язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банкротлик/ Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасининг 16.03.2005 й. ГС-05/0271/1-сон "Корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволи мониторинги ва таҳлилини ўтказиш мезонларини аниқлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 14.04.2005 й. 1469-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.04.2005 й.

N 1469

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ НОЧОР КОРХОНАЛАР

ИШЛАРИ ҚЎМИТАСИНИНГ

16.03.2005 й.

N ГС-05/0271/1


ҚАРОРИ


Корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволи

мониторинги ва таҳлилини ўтказиш мезонларини

аниқлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида


(2005 йил 24 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Банкротлик тўғрисидаги" Қонунига асосан, Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволи мониторинги ва таҳлилини ўтказиш мезонларини аниқлаш тартиби тўғрисида" низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Иқтисодий ночор корхоналар ишлари Қўмитаси томонидан 1999 йил 27 июлда 12-сон билан тасдиқланган "Корхоналарнинг иқтисодий ночорлигини аниқлаш бўйича мезонлар тизими" ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (1999 йил 25 август, рўйхат рақами 803 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 10-сон).


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги иқтисодий

ночор корхоналар ишлари қўмитаси раиси                          Г. Саидова



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 15-16-сон, 119-модда.