ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификатори /Кириш қисми
Ўзбекистон стандартлар институтининг
13.11.2024 й. 48/MSt-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНДИ
O'z MSt 346:2024
Ўзбекистон миллий стандарти
ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ АСОСИЙ
ЛАВОЗИМЛАРИ ВА ИШЧИЛАР КАСБЛАРИ
КЛАССИФИКАТОРИ (ХАЛИКК-2024)
КИРИШ ҚИСМИ
4. Белгилашлар ва қисқартмалар
1 илова. Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар
касблари номлари Классификатори (ХАЛИКК-2024)
1. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ишлаб чиқилди .
2. Ўзбекистон стандартлар институтининг 13 ноябрь 2024 й.даги 48/MSt - сонли буйруғи билан ТАСДИҚЛАНДИ.
3. Ўз ДСт 3513:2021 "Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификатори (ХАЛИКК-2020)" ЎРНИГА ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ.
Ушбу миллий стандарт ва унга бўлган ўзгартишларни Ўзбекистон ҳудудида амалга киритиш ҳақидаги ахборот Стандартлаштириш бўйича миллий органнинг расмий веб-сайтлари ва стандартларнинг йиллик ахборот кўрсаткичларида қайд этилади.
Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификатори (кейинги ўринларда ХАЛИКК-2024 деб аталади) машғулотлар ва касбий фаолият турларининг таснифлаш, хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларини тизимлаштириш, ишчиларнинг малака разрядлари диапазонини ва хизматчиларнинг лавозимлари тоифаларини белгилаш, шунингдек малака даражаларга қўйиладиган талабларни аниқлаш учун фойдаланилади (1-илова).
Ушбу миллий стандартда қуйидаги стандартларга ҳаволалардан фойдаланилди: Машғулотларнинг халқаро стандарт классификатори 2008 йил (МХСК-08).
Ушбу ХАЛИКК-2024 да қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
хизматчи лавозими - ходимнинг функционал вазифалари, лавозим ҳуқуқлари ва жавобгарлик хусусияти билан белгиланадиган унинг хизмат мавқеи;
ишчи касби - касбга ўқиш ёки амалиёт натижасида эгалланган жами билимлар ва кўникмалар билан белгиланадиган ишчининг меҳнат фаолияти тури;
хизматчилар - ташкилотда ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштиришни, ҳисоб ва назоратни, бошқарув функцияларини, шунингдек хўжалик хизматини амалга оширадиган лавозимни эгаллаган мутахассислар;
мутахассислар - ишлаб чиқариш ва маъмурий жараёнларни режалаштирувчи, лойиҳалаштирувчи ва назорат қилувчи, мураккаб техникага хизмат кўрсатувчи, ҳужжатларни ишлаб чиқувчи, ходимларни бошқарувчи, ташкилот фаолияти жараёнларини, шу жумладан, уларга фармойиш берувчи ваколатлар берилмаган ҳолда тартибга солувчи, таълим берувчи ва соғломлаштирувчи, ижодий ва илмий фаолиятни, шу жумладан, бошқа ўзига хос функцияларни амалга оширувчи ходимлар. Мутахассислар бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларига тегишли бўлиши, фармойиш бериш ва ижро этиш функцияларини бажаришлари мумкин;
ишчилар - меҳнат қуроли ёрдамида меҳнат жараёнида ишлов берилиши керак бўлган материалларга (меҳнат предметига) таъсир кўрсатадиган, асосан жисмоний меҳнат билан шуғулланадиган, маҳсулот яратадиган, машиналарни кузатадиган, созлайдиган ва сақлайдиган, меҳнат предметлари жойини ўзгартирадиган, меҳнатнинг нормал шароитларини сақлаб турадиган, товарлар ва хизматларнинг ишлаб чиқариш технологияси билан белгиланадиган бошқа функцияларни бажарадиган ходимлар;
ходимлар тоифаси - ходимнинг меҳнати мазмунининг тавсифлари ва кўрсаткичлари тизими;
бошқарув ходимлари - бошқарув функцияларини амалга оширувчи, ходимларга раҳбарлик қилувчи, зарур қарорларни ишлаб чиқувчи ва қабул қилувчи, ташкилот фаолиятини режалаштирувчи, назорат қилувчи ва жараёнларни тартибга солувчи, зарур қарорлар қабул қилиш учун маълумотлар тайёрловчи ходимлар.
Бошқарув ходимлари ташкилотнинг ўз олдига қўйган мақсадлар ва вазифаларга эришиши учун зарур ташкилий-техник шартларни, юкланган функциялар ва ишлаб чиқариш дастурлари бажарилишини таъминлайдилар.
Бошқарув ходимлари раҳбарларга ва мутахассисларга бўлинади;
ишлаб чиқариш ходимлари - ташкилотнинг асосий маҳсулотлари (хизматлари)ни ишлаб чиқариш, шунингдек ишлаб чиқариш дастурида белгиланган қўшимча маҳсулотлар (хизматлар)ни ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашадиган ходимлари. Ишлаб чиқариш ходимлари таркибига ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашадиган мутахассислар ва ишчилар киради;
миллий малака доираси бўйича малака даражаси - ходим томонидан меҳнат вазифаларининг, мажбуриятларининг муваффақиятли бажарилишини таъминлайдиган билим, малака, касбий маҳорат, маълумот ва эгалланган кўникмалар мажмуаси;
техник ходимлар - функциясига бошқарув ходимлари фаолиятига техник хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларни таъминлаш ишларини бажариш (нашр этиш, кўпайтириш ва архив ишларини бажариш, кутубхона иши, ҳужжатларни йетказиб бериш, компютер техникасига хизмат кўрсатиш, идора, котиблик ишларини ва бошқа ишларни бажариш) кирадиган ходимлар;
хизмат кўрсатувчи ходимлар - функциясига бинолар ва ҳудудларга техник хизмат ва хўжалик хизмати кўрсатиш, уларни қўриқлаш, бошқарув ходимларига транспорт хизмати кўрсатиш, ташкилотнинг бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларига хизмат кўрсатиш бўйича бошқа ишлар, шу жумладан, ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш кирадиган ходимлар. Хизмат кўрсатувчи ходимларга мутахассислар ва ишчилар тоифасига мансуб бўлмаган аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ходимлари ҳам киради;
ишчиларнинг малакавий разрядлари диапазони - ишчи томонидан бажариладиган фаолиятнинг аниқ турига хос бўлган ишларнинг энг паст разрядидан энг юқори разрядигача бўлган оралиқ. Тариф разрядларининг диапазонида белгиланган аниқ тариф разрядлари ишнинг мураккаблигини ва унинг учун талаб этиладиган ишчи малакасини белгилайди.
4. БЕЛГИЛАШЛАР ВА ҚИСҚАРТМАЛАР
Машғулотлар ва касбий фаолият турларида таснифлаш гуруҳларининг номи ва таснифлаш кодлари, шунингдек ушбу гуруҳнинг доираси ва ўзига хос хусусиятларини белгилайдиган тавсифга мос келади.
Машғулотлар ва касбий фаолият турлари МХСК-08 бўйича кодлари 4 та рақамдан иборат бўлади:
биринчи рақам ўзида асосий гуруҳни ифодалайди;
иккинчи рақам ўртача гуруҳни ифодалайди;
учинчи рақам кичик гуруҳни ифодалайди;
тўртинчи рақам бошланғич (базавий) гуруҳни ифодалайди.
Машғулотлар ва касбий фаолият тавсифлари умумлаштирилган шаклда асосий касбий вазифалар ва мажбуриятларни ўз ичига олади.
ХАЛИКК-2024 да хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари бўйича 9 та асосий гуруҳга (кодининг биринчи рақами) тақсимланган:
1-асосий гуруҳ |
Раҳбарлар |
2-асосий гуруҳ |
Профессионал-мутахассислар |
3-асосий гуруҳ |
Техник ва ёрдамчи мутахассислар |
4-асосий гуруҳ |
Иш юритиш бўйича ёрдамчи ходимлар |
5-асосий гуруҳ |
Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари |
6-асосий гуруҳ |
Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, балиқчилик ва овчилик (балиқ овлаш) соҳалари малакали ходимлари |
7-асосий гуруҳ |
Саноат, қурилиш ва шу каби соҳа малакали ишчилари |
8-асосий гуруҳ |
Саноат қурилмалари ва машиналари операторлари ва йиғувчилари |
9-асосий гуруҳ |
Малакасиз ходимлар |
Машғулотлар ва касбий фаолият турларини аниқлаштиришда ҳар бир асосий гуруҳ ўртача гуруҳга бўлинади (коднинг 2-рақами). Ўртача гуруҳлар жами 39 тани ташкил этади. Ўртача гуруҳлар эса, ўз навбатида 125 та кичик гуруҳларга, кичик гуруҳлар эса 432 та бошланғич (базавий) гуруҳларга бўлинади.
Барча гуруҳлар ўз номига эга бўлиб, аниқ машғулотни ифодалайди, (масалан, "Резина ишлаб чиқариш бўйича қурилмаларга хизмат кўрсатувчи операторлар" - коди "8141").
Ҳар бир бошланғич машғулот гуруҳидаги лавозим (касб)лар халқаро классификаторларни инобатга олган ҳолда алифбо тартибида жойлаштирилган. "Раҳбарлар" асосий гуруҳидаги лавозимлар лавозимлар даражаси асосида юқоридан қуйига қараб жойлаштирилган.
Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификатори жадвали 1-иловада кўрсатилган ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
лавозим (касб)ларнинг ўсиб борувчи тартиб рақамини;
лавозим (касб)ларнинг давлат тилидаги номларини;
Машғулотларнинг халқаро стандарт классификацияси (МХСК-08) бўйича номлари ва кодларини ҳамда ушбу кодларга мувофиқ ҳар бир лавозим (касб)ларнинг кодларини;
персонал турини (ишчи ёки хизматчи эканлиги);
ходим тоифасининг номини;
ишчи касблари бўйича разрядлар диапазонини;
лавозим (касб)нинг Миллий малака доираси даражасини.
Лавозим (касб)ларнинг коди - МХСК-08 бўйича машғулотларнинг код билан бирга "-" белгиси орқали тартиб рақам бўйича шакллантирилган.
Масалан: "Генетик" лавозимининг коди "2131-009". Бунда, МХСК-08 бўйича "2131" код рақамлари қуйидагиларни ифодалайди:
1-рақам |
2 |
Асосий гуруҳ: мутахассислар - профессионаллар |
|||
2-рақам |
2 |
1 |
Ўртача гуруҳ: физика, математика ва техника фанлари соҳасида мутахассислар - профессионаллар |
||
3-рақам |
2 |
1 |
3 |
Кичик гуруҳ: компютерлар бўйича мутахассислар - профессионаллар |
|
4-рақам |
2 |
1 |
3 |
1 |
Бошланғич гуруҳ: тизимларнинг ишлаб чиқувчилари ва таҳлилчилари |
"-009" рақами "Генетик" лавозимнинг кодини шакллантиришдаги тартиб рақам ҳисобланади.
Ходимларнинг хизматчилар лавозимларига тегишли тоифалари қуйидаги қисқартмалар билан белгиланган:
"Б" - бошқарув ходимлари;
"И" - ишлаб чиқариш ходимлари;
"М" - мутахассислар;
"Т" - техник ходимлар;
"Х" - хизмат кўрсатувчи ходимлар.
ХАЛИКК-2024 жадвалида малака разряд диапазони ишчи касбларнинг (меҳнат шароитларини инобатга олмаган ҳолда) мураккаблигидан келиб чиқиб, уларни бажаришда ходимлардан талаб этиладиган малакага кўра, ягона тариф-малака маълумотномалари ёки давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган соҳа (тармоқ)ларнинг "тармоқ тариф-малака маълумотномалари"да белгиланган тариф разрядларининг энг паст (1-разряд)дан энг юқори (8-разряд)гача бўлган миқдорларни кўрсатади.
1-разрядли иш энг паст малакани талаб этса, 8-разрядли иш ноёб, алоҳида мураккабликка эга бўлиб, ходимдан юқори малака ва маҳорат талаб этади.
Айрим касблар бўйича тариф разрядлари ёки уларнинг диапазони белгиланмайди, у ҳолда тегишли устунда (графада) "-" белгиси қўйилади.
Миллий малака доираси бўйича малака даражалари "1-8" кодлар билан кўрсатилган ва ушбу кодга мансуб лавозим (касб)лар учун таълим ва касбий тайёргарлик даражаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси миллий малака тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-345-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг миллий малакалар рамкасида кўрсатилган.
Хизматчиларнинг айрим лавозимлари бажариладиган функцияларга кўра бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларига тегишли бўлиши мумкин.
Хизматчиларнинг айрим лавозимлари ва ишчиларнинг касблари бўйича ХАЛИКК-2024 жадвалида кўрсатилмаганлари қуйидагича сўзлар билан ҳосила лавозим (касб)лар ўрнатилиши мумкин:
а) хизматчилар лавозимлари бўйича: "витсе", "биринчи ўринбосар", "ўринбосар", "бош", "етакчи", "катта", "кичик", "сменали", "биринчи", "иккинчи", "учинчи", "тўртинчи", "раҳбар ва мутахассис ёрдамчиси", "катта ёрдамчи", "биринчи ёрдамчи", "иккинчи ёрдамчи", "сменали ёрдамчи", "гуруҳ", "бригада", "туман (шаҳар)" "участка", "кончилик" ва бошқалар.
Хизматчиларнинг айрим лавозимлари бўйича ҳосила лавозимлар бир лавозим доирасида ташкилот раҳбари (иш берувчи ёки юқори турувчи идора раҳбари) томонидан белгиланиши мумкин.
Ҳосила лавозимни (касбни) белгилашда ходимларнинг лавозим вазифаларини бажаришдаги мустақиллик даражаси, унинг қабул қилинадиган қарорларнинг тўғрилиги юзасидан жавобгарлиги, ташаббускорлиги, меҳнатининг самарадорлиги ва сифати, шунингдек амалий фаолияти тажрибаси ҳисобга олинади.
Ҳосила лавозимларга ва касбларга ХАЛИКК-2024 жадвалида кўрсатилган лавозимлар ва касблар бўйича фаолият мазмуни ҳамда хусусиятларини аниқлаштириш йўли билан ҳосил қилинган лавозимлар ва касблар ҳам киритилади. Масалан, бўлинмалар раҳбарлари (департамент, бошқарма, бўлим, хизмат, шуъба ва бошқалар), мутахассислари (бош мутахассис, катта инспектор, етакчи муҳандис ва бошқалар) ёки техниклар. Ушбу ҳолатда унинг асосида ушбу ҳосила лавозим (касб) ҳосил қилинган ХАЛИКК-2024 жадвалида кўрсатилган лавозим (касб) классификация объекти ҳисобланади;
б) ишчи касблар бўйича: "катта", "ёрдамчи", "биринчи, иккинчи ёки учинчи классга мансублиги" ва бошқалар;
в) лавозимнинг малака тоифалари бўйича: "олий", "биринчи", "иккинчи", "учинчи".
Хизматчиларнинг лавозимлари бўйича малака тоифалари, қоидага кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказиладиган аттестация натижалари бўйича белгиланади;
г) класслилиги ва класс даражалари бўйича.
Улар бўйича класслилик ва класс даражалари белгиланадиган лавозимлар рўйхати, шунингдек уларни белгилаш тартиби қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
"Лавозимнинг номи, ишчи касбларининг номлари" устунида хизматчиларнинг айрим лавозимлар ва касблар бўйича такрорланадиган (эквивалент) ном кўрсатилган.
Ушбу ҳолатда ташкилотларнинг меҳнат шартномаларини ва штат жадвалларини тузишда, ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувларни киритишда, меҳнат муносабатлари бўйича буйруқларни расмийлаштиришда, лавозимлар ва ходимларнинг
тегишли тоифаларига киритишда, пенсия имтиёзларига бўлган ҳуқуқни аниқлашда лавозимнинг тўғри номи ҳам асосий ҳам такрорланадиган (эквивалент) ном ҳисобланади.
ХАЛИКК-2024 дан:
турли ҳуқуқий шаклдаги ташкилотларнинг меҳнат шартномалари ва штат жадвалларини тузишда, ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувларни киритишда, меҳнат шартномалари бўйича буйруқларни расмийлаштиришда, лавозимлар ва касбларни ходимларнинг тегишли тоифаларига киритишда, пенсияга доир имтиёзлар ҳуқуқини аниқлашда хизматчиларнинг лавозимлари ва ишчиларнинг касблари номларини стандартлаштириш ва бирхиллаштириш;
ходимларнинг малака тоифасини ҳисобга олган ҳолда кадрларни самарали равишда жой-жойига қўйиш;
ишлаб чиқариш ва бошқарувнинг ҳозирги даражасидан ва ривожланиши истиқболларидан келиб чиқиб, замонавий бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган, янгича фикрлайдиган кадрларни аниқ мақсадни кўзлаб тайёрлаш;
турли ташкилий-ҳуқуқий шакллардаги ташкилотларда кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув дастурларини тузиш;
меҳнатни ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва унинг статистикасини юритиш;
олий ва профессионал таълим йўналишлари, мутахассисликлари ва касблар классификаторини ишлаб чиқиш;
ходимлар билан ишлашни ташкил этиш соҳасида ахборотни қайта ишлаш;
банд бўлган аҳолини фаолият (машғулот) турлари бўйича тақсимлаш;
лавозим ва касблар учун малака талабларини белгилаш;
ходимнинг функционал вазифалари ва мажбуриятларини белгилаш;
халқаро даражада ижтимоий-меҳнат соҳасидаги статистика маълумотларини таққослаш учун фойдаланилади.
Штат нормативлари, штат жадваллари, касбий стандартлар ва тармоқ малакалар рамкалари ХАЛИКК-2024 га мувофиқ ишлаб чиқилади.
ХАЛИКК-2024 ихтиёрий равишда қўлланилади, бундан Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларидаги стандарт талабларига мажбурий равишда риоя этилишига оид ҳаволалар кўрсатилган ҳоллар мустасно (стандартнинг мажбурий талаби).