоф равишда майнинг фаолияти билан шуғулланиш ҳолатларини аниқлаш устидан мониторинг олиб бориш.
13. Энергия ресурслари билан боғлиқ жиноят ва ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил жисмоний ва юридик шахслар рўйхатларини шакллантириб бориш.
14. Юқори ва паст кучланишли подстанциялар, трансформатор пунктлари ва электр узатиш тармоқлари техник ҳолатини хатловдан ўтказиш ҳамда хатлов натижаларига кўра аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш, бартараф этишга вақт талаб этиладиган камчиликлар бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, уларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлаш.
15. Қуввати 50 кВтдан юқори бўлган истеъмолчилар электр қурилмаларида реактив энергияни компенсация қилиш қурилмасини ўрнатиш бўйича тегишли чоралар кўриш.
16. Катта қувватли электр двигателларни ишга туширишда ростлагич қурилмаларни ўрнатиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиб, ижросини таъминлаш.
17. Иситиш мавсумида фойдаланиш учун захира ёқилғи хўжалиги ташкил этилгани ва бугунги кундаги захира қолдиғи миқдори ҳамда унинг сақланиш ҳолатини ўрганиш.
18. Иситиш қозонлари сони ва уларнинг техник ҳолати, бинонинг иситиладиган майдони қозон қувватига мослигини ўрганиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича алоҳида назорат олиб бориш.
19. Мавжуд табиий газ қувурлари ҳамда газ тақсимлаш пунктларининг техник ҳолатини тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш ва ижроси таъминланишини назорат қилиш.
20. Қуёш панеллари, қуёш коллекторлари ҳамда мини ГЭСлар бўйича 2025 йил режа кўрсаткичлари ижросининг "Яшил энергия" ҳамда "Қуёшли хонадон" ахборот тизимлари ёрдамида назорати ва мониторингини амалга ошириб бориш.
21. "Ҳудудий электр тармоқлари", "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари", "Ўзтрансгаз" ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖларининг тармоқларини модернизация қилиш, жорий ва капитал таъмирлашга доир дастурлар ижросини назорат қилиб бориш.
22. АСКУЭ ва АСКУГ дастурлари узлуксиз ишлашини мониторинг қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиб бориш.
Президентининг
2025 йил 1 апрелдаги
ПҚ-133-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш
устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш
ва мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штаблар ҳамда
республиканинг ҳар бир тумани (шаҳри) кесимида энергия
балансини ишлаб чиқиш, уларнинг кўрсаткичларини бажариш,
энергияни тежаш дастурлари ижросини таъминлаш, энергия
самарадорлигини ошириш бўйича туман (шаҳар)
идоралараро ишчи гуруҳлари фаолиятининг
АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Аҳоли истеъмолчилари бўйича:
1. Энергия ресурсларини истеъмол қилиш маданиятини ошириш.
2.Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш.
3. Энергия тежамкор ускуналар, шу жумладан, гелиоколлектор ва қуёш панелларидан фойдаланиш афзалликларини тушунтириш ва уларни ўрнатишда кўмаклашиш.
4. Энергия тежамкорлик талабларига мос бўлмаган, сертификатланмаган ностандарт қурилма ва жиҳозларни алмаштириш чораларини кўриш.
Ижтимоий соҳа муассасалари бўйича:
1. Энергия ресурсларини истеъмол қилиш маданиятини ўргатиш.
2. Энергия тежамкор ускуналар, шу жумладан, гелиоколлектор ва қуёш панелларидан фойдаланиш афзалликларини тушунтириш ва уларни ўрнатишда кўмаклашиш.
3. Тармоққа уланган бошқа турдаги истеъмолчиларни тармоқдан ажратиш (субистеъмолчилар).
4. Биноларнинг девор ва том қисмлари герметик иссиқлигини сақлаш чораларини кўриш.
5. Иситиш қозонлари сони ва уларнинг техник ҳолати, бинонинг иситиш майдони қозон қувватига мослигини ўрганиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича алоҳида назорат олиб бориш.
6. Иситиш мавсумида фойдаланиш учун захира ёқилғи хўжалиги ташкил этилгани ва бугунги кундаги захира қолдиғи миқдори ҳамда унинг сақланиш ҳолатини ўрганиш.
Енгил саноат (текстиль) корхоналари бўйича:
1. Умумий истеъмол қувватининг камида 40 фоизини қоплаш учун қуёш панеллари ва сув иситкичларни (гелиоколлектор) ўрнатиш.
2. Реактив энергияни компенсация қилиш қурилмасини ўрнатиш.
3. Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш.
4. Электр ва газ ҳисоблагич кўрсаткичи, техник ҳолати, тамғалар бутлиги, шунингдек, электр ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларини ўрганиш ҳамда аниқланган қоидабузарликлар бўйича тегишли чоралар кўриб бориш.
Йирик саноат корхоналари бўйича:
1. Энергия ресурсларини иқтисод қилишга қаратилган ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
2. Ҳар бир ускуна учун алоҳида энергия ресурсларидан фойдаланишда иқтисод қилиш манбаларини аниқлаш.
3. Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш.
4. Катта қувватли электр двигателларни ишга туширишда частота ростлагич қурилмаларни ўрнатиш.
5. Электр ва газ ҳисоблагич кўрсаткичи, техник ҳолати, тамғалар бутлиги, шунингдек, электр ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларини ўрганиш ҳамда аниқланган қоидабузарликлар бўйича тегишли чоралар кўриб бориш.
Давлат идоралари, корхона ва ташкилотлар бўйича:
1. Қуёш панели, ҳаракат датчиклари ўрнатилишини мониторинг қилиб бориш.
2. Ҳар бир ходим, давлат хизматчиси иш жойида ва уйида энергия истеъмоли маданиятига амал қилишни тарғиб қилишга масъуллигини белгилаб қўйиш.
3. Биноларнинг девор ва том қисмлари герметик иссиқлигини сақлаш.
4. Иситиш қозонлари сони ва уларнинг техник ҳолати, бинонинг иситиладиган майдони қозон қувватига мослигини ўрганиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича алоҳида назорат олиб бориш.
5. Электр ва газ ҳисоблагич кўрсаткичи, техник ҳолати, тамғалар бутлиги, шунингдек, электр ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларини ўрганиш ҳамда аниқланган қоидабузарликлар бўйича тегишли чоралар кўриб бориш.
Сув хўжалиги объектлари (насос станциялари) бўйича:
1. Сув насосларининг ортиқча юклама билан ишламаслиги учун зарур чораларни кўриш.
2. Насос станцияларида энергия самарадорлик даражаси паст бўлган насосларнинг двигателларини энергия тежамкорларига алмаштириш чораларини кўриш.
3. Катта қувватли электр двигателларни ишга туширишда частота ростлагич қурилмаларни ўрнатиш.
4. Энергиянинг тежамкорлик талабларига мос бўлмаган қўлбола тайёрланган, сертификатланмаган, маънан эскирган, электр сарфи юқори бўлган, ностандарт тайёрланган жиҳозларни алмаштириш.
5. Қуёш панели, ҳаракат датчиклари ўрнатилишини мониторинг қилиб бориш.
Кичик ва ўрта бизнес корхоналари ва бошқа истеъмолчилар бўйича:
1. Қуввати 50 кВтдан юқори бўлган электр қурилмаларида реактив энергияни компенсация қилиш қурилмасини ўрнатиш.
2. Энергия ресурслари истеъмол маданиятини тарғибот қилиш.
3. Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш.
4. Энергия тежамкор ускуналар, шу жумладан, гелиоколлектор ва қуёш панелларидан фойдаланиш афзалликларини тушунтириш ва уларни ўрнатишда кўмаклашиш.
5. Энергия тежамкор бўлмаган, сертификатланмаган, ностандарт, қурилма ва жиҳозлардан фойдаланишга чек қўйиш.
Президентининг
2025 йил 1 апрелдаги
ПҚ-133-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳар бир туман (шаҳар) кесимида энергия
ресурсларини тежаш кўрсаткичларининг бажарилиши
ва йўқотишларни камайтириш устидан назоратни
амалга оширувчи Бош прокуратура ходимларининг
РЎЙХАТИ ВА УЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
I. ТАРКИБ
Т/р |
Ҳудудлар |
Бириктирилган ходимнинг Ф.И.Ш.
|
Лавозими |
Қорақалпоғистон Республикаси
|
|||
1. |
Тўрткўл тумани |
Алимов Комилжон Юсупжонович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи |
2. |
Беруний тумани |
Ачилов Содиқжон Саидович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
3. |
Нукус шаҳри |
Мусашайхов Каримжон Хусанханович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
4. |
Элликқалъа тумани |
Алламбергенов Фархат Ембергенович |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
5. |
Амударё тумани |
Бабажанов Жасурбек Каландарович |
Мажбурий ижро бюросининг бошқарма катта инспектори |
6. |
Кегейли тумани |
Халилов Бахтиёр Собитханович |
Бош прокуратура бошқарма прокурори |
7. |
Қонликўл тумани |
Бегашев Фахриддин Содиқович |
Ҳарбий прокуратура бўлим бошлиғи |
8. |
Тахиатош тумани |
Сагдуллаев Отабек Улуғбек ўғли |
Транспорт прокуратураси бўлим бошлиғи ўринбосари |
9. |
Хўжайли тумани |
Артиков Улуғбек Давлятович |
Транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси |
10. |
Чимбой тумани |
Менгликулов Абу Полатбаевич |
Транспорт прокуратураси бўлим бошлиғи |
11. |
Тахтакўпир тумани |
Рашидов Темур Сафоевич |
Департамент бўлим бош инспектори |
12. |
Қўнғирот тумани |
Халимов Нурбек Хакимбаевич |
Департамент бўлим бошлиғи |
13. |
Шуманай тумани |
Ахматов Равшан Асқарали ўғли |
Мажбурий ижро бюроси бўлим катта инспектори |
14. |
Қораўзак тумани |
Нарбаев Элёр Журабаевич |
Мажбурий ижро бюроси бўлим бош инспектори |
15. |
Мўйноқ тумани |
Джуманов Дилмурод Эргашевич |
Мажбурий ижро бюроси бўлим катта инспектори |
16. |
Нукус тумани |
Алимов Бобур Алимжанович |
Мажбурий ижро бюроси бўлим катта инспектори |
17. |
Бўзатов тумани |
Исмаилов Шерзод Шухрат ўғли |
Мажбурий ижро бюроси бошқарма катта инспектори |
Андижон вилояти
|
|||
18. |
Андижон тумани |
Ашуров Улуғбек Эркинович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи |
19. |
Шаҳрихон тумани |
Адилов Хуршид Толибович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи |
20. |
Қўрғонтепа тумани |
Мўминов Муродилжон Абдувалиевич |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
21. |
Жалақудуқ тумани |
Омонов Илёс Нормурадович |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
22. |
Андижон шаҳри |
Азимов Улуғбек Азимович |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
23. |
Марҳамат тумани |
Ўктамов Асилжон Ислом ўғли |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
24. |
Бўстон тумани |
Хошимов Бахтиёр Боходирович |
Бош прокуратура бошқарма прокурори |
25. |
Хонобод шаҳри |
Захидов Саидбек Баходирович |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
26. |
Балиқчи тумани |
Азимов Эльдор Абдикаримович |
Ҳарбий прокуратура бўлим бошлиғи ўринбосари |
27. |
Избоскан тумани |
Нурматов Шохрухбек Халим ўғли |
Транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси |
28. |
Булоқбоши тумани |
Юлдашев Муҳаммадазиз Исакжонович |
Мажбурий ижро бюроси бўлим бош инспектори |
29. |
Пахтаобод тумани |
Маннонов Руслан Одилжонович |
Департамент бўлим бош инспектори |
30. |
Хўжаобод тумани |
Абдувалиев Жамшид Абдурахманович |
Департамент бўлим катта инспектори |
31. |
Асака тумани |
Жалилов Шерзод Дилмуроджонович |
Департамент бўлим катта инспектори |
32. |
Олтинкўл тумани |
Раззоқов Рустамжон Рахматжон ўғли |
Мажбурий ижро бюроси бўлим бош инспектори |
33. |
Улуғнор тумани |
Хомидов Муҳаммад-Ризо Хакимович |
Мажбурий ижро бюроси бўлим бош инспектори |
Бухоро вилояти
|
|||
34. |
Жондор тумани |
Эшмуродов Аббос Илёсович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи |
35. |
Шофиркон тумани |
Умуров Аслиддин Умарович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
36. |
Ғиждувон тумани |
Восиев Жамшид Мустафоевич |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
37. |
Ромитан тумани |
Иброгимов Аҳтам Расулович |
Бош прокуратура бошқарма прокурори |
38. |
Бухоро тумани |
Нурматов Санъат Сайфуллоевич |
Бош прокуратура бошқарма прокурори |
39. |
Вобкент тумани |
Абдуллаев Фарходжон Махмудович |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
40. |
Когон тумани |
Жалолхўжаев Баҳром Ғaни ўғли |
Ҳарбий прокуратура бўлим бошлиғи |
41. |
Когон шаҳри |
||
42. |
Қоракўл тумани |
Санаев Шухрат Музаффарович |
Ҳарбий прокуратура бўлим бошлиғи |
43. |
Қоровулбозор тумани |
Ҳамроев Дилмурод Шамсиддинович |
Ҳарбий прокуратура бўлим бошлиғи |
44. |
Бухоро шаҳри |
Мажидов Алишер Ашрапович |
Транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси |
45. |
Олот тумани |
Ишонкулов Азамат Содикович |
Мажбурий ижро бюроси бўлим бошлиғи |
46. |
Пешку тумани |
Ғафуров Оқил Одилович |
Мажбурий ижро бюроси марказ катта инспектори |
Жиззах вилояти |
|||
47. |
Зарбдор тумани |
Ахмедов Дилшод Бахрамович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи |
48. |
Янгиобод тумани |
||
49. |
Зомин тумани |
Рахмонов Ихтиёр Маликович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
50. |
Ғаллаорол тумани |
Мингбаев Алишер Убайдуллаевич |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
51. |
Зафаробод тумани |
Сулейманов Кахрамон Аззамович |
Бош прокуратура бошқарма прокурори |
52. |
Мирзачўл тумани |
Ахмедов Сарвар Халандарович |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
53. |
Дўстлик тумани |
Рахманов Лазиз Эркабаевич |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
54. |
Пахтакор тумани |
Муродов Бобиржон Хаётжон ўғли |
Бош прокуратура марказ катта прокурори |
55. |
Фориш тумани |
Рахимов Рустамжон Хамидович |
Бош прокуратура бошқарма прокурори |
56. |
Жиззах шаҳри |
Хамзаев Феруз Хамзаевич |
Ҳарбий прокуратура бўлим бошлиғи ўринбосари |
57. |
Арнасой тумани |
Турсунов Зафарбек Савранбекович |
Транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси |
58. |
Ш.Рашидов тумани |
Раджабов Улуғбек Абдурахманович |
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси кафедра ўқитувчиси |
59. |
Бахмал тумани |
Расулов Мурод Марат ўғли |
Мажбурий ижро бюроси бўлим катта инспектори |
Қашқадарё вилояти
|
|||
60. |
Яккабоғ тумани |
Жавлиев Камолиддин Нарзуллаевич |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи |
61. |
Қамаши тумани |
Ташназаров Фаррух Сабирович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
62. |
Чироқчи тумани |
Юсупов Авазбек Тўхтамахмудович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
63. |
Косон тумани |
Худойбердиев Шахрух Ровшан ўғли |
Бош прокуратура бошқарма прокурори |
64. |
Китоб тумани |
Қўлдошев Обиджон Мухторович |
Бош прокуратура бошқарма прокурори |
65. |
Касби тумани |
Султонов Фаррух Маҳмуд ўғли |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
66. |
Қарши тумани |
Акрамов Уктамжон Махмудович |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
67. |
Муборак тумани |
Оқмаматов Дилшод Ҳайитович |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
68. |
Кўкдала тумани |
Тагаев Миркамол Кучкарович |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
69. |
Қарши шаҳри |
Марданов Элбек Бегжонович |
Транспорт прокуратураси бўлим бошлиғи |
70. |
Шаҳрисабз тумани |
Мардиев Агзам Хамдамович |
Департамент катта криминалисти |
71. |
Шаҳрисабз шаҳри |
Сафаров Миржалол Жуманазарович |
Департамент бўлим катта инспектори |
72. |
Ғузор тумани |
Алимуллаев Отабек Пайзуллоевич |
Департамент марказ бош инспектори |
73. |
Деҳқонобод тумани |
Исмоилов Адҳам Ахмадович |
Департамент бўлим бош инспектори |
74. |
Нишон тумани |
Юнусов Сарварбек Шавкатбекович |
Мажбурий ижро бюроси бошқарма бошлиғи |
75. |
Миришкор тумани |
Ражабов Давлат Ибрагимович |
Мажбурий ижро бюроси марказ бош инспектори |
Навоий вилояти
|
|||
76. |
Қизилтепа тумани |
Тошев Максуд Тагайевич |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
77. |
Хатирчи тумани |
Ахунов Улуғбек Абдумуталович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
78. |
Конимех тумани |
Юсупов Ботир Эрмаматович |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
79. |
Кармана тумани |
Сапарбаев Сирожиддин Қурбонбоевич |
Бош прокуратура бошқарма прокурори |
80. |
Навоий шаҳри |
Шарипов Нодиржон Исмоилович |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
81. |
Нурота тумани |
Халилов Умарбек Яхшимуродович |
Бош прокуратура бошқарма прокурори |
82. |
Ғозғон шаҳри |
||
83. |
Навбаҳор тумани |
Райимов Навруз Рузиқулович |
Ҳарбий прокурорнинг катта ёрдамчиси |
84. |
Зарафшон шаҳри |
Болиев Журабек Кулдошевич |
Департамент бошқарма бошлиғи ўринбосари |
85. |
Учқудуқ тумани |
Мавлонов Фарход Равшанович |
Департамент бошқарма бошлиғи ўринбосари |
86. |
Томди тумани |
||
Наманган вилояти
|
|||
87. |
Наманган шаҳри |
Каримов Сардорбек Равшанбекович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи |
88. |
Учқўрғон тумани |
Собиржанов Дилмурод Исроилжон ўғли |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи |
89. |
Тўрақўрғон тумани |
Шорахимов Хусан Муроджон ўғли |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
90. |
Янгиқўрғон тумани |
Рахимов Шавкатжон Жўраевич |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
91. |
Уйчи тумани |
Мамадалиев Валижон Маматобилович |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
92. |
Поп тумани |
Эгамов Маъруфжон Рахмонович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
93. |
Косонсой тумани |
Боймирзаев Хуршид Мирзаолим ўғли |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
94. |
Чуст тумани |
Икрамов Адхам Азаматович |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
95. |
Мингбулоқ тумани |
Ўктамов Ёкубжон Ўктамович |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
96. |
Норин тумани |
Азимов Муҳаммад Машраббаевич |
Департамент бўлим бош инспектори |
97. |
Чортоқ тумани |
Боймирзаев Чингизбек Муродали ўғли |
Мажбурий ижро бюроси бўлим катта инспектори |
98. |
Давлатобод тумани |
Хомидов Шухрат Гафуржонович |
Департамент марказ бошлиғи ўринбосари |
99. |
Наманган тумани |
Исмаилов Мухсин Нуриддинович |
Мажбурий ижро бюроси бўлим катта инспектори |
100. |
Янги Наманган тумани |
Атаджанов Зафарбек Алишерович |
Мажбурий ижро бюроси бўлим бош инспектори |
Самарқанд вилояти
|
|||
101. |
Самарқанд шаҳри |
Иброҳимов Қаҳрамон Иброҳимович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи |
102. |
Каттақўрғон шаҳри |
Ахатов Алишер Сагдуллаевич |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
103. |
Иштихон тумани |
Абдусаматов Олим Рахмонкулович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
104. |
Пайариқ тумани |
Окбутаев Улуғбек Химматович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
105. |
Ургут тумани |
Турдиев Садриддин Абдуллаевич |
Бош прокуратура бошқарма прокурори |
106. |
Оқдарё тумани |
Саттаров Дилшод Талатович |
Бош прокуратура бошқармаси катта прокурори |
107. |
Тойлоқ тумани |
Базаров Жахонгир Шарипович |
Бош прокуратура бошқарма прокурори |
108. |
Каттақўрғон тумани |
Саидов Шерзод Муҳаммадович |
Ҳарбий прокурорнинг катта ёрдамчиси |
109. |
Қўшработ тумани |
Байитов Махсуд Сайдивалиевич |
Транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси |
110. |
Нуробод тумани |
Арипов Дилшод Тиллоевич |
Мажбурий ижро бюроси бошқарма катта инспектори |
111. |
Пастдарғом тумани |
Султанов Марс Мураджонович |
Департамент бўлим катта инспектори |
112. |
Пахтачи тумани |
Кенжаев Темур Муродович |
Департамент бошқарма катта инспектори |
113. |
Нарпай тумани |
Нематов Эргаш Шухратович |
Департамент бошқарма катта инспектори |
114. |
Булунғур тумани |
Салимов Фаррух Боходирович |
Мажбурий ижро бюроси бошқарма бош инспектори |
115. |
Жомбой тумани |
Тошпулатов Фаррух Аззамқулович |
Мажбурий ижро бюроси бўлим бошлиғи |
116. |
Самарқанд тумани |
Насиров Азизбек Азимович |
Департамент бошқарма бошлиғи ўринбосари |
Сирдарё вилояти
|
|||
117. |
Гулистон тумани |
Ахмедов Бахтиёр Басимович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
118. |
Сайхунобод тумани |
Рустамов Тўлкин Утбасарович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
119. |
Сардоба тумани |
Хаитов Музаффар Эркинович |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
120. |
Оқолтин тумани |
Аъзамов Элдор Искандар ўғли |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
121. |
Боёвут тумани |
Бобоев Аббосжон Маматқул ўғли |
Бош прокуратура бошқарма прокурори |
122. |
Сирдарё тумани |
Акрамходжаев Улуғбек Салохиддинович |
Транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси |
123. |
Гулистон шаҳри |
Уринбоев Рамеш Эсанович |
Департамент бошқарма катта инспектори |
124. |
Янгиер шаҳри |
||
125. |
Ширин шаҳри |
Холматов Бахриддин Ўктам ўғли |
Департамент бўлим бошлиғи |
126. |
Ховос тумани |
||
127. |
Мирзаобод тумани |
Алиев Махсуджон Анварович |
Департамент бўлим катта инспектори |
Сурхондарё вилояти
|
|||
128. |
Денов тумани |
Ибатов Бахтиёр Кенжаевич |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи |
129. |
Шўрчи тумани |
Ҳазратқулов Заҳриддин Собиржанович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи |
130. |
Шеробод тумани |
Тоғаймуродов Алишер Чоршанбиевич |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
131. |
Қизириқ тумани |
Таиров Илхом Бахромович |
Бош прокуратура бошқарма прокурори |
132. |
Сариосиё тумани |
Тўраев Эгамберди Исмоилович |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
133. |
Узун тумани |
Абдувахидов Музаффар Насруллаевич |
Бош прокуратура бошқарма прокурори |
134. |
Жарқўрғон тумани |
Жўраев Асқарали Чориевич |
Бош прокуратура бошқарма прокурори |
135. |
Термиз шаҳри |
Эргашев Илёс Ўрол ўғли |
Ҳарбий прокурорнинг катта ёрдамчиси |
136. |
Қумқўрғон тумани |
Эшмуратов Бахромжон Бурибоевич |
Департамент бошқарма бошлиғи ўринбосари |
137. |
Бандихон тумани |
Каримов Алишер Асқарович |
Мажбурий ижро бюроси бўлим катта инспектори |
138. |
Музработ тумани |
Самадов Сардор Норхидир ўғли |
Мажбурий ижро бюроси марказ директори |
139. |
Олтинсой тумани |
Номазов Тоҳир Туркман ўғли |
Мажбурий ижро бюроси бўлим катта инспектори |
140. |
Термиз тумани |
Каримов Алишер Асқарович |
Мажбурий ижро бюроси бўлим катта инспектори |
141. |
Ангор тумани |
Очилов Хуршед Номозович |
Мажбурий ижро бюроси бўлим бошлиғи |
142. |
Бойсун тумани |
Тоиров Алишер Юсупович |
Мажбурий ижро бюроси бўлим бошлиғи |
Тошкент вилояти
|
|||
143. |
Бўка тумани |
Отамуротов Ғулом Султанович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи |
144. |
Ўрта Чирчиқ тумани |
Абдурахманов Музаффар Мамурович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи |
145. |
Бўстонлиқ тумани |
Эшов Юсуфали Усмоналиевич |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
146. |
Қибрай тумани |
Хусанбаев Шахзод Бахтиярович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
147. |
Янгийўл шаҳри |
Мирхамидов Мирмуҳаммад Миршахидович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
148. |
Пискент тумани |
Наркузиев Бабур Захидович |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
149. |
Оҳангарон тумани |
Садиков Муроджон Ахмаджанович |
Бош прокуратура марказ бошлиғи ўринбосари |
150. |
Юқори Чирчиқ тумани |
Бурханов Саидкосим Саидазимович |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
151. |
Янгийўл тумани |
Мавлонов Санжар Абдирахимович |
Бош прокуратура бошқарма прокурори |
152. |
Зангиота тумани |
Тураев Даврон Махамадрасульевич |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
153. |
Паркент тумани |
Эргашходжаев Исламджан Джасурович |
Бош прокуратура бошқарма прокурори |
154. |
Нурафшон шаҳри |
Саидкулов Искандар Юсупбекович |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
155. |
Бекобод тумани |
Холматов Санжар Тўхтажонович |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
156. |
Бекобод шаҳри |
Мухитдинов Сарвар Саттарович |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
157. |
Ангрен шаҳри |
Нематходжаев Зухриддин Убайдуллаевич |
Бош прокуратура марказ катта прокурори |
158. |
Чирчиқ шаҳри |
Сайсултанов Фаррух Махсутович |
Ҳарбий прокуратура бўлим бошлиғи |
159. |
Оҳангарон шаҳри |
Юльбарсов Ойбек Расулович |
Ҳарбий прокуратура бўлим бошлиғи |
160. |
Чиноз тумани |
Собиров Ботирбек Мамасодиқович |
Ҳарбий прокурорнинг катта ёрдамчиси |
161. |
Оққўрғон тумани |
Ибрагимов Алишер Джураевич |
Транспорт прокуратураси бўлим бошлиғи |
162. |
Олмалиқ шаҳри |
Астанов Истам Рустамович |
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси кафедра бошлиғи |
163. |
Қуйи Чирчиқ тумани |
Мирзаходжаев Даврон Атхамович |
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси катта ўқитувчиси |
164. |
Тошкент тумани |
Пайзиев Бахтиёр Акрамович |
Мажбурий ижро бюроси бўлим бошлиғи |
Тошкент шаҳар
|
|||
165. |
Бектемир тумани |
Махмудов Алишер Абдусалимович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи |
166. |
Учтепа тумани |
Самуков Бахтиёр Таирович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи |
167. |
Янгиҳаёт тумани |
Бобоев Миршод Муротович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи |
168. |
Миробод тумани |
Шамсутдинов Хаёт Нематович |
Бош прокуратура бўлим бошлиғи |
169. |
М.Улуғбек тумани |
Махситов Бахром Баходирович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
170. |
Шайхонтоҳур тумани |
Юсуфбеков Асилбек Улуғбек ўғли |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
171. |
Сергели тумани |
Френкель Сергей Александрович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
172. |
Юнусобод тумани |
Мирзаев Умид Шаакбарович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
173. |
Яшнобод тумани |
Эшбеков Азиз Мухторович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
174. |
Олмазор тумани |
Саттаров Азим Саидович |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
175. |
Чилонзор тумани |
Мусоев Рустам Шониязович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
176. |
Яккасарой тумани |
Зуфаров Фарход Махамаджанович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
Фарғона вилояти
|
|||
177. |
Қўқон шаҳри |
Мухиддинов Абдурахим Акрамжон ўғли |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи |
178. |
Ўзбекистон тумани |
Алиев Саидазизхон Холматжон ўғли |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи |
179. |
Тошлоқ тумани |
Темиралиев Дилшод Ибрагимжонович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
180. |
Риштон тумани |
Убайдуллаев Санжарбек Махмудович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
181. |
Бувайда тумани |
Гаффаров Улуғбек Юлдашалиевич |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
182. |
Учкўприк тумани |
Фозилов Гайратжон Собирович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
183. |
Марғилон шаҳри |
Худайберганов Элибекжон Эгамбердиевич |
Бош прокуратура бўлим бошлиғи |
184. |
Қўштепа тумани |
Сарибоев Ғайрат Гадайбоевич |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
185. |
Фарғона тумани |
Маматалиев Адҳамжон Асқарович |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
186. |
Бешариқ тумани |
Мадалиев Рустамжон Рахмонович |
Бош прокуратура бошқарма прокурори |
187. |
Қува тумани |
Мадумаров Шерзод Гуламалиевич |
Бош прокуратура бошқарма прокурори |
188. |
Олтиариқ тумани |
Ахмедов Давронжон Жахонгирович |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
189. |
Данғара тумани |
Жураев Тахир Турсунович |
Ҳарбий прокуратура бўлим бошлиғи |
190. |
Фарғона шаҳри |
Омилхонов Шоҳруҳ Алишер ўғли |
Департамент бўлим катта инспектори |
191. |
Бағдод тумани |
Каримов Муҳаммадбобурбек Фарходжон ўғли |
Департамент бўлим катта инспектори |
192. |
Ёзёвон тумани |
Умаров Фарходжон Гайратович |
Департамент бўлим бошлиғи |
193. |
Қувасой шаҳри |
Ҳамдамов Алишер Шахобиддин ўғли |
Департамент бўлим бош инспектори |
194. |
Фурқат тумани |
Икромов Хокимжон Атхамжон ўғли |
Мажбурий ижро бюроси марказ катта инспектори |
195. |
Сўх тумани |
Абдумухамадов Жасурбек Фарходзода |
Мажбурий ижро бюроси бўлим катта инспектори |
Хоразм вилояти
|
|||
196. |
Ҳазорасп тумани |
Ташпулатов Аслиддин Бахадирович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи |
197. |
Урганч тумани |
Рахманов Акмал Юсупович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
198. |
Хива шаҳри |
Урозбаев Сардорбек Одилбекович |
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари |
199. |
Тупроққалъа тумани |
Ражабов Шоҳруҳ Равшанбекович |
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори |
200. |
Боғот тумани |
Эсанов Акбар Хасанович |
Департамент бошқарма катта тезкор вакили |
201. |
Янгиариқ тумани |
Зарипов Акбар Баходирович |
Департамент бошқарма катта тезкор вакили |
202. |
Гурлан тумани |
Худайберганов Алишер Назирбаевич |
Мажбурий ижро бюроси бошқарма бош инспектори |
203. |
Қўшкўпир тумани |
Арипов Алишер Бахшуллоевич |
Мажбурий ижро бюроси бўлим бош инспектори |
204. |
Урганч шаҳри |
Ибрагимов Исмоил Улуғбекович |
Мажбурий ижро бюроси бўлим катта инспектори |
205. |
Шовот тумани |
Усманов Гайрат Агзамович |
Мажбурий ижро бюроси бўлим бошлиғи |
206. |
Хива тумани |
Бердикулов Афзалбек Надирович |
Мажбурий ижро бюроси бўлим бошлиғи |
207. |
Хонқа тумани |
Рахимов Бекзот Саиджанович |
Мажбурий ижро бюроси бошқарма катта инспектори |
208. |
Янгибозор тумани |
Атаджанов Зафарбек Алишерович |
Мажбурий ижро бюроси бўлим бош инспектори |
II. ВАЗИФАЛАР
1. Ҳудудда энергия балансининг кўрсаткичларини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ва амалиётга татбиқ этилиши.
2. Электр энергияси ва табиий газни иқтисод қилиш бўйича тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлар бажарилишининг таъминланиши, маҳалла, корхона ва идораларда ёқилғи-энергия ресурсларидан самарали ҳамда тежамкор фойдаланилиши.
3. Электр ва табиий газ йўқотишларини камайтириш мақсадида ишлаб чиқилган чора-тадбирларнинг ижроси, ҳар бир нимстанция, фидер ва трансформатор пунктларига бириктирилган масъуллар фаолияти устидан мониторинг олиб борилиши.
4. Энергия ресурсларини талон-торож қилиш ва беҳуда сарфлаш билан боғлиқ ҳолатларнинг аниқланиши ҳамда уларга чек қўйишга қаратилган самарали назорат тадбирларининг ташкил этилиши.
5. Энергия ресурслардан оқилона фойдаланиш, йўқотишларни камайтиришга қаратилган тарғибот тадбирларининг ўтказилиши ҳолати.
Изоҳ: ҳудудларга бириктирилган ходимлар бошқа ишга ўтган тақдирда, тегишли ҳудудлар ушбу лавозимларга янги тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахсларга бириктирилади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 2 апрель